Главная страница

Қиёмат ва охират. Бисмиллаир Романир Роийм. Алло таолога битмастуганмас амду санолар блсин


Скачать 64.34 Kb.
НазваниеБисмиллаир Романир Роийм. Алло таолога битмастуганмас амду санолар блсин
Дата05.03.2022
Размер64.34 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаҚиёмат ва охират.docx
ТипДокументы
#383668
страница3 из 10
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Қуёшнинг мағрибдан чиқиши


Қуёшнинг ўзининг одатда ботадиган томонидан чиқиши ҳам қиёматдан олдин бўладиган катта аломатлардан биридир. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Баъзиларини қисқача ўрганиб чиқамиз.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни:«Бу қуёш қаёққа кетишини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг расули аълам», дейишди.

«Албатта, бу то ўзининг Арш остидаги қароргоҳига етгунча юриб бораверади. Сўнгра сажда қилган ҳолида йиқилади. То унга «Кўтарил, келган ерингга қайт!» дейилгунча ўшандоқ тураверади. Кейин чиқар жойидан чиқади. Кейин то ўзининг Арш остидаги қароргоҳига етгунча юриб бораверади. Сўнгра сажда қилган ҳолида йиқилади. То унга «Кўтарил, келган ерингга қайт!» дейилгунча ўшандоқ тураверади. Кейин чиқар жойидан чиқади. Сўнгра яна юради. Одамлар ундан ҳеч нарсани инкор қилмайдилар. У ўша Арш остидаги ўз қароргоҳига боради. Бас, унга кўтарил, мағрибингдан чиқувчи бўл, дейилади.

У мағрибидан чиқувчи бўлади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўша қачон бўлади, биласизларми? Бу ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермайдиган пайтда бўлади», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.

Ўша пайт айнан қиёмат жуда ҳам яқин қолган пайт бўлади. Шундоқ қилиб, қуёшнинг мағрибидан чиқиши қиёматнинг улкан аломатларидан бири бўлади.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис ёд олиб, ҳеч ёдимдан чиқармадим. У зотнинг шундай деганларини эшитганман:

«Аломатларнинг биринчи чиқадигани қуёшнинг мағрибдан чиқиши ва одамларга доббажониворнинг чошгоҳ пайтида чиқишидир. Қайси бири олдин чиқса, кейингиси дарров шеригининг орқасидан чиқади».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.

Абу Довуд:

«Нозил қилинган китобларни ўқиб юрадиган Абдуллоҳ:

«Менимча иккисидан олдин чиқадигани қуёшнинг мағрибидан чиқишидир», деди»ни зиёда қилган.

Демак, қиёматнинг икки катта аломатидан бири, қуёшнинг мағрибидан чиқиши олдин бўлади ва иккинчиси, доббанинг чиқиши ундан кейин бўлади. Бу ҳақиқатга жазм ила эътиқод қилмоқ керак.

Дажжолнинг чиқиши


Дажжолнинг чиқиши қиёматнинг энг катта аломатларидан биридир. Дажжол аслида унинг лақаби. Кўп алдамчилик қилиши учун шу лақабни олган. Шунингдек, у ҳақни ботил ила кўмиб ташлаш қобилиятига ҳам эга. У асли яҳудий одамдир. Мадинаи Мунавварага нисбатан машриқ тарафдан чиқади. У одамлар орасида аҳли салоҳликни ва тақводорликни даъво қилади. Кейинроқ худолик даъвосини қилади. Унга жуда кўп одамлар, хусусан, яҳудийлар эргашади. Унинг тана тузилишида ўзига хос аломатлари бўлади. Бир кўзи тептекис бўлади. Боласи бўлмайди. Макка ва Мадинага кира олмайди. Пешонасига кофир деб ёзилган бўлади. Дажжол ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган. Баъзиларини қисқача ўрганиб чиқамиз.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичида туриб Аллоҳга лойиқ ҳамду сано айтдилар ва Дажжолни зикр қилиб:

«Албатта, мен сизларни ундан огоҳлантирурман. Ҳар бир набий ҳам, албатта, ўз қавмини ундан огоҳлантирган. Лекин мен сизларга унинг ҳақида ҳеч бир набий ўз қавмига айтмаган гапни айтурман. Шубҳасиз, у ғилайдир. Албатта, Аллоҳ ғилаймасдир», дедилар».

Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Дажжол худолик даъвосини қилганда алданиб қолмаслик учун унинг катта сифатларидан бирини айтиб қўймоқдалар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Қай бир набий бўлсаки, албатта, ўз умматини ғилай каззобдан огоҳлантиргандир. Огоҳ бўлинглар! Албатта, у ғилайдир. Албатта, Роббингиз ғилай эмасдир. Унинг икки кўзи орасига «ка фо ро» яъни кофир деб ёзилгандир. Буни ҳар бир мусулмон ўқийдир», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилган.

Аллоҳ таоло кишиларни синаш учун Дажжолга турли нарсаларни бериб қўяди. Жумладан, у ўликни тирилтириш, ёмғир ёғдириш, ерни ҳосилдор қилиш ва шунга ўхшаш ишларга Аллоҳ таолонинг изни ила имкон топади. Сўнгра ўзидан кетиб худолик даъвосини қилади.

Ана шунда Аллоҳ таоло унинг ожизлик тарафларини зоҳир қилиб қўйгани иш беради. Унинг ғилайлиги, пешонасига кофир деб ёзиб қўйилганлиги ва у ўша нарсаларни ўзидан кетказа олмаслиги уни фош қилади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Дажжолнинг чап кўзи ғилай, серсоч. У билан жаннат ва дўзах бор. Унинг дўзахи жаннатдир, жаннати дўзахдир», дейилган. Муслим ривоят қилган: Абу Довуднинг ривоятида:

«Албатта, Дажжол пакана, маймоқ, жингалаксоч ва ғилай, кўзи теп-текис бўртиб ҳам чиқмаган, ичкарига ҳам кирмагандир. Агар аралаш бўлган бўлса, билингки, Роббингиз ғилай эмас», дейилган.

Шу сифатларидан уни таниб олиш осон. Дажжолнинг чап кўзи қалин эт билан қопланган бўлиб у теп-текис ҳолда туради. Шунинг учун у «Масийҳ», яъни, текисланган деб ҳам аталади.

Абу Довуднинг ривоятида: «Ким Дажжолни эшитса ундан узоқлашсин. Аллоҳга қасамки, киши унинг олдига борса, уни мўмин деб ҳисоблайди ва ундаги шубҳаларга қарамасдан унга эргашади. Ёки унга берилган шубҳалар сабабидан унга эргашади», дейилган.

Дажжолга берилган сеҳр, баъзи одамларни ўлдириб бошқаларини тирилтириш каби нарсалар одамларни алдаб қўйиш хавфи бор. Шунинг учун унинг чиққанини эшитиш билан унга йўлиқмасликка ҳаракат қилмоқ керак.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Макка ва Мадинадан бошқа ҳар бир юртни, албатта, Дажжол оёқ ости қилади. Иккисининг ҳар бир йўлини фаришталар саф бўлган ҳолларида қўриқлайдилар. Шунда у тузли ерга тушади. Кейин Мадина уч марта титрайди ва ундан барча кофир ва мунофиқ у(Дажжол) томон чиқади», дедилар».

Дажжол Мадинаи Мунавварани қўриқлаб турган фаришталарни кўриб тузли ерда тўхтайди. Унинг келганини эшитиб Мадинадаги барча кофир ва мунофиқлар чиқиб олдига боришади.

Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни эрталаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Дажжолни зикр қилдилар. У зот уни паслатдилар ва кўтардилар. Ҳаттоки,, биз уни хурмолар орасидамикан деб гумон қилдик. Биз кечки пайт у зотнинг олдиларига борганимизда ўша ҳолни бизда кўрдилар ва: «Сизларга нима бўлди?» дедилар.

«Эй, Аллоҳнинг расули! Эрталаб Дажжолни зикр қилдингиз. Уни паслатдингиз ва кўтардингиз. Ҳаттоки, биз уни хурмолар орасидамикан деб гумон қилдик», дедик. «Менинг сизга хавфим Дажжолдан бошқада. Агар у чиқса-ю, мен ичингизда бўлсам, сизларнинг ўрнингизга ўзим унга қарши тураман. Агар у чиқса-ю, мен ичингизда бўлмасам, ҳар киши ўзини ўзи ҳимоя қилади. Аллоҳ ҳар бир мусулмон учун менинг ўрнимда бўлади. Албатта, у ёш, жуда ҳам жингалаксоч, кўзи бўртиб чиққан. Мен уни худди Абдул Уззо бин Қатанга ўхшатаман. Сизлардан ким унга эришса, унга қарши «Каҳф» сурасининг бошланиши ўқисин. Албатта, у Шом билан Ироқ орасидан хуруж қиладир. Ўнгда ҳам фасод қилади. Чапда ҳам фасод қилади. Эй, Аллоҳнинг бандалари! Собит бўлинглар!» дедилар.

«Эй, Аллоҳнинг расули! Унинг ерда қолиши қандоқ?» дедик.

«Қирқ кун. Бир кун бир йилчалик. Бир кун бир ойчалик. Бир кун бир ҳафтачалик. Қолган кунлари сизларнинг кунларингизга ўхшаш», дедилар.

«Эй, Аллоҳнинг расули! Ўша бир йилга ўхшаш кунда бизга бир куннинг намози кифоя қиладими?» дедик.

«Йўқ. Унинг ўлчовини чамаланглар», дедилар.

«Эй, Аллоҳнинг расули! Унинг ер юзидаги тезлиги қандоқ?» дедик.

«Худди ортидан шамол келаётган ёмғирга ўхшайди. У бир қавмнинг олдига келиб даъват қилади. Улар унга иймон келтирадилар ва ижобат қиладилар. У осмонга амр қилса, ёмғир ёғади. Ерга амр қилса, набототларни ўстиради. Ўтлаб юрган ҳайвонлари кечқурун уларнинг олдига ўркачи энг узун, елинлари энг тўлган ва қоринлари энг шишган ҳолда келади. Сўнгра у бошқа қавмга келиб, уларни даъват қилади. Улар унга ўзининг гапини қайтарадилар. У улардан қайтиб кетади. Улар қаҳатга учраб қўлларида молларидан ҳеч нарса қолмайди. У бир хароба ёнидан ўтаётиб унга «хазийналарингни чиқар!» дейди. Унинг хазийналари, асаларилар подшоҳига эргашгандек унга эргашади. Кейин бир ёшга тўлган кишини чақириб, қилич билан уриб иккига бўлиб ташлайди. Ҳар бўлак ораси икки ўқ етадиганча бўлади. Сўнг уни чақирса юзларида кулгу барқ урган ҳолда юриб келади. У шу ҳолда турганида Аллоҳ Ийсо алайҳиссаломни юборади. У киши Димашқнинг шарқий тарафидаги оқ минорадан бўялган икки хил кийимда, икки қўлини икки фариштанинг қанотига қўйган ҳолда нозил бўлади. Қачон бошини эгса, қатралар тушади. Қачон уни кўтарса, ундан луълуъ каби доналар тўкилади. У зотнинг нафасини сезган кофир бўлсаки, албатта, ўлади. Унинг нафаси кўзи етган ерга бориб етади. Бас, у зот уни излаб Боби Лудда топиб ўлдиради. Кейин Ийсо ибн Марямнинг ҳузурига Аллоҳ ундан сақлаган қавм келади. Бас, у зот уларнинг юзларини силайди ва уларга жаннатдаги даражалари ҳақида гапирадилар. Шундоқ бўлиб турганда Аллоҳ Ийсо алайҳиссаломга ваҳий қилиб «Албатта, Мен уларга қарши уруш қилишга бирортанинг икки қўли етмайдиган бандаларимни чиқардим. Бас, бандаларимни Турга қўрғон қилиб, ўша ерга қўй» дейди. Кейин Аллоҳ Яъжуж ва Маъжужни юборади. Улар ҳар томондан оқиб кела бошлайдилар. Уларнинг аввалгилари Тобария кўли олдидан ўтаётиб ундаги ҳамма нарсани ичиб юборадилар. Охиргилари ўтаётиб «Бунда бир вақтлар сув бор эди» дейдилар. Аллоҳнинг набийси Ийсо ва унинг асҳоблари қамал қилинадилар. Ҳаттоки,, улардан бирига ҳўкизнинг боши бугунги кунда сизларнинг бирингизга юз дийнор яхши бўлгандан ҳам яхши бўлиб қолади. Бас, Аллоҳнинг набийси Ийсо ва унинг асҳоблари (ўлимга) рағбат қилиб қоладилар. Шунда Аллоҳ уларга бўйинлари томондан «нағаф»-қуртини юборади. Улар бир жон ўлгандек, ўликка айланадилар. Сўнгра Аллоҳнинг набийси Ийсо ва унинг асҳоблари ерга тушадилар. Улар ер юзида аларнинг ёғи ва сассиғи етмаган бирор қарич ҳам жой топа олмайдилар. Шунда Аллоҳнинг набийси Ийсо ва унинг асҳоблари Аллоҳга рағбат қилиб қоладилар. Бас, Аллоҳ туянинг бўйнига ўхшаган қушларни юборади. Улар аларни кўтариб олиб бориб, Аллоҳ истаган томонга ташлайдилар. Сўнгра Аллоҳ бир ёмғир юборади. Ундан бирор лойдан ёки жундан бўлган уй панада қолмайди. У ерни ювиб худди ойнакка ўхшатиб қўяди.

Кейин ерга «Самарангни ўстир, баракангни қайтар» дейилади. Ўша кунда одамлар бир анорнинг ўзини еб пўстлоғини соябон қиладилар. Подаларга барака киритилади. Ҳаттоки, бир туянинг сути бир катта жамоа одамларга кифоя қилади. Бир сигирнинг сути бир қабила одамларга етади. Бир қўйнинг сути бир уруғ одамларга етади. Улар шундоқ ҳолда турганларида Аллоҳ бир ёқимли шамолни юборади. У уларнинг қўлтиқларидан олиб ҳар мўмин ва муслимнинг руҳини қабз қилади. Кейин одамларнинг ёмонлари қолади. Улар эшакларга ўхшаш жинсий яқинлик қиладилар. Ана ўшаларнинг бошида қиёмат қоим бўлади», дедилар». Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Дажжолнинг таги паст, ҳеч нарсага арзимаслигини ҳам айтдилар ва шу билан бирга унинг фитнаси энг катта фитналигини ҳам таъкидладилар.

«Сизлардан ким унга эришса, унга қарши «Каҳф» сурасининг бошланишини ўқисин». Бу ҳақда бошқа ривоятлар ҳам кўп. Жумладан, Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан ўн оятини ёдласа, Дажжолдан сақланади», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Термизийнинг лафзида: «Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан уч оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган. Бошқа бир ривоятда:

«Ким «Каҳф» сурасининг охиридан ўн оятини ёдласа, Дажжолдан сақланади», дейилган. «Эй, Аллоҳнинг расули! Ўша бир йилга ўхшаш кунда бизга бир куннинг намози кифоя қиладими?» дедик».

«Йўқ. Унинг ўлчовини чамаланглар», дедилар.

Яъни, кун одатдагидан узоқ бўлиб кетгани учун ҳар йигирма тўрт соатлик вақтни чамалаб, ўшанда лозим бўлган беш вақт намоз ўқилади.

«Қачон бошини эгса, қатралар тушади. Қачон уни кўтарса, ундан луълуъ каби доналар тўкилади».

Яъни, Ийсо алайҳиссалом покиза ҳолда тушадилар. У кишидан ғусл ва таҳоратнинг сувлари тўкилиб туради. «Бас, у зот уни излаб, Боби Лудда топиб ўлдиради».

Яъни, Ийсо алайҳиссалом Дажжолни излаб топиб, Байтул Мақдисдаги Лудд деган жойнинг эшиги олдида қатл қиладилар. «Шундоқ бўлиб турганда Аллоҳ Ийсо алайҳиссаломга ваҳий қилиб «Албатта, Мен уларга қарши уруш қилишга бирортанинг икки қўли етмайдиган бандаларимни чиқардим. Бас, бандаларимни Турга қўрғон қилиб, ўша ерга қўй» дейди».

Ўша ҳеч ким уларга қарши тура олмайдиган бандалар Яъжуж ва Маъжужлардир.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10


написать администратору сайта