збекистон республикаси олий ва
Скачать 1.93 Mb.
|
УСУЛЛАРГештальткоррекцияда психоусулларга катта эьтибор қаратилади. Улар ўйин ва экспериментлар деб номланиб, гештальткоррекциянинг кенг тарқалишида ўйинлар катта аҳамиятга эга. Экспериментал (диссоциацияланган) диалог – шахс фрагментлари ўртасидаги диалогдир. Мижозда шахс фрагментацияси кузатилганда психолог шахснинг аҳамиятли фрагментлари орасида диалог ўтказишни таклиф этади. Масалан, агрессив ва пассив асос, ҳужум қилувчи ва ҳимояловчилар ўртасида. Шу билан бирга, диалог шахсий хис-туйғу (масалан, қўрқув хисси) билан, тананинг алоҳида аьзолари ёки ҳаёлий одам(мижоз учун аҳамиятли) билан олиб борилиши мумкин. Ўйин техникаси қуйидагидан иборат: мижоз эгаллаган курси(“иссиқ курси”)нинг қарама-қаршисига бўш курси қўйилиб, унга ҳаёлий суҳбатдош “ўтказилади”. Мижоз навбатма-навбат шахсининг турли фрагментлари сифатида курсини алмаштириб, у ёки бу психологик позициядан репликалар айтади. “Катта ит” ва “кучукча”. “Катта ит” ва “кучукча” ўйин позицияларидан фойдаланиш усули кенг тарқалгандир. “Катта ит” мажбуриятлар, талаб ва баҳоларни ифодасидир. “Кучукча” эса пассивҳимоя установкаларини ифодалаб, мажбуриятларни бажармаслик йўлида баҳоналар қидиради. Мазкур позициялар орасида шахс устидан тўлиқ назорат учун кураш олиб борилади. “Катта ит” талабларга мувофиқ бўлмага хулқ-атвор натижасидаги жази хавфи ёки салбий оқибатларни тахмин этиш орқали босим қўсатишга ҳаракат қилади. “Кучукча”га агрессивлик хос бўлмаганлиги сабабли, у тўғридан-тўғри курашишга киришмай, турли хийлалар ишлатади. Ҳаёт давомида бундай диалоглар дам ўзини мажбурлаб бирор иш қилишга ундасада, шу билан бир вақтда турли баҳона ва ўзини оқлашлар билан манипуляция қилишида юзага келади. Машғулотлар давомидаги тизимли ва самимий диалоглар орқали мижозга ўз шахси устидан амалга оширилаётга мазмунсиз манипуляцияларни тўлиқ англаш, самимийликни ошириш ва ўзини бошқариш самарадорлигини ошириш имконини беради. Мазкур техника яққол намоён бўлувчи энергетик потенциалга эга бўлиб, мижознинг адекват хулқ-атворга бўлган мотивациясини кучайтиради. Айлана бўйича юриш ёки айлана қилиш. Гуруҳли ишларда қўлланилувчи машхур психотехника бўлиб, бунда етакчи(психотерапияни олиб борувчи) илтимоси билан мижоз гуруҳдаги бошқа қатнашчиларни навбатма-навбат айланиб чиқиб, уларга бирон гап айтади ёки улар билан бирон хатти-ҳаракатлар амалга оширади. Бу вақтда гуруҳ аьзолари жавоб қайтариш ҳуқуқига эга бўладилар. Мазкур техника гуруҳ аьзоларини фаоллаштириш, уларни янгича хулқ-атвор ва ўзини ифодалаш озодлигида таваккал қилишга ундашда мақсадида қўлланилади. Қўп ҳолларда қуйидагига ўхшаш тугалланмаган жумлали кўрсатма берилади: “Мархамат, хар бир катнашчининг олдига бориб, куйидаги жумлани якунланг- Менда ........ бўлганлиги сабабли, мен ўзимни ноқулай сезяпман”. Мижоз ҳар бир қатнашчини олдига бориб, ўзини хавотирлантираетган савол билан мурожаат қилиши мумкин. Бу усул атрофдагилар билан биргаликда ўз кечинмаларини янада дифференциациялашган тарзда аниқлаштириш имконин беради. “Акс” техникаси. Техника мазмуни мижоз ўзига ҳуш келувчи хулқатворга қарама-қарши хулқ-атвор ижро этишидан иборат. Масалан, уятчан – ҳеч нарсадан тортинмайдиган, жуда сахий ўзини хасисдек тута бошлайди. Техника мижоз ўзини янгича хулқ-атворини қабул қилиши ва “Мен”га янги тажриба структурасини интеграциялашга йўналтирилган. Экспериментал "ошириб юбориш". Техника тана, овоз ва бошқа хаттиҳаракатларни гиперболизациялаш орқали ўзини англаш жараёнини янада ривожлантиришга йўналтирилган. Бунда баьзи жумлаларни баландлашувчи овозда такрорлаш, имо-ишораларни яққолроқ бажариш орқали у ёки бу хулқ-атворга оид хиссиётлар интенсификацияланади. Тугалланмаган иш. Ҳар бир якунланмаган гештальт – бу якунлашни талаб этувчи тугалланмаган ишдир. Кўпчилик одамларда қариндошлари, ота-онаси, ҳамкасблари ва ҳ.з.лар билан боғлиқ кўпгина хал этилмаган муаммолар мавжуд. Кўп ҳолларда улар айтилмаган шикоятлар ва қаршиликлардан иборат бўлади. Бунда мижозга “бўш курси” усули орқали ҳаёлий суҳбатдошга ёки тугалланмаган ишга боғлиқ гуруҳ аьзосига ўз ҳиссиётларини сўзлаб бериш таклиф этилади. Бу хиссиётлар қаторида айбдорлик ва ҳафалик хисслари асосий ўрин эгаллайди. Тасаввурга проекциялаш ўйинларида проекция жараёнини иллюстрациялайдилар ҳамда қатнашчиларга шахсниг рад этилаётган аспектларини идентификациялашга ёрдам берадилар. Булардан энг машхури “Эски ташландиқ дўкон” ўйинидир. Мижозга кўзини юмиб, тинчланиш ва кечқурун кичик кўча бўйича эски ташландиқ дўкон олдидан ўтаётганини фараз қилиш сўралади. Унинг ойналари ифлос, лекин улардан яхшилаб қаралса, дўкода бир предмет борлигини кўриш мумкин. Мижозга бу предметни диққат билан кўриб чиқиб, сўнг дўкондан четлашиб предметни тасвирлаб бериш таклиф этилади. Кейинчалик мижозга ўзини шу предмет сифатида тасаввур этиб, ўз хиссиётларини сўзлаб бериш ва “Нима учун у дўконда қолдириб кетилган?, Унинг бу предмет кўринишидаги ҳаёти нимага ўхшайди?” саволларига жавоб бериш сўралади. Предмет билан идентификацияланиш орқли мижозлар бу предметга ўзининг бирор шахсий аспектларини проекциялайдилар. “Менда бир сир бор”. Бу ўйинда айбдорлик ва уят хисслари тадқиқ қилинади. Ҳар бир иштирокчига у учун мухим бўлган ва яхшилаб яшириниладиган сир ҳақида ўйлаш сўралади. Психолог бу сирни бошқалар билганда нима бўлишини фараз қилишни таклиф этади. Кейинги қадамда ҳар бир қатнашчи у қандай “мудхиш” сирни билиши ҳақида мақтанишга имкон берилиши мумкин. Кўп холларда, кўпгина одамлар ўз сирларига қаттиқ боғланганлигини кузатиш мумкин. “Ошириб юбориш”. Гештальттерапияда жисмоний симптомлар вербал тилга қараганда инсон хис-туйғуларини аниқроқ қўрсатади деб ҳисобланади. Баьзида мижознинг иҳтиёрсиз хатти-ҳаракатлари, имоишоралари, холат(поза)лари мухим мазмунга эга сигналлар бўлиши мумкин. Мижозга иҳтиёрсиз хатти-ҳаракатни муболағалашни таклиф этган ҳолда катта маьлумотлар ллиш мумкин. Масалан, гуруҳдаги аёл киши жуда узоқ ва маьносиз гапирганда тортинчоқ эркак киши столга бармоғи билин дам-бадам уриб туради. Агар ундан аёл сўзларини шархлаб бериш сўралса, суҳбат уни қизиқтирмаганлигини айтиб бармоқ билан столни уришни давом эттиради. Бунда психолог мижоз ўз ҳаракатини англамагунча уни кучайтиришни сўрайверади. Мижоз ғазаби жуда тез қўзғаб,бир дақиқадан кейин у куч билан столни уриб, сўзлаётган аёл киши гапига қаршилигини айтади. Бунга қўшимча равишда у ўз фикрларини кучини хаддан ортиқ назорати ва уларни бевосита ифодалаш имконияти ҳақида бир лаҳзалик таасурот олади. “Репетиция”. Ф.Перлз фикрича одамлар аниқ вазиятлар ва шахсларга нисбатан хулқ-атвор роли ва стратегиясини “ҳаёлий сахна”да репетициялашга кўп вақт сарфлашади. Кўпинча, конкрет ҳаётий вазиятлардаги омадсизлик, бу шахс бу вазиятга тайёрланганлиги сифати билан боғлиқ. Ҳаёлда ва тасаввурдаги бундай тайёргалик кўпинча регид ва носамарадор стереотиплар асосида юзага келади. Хулқ-атворни гуруҳ олдида оғзаки, бошқа қатнашчилар билан биргаликда репетиция қилиш бу сохала янги фикр ва қарорлардан фойдаланиш имконини беради. Тайёр фикрни текшириш. Баьзида психолог мижозни тинглаш вақтида қандайдир аниқ маьлумотни илғаб олади. Бунда психолог мижозга: "Мен сизни тинглаб, бир фикрга келдим. Мен сизга бу фикрни такрорлашни таклиф этиб, у сенга қанчалик мос келишини текшириб кўрмоқчиман. Агар рози бўлсанг, бу фикрни бир неча гуруҳ аьзоларига такрорлаб бер". Бу машқда мижоз хулқ-атворининг яширин сабаблари интерпретацияси омили мавжуд, лекин бу вазиятда психолог уни беморга тушунтириб беришга ҳаракат қилмай, унга ишчи назария билан боғлиқ кечинмаларни тадқиқ этиш имконини беради. Агар назария мазмунга эга бўлса, мижоз уни ўз фаолияти ва тажрибаси контекстида ривожлантириши мумкин. Дастлаб, Ф.Перлз ўз методини фақат индивидуал коррекция кўринишида қўллар эди, аммо вақт ўтиши билан гуруҳли иш шаклини янада самарали деб топиб, фақатгина мазкур иш шаклидан фойдалана бошлади. Турли-туман кўринишларга эга гештальттерапия техникаси шахсга психологик таянч беришга, инсонни ўтмиш ва келажак муаммолари юкидан холос этишга ҳамда унинг "Мен"ини шахснинг ҳозирги борлиғининг бой, ўзгарувчан дунёсига қайтаришга йўналтирилган. АМАЛИЙ КОРРЕКЦИЯ МЕТОДЛАРИ: |