Главная страница

Қиёмат ва охират. Бисмиллаир Романир Роийм. Алло таолога битмастуганмас амду санолар блсин


Скачать 64.34 Kb.
НазваниеБисмиллаир Романир Роийм. Алло таолога битмастуганмас амду санолар блсин
Дата05.03.2022
Размер64.34 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаҚиёмат ва охират.docx
ТипДокументы
#383668
страница7 из 10
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Қайта тирилиш ва ҳашр


Мусулмон одам қиёмат куни дунёдан ўтган ҳамма одамлар ўз жасадларига қайта эга бўлиб, қайта тирилишига жазм билан эътиқод қилмоғи керак. Зинҳор ва зинҳор одам ўлиб жасади туроққа қоришиб, ўтда куйиб ёки ҳайвонларга ем бўлиб кетгандан кейин қандоқ қилиб тирилар экан, деган хаёлга бормаслиги лозим. Аллоҳ таоло «Ҳаж» сурасида қуйидагиларни айтади:

«Эй, одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битганбитмаган бир чайнам гўштдан яратдик. Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз. Кейин сизларни бувак ҳолингизда чиқарармиз. Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбия қилармиз). Сиздан вафот қилиб кетадиганлар ҳам, билганидан кейин ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада тубан умрга етадиганлар ҳам бор. Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан. Қачонки, Биз унга сув туширсак, у сесканадир ва кўпчийдир. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир» (5 - оят).

Одамнинг табиати қизиқ, қайта тирилиш, савол-жавоб, ҳисоб-китоб, жазо-мукофот ҳақида гап кетса, ўйламай-нетмай дарҳол шубҳа қилишга тушади. Бу ҳақиқатни атрофлича тафаккур этмасдан туриб, инкор этади. Аммо холисона ўйлаб кўрса, бундай қилмаган бўлар эди. Ўзининг аслига бир қараб кўрса, қайта тирилиш ҳеч гап эмаслигини тушуниб етарди.

Бу оятда мазкур масала батафсил муолажа қилинмоқда. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бандаларига хитоб қилиб: «Эй, одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз», билиб қўйингки, «Биз… сизларни тупроқдан...» яратдик, демоқда.

Сизнинг отангиз Одамни тупроқдан яратганмиз. Инсонни қуруқ тупроқдан яратган зот ўлган одамни қайта тирилтира олмасми?! Инсонни йўқдан бор қилган ва унга жон берган зот бор инсонни қайта тирилтириб, ўзи олган жонни қайта кирита олмасми?!

«...сўнгра нутфадан...» яратдик. Инсон йўқ эди. У отасининг нутфа-спермасидан дунёга келди. Бу манийда минглаб ҳайвон уруғлар бўлади. Улардан фақат биттасигина онанинг тухумига урчийди. Бошқалари беҳуда йўқ бўлиб кетади. Оддий кўзга кўринмас ушбу маний ҳайвончалар билан баркамол инсон орасида қанча фарқ бор?! Ана шу заррадан одам яратган Холиқ Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмасми?!

«...сўнгра алақадан...» Араб тилида «алақа» деб аслида зулукка айтилади. Яқингача алақани қотган лахта қон деб айтиб келинган. Аммо илм ривожланиб, бачадондаги ҳомиланинг турли жараёнларини сувратга олиш имкони туғилди. Шунда Қуръони Каримда «алақа» деб номланган босқичдаги ҳомила зулукдек бачадонга ёпишиб туриши маълум бўлди. Алақанинг суврати ҳақиқий зулук билан солиштирилса, уларни фарқлаб бўлмайди. Хўш, ўша зулукка ўхшаш қотган лахта қон билан инсон орасида қанча фарқ бор? Мазкур қонни бирор кишига кўрсатиб, келажакда мана шу сенга ўхшаган одам бўлади деса, ким ишонади? Лекин Аллоҳ таоло шуни қилади. Ана ўша ишни қилиб, бир парча алақа қондан одам яратган Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмасми?! «..сўнгра битган-битмаган бир чайнам гўштдан...»

Ҳомила ривожланиб, алақа-зулук шаклидан бир парча чайналган гўшт ҳолига ўтади. Ана ўшанда унга шакл киради. Шакл кирса, битган бўлади. Шакл кирмаса, битмаган бўлади, бачадондан тушиб кетади. Ҳеч ким уни эсламайди ҳам. Энди, ўша бир парча чайналган гўштга ўхшаш нарса билан инсон орасида қанча фарқ борлигини бир ўйлаб кўрайлик?

Ўша гўштдан инсон яратган Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмасми?!

«Сизга баён қилишимиз учун яратдик».

Яъни, сизга қудратимиз қанчалик эканини баён қилиш учун сизни яратдик.

«Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз». Юқорида васф қилинган босқичлар ўтганидан кейин Аллоҳ таоло хоҳлаганини онанинг бачадонида маълум муддатгача, туғилиш вақти келгунича қолдиради. Хоҳлаганини тушириб юборади. Демак, ҳомила нутфа, алақа ва музға босқичларидан ўтганидан кейин ҳам ҳали одам бўлиши-бўлмаслиги аниқ эмас. Ана ўша босқичлардан ўтказган Аллоҳ унинг бола бўлишини хоҳласа, она бачадонида қолдиради. Хоҳламаса, тушириб юборади.

Ана шуларга қодир зот ўлган одамни қайта тирилтира олмайдими?!

«Кейин сизларни бувак ҳолингизда чиқарармиз». Яъни, онангизнинг қорнидан чақалоқ ҳолингизда чиқарамиз. Туғиш нима эканини уни бошидан ўтказиб кўрганлар билади. Аллоҳнинг инояти бўлмаса, чақалоқнинг она қорнидан ажралиши ўзича рўй беравермайди. Шундай қийин, мураккаб жараённи жорий этган Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмасми?! «Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбия қилармиз)».

Янги туғилган гўдак қанчалар ожиз эканини ҳамма билади. Фақат Аллоҳнинг иноятигина уни бу дунёда ушлаб қолади. Ҳеч бир жонзотнинг боласи одам боласидек ожиз бўлмайди. Бошқа жонзотлар онасидан туғилганидан кейин бироз ўтиб, ҳаракатга тушиб, кунини кўриб кетаверади. Аммо одам боласи узоқ муддатли тарбия ва иноятга муҳтож. Янги туғилган гўдак билан вояга етган инсон орасида катта фарқ бор. Бу ишни ҳам Аллоҳ таоло қилади. Ана шундай ишга қодир Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмасми?! «Сиздан вафот қилиб кетадиганлар ҳам, билганидан кейин ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада тубан умрга етадиганлар ҳам бор».

Яъни, чақалоқлик даврида, ундан кейинги даврларда вояга етмай ўлиб кетадиганлар ҳам бор. Қариб мункиллаб, ҳамма нарсани унутиб қўядиган ёшга етадиганлар ҳам бор. Агар одам боласининг ўзига қолса, ҳеч ўлмас эди. Аммо бу иш унинг қўлида эмас. Бошқа бирор зотнинг қўлида ҳам эмас. Фақат ҳар бир нарсага қодир Аллоҳ таолонинг қўлида. У зот кимга умр берса, яшайди, бермаса, ўлади. Ана шу нарсага қодир зот ўлган одамни қайта тирилтира олмасми?!

Оятнинг охирида Аллоҳ таоло ўлганларни тирилтира олишининг исботига бошқа бир мисол ҳам келтиради. «Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан». Қуриб, қақраб ётган ер. Худди ўликка ўхшайди. Унда ҳаётдан асар йўқ. «Қачонки, Биз унга сув туширсак, у сесканадир ва кўпчийдир».

Ерга сув тушганида, унда жонланиш сезилади. Ҳаёт аломатлари пайдо бўлади.

«Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир». Сув тушмасидан олдин, бирорта ўсимликнинг ҳиди ҳам йўқ эди. Аммо сув тушгач, турлитуман гўзал ўсимликлар униб чиқди.

Ўлиб, чириб, тупроққа қўшилиб кетганлар ҳам ҳозирча асарсиз йўқ бўлиб кетганга ўхшайди. Аммо вақт-соати келиб, Аллоҳ таоло қақраб ётган ердан ҳаёт ундирганидек, бир амр билан ҳаммаларини қабрларидан чиқариб олади.

«Бу(ҳолат)лар кўрсатадики, албатта, Аллоҳ ҳақ зотдир ва албатта, У ўликларни тирилтиради ҳамда У ҳар бир нарсага қодирдир» (Ҳаж: 6). Яъни, ўтган оятда зикр қилинган ҳодисалардан очиқ-ойдин кўринадики, шубҳасиз, Аллоҳ таоло ҳақдир, бордир, бирдир. Шуларга қодир бўлган зотнинг ўликларни тирилтиришига ҳам шубҳа йўқдир. Қисқа қилиб айтганда: «...У ҳар бир нарсага қодирдир».

Унинг қудрати етмайдиган ҳеч нарса йўқдир. «Ва, албатта, соат (қиёмат) келгувчидир, бунга шубҳа йўқ. Ва, албатта, Аллоҳ қабрлардаги кимсаларни тирилтирур» (Ҳаж: 7). Олдинги оятда зикр қилинган ҳолатлар очиқ-ойдин кўрсатадики: «...албатта, соат (қиёмат) келгувчидир, бунга шубҳа йўқ».

Қиёмат қоим бўлиши турган гап. Бу борада иккиланишга ўрин йўқ. Тайёргарликни кўриб қўйиш керак.

«Ва, албатта, Аллоҳ қабрлардаги кимсаларни тирилтирур».

Бунга баъзи одамлар ишонмаса ҳам, барибир бўладиган иш. Ҳозирча ишонмаслар, лекин қабрларидан тирилиб чиққанларида ишонмасдан иложлари қолмайди. Аммо унда кеч бўлади.

Аллоҳ таоло қиёмат куни одамларни қайта тирил-тирганда уларнинг бармоқ учларигача худди бу дунёда қандоқ бўлса ўшандоқ ҳолда тирилтиради. Аллоҳ таоло «Қиёмат» сурасида бу ҳақда қуйидагиларни айтади: «Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми? Балки, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз», (3 - 4 - оятлар).

Кунлардан бирида араб мушрикларидан Адий исмли киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан гаплашиб ўтириб, қиёмат ҳақида сўзлаб беришни сўради. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бироз қиёмат ҳақида сўзладилар. Шунда Адий, «Аллоҳга қасамки, ўша кунни ўз кўзим билан кўрсам ҳам сенга ишонмайман, эй, Муҳаммад, сенга ҳам, ўша кунга ҳам, иймон келтирмадим, Аллоҳ ўлган одамнинг суякларини тўплаши мумкин эканми?» деди. Аллоҳ таоло унга раддия қилиб ушбу оятларни туширди. «Балки, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз».

Ушбу оят Қуръони Каримнинг илмий мўъжизаларидан биридир. Тупроққа кўмилган ўлик бир муддатдан сўнг чириб битади. Қиёмат куни ўша чириб, тупроққа аралашиб кетган инсон қайта тирилишга кўпчиликнинг ишонгиси келмайди. Аллоҳ таоло бўлса, бунга ҳайрон бўлишининг ҳожати йўқ, Мен нафақат танани, балки ўша танадаги нозик, дақиқ жойларни, чизиқларни ҳам, жумладан, бармоқ учларини ҳам, аввал қандоқ бўлса, худди шундоқ ҳолига келтираман, дейди.

Нима учун Аллоҳ бу оятда инсон аъзолари ичидан айнан бармоқ учини танлаб олди? Инсоннинг бошқа аъзолари, бировники иккинчисиникига ўхшаши мумкин. Лекин бармоқ учлари ҳеч қачон бировники бошқа шахсникига ўхшамас экан. Бу ҳақиқатни одамлар ўтган асрга келибгина англаб етдилар. 1884 йилдан бошлаб Англияда бармоқ изидан одамларни аниқлаш бошланди. Бармоқ излари турлича бўлиб, дунёда ҳеч қачон бир кишининг бармоқ чизиқлари иккинчи шахсникига ўхшамас экан.

Бу далил Қуръоннинг ҳақиқий илоҳий китоб эканлигини яна бир бор исботлайди.

Кўпчилик мазкур оят таъсиридан Ислом динини қабул қилганлар.

Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳадиси шарифда ҳам баён қилинган ва бу баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки пуфлашнинг орасида қирқ», дедилар.

«Эй, Абу Ҳурайра! Қирқ кунми?» дейишди. «Билмайман», деди. «Қирқ ойми?» дейишди.

«Билмайман», деди. «Қирқ йилми?» дейишди.

«Билмайман. Сўнгра Аллоҳ осмондан сув туширади ва улар худди ўсимликлар унгандек унадилар. Инсоннинг не нарсаси бўлса, албатта, чириб кетади. Илло битта суяк чиримайди. У Ажабуз занабдир. Ана ўшандан қиёмат куни халқ таркиб қилинади», деди».

Икки шайх ривоят қилган. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Одам боласининг ҳаммаёғини тупроқ ейди. Илло Ажабуз занабни емайди. У ўшандан халқ қилинган ва ўшандан қайта таркиб қилинади», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.

Ажабуз занаб умуртқа поғанасининг охирида жойлашган ўта кичик ҳажмдаги суяк бўлиб ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзгармай тураверишини ҳозирги замон илми ҳам тасдиқлади. Одам ўлиб ерга кўмилгандан кейин унинг вужуди чириб тупроққа қўшилиб кетади, куйиб кулга айланиши ёки бирор ҳайвонга ем бўлиши мумкин. Аммо мазкур Ажабуз занаб қолади. Қиёмат қоим бўлиб ёмғир ёққанда унга худди ўсимликнинг уруғига ёмғир таъсир қилиб униб чиққандек одамнинг жасади ҳам униб чиқади.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10


написать администратору сайта