Қиёмат ва охират. Бисмиллаир Романир Роийм. Алло таолога битмастуганмас амду санолар блсин
Скачать 64.34 Kb.
|
ШафоатШафоат Аллоҳ таолога илтижо қилиб баъзи осий мўминларни афв қилишини сўрашдир. Ёки баъзи мўминларни икром қилиб, жаннатга ҳисоб-китобсиз киритишини сўрашдир. Шафоат Аллоҳ таоло томонидан шафоатчига берилган фазлдир. Бу шараф баъзи бандаларга уларнинг тақвоси, ибодати ва аҳли салоҳлиги туфайли Аллоҳ таоло томонидан берилади. Шафоат луғатда бошқа бировга қўшилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сўрашни англатади. Кўпинча, шафоат мартабаси ва ҳурмати юқори шахснинг ўзидан паст одамнинг тарафини олиб унга қўшилиши ила содир бўлади. Қиёматдаги шафоат ҳам шундандир. Аллоҳнинг ҳузурида шафоат берувчилар ҳам гуноҳкорларга кўмак берадилар. Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда қиёмат куни шафоат берилиши ҳақида бир қанча хабарлар келган. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида қуйидагиларни айтади: «Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас» (255 - оят). Бу ҳам улкан сифатлардан бўлиб, Аллоҳнинг ва банданинг мақомини баён қилиб беради. Бандаларнинг барчаси ким бўлишидан қатъи назар, Аллоҳнинг ҳузурида бандалигини тан олиб туриб қоладилар. Бу бандаликни чуқур ҳис этиш шу даражага етганки, ҳатто, ҳеч ким орага тушиб, бировга шафоатчилик қилишга ҳам журъат қила олмайди. Фақат Аллоҳ Ўзининг изни билангина, У берган изн чегарасидагина шафоат қила олади. Бу сифат ўтган оятдаги «... ва шафоатчилик йўқ» жумласидан истисно эканлигини билиб оламиз. Демак, умумий қоидага биноан шафоатчилик йўқ, аммо истисно тариқасида, Аллоҳнинг изни билан баъзи кишилар шафоат қилишлари мумкин. Аллоҳ таоло бошқа бир оятда қуйидагиларни айтади: «У зот ишнинг тадбирини қилур. Унинг изнисиз ҳеч бир шафоатчи бўлмас» (Юнус сураси, 3 - оят). Бу оятда ҳам шафоат фақатгина Аллоҳ таолонинг изни билан бўлиши таъкидланмоқда. «У зот ишнинг тадбирини қиладир». Бу дунёда нима иш бўлса, ҳаммасининг тадбирини Аллоҳ қилади. Ҳар бир ишнинг аввали ҳам, охири ҳам, фойдаси ҳам, зарари ҳам, бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам – ҳамма-ҳаммаси Аллоҳ таолога боғлиқдир. Ана шу сифатларга эга бўлган зот бандаларига шафоатни ҳам жорий қилади. «Унинг изнисиз ҳеч бир шафоатчи бўлмас». Демак, Аллоҳнинг изнисиз ҳеч ким шафоатчи бўла олмайди. Аллоҳ таоло «Марям» сурасида шафоат ҳақида қуйидагиларни айтади: «Улар шафоатга молик бўлмаслар. Магар ким Раҳмон ҳузурида аҳду паймон олган бўлса (молик бўлар) (87 - оят). Қиёмат куни ҳеч ким бировни шафоат қила олмайди ва бировнинг шафоатидан баҳраманд ҳам бўла олмайди. Бундан мустасно бўладиганлар, шафоатга молик бўлганлар фақат Аллоҳнинг Ўзидан бу ҳақда аҳду паймон олганлардир, холос. Аллоҳ таоло «Тоҳа» сурасида: «У кунда Раҳмон унга изн берган ва сўзидан рози бўлганлардан бошқага шафоат фойда бермас», деган (109 - оят). Қиёмат кунида ҳеч кимга шафоат фойда бермайди. Биров ўртага тушиб, бировни оқлай олмайди. Фақат Аллоҳ бу дунёдаги сўзидан – «Ла илаҳа иллаллоҳу»ни айтганидан рози бўлиб, Ўзи шафоат қилинишига изн берган киши учунгина фойда бериши мумкин. Қиёматдаги шафоат ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган. Улардан баъзиларини ўрганиб чиқайлик. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг шафоатим умматимдан аҳли кабоирларгадир», дедилар. Муҳаммад ибн Али айтадики: «Менга Жобир «Эй, Муҳаммад! Ким аҳли кабоирлардан бўлмаса, унинг шафоат билан нима иши бор!» деди». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг ҳузуримга Роббим ҳузуридан бир келувчи келди ва менга умматимнинг ярми жаннатга кириши ёки шафоат берилишидан бирини ихтиёр қилишимни сўради. Мен шафоатни ихтиёр қилдим. У Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмай ўлган одамгадир», дедилар». Термизий ривоят қилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари мўмин ҳолида ўлган осий ва гуноҳкор мусулмонларгадир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен жаннатга шафоат берувчи биринчи одамман. Мен набийлар ичида эргашувчиси энг кўпиман», дедилар». Муслим ривоят қилган. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, менинг умматимдан бир катта жамоага шафоат қиладиган кимса бор. Улардан бир қабилага шафоат қиладиган кимса бор. Улардан бир уруғга шафоат қиладиган кимса бор. Улардан бир кишига шафоат қиладиган кимса бор. Улар жаннатга киргунларича шафоат қиладилар», дедилар». Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаҳид ўз аҳли байтидан етмиш кишини шафоат қилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни уч тоифа шафоат қилади: анбиёлар, уламолар ва шуҳадолар», дедилар». Ибн Можа ривоят қилган. ХУЛОСАШафоат ҳақида келган ояти карима ва ҳадиси шарифларни қисман ўрганганимиздан кейин баъзи хулосалар қилсак ҳам бўлади. Шафоат Қуръони Карим ва ҳадиси шариф ила собит бўлган ёрқин ҳақиқатдир. У ақлан жоиз ва шаръан вожиб нарсадир. Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби шунга иттифоқ қилгандир. Фақат Хаворижлар ва Мўътазилийлар бунга хилоф қилишган. Улар ўзларининг гуноҳкорлар дўзахда абадий қолурлар деган фикрларига таассуб қилиб шу фикрга кетганлар. Ҳозирги кунда ҳам бу масалада нодир бўлса ҳам баъзи бир хавориж ҳамда мўътазилий фикрида бўлиб шафоатни инкор қиладиганлар учраб туради. Улар ўз фикрларига далил ҳам келтирадилар. Биринчи далиллари «Муддассир» сурасидаги: «Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермайдир» оятидир (48-оят). Иккинчи далиллари «Ғофир» сурасидаги: «Золимлар учун ҳеч бир дўст ҳам, итоат қилинадиган шафоатчи ҳам йўқ» оятидир. Улар бу оятларни далил қилишлари хатодир. Чунки бу икки оят кофирлар ҳақида келган. Шафоат эса мўмин-мусулмонлар ҳақида бўлади. Шафоат беш қисмга бўлинади. Биринчи қисм: Улкан шафоат. Унда барча халойиқ учун бўлиб одамлар маҳшар даҳшатидан бироз роҳатлантирилади ва ҳисоблари тезлаштирилади. Иккинчи қисм: Баъзи қавмларни жаннатга ҳисоб-китобсиз киритиш учун бўлади. Бу икки шафоат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёлғиз ўзларига хосдир. Учинчи қисм: Баъзи аҳли жаннатларнинг жаннатдаги даражаларини зиёда қилиш учун бўлади. Тўртинчи қисм: Баъзи дўзахга тушиши вожиб бўл-ган қавмларни ундан қутқариб қолиш учун бўлади. Бешинчи қисм: Баъзи гуноҳкорларни дўзахдан чиқариб олиш учун бўлади. ҲавзАллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб: «Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик», деган («Кавсар» сураси, 1-оят). «Кавсар» сўзи луғатда кўп яхшилик, жуда ҳам кўп яхшилик маъносини англатади. Арабларда сон жиҳатидан, қадр-қиймат жиҳатидан ва аҳамияти жиҳатидан кўп бўлган нарсага кавсар, дерлар. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар зикр қилинади: «Кавсар жаннатдаги дарё бўлиб, унинг икки қирғоғи олтиндан, ўзани дуру ёқутдан, тупроғи мискдан хушбўй, суви асалдан ширин, қордан оқдир. Ким ундан бир ичса, кейин абадий чанқамайди». Имом Муслим ва Имом Термизийлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса қуйидагилар айтилади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда турган эдилар, бир оз жим туриб қолдиларда, сўнг табассумла бошларини кўтардилар. «Сизни нима кулдирди, эй, Аллоҳнинг Расули?» дедик. «Менга ҳозиргина бир сура туширилди», деб, «Бисмиллаҳир Раҳмонир Роҳийм. Иннаа аътойнака ал-Кавсар» сурасини қироат қилдилар. Сўнгра: «Кавсар нималигини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидирлар», дедик. «У Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган наҳрдир. Унда кўп яхшилик бордир. У қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича. Улар ичидан бир банда суғириб олинади. Мен, у менинг умматимдан! дейман. Шунда, бу сендан кейин нима қилганини билмайсан, дейилади». Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда айтилишича: «Албатта, ҳар бир пайғамбарнинг ҳовузи бордир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳовузлари энг катта, энг ширин ва энг кўп одам келадиганидир». Ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Менинг ҳовузимнинг миқдори Ийлаадан Яманнинг Санъоси қадардир. Унда осмондаги юлдузлар сонича идишлар бордир», деган ҳадислари. Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен жаннатда юриб кетаётсам, бирдан олдимдан ҳавз чиқиб қолди. Унинг икки томони ичи бўш дур қуббалардан. «Эй, Жаброил! Бу нима?» дедим. «Бу сенга Роббинг берган Кавсардир», деди. Қарасам, унинг лойи холис мискдан экан», дедилар». Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ҳовуз тўғрисидаги ҳадислар жуда кўпдир. Саҳобалардан ўттиздан ортиғи ривоят қилганлар. Шайх Имодуддин ибн Касир ўзининг «ал-Бидоя ван-Ниҳоя» номли катта тарих китобида ҳаммасини санаб чиққан. Уламоларимиз ҳовуз ҳақида келган ҳадислар мутавотир даражасига етган, дейдилар. Ҳовузнинг сифатида келган ҳадислардан қуйидагилар фаҳмланади: «Албатта, у улкан бир ҳовуздир. Муҳтарам сувхонадир. У сутдан оқ, қордан совуқ, асалдан ширин ва миски анбардан хушбўй бўлган Кавсар анҳоридан жаннат шаробини олади. У жуда ҳам кенгдир. Эни билан бўйи тенгдир. Тарафларидан ҳар бири бир ойлик йўлдир. |