Главная страница
Навигация по странице:

  • 1.2. Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди портали e-kommunal.uz

  • Электрон ҳуқумат интерактив ҳизмат тизимларидан фойдаланиш. Ишдан мақсад

  • Масаланинг қўйилиши

  • Электрон ҳукумат интерактив хизматлари турлари.

  • Интерактив хизмат” тушунчаси.

  • Интернет тармоғи орқали кўрсатиладиган интерактив хизмат турлари.

  • Темир йўл транспорти қатнови жадвали.

  • Банк хизмати маълумотлари ва валюта курслари.

  • Теле ва радиоэшиттириш дастурлари.

  • Давлат бошқаруви ва хўжалик юритувчи органлар веб саҳифалари орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлар.

  • Электрон укумат


    Скачать 1.29 Mb.
    НазваниеЭлектрон укумат
    Анкорasdasd
    Дата21.09.2021
    Размер1.29 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла3.docx
    ТипДокументы
    #235165
    страница4 из 4
    1   2   3   4

    1-қадам. Мурожаатни ёзиш тартиб қоидалари хақида розилик билдирилади.

    2-қадам. Сиз мурожаат қилаётган шахс турини танлайсиз: Жисмоний ёки юридик шахс. Агарда “Фойдаланувчи кабинети”даги “Профил” бўлимида шахсга тегишли маълумотларни киритилган бўлса, 2-қадамда автоматик равишда ўша маълумотлар пайдо бўлади.



    10-расм. 2-қадам. Мурожаат юбориш.

     

    3-қадам. Мурожаат қилмоқчи бўлган ташкилот танланади.



    11-расм. 3-қадам. Мурожаат юбориш.

     

    4-қадам. Мазкур қадам энг асосий босқич ҳисобланиб, бу ерда қуйидаги маълумотларни тўлдирилади:

    Мурожаат соҳаси – нима масалада эканлиги;

    Мурожаат тури – ариза, шикоят ёки таклиф;

    Жавоб олиш йўли –электрон почта ёки почта орқали хат билан;

    Мурожаатнинг кўриниши – шахсий, оммавий;

    Мурожаат мавзуси – нима мавзуда мурожаат қилаётганлиги;

    Мурожаат матни – мурожаат батафсил тушунтирилади;

    Файлни илова қилиш – агар мурожаатга файл (ҳужжатнинг сканер варианти, фото ёки видеоматериал ва ҳ.к.) илова қўшиш имконияти мавжуд.

    Агарда барчаси тўғри бажарганлиги тўлиқ ишонч хосил қилинса, учта вариант бўлади: Имзо чекиш, юбориш ва қораламани сақлаш. Имзо чекиш – бу ерда ЭРИ модули, яъни электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш мумкин.
    Юбориш – мурожаатни юбориш. Қораламани сақлаш – агарда ёзган мурожаат юбориш учун етарли деб ҳисобланмаса, ушбу тугма орқали уни сақлаб қўйиш ва кейинчалик яна таҳрир қилиб, юбориш имконият мавжуд бўлади.



    12-расм. 4-қадам. Мурожаат юбориш.

     

    5-қадам. Мазкур қадам “Тамом” деб номланиб, мурожаатни юбориш ёки қораламага сақлаш тамомланганлигини билдиради.

     

    МУРОЖААТГА ЖАВОБЛАР

    Мурожаатга жавоб келганини қандай билиш мумкин?

    Энг аввало фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун SMS хизмати жорий этилган. Яъни шахсий маълумотларда киритилган телефон рақамига учта ҳолатда SMS-билдиришномалар келади. Булар:

    1. Мурожаат юборилганда.

    2. Мурожаат кўриб чиқиш учун қабул қилинганда.

    3. Мурожаатга жавоб берилганда.



    13-расм. Мурожаатларни кўриб чиқиш.

     

    Шунингдек, мурожаат ҳолатини “Менинг аризаларим” саҳифасида хам кўриш мумкин. Агарда мурожаатга жавоб берилган бўлса, унда ўша мурожаат саҳифасида кўриниб туради.

     

    1.2. Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди портали e-kommunal.uz

    Порталнинг асосий вазифаси аҳолининг уй-жой-коммунал соҳа ва коммунал хизмат вакиллари, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг соҳанинг юқори ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада такомиллаштиришдир. Порталнинг мақсади – интерфаол ва ахборот хизматини кўрсатиш орқали коммунал хизматларининг аҳоли, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши учун ягона ахборот маконини ташкил этиш, коммунал хизматлар фаолиятида ошкораликни таъминлашдан иборат. Портал ёрдамида истеъмолчиларга интерактив хизматлар кўрсатиш мақсадида коммунал хизмат ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти автоматлаштирилмоқда.

     



    14-расм. E-kommunal.uz

     

    Фойдаланувчи тизимдан фойдаланиш учун ID.UZ ягона идентификация тизимида рўйхатдан ўтиш керак бўлади.



    15-расм. Рўйхатдан ўтиш бўлими.

     



    16-расм. ID.uz орқали рўйхатдан ўтиш.

     

    Фойдаланувчи рўйхатдан ўтгандан сўнг хизматлар етказиб берувчиларининг реквизитларини билиб олиши, портал маъмуриятига савол билан мурожаат қилиш имконияти мавжуд. Шуни таъкидлаш жоизки, фақат ўз профилидаги маълумотларни, мисол учун, ўз манзилини кўрсатгандагина бошқарувчи компанияларнинг реквизитларини билиб олиш учун “Хизматлар етказиб берувчиларим” хизматидан фойдаланиш имконияти берилади. Профилдаги барча маълумотлар таҳрир қилинади, шу сабабли янги яшаш жойига кўчиб ўтганда ахборотни янгилаш имконияти мавжуд.

    Фойдаланувчи рўйхатдан ўтгандан сўнг юқори ўнг бурчакда фойдаланувчи исми ва фамилияси билан бир қаторда “хизматлар профили” пайдо бўлади. Бу хизматлар профилида “Мурожаатларим”, “Хизматлар етказувчиларим”, “Профилим” ва “Вижетларим” сервисларига менюси пайдо бўлади. “Профилим” бўлимида фойдаланувчи коммунал ҳисоб-рақамларини тўлдириш керак. Шундан сўнг “Вижетларим”да ресурсдан фойдаланувчи он-лайн режимида коммунал бўйича жорий ҳисобланмаларни кўриши мумкин.

     



    17-расм. Фойдаланувчи профили.

     

    Натижада Виджет бўлимида совуқ сув, электроэнергия, табиий газ, иссиқ сув учун тўлаган пуллари ҳақида маълумотларни (қарз бўлса, қарзларни) кузатиб бориши имконияти мавжуд.

     



    18-расм. Онлайн виджет.

     

    Интерактив хизматлар бўлими мавжуд. Бўлимда бир қанча хизматлар мавжуд:

    •       коммунал хизматлар калкулятори;

    •       коммунал хизматлари учун онлайн тўлов ва балансни текшириш;

    •       қурилиш ва таъмирлаш ишлари смета калкулятори;

    •       савол бериш;

    •       сўровномалар;

    •       мурожаат;

    •       тўлов варақаси.



     

    19-расм. Интерактив хизматлар.

     



     

    20-расм. Онлай калькулятор.

     

    E-kommunal порталида назарда тутилган яна бир интерфаол хизмат – «Коммунал хизматлар калькулятори». Бунда фойдаланувчи, ҳатто рўйхатдан ўтмасдан туриб, электр энергия, табиий газ, иссиқ ва совуқ сув, иситиш, чиқинди учун қанча тўлаши кераклигини ҳисоблаши мумкин. Дастурда ҳисоблагичнинг мавжудлигини ҳисобга олиб, хонадонда яшовчи кишиларнинг сонидан келиб чиқиб турли тарифлар қўйилган. Бу фақат жисмоний шахслар учун мўлжалланган.

     



    21-расм. Онлайн тўлов бўлими.

     

    Коммунал хизматлари электр энергия, табиий газ, иссиқ ва совуқ сув, иситиш, чиқинди учун u-pay ва mbank тўлов тизимлари орқали онлайн тўлов имконияти мавжуд.

     



     

    22-расм. Савол бериш бўлими.

     



     

    23-расм. Мурожаат бўлими.

     

    Мурожаат бўлимида мурожаат формасини тўлдирилади, зарур ҳолларда эса унга қўшимча файлларни қўшиш имконияти мавжуд. Сўнгра фойдаланувчи томонидан танланган соҳа ва тоифага қараб, тизим унинг мурожаатини тегишли давлат органига жўнатади.

     



    24-расм. Тўлов варақаси.

     

     

    Тўлов варақаси хизматида танланган коммунал тури бўйича тўлов варақа хосил бўлади, тўлов варақа тўлдирилиб, чоп этиш имконияти хам мавжуддир.

    Электрон ҳуқумат интерактив ҳизмат тизимларидан фойдаланиш.

     

    Ишдан мақсад: Электрон хуқуматнинг интерактив хизматларини амалда қўллаш. Уларнинг ресурслари билан танишиш.

     

    Масаланинг қўйилиши: Тингловчи интерактив хизматлар орқали давлат ташкилотларининг ресурслари билан танишади ва улардан фойдаланишга ўрганади.

     

    Назарий маълумотлар.

     

    Электрон ҳукумат интерактив хизматлари турлари.

    “Электрон ҳукумат” – давлат бошқарувининг электрон ҳужжат айланиши тизими мамлакат миқёсидаги бошқарув жараёнларининг барчасини автоматлаштиришга асосланган, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ҳамда жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун ижтимоий коммуникация харажатларини камайтириш мақсадига хизмат қилади.

    Интерактивлик - техник воситалар, компьютер, уларнинг дастурлари билан фойдаланувчилар ўртасидаги мулоқот. Демак, компьютер дастурлари шундай яратилганки, биз у ёрдамида компьютер билан мулоқот ўрнатамиз.

    Интерактивлик мулоқот тизимини ташкил этиш билан боғлиқ. Ушбу тушунча ахборот назарияси, информатика ва дастурлаш, телекоммуникация тизимлари, социология ва бошқа соҳаларда қўлланилади.

    Интерактив хизмат” тушунчаси. Интерактивлик орқали фойдаланувчи учун моддий, маънавий, ижтимоий, иқтисодий, ахборий ва ишлаб чиқаришнинг турли манбаларидан кўриладиган манфаат мавжуд бўлса, унга интерактив хизмат қилинган деб тушунилади. Яъни, компьютер дастурлари орқали фойдаланувчига интерактив хизмат кўрсатилган.

    Интернет тармоғи орқали кўрсатиладиган интерактив хизмат турлари. Ҳозирги вақтда, мамлакатимизда интерактив хизматлар ташкил этиш, шакллантириш ва уларни бошқаришга катта эътибор берилмоқда. Интерактив хизматлар ташкил этишнинг энг тез ва қулайяхши йўли - Интернет тармоқлари орқали амалга оширишдир.

    Интернет тармоғи орқали кўрсатиладиган интерактив хизмат турларига қуйидагилар киради:

    Транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвали. Республикадаги транспорт воситалари ҳаракатларининг жадвали бир нечта сайтларда берилган. Фойдаланувчи сайтдан транспорт воситалари қатнови жадваллари орқали ўзига керакли маълумотларни олади. Қуйида ушбу веб-саҳифалар келтирилган:

     

     

    http://www.orexca.com – сайёҳлар учун мўлжалланган веб саҳифа;

     



     

     

    Авиарейслар жадвали. Авиарейслари бўйича маълумотлар олиш учун http://uzairways.com – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси веб-саҳифасига мурожат қилинади. Сайтда халқаро ва Ўзбекистон миқёсидаги авиақатнов жадваллари берилган.

     



     

     

    Темир йўл транспорти қатнови жадвали. Республика ички ва ташқи темир йўл қатновлари жадваллари ва улар ҳақидаги маълумотларни қуйидаги веб саҳифалардан топиш мумкин:

     uzrailpass.uz - темир йўл транспорт қатнови жадвали.

     



     

    Банк хизмати маълумотлари ва валюта курслари. Ўзбекистондаги барча банклар ҳақида маълумотлар ва янгиликларни, қуйидаги сайтлардан олиш мумкин:

    www.bank.uz

     



    www.mikrokreditbank.uz

     



     

    www.agrobank.uz;

    www.asakabank.com;

    www.new.nbu.com;

    www.uzpsb.uz;

    www.infinbank.com;

    www.xb.uz;

    www.ipotekabank.uz;

    www.csb.uz

    Об-ҳаво маълумотлари. Барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда дунё мамлакатларидаги об-ҳаво ҳақидаги маълумотларни қуйидаги, веб-саҳифалардан олишмумкин:

    ob-havo.uz

     



     

    www.meteoprog.uz

     



     

     

    Янгиликлар. Ўзбекистонга оид янгиликларни uza.uz, gov.uz веб-сайтлари орқали олиш мумкин.

     



     

    Теле ва радиоэшиттириш дастурлари.       Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси маълумотлари ва теледастурлар жадвалини ҳамда уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган маълумотларни қуйидаги веб-саҳифадан олиш мумкин.

    www.mtrk.uz



     

    Иш ўринлари биржалари. Республика доирасида бўш иш ўринлари топиш, аниқлаш ва мулоқот ўрнатиш қуйидаги веб-саҳифалар орқали амалга оширилади. www.myjob.uz  сайтидан иш ўринлари ҳақидаги маълумотларн, шунингдек, ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни жўнатишингиз ва жавоб олишингиз мумкин.

     



     

    Спорт янгиликлари. Республика ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақалари, уларга оид барча маълумотларни:

    www.uff.uz

     



    www.the-uff.com

     



     

    Давлат бошқаруви ва хўжалик юритувчи органлар веб саҳифалари орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлар.

    Интерактив давлат хизмати – идораларнинг ахборот тизимлари воситасида телекоммуникациялар тармоғи орқали жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда идоралар томонидан кўрсатиладиган хизматлар.

    Интерактив давлат хизмати қуйидаги шаклларда кўрсатилади:

         умумий фойдаланиладиган ахборотни эълон қилиш (тарқатиш) - тегишли ахборот тизимлари, шу жумладан, Интернет орқали давлат ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича хизматларни реализация қилиш;

         бир томонлама ўзаро ҳамкорлик - электрон шаклдаги ҳужжатларнинг ҳар хил формулярларидан фойдаланиш имкониятини бериш;

         икки томонлама ахборот айирбошлаш - сўров бўйича қабул қилиш, таҳлил (кўриб чиқиш) ва жавоб юборишни ўз ичига оладиган идора хизматлари (буюртманомалар ва мурожаатларни тақдим этиш, уларни қайта ишлаш натижаларини тақдим этиш ва/ёки бериш);

         электрон шаклдаги маълумотлар тўлиқ айирбошланишини амалга ошириш, шу жумладан, хизматлар кўрсатиш ва уларга ҳақ тўлаш.

    Бугунги кунда аҳолига давлат органларининг веб-сайтлари орқали интерактив давлат хизматлари асосида 500дан ортиқ турдаги интерактив хизматлар кўрсатилмоқда.

    Қуйидаги веб-саҳифалардан Давлат бошқаруви ва хўжалик юритувчи органлар веб-саҳифалари орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлар, улар фаолияти ҳақидаги янгиликлар, хабарларни олиш мумкин.

    Бугунги кунда дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари «электрон ҳукумат» тизимини фаол жорий қилмоқда. Бу давлат тузилмаларини бошқаришга, давлат ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда бизнес жараёнларни самарали ривожлантиришга, шунингдек, фуқароларга Интернет тармоғи орқали очиқ интерактив давлат хизматларини кўрсатишга ёрдам беради.

    Бугунги кунда «электрон ҳукумат»нинг самарали элементлари сифатида 20 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар қуйидагилар:

    Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали – gov.uz бўлиб, ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида электрон-ахборот ҳамкорлик инфратузилмасининг тизим ҳосил қилувчи элементи ҳисобланади.

    Ҳар бир фуқаро ёки корхона, ташкилот, муассаса вакили Ўзбекистондаги давлат ҳокимиятининг барча элементлари юзасидан тўлиқ ахборотни олиши мумкин, шунингдек, ҳокимиятнинг у ёки бу органига gov.uz портали орқали электрон шаклда расмий сўров юбориши мумкин. Мазкур порталда Асосий интерактив давлат хизматларининг тўлиқ рўйхати чоп этилган.

     «E-Kommunal.uz» портали уй-жой, коммунал хўжалиги соҳасидаги умумий ахборот инфратузилмаси бўлиб, аҳоли, назорат қилувчи органлар ва уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, шунингдек, коммунал хизматлар ўртасида ахборот алмашишни осонлаштиради. Мазкур порталда Ўзбекистондаги уй-жой ва коммунал хўжалигининг барча масалаларига доир ахборот, шунингдек тарифлар тўғрисида маълумот берилган ҳатто, барча коммунал хизматларнинг интерактив калькулятори қулай шаклда жойлаштирилган. Хоҳловчилар порталда коммунал хўжалиги муаммоларига оид хабар, фотосуратларни жойлаштиришлари мумкин, давлат ҳокимияти тегишли органлари томонидан кўриб чиқилиб, муаммоларни бартараф этиш чоралари қўлланилади.

    stat.uz, soliq.uz тадбиркорлик субъектларининг электрон шаклдаги статистик, солиқ ва бошқа молиявий ҳисоботларини тўплаш ва ишлов беришни автоматлаштириш тизими. Давлат солиқ қўмитаси сайтида ҳар бир солиқ тўловчи ҳам юридик, ҳам жисмоний шахс сифатида электрон шаклда хизматларнинг тўлиқ рўйхатини олиши, солиқ ҳисоботи ёки даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиши ёхуд ўзининг солиқ тўловчи идентификация рақамини (ИНН) олиши мумкин.

    Статистика давлат қўмитасининг сайти орқали ҳар қандай тадбиркорлик субъекти электрон шаклда статистик ҳисоботни топшириши мумкин, янги фирма ташкил этаётганда ҳар бир фуқаро фирма номини резерв қилишнинг электрон тизимидан фойдаланиш имкониятига эга. Ҳозир давлат статистик ҳисоботининг 101 та шакли (141 та амалдаги шаклдан) Интернет тармоғи орқали электрон шаклда юборилиши мумкин. Жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, 103 мингдан ортиқ фирма номлари электрон шаклда резерв қилинган.

    Ўзбекистон қонунчилик миллий базаси (lex.uz) 25 мингдан ортиқ норматив ҳужжатни барча учун очиқ тарзда ўз ичига олган. Lex.Uz миллий тизимининг асосий мақсади юридик ва жисмоний шахслар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кенг киришни таъминлаш йўли билан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш ишларини такомиллаштиришдан иборат.

    Ушбу маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, мустақилликка эришилгандан сўнг ҳозиргача қабул қилинган қонунлар, кодекслари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатлари, Конституциявий суд, Олий суд ва Олий хўжалик судининг қарорлари,  Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилган. Шуни таъкидлаш лозимки, Lex.Uz миллий базаси Интернет тармоғи орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бепул киришни таъминловчи Ўзбекистондаги ягона ахборот-ҳуқуқий тизим ҳисобланади.

    uzbekenergo.uz - ҳар бир электр энергияси истеъмолчилари ўзларининг шахсий маълумотларига киришларини таъминловчи алоҳида хона. Ҳар қандай корхона, ташкилот ёки оила электр энергияси истеъмолчиси ҳисобланади. Мазкур лойиҳа мамлакатдаги барча истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш ҳисобини қулай интерактив шаклда назорат қилиш имконини беради.

    evisa.mfa.uz - чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга виза олишни расмийлаштириш онлайн-анкета. Тизим Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтининг бир қисми бўлиб, ҳозирда алоҳида веб-саҳифа сифатида ўзбек, инглиз ва рус тилларида ишламоқда, келажакда бошқа тилларда ҳам ишлаши мумкин. Ўзбекистон - eVisa тизимини жорий этган дунёдаги тўққизинчи мамлакат. Бу мамлакатимизнинг туристик ва бизнес салоҳиятини оширади.

    license.uz - амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган  фаолият турларининг рўйхати ва лицензия ҳамда рухсатнома олишнинг тартиб-таомиллари, талаб этиладиган ҳужжатлар ва бошқа масалалар тўғрисида ахборот олиш имконини берадиган лицензиатнинг ягона портали. Ўзбекистонда лицензия талаб қилинадиган  фаолият турлари доимо қисқаради ва уларни олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади. Мазкур лойиҳа ахборот ва зарур лицензияларни олишда ортиқча расмиятчиликни камайтиришга ёрдам беради.

     
    1   2   3   4


    написать администратору сайта