Қиёмат ва охират. Бисмиллаир Романир Роийм. Алло таолога битмастуганмас амду санолар блсин
Скачать 64.34 Kb.
|
Ҳолатнинг оғирлигиҚиёмат қоим бўлганда рўй берадиган қаттиқ ҳолат қалбларни ларзага солади, ақлларни бошдан учиради, инсоннинг хаёлини паришон қилади, ҳатто, эмизикли аёллар болаларини ҳам унутиб юборади, ҳомиладорлар ҳомиласини ташлаб қўяди ва бошқа даҳшатли ҳолатларни юзага чиқаради. Ана ўша ҳолатлардан бир кўринишни Аллоҳ таоло «Ҳаж» сурасида қуйидагича тасвирлайди: «Эй, одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, соат (қиёмат) зилзиласи улкан нарсадир» (1- оят). Ушбу ояти каримадаги хитоб барча одамларга қаратилгандир. Оятда ҳамма одамларни Аллоҳ таолодан қўрқишга, тақво қилишга чақириқ аксини топгандир. Агар Аллоҳдан қўрқмайдиганлар бўлсалар, билиб қўйсинлар: «Албатта, соат (қиёмат) зилзиласи улкан нарсадир». Яъни, қиёмат бошланганидан дарак берувчи зилзила жуда даҳшатли, хавфли ҳодисадир. Ана ўшанда иймонсизлар, Аллоҳга тақво қилмаганлар нима бўлишларини кўрадилар. «Уни кўрадиган кунингизда, ҳар бир эмизувчи ўзи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир» (Ҳаж сураси: 2-оят). Яъни, Қиёмат соати зилзиласи рўй берган кунда: «Ҳар бир эмизувчи ўзи эмизаётган нарсасини унутар». Маълумки, она ўзи эмизаётган боласига жуда боғлиқ бўлади. Ухлаб қолган онани момоқалдироқ уйғота олмаслиги мумкин, лекин боласининг инграши дарҳол уйғотади. Эмизувчи она ҳамма нарсани унутса, унутади, аммо боласини унутмайди. Лекин қиёмат соати зилзиласи шу қадар даҳшатлики, ҳатто, эмизувчи аёл боласини унутади. Биттаиккитаси эмас, ҳаммаси, ҳар бир эмизикли аёл эмизадиган боласини унутиб қўяди. «Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар». Бу ҳам ўша зилзиланинг даҳшатидан рўй беради. Ҳомиладор ҳомиласини ташлаб қўйиши учун ниҳоятда қаттиқ қўрқиши керак. Ўшандоқ қўрқув қиёмат соати зилзиласидан бўлади. Ўша вақтда: «Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас». Бу ҳолат ҳам ўша зилзиланинг ғоятда даҳшатли эканига далолат қилади. Қаттиқ қўрққан одамлар ҳеч нарса ичмасдан туриб ҳам, эс-ҳушларини йўқотиб, худди маст одамларга ўхшаб қолишади. Чунки: «Аллоҳнинг азоби шиддатлидир». Аллоҳ таоло «Абаса» сурасида қуйидагиларни айтади: «Вақтики кар қилувчи овоз келса. У кунда киши ўз ака-укасидан. Ва онаси ва отасидан. Ва хотини ва бола-чақасидан қочади. У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор», (33-37-оятлар). Биз кар қилувчи овоз, деб таржима қилган маъно, Қуръони Карим таъбири ила бир оғиз лафз ила «Ас-Соохха» дейилади. «Ас–Соохха» – қиёматнинг номларидан бири бўлиб, қулоқларни кар қилувчи овоз маъносини билдиради. Қиёмат қаттиқ қичқириқ овоздан кейин қоим бўлишидан шу ном билан ҳам аталган. Ушбу ояти каримада қиёмат кунинг даҳшатини васф қилиш учун унинг айнан ушбу сифати келтирилмоқда. Кейинги оятларда қулоқларни кар қилувчи қаттиқ қичқириқ ила қиёмат қоим бўлганидан сўнг нималар бўлиши зикр қилинади. «У кунда киши ўз ака-укасидан. Ва онаси ва отасидан. Ва хотини ва бола-чақасидан қочади». Яъни, қиёматнинг даҳшатидан ҳамма ўзи билан овора бўлиб қолади. Ҳатто, ҳеч кимнинг ака - укаси, ота–онаси ва хотинию бола-чақаси билан ҳам иши бўлмай қолади. Бу дунёда инсон бошига оғирлик тушган хотини, бола-чақаси, она-отаси ва ака-укасига ёрдамга шошилади. Мазкур кишиларга каттадир-кичикдир, мусибат етганда ёрдам беришлик бурч, ёрдам бермаслик эса ор-номус ҳисобланади. Аммо қиёмат қийинчилигида эса инсон мазкур кишиларни ташлаб қочади. Чунки: «У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор». Ҳа, қиёмат куни даҳшати шунчалик кучлики, ҳар бир одам ким бўлишидан қатъий назар, фақат ўзинигина ўйлаб қолади. Ака-ука ҳам, ота-она ҳам, бола-чақаю, эру-хотин ҳам ёдга келмай қолади. Ҳамма ўзини ўйлаб, бир-биридан қочади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар қиёмат куни яланг оёқ, яланғоч ва хатна қилинмаган ҳолда ҳашр қилинадилар», дедилар. «Эй, Аллоҳнинг расули! Аёллар ва эркаклар ҳаммалари бир-бирларига назар солурларми?» дедим. «Эй, Оиша! Иш улар бир-бирларига назар солиш-ларидан кўра шиддатли!» дедилар». Иккисини икки шайх ва Термизий ривоят қилган. Қиёматнинг кучли шиддатидан ҳар ким ўзи билан овора бўлиб биров билан иши бўлмай қолади. Ёнидаги одам эркакми, аёлми, яланғочми, кийинганми - хаёлига ҳам келмайди. ҲисобМусулмон инсон қиёматда бу дунёдаги қилинган амалларининг зарра миқдоричаси ҳам қолмай ҳисоб қилинишига ва ўша ҳисоб асосида мукофот ёки жазо берилишига жазм ила эътиқод қилмоғи керак. Аллоҳ таоло «Залзала» сурасида бу ҳақиқатни қуйидагича баён қилади: «Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалурлар. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир», (6 - 8 - оятлар). Яъни, қиёмат куни одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, мўминлар алоҳида, кофирлар алоҳида жойларидан қўзғаладилар. Кейин бу дунёда қилган ишларига яраша мукофот ёки жазо оладилар. Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим агар кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам яхшиликни қилиб, шунингдек, агар кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак. Аллоҳ таоло: «Аллоҳ барчаларини қайта тирилтирадиган кунда, қилган ишларининг хабарини берур. Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир», деган. Баъзи кофир ва мунофиқлар «Аллоҳга ишонмаган, Унинг шариатига амал қилмаганлар ёшини яшаб, ошини ошаб, бирор жазо тортмай ўтиб кетмоқдалар-ку! Азоб қани?!» дейишлари мумкин. Ушбу оятда ана шундоқ муҳтамал-эҳтимолда бор саволнинг жавоби ўз аксини топган. «Аллоҳ барчаларини қайта тирилтирадиган кунда, қилган ишларининг хабарини берур». Тўғри, баъзи кофир ва осийлар бу дунёдан ўз қилмишларига яраша жазо тортмай ўтиб кетишлари мумкин. Аллоҳ таоло шунинг учун ҳам қиёматни, ўлгандан кейин қайта тирилишни жорий қилган. У зот ҳамма бандаларга уларни қайта тирилтирадиган кунда, қилган ишларининг хабарини беради. «Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар». Ҳа, Аллоҳ бандаларнинг бу дунёда қилган каттаю кичик барча ишларининг ҳисоблаб турган. Бандалар эса ўша ўз амалларини эсдан чиқарганлар. «Ҳолбуки, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир». Ҳа, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир. Банданинг заррача қилган яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Унинг назаридан четда қолмайди ва банданинг амал дафтарига ёзилиб туради. Ғофил банда эса гуноҳларини тезда унутиб юборади. Лекин Аллоҳ қиёмат кунида ер юзидаги барча халойиқни, бирор кишини ҳам унутмасдан, тирилтиради. Сўнгра бу дунёда қилган ишларини ҳар бир банданинг амал дафтарига асосланиб, унга кўрсатади. Аллоҳ таоло «Иншиқоқ» сурасида қуйидагиларни айтади: «Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса. Тезда, осонгина ҳисоб қилинур. Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борур. Ва аммо кимнинг китоби орқа тарафдан берилса... У тезда ўзига ҳалокатни чақирур. Ва у қизиб турган дўзахга кирур», (7-12 - оятлар). Бу ишлар қиёмат куни бўлади. Маҳшарда ҳамма тўпланганда одамларга номаи аъмоллари берилади. Кимки, бу дунёда мўмин - мусулмон бўлиб тоат-ибодат, тақводорлик билан ўтган бўлса, уларнинг номаи аъмоли ўнг тарафдан берилади. Шунинг ўзи яхшилик аломати. Уларнинг ҳисоб-китоби осонгина кўрсатиб ўтиш йўли билан бўлиб, улар жаннатдаги аҳллари ҳузурига хурсанд бўлиб қайтадилар. Ушбу оятларда васф қилинган китоби ўнг тарафидан берилган банданинг осонгина ҳисобкитоб қилиниши унинг номаи аъмолини ўзига шундоқ кўрсатиб қўйиш билангина бўлади. Чунки ҳисоб-китоб олдиндан маълум бўлади. Қиёмат куни қайта ҳисоб-китоб қилишнинг ўзи ҳам азоб бўлади. Бу ҳақда Имом Бухорий ва Имом Муслимлар қуйидаги ҳадиси шарифни ривоят қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳисоб қилинса, азоб қилинади», дедилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: «Аллоҳ азза ва жалла, «Бас, тезда, «осонгина ҳисоб қилинур», деган эмасми?» дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана ўша, кўрсатишдир. Лекин кимнинг ҳисоби тортишилса, азобланади», дедилар. Осонгина ҳисоб қилиш эса қуйидаги ҳадиси шарифда айтилгандай бўлади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ қиёмат куни бандани Ўзига яқинлаштиради. Ҳаттоки, елкасини унинг устига қўяди ва унга, бундоқ, бундоқ қилганмисан, деб гуноҳларини санайди. Сўнгра унга ана ўшаларни у дунёда сатр қилдим, бугун эса сени мағфират қиламан, дейди». Келаси оятларда эса қарши тараф, китоби ўнг қўлдан берилмаганлар ҳоли баён қилинади. «Ва аммо кимнинг китоби орқа тарафдан берилса...» Бошқа оятда «чап тарафдан берилади», дейилган, демак умумлашганда, ёмонларнинг номаи аъмоллари қиёмат куни орқаларидан ва чап тарафларидан берилар экан. Бу эса бадбахтлик, дўзахийлик аломати эканини қуйидаги оятлар баён этади. «У тезда ўзига ҳалокатни чақирур». Яъни, номаи аъмолини чап ва орқа тарафдан олгандан сўнг, тезроқ ҳалок бўлсам, ўлсаму бўлажак азоб-уқубатлардан қутулсам, деб орзу қилади. «У, Эй, ҳалокат, тезроқ кел, менга! Эй, ўлим, тезроқ кел, менга!», деб дод солади. Аммо унинг бу орзуси амалга ошмайди. «Ва у қизиб турган дўзахга кирур». Кирганда ҳам ўлиб эмас, тириклайин киради. У ўша қизиб турган дўзахда роса жизғанак бўлиб куяди. Куяверади, куяверади. Абадий равишда куяверади. Ҳеч ўлмайди. Тинмай дўзах азобини тортаверади. |