Главная страница

Европада ўрта асрлар санъати готика, роман ва романдан олдинги в. Европада рта асрлар санъати готика, роман ва романдан олдинги варварлар санъати


Скачать 49 Kb.
НазваниеЕвропада рта асрлар санъати готика, роман ва романдан олдинги варварлар санъати
Дата17.06.2022
Размер49 Kb.
Формат файлаdoc
Имя файлаЕвропада ўрта асрлар санъати готика, роман ва романдан олдинги в.doc
ТипДокументы
#600638

Европада ўрта асрлар санъати готика, роман ва романдан олдинги варварлар санъати.

Ўрта асрлар санъати.

Ўрта асрларда ҳарбий Европа ”Варварлар” қироллиги ва Франклар империяси даврида ”Варварлар”нинг сурункали ҳарбий юришлари ва қулларнинг тез-тез кўтарилиб турган қўзғолонлари III асрларга келиб ”Қулдорлик” даврининг инқирозга юз тутишига сабаб бўлди. Натижада қулдорлик даври тузум сифатида ўз ўрнини ҳарбий Европа мамлакатларида аста-секин феодализмга бўшатиб бера бошлади. Рим империяси қулаши билан бу жараён янада тезлашди. Бу воқеалар ҳарбий Европа маданияти ва санъатига ўз таъсирини кўрсатди. ”Варварлар” санъати ва антик санъати анъаналарининг ўзаро таъсирида Европада ўрта аср санъатини бошидан кечирди. Бу таъсир айниқса ҳажм форма динамикаси, экспрессияда, композиция ва наққошликда яққол намоён бўлди.

ғарбий Европадаги кўпгина мамлакатларда ибтидоий тузумдан сўнг ўз бошларидан қулдорлик даврини кечирмай туриб, феодал тузумига ўтишлари муҳим воқеа бўлди. ”Варварлар” санъатидаги ибтидоий тузумга хос фольклорий тушунчалар билан антик санъат анъаналари қўшилиб ўзига хос янги санъат ривожлана бошлади.

”Варварлар” томонидан истило қилинган Рим империясида феодал муносабатлар ривожлана бошлаган эди, истило натижасида Римда христиан дини таъсирида қолди. Дин одамлар онги, руҳиятига чуқурроқ кириб борди. Визатия санъати ўз моҳияти жиҳатидан аристократик характерга эга. Улар образларни баркамоллигига интилса, варварлар эса баъзида мажруҳ, майиб, жисмоний хунук образларни тасвирлашдан чўчимайди.

Бу даврга келиб асосан ёғоч ўймакорлиги, наққошлик ва декоратив безак санъати турлари ривожланди.

Учинчи аср охири IХ аср бошларида Буюк Карл биринчи кучли империяга асос солди. Бу давр санъати ”королинглар”санъати, деб ном олди. Бу санъат, ҳунармандлар, шарқ халқлари, айниқса Шом санъатидан таъсирланган ва унга тақлид қилган.

Роман санъати.

Буюк Карл империяси узоққа чўзилмай, тез инқирозга учради. Вафотидан сўнг эса томом парокандаликка учради, маданий ёдгорликлар эса таланди. Фақат X аср охирларидан бошлаб Европада ҳаёт изга туша бошлади. X-XII асрларни ўз ичига олган тараққиёт даври санъати роман санъати деб ном олди. ”Роман” ибораси шартли бўлиб, у лотинча «roma» деган сўздан олинган бўлиб, ”рим” услуби деган маънони билдиради. Бу даврда меъморчиликка алоҳида эътибор берилди.

Роман даври санъатида меъморчилик асосий ўринга чиқади. Бу давр меъморчилигининг характерли томони шундаки, унда бинолар бирмунча паст, жиддий ва оғир кўринишга эга. Деворлари қалин ва мустаҳкам, эшик, деразалар энсиз. Меъморчиликнинг бундай кўриниши ҳарбий мақсадларни кўзда тутади. Бу даврда асосан меъморчилик билан боғлиқ бўлган санъат турлари ривожланади. Булар махобатли рангтасвир, ҳайкалтарошлик, витраж санъати. Бу меъморчиликнинг яна бир ўзига хос хусусияти, томнинг гумбаз тарзида ёпилиши ва унда дарчаларнинг жойланишидир.

Бу даврга келиб ўзига хос феодал қусурлар пайдо бўла бошлади. Ўша даврда қурилган шаҳарларнинг умумий кўриниши ҳам феодал қўрғонларни эслатарди. Уларнинг атрофи қалин девор билан ўраб чиқилар эди. Бу биноларнинг безалиши ҳам содда.

Бу давр тасвирий санъати дин билан узвий боғлиқлиги сабабли унда рамзий, ғайри-табиий, фантастик образлар учрайди.

Феодализм даврининг санъати ҳарбий Европа давлати бу Франция эди. Француз меъморчилиги Европа қурилишида муҳим ўрин тутади. Роман асри даврида Франциянинг кўпгина шаҳарларида анчагина ибодатхоналар қурилди. Бу биноларнинг пастки қисми тепа қисмига нисбатан анча катта бўлди. Улар ўйма нақш ва бўртма тасвирлар билан безатилар эди.

XIX аср бошларида бузилиб кетган бу меъморчилик обидаларининг асосий принциплари кейинги давр архитектураси учун ҳам кўп хизмат қилди.

Германияда қурилган роман архитектурасининг характерли томони шундаки, бу меъморчилик бинонинг томи квадрат шаклида бўлиб, оғир минораларнинг сероблиги эса унга динамик силуэт беради.

Италия меъморчилигида стилистик бирлик йўқ. Бунга асосий сабаб унинг тарқоқлиги. Айрим вилоятларда Византия таъсири, яна бир жойда роман архитектураси таъсири, бошқа жойида эса, масалан Тоскана ва Ломбардия мактабларида эса антик анъаналар таъсири сезилиб туради. Роман даври тасвирий санъатида мана шу архитектура билан боғлиқ тасвирий санъат яъни деворий сурат ва витражлар ишлаш муҳим ўрин тутади. Рангдор суратлар билан бино шифтлари ва деворларини безашга катта эътибор берилади. Бу бинолар асосан ибодатхоналар бўлганлиги сабабли унда суратлар мавзуси ҳам диний бўлиб, бу ўша Биби Марям ва Исо ҳаётидан олинган лавҳалар эди.

Бу давр ҳайкалтарошлигида ҳам шу юқоридаги ҳолатни кўрамиз.

Готика санъати.

Феодализм тузуми ичидаги янги ўзгаришлар ундан кейин келиши керак бўлган тузумнинг шарт-шароитларини яратишга замин ҳозирлашга кириша бошлади. Бу эса шаҳарларнинг тараққий этишига, бунда савдогар ва ҳунармандларнинг ролини ортиб боришига сабаб бўлди. Европа марказларида XII аср бошларида фаннинг роли ортди ва биринчи илмий марказлар - университетлар ташкил қилинди. Материалистик дунёқарашнинг илк белгилари пайдо бўла бошлади. Бунда Ибн Сино ва унинг шогирди Ибн Рушд (Аверрос) таъсири катта бўлди.

Санъат ва маданиятда ҳам катта ўзгаришлар юз берди, ҳаётий мавзудаги асарлар пайдо бўла бошлади. Руҳонийлар ҳаётидаги икки юзламачиликни фош этувчи театрлар, яъни комедиатлар, маскарадлар юзага келди.

Ҳарбий Европа санъати Византия санъати таъсиридан қутула бошлади. Кейинчалик бу даврдаги санъатга ”Готика” санъати, деб ном берилди.

Бу иборанинг луғавий маъноси итальянча сўздан олинган бўлиб, ”готларники” деган мазмунни билдиради. Готлар бу немис қабилаларидан бири бўлиб, бу давр санъатига гот қабилалари санъатининг таъсири кучли бўлганини билдиради. Ўали бу даврда шаҳар маданияти феодал муносабатларга тўлиқ қарши чиқа олмас эди. Шу боис готика санъати характерида ҳам мураккаб ва қарама-қарши фазилатлар кашф этилди. Яратилган асарларда реалистик элементлар билан бир қаторда, диний қарашларнинг кўтаринки тасвирлаш ҳолатлари сезилади.

Готика услуби XII-XIII асрларда ўзининг гуллаган даврини бошидан кечирди. Бу услуб турли мамлакатларда турлича кечди ва унинг ички структураси умумий қурилиш тусини олди.

Роман услубида бўлгани каби Готика услубида ҳам асосий ўринга меъморчилик чиқди. Роман давридагига нисбатан готика архитектураси серҳашам ва улуғвор, катталиги билан ажралиб туради. Бу услубда қурилган бинолар юқорига интилувчан бўлиб, жуда баланд бўлади. Диннинг кучи орта боради ва соборлар олдида нафақат диний маросимлар балки, шаҳар мажлислари, ҳар хил мунозара ва баҳслар, университет маърузалари ва халқ сайллари ўтказилар эди. Шу сабабдан бу ибодатхоналар шаҳар марказларида қуриларди. Готика даври архитектурасининг характерли томонларидан бири бино кўтарилган сари торайиб боради ва охири шпил билан, яъни найзасимон тарзда тугайди. Унинг учига хўроз ёки бошқача бир тасвирлар қўйилади.

Архитектуранинг ютуқлари ортиб борди. Булардан бири каркаслардан фойдаланиш бўлса, иккинчиси бу даврга келиб уларни дарчалари кенгайиб, деразалари кўпаяди, пештоқлари ва айвонлардан фойдаланиб бино ичини нурга бойитиш истаги кучайиб боради. Бу эса биноларнинг улуғвор, баланд бўлишини таъминлаб қолмасдан, уларнинг енгил бир руҳий ҳолат касб этишини таъминлайди. Меъморчиликда содир бўлган бу ўзгаришлар бинонинг ташқи ва ички кўринишларида ҳам ўз ифодасини топади.

Тасвирий санъатда эса деворий суратлар ишланадиган юзалар бинода йўқлиги сабабли, унинг ўрнини витраж эгаллайди.

Меъморчилик билан боғлиқ бўлган ҳайкалтарошлик тасвирий санъатда етакчи ўринни эгаллайди.

Готика даврида декоратив - амалий санъат яхши ривожланди.

XII-XV асрларда Готика услубини Европанинг деярли барча мамлакатлар санъати ўз бошидан кечирди. Готика услубининг Ватани Франция бўлиб, Париж шаҳрининг зайнати Биби Марям собори (Нотрдам де Пари) 1163-1314 қурилди. Реймс Собори, Амьендаги собор, Кельн соборлари (1248-1880) қад кўтарди.

Адабиётлар.

1. Нессельштраус ”История зарубежного искусства”. М., 1982 й. (30-69)

2. Чегодаев, Алпатов ”Всемирная история искусств”. М.,

1948 й. II том (23-56)


написать администратору сайта