Главная страница
Навигация по странице:

  • Масаланинг қўйилиши

  • Ишни бажариш учун намуна

  • Қандай қилиб мурожаат қилиш мумкин

  • Электрон укумат


    Скачать 1.29 Mb.
    НазваниеЭлектрон укумат
    Анкорasdasd
    Дата21.09.2021
    Размер1.29 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла3.docx
    ТипДокументы
    #235165
    страница3 из 4
    1   2   3   4

    3. Электрон ҳукумат жорий этишнинг Жанубий Корея тажрибаси.

     

    Жанубий Корея электрон ҳукуматни ривожлантиришда улкан муваффақиятга эришган давлат ҳисобланади. У Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукумат институтларининг ҳамда аҳолининг давлат бошқарувидаги электрон иштирокининг ривожланганлик даражаси бўйича рейтингида биринчи ўринда туради. Шунинг учун ҳам унинг тажрибаси сўнгги йилларда кўплаб тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда.

    Жанубий Кореяда электрон ҳукуматни шакллантириш бўйича ташаббус 2001-йилда юридик кучга эга бўлди. Мамлакатда электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастур ҳукумат органларининг ишида самардорликни оширишга қаратилган бўлиб, у уч босқичда амалга оширилиши лозим бўлган.

    Биринчи босқичда (2001-2003) комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг натижасида Кореянинг ҳукумат органлари ташқи дунё билан Интернет орқали учта асосий йўналишда -G2C (давлатдан-фуқарога), G2B (давлатдан-бизнесга) ва G2G (давлатдан-давлатга) схемалари бўйича алоқа қила бошлади.

    Бундан ташқари, давлат бошқаруви тизимида идоралараро электрон алоқаларни таъминлашга қаратилган ахборот-технологик архитектура ҳам ишлаб чиқилган. Унда, хусусан, электрон ҳужжат айланиши, электрон рақамли имзо ва бошқа технологиялар фаол қўлланилган. Умумий ҳисобда, биринчи босқич учун жами 225 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланган. Натижада, Корея рақамли имкониятлар индекси бўйича жаҳонда 4-ўринга кўтарилиб олди.

    Иккинчи босқичда (2003-2007) Корея ҳукумати ўз олдига анча катта мақсадни қўйган -  дунё давлатлари ичида нисбатан очиқ ва шаффоф электрон ҳукуматни шакллантириш. Кореянинг “Электрон ҳукумат қуришнинг миллий асослари ва тамойиллари” номли дастурига мувофиқ тўртта соҳага оид лойиҳалар ишга туширилган:

    -  давлат бошқаруви органларининг фаолият кўрсатиши

    -  давлат хизматларини кўрсатиш

    -  ахборот ресурсларини бошқариш

    -  қонун ижодкорлиги тизими

    Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 981 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарфланган. Натижалар кутилганидан ҳам аъло даражада бўлган.

    2007-йилга келиб Кореяда марказий бошқарув органларининг 55 фоизида давлат аппаратининг 96,6 фоиз ходимлари ахборотларни қайта ишлашнинг миллий электрон тизими - “Он-Нара” (корейсча, онлайн-мамлакат) тизимидан фойдаланишга ўтган. Бунинг натижаси ўлароқ, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддати 30-44 кундан 7-13 кунгача қисқарган.

    Давлат тузилмаларида маълумотларни қайта ишлашнинг инновацион тизими -  “Он-Нара” 2007-йилдан тўлиқ ишга тушган бўлиб, унинг олдига қуйидаги мақсадлар қўйилган:

    -  маълумотларни қайта ишлаш ва алмашиш доирасида барча бошқарув жараёнларини стандартлаштириш;

    -  давлат органларининг марказлашмаган операцияларини бошқаришни ягона тизимга солиш;

    -  тизим иштирокчилари ўртасида ахборотларни алмашиш ва тарқатишни таъминловчи турли жараёнларни ўзаро боғлаш ва бир-бирига интеграция қилиш.

    2008-йилдан учинчи босқич бошланган. Бу босқичда асосий эътибор барча мавжуд тизимлар ва турли даражадаги электрон ҳукуматлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва уларни бир-бирига интеграциясини таъминлашга қаратилган. Бу фуқароларга ва компанияларга комплекс давлат хизматларини тақдим қилиш имконини беради.

    Ушбу босқичда Корея Республикаси бошқа давлатларга (жумладан, Эквадор, Индонезия, Бангладеш, Шри-Ланка, Мали) электрон ҳукуматни шакллантириш учун технологик ечимларни етказиб бериш бўйича шартнома ҳам тузган. Бунгача, 2004-йилдан бошлаб Жанубий Кореяда электрон ҳукумат учун ишлаб чиқилган технологияларни импорт қилувчи асосий давлат Япония бўлган.

    Жанубий Корея ҳукумати турли соҳаларда ахборот технологияларни қўллаш борасида илғор давлатлар қаторига киради. Мамлакатда, бир сўз билан айтганда, божхона ишидан тортиб то интеллектуал мулк масалаларигача автоматлаштирилган тизимга ўтган. Шунинг учун ҳам у ҳозирда дунёда электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси бўйича биринчи ўринда туради.

     

    Ўзбекистон Республикаси ягона давлат хизматлари порталлари билан ишлаш

     

    Ишдан мақсад: Ягона интерактив давлат хизматлари порталини амалда қўллаш. Унинг ресурслари, фаолият мақсадлари, интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш. Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталини таҳлил қилиш. Унинг ресурслари, фаолият мақсадлари, коммунал хизматларини ягона ойна кўринишида интерактив хизматларни ўрганишга бағишланган.

     

    Масаланинг қўйилиши: Тингловчи my.gov.uz портали, яъни Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан ID.uz ягона идентификация тизим орқали рўйхатдан ўтиши керак бўлади хамда интерактив хизматлар орқали давлат ташкилотига мурожаат этиши лозим. Тингловчи e-kommunal.uz, яъни Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталидан ID.uz ягона идентификация тизим орқали рўйхатдан ўтиши керак бўлади хамда электрон хисоблагичларни профилга киритиб онлайн тўловни амалга ошириши лозим.

     

    Ишни бажариш учун намуна

     

    1.1.           Ягона портал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарори аосида ташкил этилган ҳамда мазкур Қарор билан қабул қилинган Низомга кўра фаолият юритади.

    my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) 2013 йилнинг 1 июль куни ишга туширилган бўлиб, Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, шу жумладан «ягона дарча» режимида фаолият кўрсатади.

    Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мақсади фуқароларга интерактив давлат хизматларин кўрсатишдир. У ягона ойна режимида фаолият кўрсатади. Ягона портал замонавий технология ёрдамида фойдаланувчининг интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имконият- ларини кенгайтириш учун мўлжалланган.

    Унинг вазифалари:

    • фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожат қилиш учун имконият бериш;

    • фойдаланувчиларни АКТ соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш;

     • фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;

    • давлат органларига мурожаат қилинганда, фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш;

    • “Электрон ҳукумат”ни янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий АКТ ни жорий этишда кўмаклашиш.

    Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2013 йил 1 июлда ишга туширилди. У қуйидаги имкониятларга эга:

    •  давлат ташкилотлари ва хизматларига оид маълумотлардан фойдаланиш;

    •  давлат хизматидан фойдаланиш учун электрон шаклдаги сўровларни ва бошқа ҳужжатларни тўлдириш имконияти;

    •  давлат хизматидан фойдаланиш учун сўров (ариза) юбориш;

    •  сўровларни ихтиёрий пайтда ва манзилдан юбориш;

    •  сўров қабул қилиниши учун навбатда туриш зарурати бўлмайди;

    •  сўровни юборувчи аризасининг бажарилишига оид маълумотлардан ихтиёрий пайтда хабардор бўлиш имконияти;

    •  давлат хизматлари берилиши ҳақидаги сўровни бериш;

    •  давлат хизмати сўрови натижаларини олиш имконияти.

     



    1-расм. Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

     

    Шунингдек, Ягона портал орқали 120 дан ортиқ давлат органларига бевосита электрон тарзда мурожаат қилиш имконияти яратилган ва бу органлар рўйхати вақт ўтиши билан кенгайиб бормоқда.

    Ягона портал орқали кўплаб фойдали ва зарур маълумотлар ҳам бериб борилади. Масалан, мазкур порталдан нотариал ҳаракатларнинг турлари ва бундай ҳаракатларга тўланадиган давлат божлари (1), Ички ишлар органларининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан кўриб чиқиладиган ҳуқуқбузарликлар ва улар учун қўйиладиган жарималар миқдори (2), Йўл ҳаракати қоидаси бузилиши юзасидан белгиланадиган жарималар миқдори (3), Давлат ўрмон фондидан ташқари, дарахтлар ва буталарни кесиш учун тўланадиган тўловлар миқдори ва яшил ўсимликларга етказилган зарар ва уларни ўзбошимчалик билан кесганлик учун жарима миқдорлари (4) билан танишиш мумкин.

     



    2-расм. Йўл қоидаси бузилгандаги жарималар миқдори ҳақида маълумот.

     

    Бундан ташқари порталдан ишонч телефонлари бўлими ҳам жой олган бўлиб, унда 19 та ишонч телефони кўрсатиб ўтилган.

     



    3-расм. Ишонч телефонлари рўйхати.

     

    Порталда фуқаролар томонидан сўралган саволларга берилган жавобларни ўзида мужассам этган “Кўп бериладиган саволлар” бўлими ҳамда бўш иш ўринлари рўйхати ҳам жой олган.

    Ягона портал давлат интерактив хизматларидан фойдаланиш тартиблари:

    • фойдаланувчи давлат интерактив хизматидан фойдаланиш рухсатнома асосида амалга оширилади;

    • фойдаланувчи аризасига асосан рухсатнома бериш ва уни беркитиб ёки ёпиб қўйиш ҳуқуқларига “Ўзинфоком” маркази ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги компьютерлаштириш марказлари эга, яъни ушбу марказлар ушбу фаолиятни олиб бориш ваколатига эга ва масъул марказлар ҳисобланади;

    • жисмоний шахслар (ариза ва паспорт асосида) ва юридик шахслар (ариза ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида) учун шахсий кабинетдан эркин фойдаланишга рухсатнома бир ёки икки кун мобайнида масъул марказлар томонидан берилади;

    • фойдаланувчи ўзи тўғрисидаги ҳар қандай маълумотлар ўзгарганда беш кун муддатда бу ҳақда масъул марказга хабар бериши шарт.

    Ягона портал орқали интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш тартиблари Ягона портал низомида батафсил келтирилган. Қуйида аризани бериш, жавоб бериш, рад этиш, кўриб чиқиш тартиби ва муддати ҳамда назоратига оид тартибларини қисқача келтирамиз.

    Аризани бериш тартиби:

    •  фойдаланувчилар шахсий кабинет орқали ўз мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва давлат ташкилотларига юборишлари мумкин.

    •  мурожаат бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳамда мурожаатларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколатига кирадиган бир нечта давлат органларига юборилиши мумкин.

    •  фойдаланувчи шахсий кабинетидан юборган мурожаат электрон рақамли имзо ва уларни идентификацияловчи бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак.

    •  фойдаланувчи аризага зарур ҳужжатлар, хатлар ва расмларни илова қилиши мумкин.

    Аризани қабул қилиш тартиби: масъул ходим ариза қабул қилинганлиги тўғрисида фойдаланувчига хабар жўнатади.

    Аризага жавоб бериш тартиби:

    • фойдаланувчи аризасига жавоб кўрсатилган почта манзилига юборилади;

    • фойдаланувчи аризаси мурожаатлар учун белгиланган тартиб ва муддатда кўриб чиқилади;

    • фойдаланувчи аризасига жавоб олувчининг ёки бошқа ваколатли ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

    Ариза рад этилиш тартиби

    Қуйидагилар фойдаланувчи мурожаатини кўриб чиқишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

    •  одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (ахлоқсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар);

    •  матнда тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материаллари мавжуд бўлган аризалар;

    •  таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар;

    •  рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган рад жавоби фойдаланувчига бир иш куни мобайнида юборилади;

    •  ариза ваколатига кирмайдиган давлат органларига тушганда, у беш кун муддатда, фойдаланувчи хабардор қилинган ҳолда тегишли органга юборилади.

    Аризаларни кўриб чиқиш тартиби: фойдаланувчи шахсий кабинет орқали берилган аризаси мажбурий қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бунда ушбу мурожаат Масъул ходим электрон почтасига келиб тушган сана – мурожаат қабул қилинган сана ҳисобланади.

    Аризаларни кўриб чиқиш муддати:

    • таклифлар – бир ойгача муддатда. Агар қўшимча ўрганишлар талаб қилинса, бу тўғрида фойдаланувчи ўн кун муддатда хабардор қилинади. Бунда муддат ариза олувчига тушгандан бошлаб ҳисобланади;

    • ариза ёки шикоятлар – ўн беш кун муддатда. Агар қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш ўтказиш, қўшимча ҳужжатлар талаб этилса – бир ойгача муддатда. Бунда муддат ариза Масъул ходимга тушгандан бошлаб ҳисобланади.

    Ариза назорати ва жавобгарлик тартиби:

    •  Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

    •  давлат ташкилотлари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари Ягона портал орқали кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари кўрсатишнинг асоссиз рад этилганлиги ва хизматлар сифатсиз кўрсатилганлиги учун жавоб берадилар;

    •  фойдаланувчи аризада нотўғри маълумотлар берганлиги, уйдирма ва ҳақоратлар бўлган мурожаатлар узатганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

    Ягона порталдан фойдаланишнинг фойдаланувчи учун баъзи имкониятлари:

    •  коммунал хизмат, электр энергия ва сув истеъмолчилари ушбу хизмат харажатлари ҳақидаги шаxсий маьлумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди. Бу имкониятдан фойдаланиш тартиби жуда осондир. Ушбу хизматга доир ариза ва шикоятларни Ягона портал орқали тезда жўнатиш ва ҳал қилиш имконияти яратилди. Бунда аризага ҳужжатлар ва расмларни илова қилиш имконияти мавжуд;

    •  чет эл фуқаролари Ўзбекистонга виза расмийлаштириш учун интерактив хизматдан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун ҳамкасб ёки дўстларини безовта қилиш зарурати йўқолди. Тадбиркорлар учун онлайн интерактив хизматлар Ягона портал самарали имкониятларидан бири алоқа натижалари СМС хабарлар ёрдамида жўнатилишидир. Бу алоқани қулай ва самарали бўлишини таъминлайди. Чунки фойдаланувчи ариза етиб борганлиги ва ишга тушганлиги ҳақида хабардор бўлади ва бу ҳақда Ягона порталдан хабарлар ёзиб, ходимларни қўшимча саволлар ва эътибор билан безовта қилмайди. Натижада фойдаланувчи безовта бўлмайди ва ходимлар қулай шароитда ариза кўрилиши тартибига риоя қилган ҳолда ишини давом эттиради.

     

    Ягона порталдан 4 хил рўйхатдан ўтиш усули мавжуд:

    1.        SMS тасдиқлаш орқали яъни Ягона порталдан рўйхатдан ўтилади;

    2.        ID.uz – Ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтилади;

    3.        Электрон рақамли имзо орқали;

    4.        UzCARD ёрдамида.



    4-расм. Ягона порталдан рўйхатдан ўтиш усуллари.

     

    Мисол қилиб порталдан тўлақонли фойдаланиш ҳамда давлат органларига мурожаат қилиш учун ID.uz – Ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтишни мисол қилиб кўрамиз. Дастлаб ID.uz – Ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтилади.



    5-расм. ID.uz – Ягона идентификация тизими.

     

     

    ID.uz- ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтиб, сўнг ягона порталга кираётганда айнан ўша ID профил орқали тизимга маълумотлар киритилади.



    6-расм. ID профил орқали тизимга маълумотлар киритиш.

     

    Шундан сўнг, фойдаланувчи кабинети очилади. У ерда Профил, Юридик шахс, Менинг аризаларим, Менинг қораламаларим, Менинг маълумотларим каби бўлимлар мавжуд.

     



    7-расм. Фойдаланувчининг шахсий кабинети

     

    Профилда шахсий маълумотларни таҳрирлаш имконияти мавжуд.

    Менинг аризаларим бўлимида юборилган аризалар рўйхати, уларнинг ҳолати ва уларга берилган жавоб хатлари билан танишиш имконияти мавжуд.



    8-расм. Фойдаланувчи кабинети.

     

    МУРОЖААТ ЮБОРИШ

    Ягона порталнинг энг қулай томони бу давлат органларига бевосита электрон мурожаат қила олиш имконияти борлигидир. Бу фуқароларга анча қулайликлар яратади. Агар илгари ёзилган мурожаатни чоп этиб, конвертга солиб, почтадан юбориб ёки бевосита фуқаронинг ўзи ўша мурожаат хатини давлат органи биносига олиб бориб бериб, ортиқча ҳаражат ва ҳаракат, асосийси қимматли вақтни йўқотган бўлса, эндиликда уйда ўтирган ҳолда ҳам, кўчага бир қадам чиқмасдан тегишлича шикоят қилиш, ариза ёки таклиф бериш имконияти мавжуд.

    Қандай қилиб мурожаат қилиш мумкин?

    Аввало юқорида таъкидланганидек, Ягона портал тизимига кирилади. Сўнгра порталнинг юқори ўнг бурчагида турган “Davlat tashkilotiga murojaat qilish” тугмаси босилади.

    5 қадамдан иборат қуйидаги ойна очилади:

     



    9-расм. Давлат ташкилотига мурожаат қилиш.

     

     
    1   2   3   4


    написать администратору сайта