Оценка воздействия Айдар-Арнасайский озерной системы на природную среду. 1. Айдар Арнасой проект. I. Тадиот лойиаси 1шакл. Лойиа трисида маълумот
Скачать 274 Kb.
|
1 2 I. Тадқиқот лойиҳаси 1-шакл. Лойиҳа тўғрисида маълумот 1.1. Айдар-Арнасой кўллар тизими табиий ресурсларини экотуризмни ривожлантириш мақсадида баҳолаш 1.2. Амалий илмий-техник тадқиқот. 1.3. 199. Айдар-Арнасой кўллар тизими сув сифат кўрсатгичларини таҳлиллар асосида ўрганиш ва келажакда атроф муҳитга таъсирини башорат қилиш 1.4. Табиий фанлар. 1.5. Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 5 та устивор йўналишида белгиланган атроф-табиий муҳит муҳофазаси, генофондга ва аҳоли саломатлигига зиён етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида сўзсиз амалга ошириш муҳим ҳисобланади. 1969 йилда Арнасой паст текислигига Чардара сув омборидан 21 куб км. сув ташланиши, Айдар, Тузкон ва Шарқий Арнасой кўлларининг қўшилиб кетиши ва 2000 км2 пастлик майдонда ботқоқ ва шўрхок жойлар, яйловларни сув босиш ҳисобига Айдар-Арнасой кўллар тизими (ААКТ) юзага келган. ААКТ-нинг умумий майдони 2015 йил малумотларига асосан 3702 км2, сув ҳажми 44,1 км3 бўлган энг йирик ёпиқ сув ҳавзасига айланган. Ушбу лойиҳа ААКТ сувининг кўпайши ҳисобига юзага келган экологик ҳолатни, сувнинг гидрологияси ва гидрохимиясини, атроф табиий муҳит ва ўсимлик дунёси, ерларнинг мелиоратив ҳолатига салбий тасирини, ва мамлакат иктисодиётига хисса қўшувчи экотуризмни ривожлантиришга йуналтирилган амалий тадқиқот ишларини олиб боришга бағишланган. Лойиҳани амалга оширишнинг асосий босқичлари. Биринчи босқичи 2018 йил. ААКТ-га қуйилаётган Чордора сув омбори ва коллектор-дренаж сувларининг ҳажми, сифатини, сув босган майдонларнинг холатини баҳолаш учун кўп йиллик статистик ва лойиҳа иштирокчилари томонидан олинган малумотлар йиғилади, намуналар анализ килинади ва ГИС ёрдамида базаси шакллантирилади. Иккинчи босқич 2019 йил. ААКТдаги сув миқдорининг ўзгариши сабаблари, куллар тизимининг хозирги экологик холати ва экотуристик имкониятлари тахлил килиниб бахоланади. Учиинчи босқич – 2020 йил. ГИС ёрдамида экотуристик маршрутлар, картографик материаллар таёрланади. ААКТ-нинг сув, биологик ресурсларидан экотуризм максадида оқилона фойдаланиш учун амалий тавсиялар берилади. Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида маърузалар ва тақдимотлар ўтказилади. 1.6. Лойиҳада илмий раҳбар ҳисобга олинган ҳолда ижрочилар сони: 8; 1.7. Лойиҳани бажариш муддатлари:2018-2020 йиллар;. 1.8. Лойиҳани бажариш учун биринчи йилда сарфланадиган молиявий маблағ ҳажми 131247826.2 сўм. Оценка природных ресурсов Айдар-Арнасайских озерных систем для развития экотуризма 1.2. Прикладные научно-технические исследования. 1.3. 199. Анализ показателей качества воды Айдар-Арнасайский озерной системы на основе анализа и прогнозирования будущего воздействия на окружающую среду. 1.4. Естественные науки 1.5. Предложенное Президентом страны своевременное и безусловное осуществление мер по предупреждению экологических проблем, которые негативно воздействуют генофонду, здоровью населения, охране окружающей среды, установленное в 5 приоритетных направлениях Стратегии действия по развитию нашей страны в 2017-2021 годах является важнейшей задачей. В 1969 году вследствие сброса 21 км3 воды из Чардаринского водохранилища в низины Арнасай, вследствие соединения Айдар, Тузкан и Восточно Арнасайских озер был образовани Айдара-Арнасайская озерная системеа (ААОС). Общая площадь AAОС согласно данным 2015 года, составляет 3702 км2, объем- 44,1 км3. Проект посвящен анализк и оценке экологическую ситуацию, связанную с увеличением воды, гидрологии и гидрохимии озерной воды, воздействие на на флору и фауну, а также развитие экотуризма, который способствует роста экономики страны. Основные этапы реализации проекта. Этап 1. 2018 г. Для оценки объёма и качества поступающих из Чардаринского водохранилища и коллекторно-дренажных вод, и состояния затопленных территорий статистические и собранные участниками проекта данные, собираются, анализируются, генерируются с использованием ГИС и создается база данных. Этап 2. 2019 г. Оцениваются причины изменения количества и качества воды ААОС, анализируеться текущее экологическое состояние озерных систем, и их экотуристический потенциал. Этап 3– 2020г. С использованием ГИС создаеться экотуристические маршруты, картографические материалы. Будут даны практические рекомендации для рационального использования водных и биологических ресурсов ААОС в целях развития экотуризма. Проводиться лекции и презентации в Джизакском областном управлении сельского и водного хозяйства и в управление экологии и охраны окружающей среды. 1.6. Количество исполнителей в проекте, включая научного руководителя: 8. 1.7. Сроки выполнения проекта: 2018-2020 годы. 1.8. Объем средств, потраченных на проект в первый год, 131247826.2 сумов. 2.шакл. Лойиҳа раҳбари ва лойиҳанинг асосий ижрочилари тўғрисида маълумот 2.1.Рахимова Тура Узаковна 09.05.1939 й. 2.2. Биология фанлари доктори (1988), профессор (1993). 2.3. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, (ЎзМУ). 2.4. 200 дан зиёд. 2.5. 100017 Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Нозимахоним 2 уй . Тел.: (0 371) 2457229 (уй.), +99893 565 55 03(моб.), E-mail: turaraximova39@gmail.com. 2.1. Тиркашева Муқаддас Баҳрамовна.1974 йил1 ноябрь. 2.2. Биология фанлари номзоди (2011 й.), доцент (2016 й.) 2.3. Жиззах политехника институти. ЖизПИ 2.4. 36 та. 2.5. 130100, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри Ҳамзабод маҳалласи, Гулбоғ кўчаси, Тел: (891)591 19 74, 0(37222)64605 (иш), E-mail: muqaddas@74 2.1. Тайлақов Абдуразоқ Абилович 1964 йил 5 июн. 2.2.- 2.3. Жиззах политехника институти. ЖизПИ 2.4. 30 дан ортиқ 2.5. 130100, Жиззах шаҳар, “Заргарлик” маҳалласи, 33/34- уй. Тел. (+99894)193-57-44 (мобил), 0(37222)64605 (иш). 2.1. Бердиева Дилдора Шодиёровна 1983 йил 26 июн. 2.2. - 2.3. Жиззах политехника институти. ЖизПИ 2.4. 8 та. 2.5. 130100, Жиззах вилояти, Жиззах тумани, У.Ҳатамов сув истемолчилар уюшмаси, Янгиобод қишлоғи, Мустақиллик кўчаси, 2-уй Тел. (+99891)199-31-01 (мобил), 0(37222)64605 (иш) 2.1. Расулов Анвар Баходирович 31.05.1986 й. 2.2. - 2.3. Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети (ТДПУ). 2.4. 47 та. 2.5. Тошкент вил. Қибрай тум. Зебунисо кўч. 6-уй, 11- хонадон. тел: +998 93 5275611. E-mail: anvar.rasulov.55@mail.ru 2.1. Қирйигитов Хуршид Ботирович 1988 йил 31 декабр. 2.2. - 2.3. Жиззах политехника институти. ЖизПИ 2.4. 10 та. 2.5. 130100, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, “Обод” маҳалласи, Нафосат кўчаси, 17-уй Тел. (+99890) 643-81-47 (мобил), 0(37226) 90 73(уй). 2.1. Дадаева Гулчеҳра Сайдуллаевна 1979 йил 10 октябр 2.2. - 2.3. Жиззах политехника институти. ЖизПИ 2.4. 10 та. 2.5. 130100, Жиззах вилояти, Ш.Рашидовтумани, “Совунгарлик” маҳалласи. Қассоблик кўчаси 28 уй.Тел. (+99897) 328-38-34 (мобил). 2.1. Қараев Ғулом Рустамович.1988 йил13 ноябр. 2.2. - 2.3. Жиззах политехника институти. ЖизПИ 2.4. 12 та. 2.5. 130100, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри Хайраобод маҳалласи,Қули Ниёзий кўчаси 6/1 уй, Тел: (91)5920890, 0(37222)64605 (иш), E-mail: muqaddas@74 2.1. Илҳомов Элбек Элдор ўғли. 1995 йил 21 июн. 2.2. - 2.3. Жиззах политехника институти. ЖизПИ Автотранспорт экологик хавфсизлиги кафедраси талабаси 2.4. 2 та. 2.5. 130100, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри Ҳамзабод маҳалласи, Гулбоғ кўчаси, Тел: 0(37222)64605 (иш), 3-шакл. Лойиҳа бажариладиган ва уни молиялаштиришни амалга оширадиган ташкилот тўғрисида маълумот 3.1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети (УзМУ). 3.2. 100174, Тошкент ш., Талабалар шаҳарчаси, Тел.: 998-71-227-12-24, Бухгалтерия: (99871) 246-55-86 Факс (99871) 246-53-21, 246-02-24 и E-mail: rector@nuu.uz Л/с 4001 108 602 628 079 501 000 790 03 ИНН: 200845944, ОПЕРУ Казначейство МФ РУз Банк: РКЦ ГУ ЦБ г. Ташкент Расчетный счет: 23 402 000 300 100 001 010 ИНН: 201 122 919, МФО: 00 014, ОКОНХ: 92110 4-шакл. Мақсадли амалий илмий-техник тадқиқотлар учун иш дастури (Тадқиқот лойиҳасининг мазмуни). 4.1. Айдар-Арнасой кўллар тизими табиий ресурсларини экотуризмни ривожлантириш максадида баҳолаш. 4.2.Лойиҳада ечиладиган аниқ амалий масала. (199) Айдар-Арнасой кўллар тизими сув сифат кўрсатгичларини таҳлиллар асосида ўрганиш ва келажакда атроф муҳитга таъсирини башорат қилиш Жаҳон ҳамжамияти томонидан умумэътироф этилаётган масалалардан бири маҳаллий, миллий, регионал ва глобал миқёсда барқарор ривожланишга эришиш. Барқарор ривожланиш эса экологик муаммоларнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммолар билан ягона тизимда туриши, уларни кишилик жамияти фаолиятининг барча жабҳалари орқали ҳал этиш мумкин эканлигини уқтиради. Жахонда энг жадал суръатларда ривожланиб бораётган иқтисодиёт соҳаларидан бири туризмдир. Бутунжаҳон туристик ташкилотининг маълумотига кўра 2004 йилга келиб туристик оқимнинг ҳаракати 760 млн. кишини ташкил этган. Замонамизда туризм оқими, ХХ асрдан фарқли, нафақат ривожланган мамлакатлардан ривожланаётган мамлакатларга томон ҳам юз ўгирмоқда. Бу ўринда туристик бозорнинг деярли ярмини қамраб олган Осиё-Тинч океан минтақалари, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари етакчилик қилмоқда. Ривожланиб бораётган мамлакатларнинг туризм индустрияси асосан табиий ёки экологик туризм ҳисобига амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 15 апрелда имзолаган “2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги Фармони, ҳамда 2006 йил 17 апрелда «Ўзбекистон Республикаси 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 325-сонли қарорининг қабул қилиниши Ватанимизда туризм жумладан экотуризм фаолиятини дастурий асосда йўлга қўйишда мустаҳкам негиз бўлди. "Ўзбекистоннинг дам олиш ва саломатликни тиклаш имкониятлари,- деган эди Презитдентимиз Ислом Каримов ўзининг "Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишининг ўзига хос йўли" номли асарида, - саёҳат маршрутларининг хилма-хил турларини ташкил этишга ва саёҳатчиларни бутун йил давомида қабул қилишга шароит яратади". Туризм индустрияси ўзига катта сармоя ва ресурсларни мужассамлаштириш билан бир қаторда мустақил давлат ва жамият учун зарур бўлган маърифий-маънавий функцияларни бажарувчи иқтисодиёт тармоғидир. Туризм, айниқса экологик туризм(экотуризм)нинг аҳамияти беқиёс эканлигини кўпгина адабиётларда ёритиб берилган. Экотуризм орқали чет эллик меҳмонлар Ўзбекистон деган юрт ҳамда унинг бой ва бетакрор табиати ҳақидаги тассавурга эга бўлсалар, фуқаролари - ўз Ватани билан яқиндан танишадилар, уларда она юртига нисбатан миллий ифтихор ҳамда ғурур туйғусини шакллантириш имкониятининг туғилишини айтиб ўтишнинг ўзи кифоядир. Шунинг учун ҳам экотуризм илмий йўналиш ва ва амалиёт тармоғи сифатида кўриб чиқилмокда. Экотуризмнинг илмий-назарий асосларини ва унинг геоэкологикхусусиятларини очиб бериш, Ўзбекистон табиатиниг экотуристик имкониятларини аниқлаш, таҳлил қилиш, улардан оқилона фойдаланиш йўлларини кўрсатиш шу куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Туризмнинг экологик йўналиши аввалам бор амалий ишлардан бошланган. 1972 йилдан бошлаб Скандинавия мамлакатлари фуқароларига китларни томоша қилиш ва ўрганиш орқали йиғилган маблағни уларни муҳофаза қилиш учун сарфлашдан бошланган. Кейинчалик бундай экотуристик маршрутлар Европанинг бошқа мамлакатлари, Осиё, Шимолий Америка давлатларига ёйилган. Лекин туризмнинг ушбу турининг йўлга қўйилиши ХХ асрнинг охири ва ХХI асрнинг бошларига тўғри келган. Шунинг учун ҳозирча экотуризмнинг умумэътироф этилган назарияси ва амалиёти етарли даражада шаклланмаган. R.Davidov (1990), А.В.Дроздов (1999), Н.Тухлиев ва А.Таксанов (2001), В.В.Храбовченко (2003), Т.В.Бочкарева (2003), Л.И.Егоренков (2003), А.Таксанов (2005), Н.Тухлиев ва Т.Абдуллаева (2006) каби тадқиқотчиларнинг ишлари эса кўпроқ экотуристик маркетинг, менежмент, таълим, тарбия ва экотурларга бағишланган бўлиб, уларда табиатга қилинадиган туризм билан экотуризм ўртасидаги аниқ бир чегара ўрнатилмаган. Мазкур тадқиқотнинг мақсади – ААКТ нинг экологик туризм имкониятларини очиб бериш ҳамда баҳолашдан иборат. Ушбу мақсад қуйидаги вазифаларни бажариш орқали амалга оширилади: экотуризмга оид мавжуд адабиётлар информацион маълумотлар ва фонд материалларини таҳлил қилиш; экотуризмнинг экотурларини таснифлаш; ААКТ-да экотуризмнинг ривожланиш босқичларини белгилаш; ААКТ-да экотуризмни ривожлантиришнинг ҳудуддий асосларини яратиш ва унинг принципларини гуруҳлаштириш; ААКТ табиатининг асосий экотуристик имкониятларини бахолаш; ҳудудни экотуристик жиҳатдан районлаштириш. Тадқиқот ишининг объекти ва предмети. Тадқиқот объекти сифатида ААКТ нинг табиати, муҳофаза этиладиган ҳудудлари, табиий комплекслари, бунёд этилган табиат ва маданийлаштирилган объектлари, ҳамда уларнинг экотуристик хусусиятлари олинган. Тадқиқот объектида экотуризм орқали атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва бузилган табиат комплексларини қайта тиклаш имкониятларини аниқлаш тадқиқот предмети бўлиб ҳисобланади. Халқаро ҳамжамият ҳамда Ўзбекистон Республикасини туризм ва экология соҳасидаги ривожлантириш концепцияси, жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий имкониятлари, мазкур фан йўналишида олиб борилаётган амалий ва илмий изланишлар, фан ва техниканинг эришган ютуқлари лойиха диссертация ишининг методологик асоси бўлиб ҳисобланади. Ушбу илмий лойиҳани олиб боришда табиий география, геоэкология, ландшафтшунослик, туризм, (туризм географияси) фанларида қўлланиладиган методлардан фойдаланилди. Тадқиқот жараёнида тўпланган илмий манбалар, туризм, хусусан экотуризмга оид фактик материаллар картографик, тарихий, таққослаш, статистик, тизимли ёндошув каби методлар орқали таҳлил қилинди. Лойиҳа орқали олинган илмий хулоса, картографик материаллар, режалаштирилган экотуристик маршрутлар ва уларни ўтказиш бўйича тавсиялар Ўзбекистон табиатидан экотуристик мақсадда фойдаланишнинг геоэкологик асосини яратиб беради. Ундан жойнинг регионал ва маҳаллий табиий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда экотуристик маршрутларни ўтказишда, уларни олиб бориш ҳамда бошқа туристик маршрутлар билан табиат-жамият ўртасидаги уйғунликни бузмаган ҳолда бирга ташкил этишда, табиат ва туризм билан экотуризмнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишда, туризм ва рекреацияга оид давлат ва маҳаллий дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Экотуризм янги илмий йўналиш бўлгани учун ҳам ҳанузгача унинг объектига нисбатан аниқ бир назарий асос яратилмагандир. Фанда объект (лотинча object–нарса) деб, субъект (тадқиқотчи, изланувчи, ўрганувчи)нинг билиш ва амалий фаолиятига қарама-қарши турадиган объектив реаллик – нарса, яъни бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда намоён бўлувчи ташқи дунё, моддий борлиқ, демакдир. Экотуризм объектига нисбатан турлича дунёқарашлар мавжуд ва уни биз ўз тадқиқотларимизда анализ ва синтез қилиб кўрамиз. М.И.Егоренковнинг(2003) фикрича ландшафт минтақаси экотизимлари – совуқ арктик саҳролари ва тундра, мўътадил иқлим минтақалари, дашт ва прериялар, чўл ва саҳролар, саванна ва сийрак ўрмонлар, нам тропик ўрмонлар, океан ва денгизлар ҳамда алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар экотуризм объекти бўла олади. Экотуризм объектига нисбатан билдирилган ушбу таъриф жуда умумлаштирилгандир. Чунки, биринчидан, табиий географик минтақалар экотизимлар эмас, балки табиий географик таснифланишдаги таксономик бирликлар ёки геомажмуалар ёҳуд геотизимлардир. Иккинчидан, экотизим экологиянинг, геомажмуа ёки геотизим эса геоэкологиянинг объекти бўлиб ҳисобланади. Учинчидан, минтақадан пастки таксономик бирликлар ҳам экотуристик объект бўла олади (А.Нигматов, Н.Шомуротова, 2005, 2006). Бутунжаҳон туристик ташкилоти (Тухлиев Н., Абдуллаева Т., 2006) экотуризм объекти муайян давлатларда инсонларни туризм нуқтаи назаридан қизиқтира оладиган табиат эканлигини уқтиради. Лекин унда инсонларни аниқ билиш ёки амалий фаолиятида қўллаш мумкин бўлган объектив реаллик – нарсанинг ўзи аниқ қилиб кўрсатилмагандир. Турли туристик ташкилотларнинг туризм бўйича сайтларида (http://site-ru.net/jh/kp/; http://uzforyou.com/q_a.htm; http://uzforyou.com/tours/velotur-pustinyaKizilkum.htm; http://www.travelgroup.ru/ecotourism; http://www. geographia.com/; http://www.jonathanangelascott.com/; http://www.ideog-lobetrotter.com/; http://www.crusadertravel.com/red_sea/; http://www.unitours. ru/; http://www. constanttour.ru/; http://www.goperu.ru/; http://www. lonelyplanet.com/worldguide /destinations/south-america; http://www.tourism. com/; http://www.yandex.ru/; http://shalkamy-eg.com/ ва ҳ.к.) экотуризмнинг объекти сифатида экзотик ўсимлик дунёси мажмуалари, ёки биоценозлар (тропик ўрмонлар, гуллаган ёзги тундра, баҳорги чўл), ноёб ландшафтлар, ёввойи муқим ёки кўчиб юрадиган қушлар олинган. Уларда экотуристик объектга нисбатан аниқ бир тушунча ёки таснифий белги кўрсатилмаган. Антропоген ўзгарган ёки инқирозли ҳолатдаги ҳудудлар (Орол ва Оролбўйи каби жойлар) экотуризм объектига кирмай қолган. Худди шундай ёндошиш Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси(WWF) томонидан ҳам билдирилган. Улар нисбатан антропоген таъсир доирасида турмаган табиатни экотуристик объект дейишмоқда. С.Р.Ердавлетов (2000) "Туризм географияси"нинг объекти туризм эканлигини эътироф этади. Туризм бу объектив борлиқ ёки нарса эмас, балки инсон фаолияти, яъни ижтимоий муносабатнинг бир туридир. В.В.Храбовченко (2003) экотуризм объектига нисбатан икки хилда ёндашган, инсон фаолиятидан сақланган ва у томонидан маданийлаштирилган ёки маданийлаштирилмаган атроф муҳит деб олган. Маданий атроф муҳит – инсонларнинг хўжалик фаолияти учун табиатан ноқулай ҳудудларни (табиат объектларини) улар томонидан яхшиланиши ва ўзига мослаштириши. Бунга Чотқол тоғ-ўрмон мелиоратив тажриба станцияси, Омонқўтон тоғ-ўрмон буюртма қўриқхонаси, ўзлаштирилган Шеробод, Мирзачўл ёки Қарши чўллари мисол бўла олади. Халқаро экотуризм ташкилоти (TIES) экотуристик объектга атроф муҳитни сақловчи табиат зоналари ва областларини киритади. Канаданинг Атроф муҳит бўйича маслаҳат кенгаши эса экотуристик объект – маҳаллий атроф табиат, дея эътироф қилишади. Италияда эса экотуризм объекти агротуризмнинг бир бўлаги сифатида қаралади ва шунинг учун ҳам агротуризм экотуризм билан биргаликда олиб борилади (В.В.Храбовченко 2003). Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики экотуризм объектига нисбатан аниқ бир фикр йўқ. Бу табиий ҳол, чунки экотуризм тез суратларида ривожланиб келаётган, лекин у ҳанузгача илмий шаклланмаган туризм туридир. Биз фалсафада фан объектига нисбатан берилган таърифни ҳамда туризмга қўйиладиган талабларни маъқуллаб, улардан экотуризм объектини аниқлаштиришда фойдаланган тарзда қуйидаги хулосаларга келдик. Экотуризм объекти бўлиб сайёҳларнинг ўзлари яшаймайдиган, туризм уюштирилиши мумкин бўлган ва уларнинг онгига боғлиқ бўлмаган объектив борлиқ, деб қарадик. Уларга: табиат ёдгорликлари ва объектлари; муҳофазадаги табиий ва бунёд этилган табиий ҳудудлар; табиат комплекслари ва маданийлаштирилган объектларни киритишимиз мумкин. Ушбу экотуристик объектлар икки кўринишда намоён бўлади: 1) кишилар фаолияти томонидан унча тегилмаган ёки антропоген ўзгармаган, яъни табиий хосса ва хусусиятларини йўқотиб қўймаган. В.В.Храбовченко(2003) экотуризм ва экотурларни таснифлашда 4 та – илмий, табиий-тарихий, саргузашт, табиий резерватларга қилинадиган саёҳатларни ажратади. Лекин у экотуристик таснифланишга бир томонлама ёндошган, яъни экотурларни қисмларга ажратиш ва иерархик поғоналаштирмаган. Географ олимларнинг табиат мажмуаларини рекреацион таснифлаш мукаммал ишланган. В.П.Буров ва унинг издошлари (1973), И.В.Зорин (1975), В.С.Преображенский, И.В.Зорин (1975), Л.А.Багрова ва бошқалар (1977), И.Низамиев (1998), Е.А.Котляров (1978), Т.Джумаев (1996), Р.Усмонова (2001) каби тадқиқотчилар рекреацион ресурслар ва уларни аҳолининг дам олишидаги аҳамиятининг барча хусусиятларини очиб берганлар. Экотуризмни таснифлашни экотурлар бўйича амлага ошириш ва қўйидагича иерархик қисмларга ажратган маъқул: шакл синф тур кўриниш гуруҳ даража. Экотуризмни функционал таснифланишидаги 3-босқич (қатор) бевосита унинг аниқ бир туризм турига бориб тақалади: Экстремал экотурлар; Илмий экотурлар; Даволаниш экотурлари; Маърифий-маънавий экотурлар; Саргузашт экотурлар; Спорт экотурлар ва ҳ.к.; Экотуристик сайёҳликнинг қайси бир воситалар орқали амалга оширилишига, яъни аниқ бир кўринишига қараб қуйидагича таснифлаш мумкин: Рафтинг экотурлар; Велосипед экотурлар; Отлардаги экотурлар; Яёв (пиёда) экотурлар; Самолёт ва вертолётдаги экотурлар; Шарлардаги экотурлар; Буғу ёки итлар қўшилган аравадаги экотурлар; Чанғидаги экотурлар; Ўргатилган ёввойи ҳайвонлардаги экотурлар; Кемалардаги экотурлар; Уй ҳайвонлардаги экотурлар; Каноэ ёки қайиқдаги экотурлар; Сув ости мосламалари орқали амалга ошириладиган экотурлар; Маҳаллий аҳолининг муайян табиий шароитга мосланган усулларини қўллаган экотурлар ва ҳ.к. Экотуризмнинг юқорида санаб ўтилган таксономик бирликларининг мазмун ва моҳияти сайёҳларнинг ёши, ижтимоий ҳолати, саломатлиги, қизиқишлари, иқтисодий аҳволи каби гуруҳларга ажратилади: Мактаб ёшдаги болалар учун мўлжалланган экотурлар; Талабалар учун мўлжалланган экотурлар; Илмий тадқиқотчилар учун мўлжалланган экотурлар; Тадбиркорлар учун мўлжалланган экотурлар; Ногиронлар учун мўлжалланган экотурлар; Қариялар учун мўлжалланган экотурлар; Оилалар учун мўлжалланган экотурлар; Раҳбар ходимлар учун мўлжалланган экотурлар; Аёллар учун мўлжалланган экотурлар; Эркаклар учун мўлжалланган экотурлар ва ҳ.к.; Экотуризм сайёҳларнинг иқтисодий имкониятларига қараб даражаланиши ҳам мумкин: Ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳолининг экотурлари; Ўртача таъминланган аҳоли учун экотурлар; Юқори даражада таъминланган аҳоли учун экотурлар; Кам таъминланган аҳоли учун экотурлар ва ҳ.к. Экотуристик таснифлаш экотурларнинг мақсади ва вазифаларига қараб турли таснифий белгиларга эга бўлиши мумкин. Уни таксономик бирликларга ажратишда бирон бир қатъий мезон ҳанузгача ишлаб чиқилмаган. Мазкур таснифлаш илк бор илмий тарзда амалга оширилган тажрибадир. Экотуристик таснифлаш реал имконият, шароит, ҳолатдан келиб чиққан тарзда турлича кўриниш ва шаклларга эга бўлиши мумкин. Қуйида экологик-туризмнинг Айдар Арнасой кўллара тизими ҳудудида ривожлантириш истиқболлари ва уларнинг бугунги кунда қай даражада тадқиқ этилганлиги билан танишиб чиқамиз. Айдар Арнасой кўллар тизимининг жойлашган ўрни маъмурий жиҳатдан республикамизнинг Навоий ҳамда Жиззах вилоятлари, табиий географик жиҳатдан эса Мирзачўл табиий районига тўғри келади ҳамда мазкур кўллар тизими табиий географик жиҳатдан қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга: Сувнинг минерализацияси 90-йилларда Тузкон кўлида – 10-11 гр/ л., Айдар кўлида (ҳавзанинг охири ҳисобланувчи) – 14-15 г/л. (Б.А.Ташмухамедов, И.М.Мирабдуллаев,2009). 1993 йилдан бошлаб, ҳар йили Чардара сув омбори суви қуйилиши ҳисобига сувнинг шўрланиш даражаси пасайиши содир этилган. – Айдар кўлида 8,5 гр/л. (ғарбий қисм), марказий қисмида– 7,9 гр/л, ғарбий қисмда – 7,4 гр/л, Тузкон кўлида – 7,4 гр/л. 2009-2010 йиллрад кўллар тизимининг минерализацияси 7,2 дан 11,2 г/л, Арнасой сув омборида 0,8 дан 1,6г/л ни ташкил этган(Б.А.Ташмухамедов, И.М.Мирабдуллаев,2009). Суғориладиган майдонлардан ҳосил бўлаётган коллектор-дренаж сувлари тармоқлар орқали ААКТ га қуйилиши оқибатида сувнинг минераллашуви меъёридан ошиши ҳисобига ҳавза тубида йилдан йилга катта миқдорда тузларнинг йиғилишига сабаб бўлган (Н.Муллабоев, 2012). Тизимнинг гидрологияси ва гидрохимиясини ўрганиш, яъни сувнинг миқдори, таркиби, минерализацияси, кислород, азот бирикмалари ва оғир металларни таҳлил қилиш, ҳудуднинг морфологияси ва биологик потенциалини илмий асосда ўрганиш балиқчилик ва экотуризмни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди (Кулматов (2013), Муллаебоев 2011). Сув баланси ва гидрохимик таркибини ўрганиш (Кулматов 2013, Mуллабоев 2006), олиб борилган кузатувлар тизим акваториясининг катта қисмида минераллашув 10 г/л. ни ташкил этганлиги аниқланган. Кўп йиллик космик таҳлиллар ААКТнинг нафақат акваторияси ўлчамлари, тизим қирғоқ ҳудудларида сувсевар ўсимлик дунёсининг кўпайиши, ҳудуд экологик ҳолатини ўзгартиришига олиб келишини кўрсатади.(Горелкин Никитин 1976). Қирғоқ минтақаларда қумларнинг ортиши ҳудуднинг морфологик тузилишнинг ўзгаришига олиб келган. Биологик потенциал ва балиқчиликни ривожлантиришда ҳудуднинг морфологик тузилишини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. (Кавабата, Toderich ва Рахимова 2008). ААКТ сувининг ҳажми сув босган майдонлари ошиши ҳисобига кўллар тизимининг атроф муҳитгага таъсири этиб, сув ресурсларининг сифат кўрсатгичлари, таркиби ҳудуднинг ўсимлик дунёсини ўзгартирган, ер ости сувларининг кўтарилиши ҳисобига ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашиб, ботқоқ ҳудудлар ва иккиламчи шўрланиш кўпайган ( Миллий маъруза 2008) . Коллектор-дренаж тармоқларидан тушаётган сувларининг доимий равишда ошиб бориши ААКТда сув ресурсларининг минераллашуви аста-секин ортишига сабаб бўлган. Кўллар тизими гидрологияси сув режимининг ҳар хил ўзгариши туфайли ўзгарувчандир. Гидрологик режимнинг ўзгариб туриши сув ҳавзасида гидрохимик режимининг ўзгариб туришига олиб келиши ихтифаунани, балиқчиликни ривожлантиришга таъсир кўрсатмоқда. Олинган илмий-амалий натижалар Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларида тақдимоти ўтказилади, вилоят туристик ташкилотлари ва фермерлари учун тегишли методик қўлланмалар, йўриқномалар яратилади. 4.3. Лойиҳа бажарилишининг асосий босқичлари ҳамда кутилаётган оралиқ-босқич ва якуний мустақил аҳамиятга эга бўлган натижалар (меъёрий, илмий-техник, услубий ва бошқа ҳужжатлар, дастурий маҳсулотлар, регламентлар назарда тутилади). Тадқиқотлар режасидаги мақсад ва гипотезаларнинг ҳаққонийлиги ва аниқлиги, унда қўлланиладиган илмий методларнинг асосланганлиги. Биринчи босқичи–2018 календар йили. ААКТ суви ҳажми, сифати, коллектор-дренаж сувлари ҳажми, сифати, куллар атрофидаги сув босган майдонларнинг ошиши ҳисобига кўллар тизимининг атроф муҳитга экотуризмни ривожлантиришга таъсирини баҳолаш учун кўп йиллик статистик ва лойиҳа иштирокчилари томонидан олинган малумотлар йиғилади ва малумотлар базаси ГИС ёрдамида шакллантирилади. Иккинчи босқич–2019 календар йили. ААКТдаги сув миқдорининг ўзгариши, Сирдарёдан сув олаётган Чардара сув омборидан ташланаётган сув миқдорининг ўзгариш сабаблари ГИС ердамида аниқланади. Учиинчи босқич – 2020 календар йили. ААКТ- сув, биологик ресурсларидан экотуризм максадида оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш учун амалий тавсиялар берилади. Кутилаётган натижа: Тадқиқот орқали олинган илмий хулоса, картографик материаллар, экотуристик маршрутлардан Айдар-Арнасой кўллари тизимининг экотуристик имкониятлари баҳоланади. Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида маърузалар ва тақдимотлар ўтказилади. ААКТнинг сув ва биологик ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун қуйидаги масалаларни лойихада бажарилиши кузда тутилади: ААКТ сув ресурслари сифат ва микдории замонавий усуллар ердамида комплекс ўрганиш (минерализацияси, биоген элементлар (азот, фосфор, калий,оғир металлар) ва сув ресурсларидан экотуризмни ривожлантириш учун фойдаланиш максадида амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ААКТ-га қуйилаётган Марказий Мирзачўл зовури (ЦГК), Оқбулоқ, Пограничний ва Қли зовурлари сувининг сифат ва микдорин бахолаш. Ушбу лойиҳа тадқиқотлари натижасида тўпланадиган маълумотлар ҳажмининг катталиги ва илмий асосланган қарорлар қабул қилиш зарурлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу масалаларни замонавий техник воситалар ва технологияларсиз самарали ҳал қилиб бўлмайди. Ҳозирги кунда географик ахборот тизимларининг аҳамияти анъанавий соҳалар каби янги соҳа ҳисобланган – экология йўналишида ҳам сезиларли устуворликка эгалиги кузатилмоқда. Географик ахборот тизимлари турли хил сўровлар орқали тегишли маълумотларни тезкор равишда олиш, уларни харитада акс эттириш, экотизимларнинг ҳолатини баҳолаш, уларнинг ривожланишини олдиндан башорат қилиш каби вазифаларни ечиш имконини беради. Географик ахборот тизимлари ёрдамида: рақамли картографик ва экоуристик маълумотларни компьютер хотирасига киритиш, тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш; маълумотлар асосида экотизимларнинг ҳолатини акс эттирувчи мавзули хариталарни тузиш; макон (фазо) ва замон (вақт) давомида ААКТ-атрофида экологик ҳолатнинг ўзгариш динамикасини тадқиқ қилиш, боғлиқлик графиклари, жадвал ва диаграммаларини тузиш; турли муҳитларда экологик вазиятнинг ривожланишини моделлаштириш ва экотизимларнинг иқлим шароитларига боғлиқлигини ўрганиш, ифлосланиш манбаларини тавсифлаш, ифлослантирувчи моддаларнинг концентрация қийматларини аниқлаш; турли маълумотлар билан табиий атроф – муҳитнинг объектлари ҳолатини мажмуали баҳолаш каби ишларни амалга ошириш мумкин. Географик ахборот тизимларидан ўсимлик ва тирик мавжудотларнинг маҳаллий ва келтирилган турларнинг ҳаёт шароитларини мониторинг қилишда фойдаланиш юқори самарадорликка эга. Табиатда мавжуд бўлган сабаб–оқибат кўринишидаги ўзаро алоқадорлик занжирини тавсифлаш, қўлланилаётган чора–тадбирларнинг табиатни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан экотизимларга ва уларнинг компонентларига қулай ва ноқулай таъсир оқибатларини баҳолаш, ташқи муҳит шароитлари ўзгаришларига боғлиқ ҳолда ушбу чора–тадбирлар таркибига тузатишлар киритиш бўйича тезкор ечимлар қабул қилишда географик ахборот тизимлари муҳим аҳамиятга эга. (Сафаров Э.Ю., Абдуллаев И.Ў., Пренов Ш.М. 2003) Ҳозирги кунда ўрганилаётган ААКТ тўғрисидаги маълумотларнинг базасини тузиш ва уни географик ахборот технологиялари ёрдамида қайта ишлаб таҳлил қилган ҳолда керакли тавсиялар бериш мумкин бўлади. Ушбу тадқиқот доирасида ўрганилаётган тизимнинг электрон рақамли карталари, аэрокосмик суратлари йиғилиб мунтазам равишда янгилаб борилади, айни пайтда сув ва экотуризм, балиқ ресурслари тўғрисида олинган кўп йиллик маълумотлар асосида маълумотлар базаси шакллантирилади.Замонавий физик-химик ва ГИС усулларини қўллаб комплекс таҳлили асосида ААКТ атрофидаги сув босган майдонлар, сув ресурслари, биохилма-хиллик холатлари экотуристик имкониятлари биринчи бор аниқланади. Бу эса ўз навбатида катта ҳажмдаги малумотларни замонавий ГИС-технологияларини қўллаб лойиҳа ишларини сифатли ва тезкор бажариш асосида сув ва экотуризмни ривожлантиришда тизимли маълумотлар базасини яратиш, уларни чуқур қайта ишлаш орқали аниқ тавсиялар беришга имкон беради. Хулоса қилиб айтганда лойиҳада ўрганилиши мўлжалланган муаммо долзарб ва мураккааб бўлиб, уни бажариш зарурлиги фан ва амалиёт ютуқларини қўллашни талаб этади. Лойиҳани амалга оширишда замонавий Географик ахборот тизимларини қўллаш юқори самарадорликка эришиш имконини беради. Лойиҳанинг натижалари ААКТ билан боглик мавжуд муаммоларни ҳал қилишда экотуризм максадида ва сув ва балиқ ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уларни кўпайтиришга қаратилган услубий ёндашувлар, илмий-амалий хулосалар, янги илмий йўналишлар соҳасидаги билимларимизни бойитади ва пировард натижада сув ва биологик ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишга асос бўлади. УзМУ нинг биология, география факультетлари ва Жиззах политехника институтида кафедра ва илмий лабораторияларида ААКТ сувининг хосса-хусусиятларини, биохилма-хилликни ўрганиш ва экотуризмни ривожлантиниш учун етарли шароитлар мавжуд ҳамда унинг бажарилиши жараёнида аниқ амалий натижаларга эришилади. ЎзМУда фаолият юритаётган биология факультети тупрокшунослик- агрокиме ва экология кафедралари хамда география факультетининг таникли профессор ўқитувчилар лойиха бажарилишида катнашади. Лойиҳани бажариш учун 5 гуруҳ ўз соҳалари бўйича илмий мактаб яратган профессорлар қатнашадилар. Биринчи гуруҳ раҳбари к.ф.д. проф. Қулматов Р. Гидрология ва гидрохимия гуруҳини бошқаради. ААКТ ва коллектор дренаж сувлари миқдори ва сифатини мониторинг қилади. 4-монграфия (1 монографияси Германияда 2017 йилда чоп қилинган) ва 50-га яқин илмий мақолалари асосан нуфузли хориж илмий журналларида чоп қилинган (Импакт фактори 2- 4). ГИС –соҳаси мутахасислари. Илҳом Абдуллаев ва Илҳом Аслановлар- Германия ва Австрия мамлакатларида ГИС соҳасида Рн.Д ишларини тугатиб келишган. Иккинчи гуруҳ раҳбари б.ф.д. проф. Каримов Б. Экотуризм максадида балиқчиликни ривожлантириш гуруҳини бошқаради. Учинчи гуруҳ раҳбари б.ф.д. проф. Рахимова. Камайган ва йуқолиш арафасида турган ўсимликлар турларидан экотуристик максадда фойдаланиш тавсияларини ишлаб чиқади. Тўртинчи гуруҳ раҳбари г.ф.д. проф. Нигматов А. Экотуризм маршурутларини тузиш ва ривожлантириш гуруҳини бошқаради. Бешинчи гуруҳ раҳбари Жиззах политехника институти “Автотранспорт экологик хавфсизлиги” кафедраси мудири б.ф.н. доц. Тиркашева М. бошқаради. Гуруҳ кафедра ўқитувчи ва магистрлари билан дала тажриба экспидицияларини ташкил қилади. Тупроқ, сув ва биохилма-хиллик намуналарини олишда, анализ ва таҳлил ишларида қатнашади. Бундан ташқари университет ҳудудида жойлашган Юкори технологиялар марказининг биология, биофизика химия ва физика лабоаторияларидаги энг замонавий хориждан келтирилган прибор ва аппаратларда олинган намуналар бўйича сув минерализациясини, сув таркибидаги оғир металлар ва бошқа компонентларни, ўсимлик турлари ва биохилма-хилликни аниқланиши оддий усулларда қийин бўлган элемент ва бирикмалар таҳлилқилинади. Лойиҳани бажариш жараёнида олинган илмий-амалий натижалар вилоят фермерлар уюшмаси, қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларида ҳар йилнинг охирида такдимоти ўтказилади. Вилоят фермер хўжаликлари учун сув, биохилма-хиллик, балиқ ресурсларидан экотуристик максадларда оқилона фойдаланиш учун методик қўлланмалар, йўриқномалар яратилади ва тарқатилади. 4.4.Нашр этилган монография, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, стандартлар ва бошқа илмий-услубий адабиётлар рўйхати. Проф. Рахимова Т. нинг Лойиҳа мавзусидаги илмий ишлари. Ўқув-қўлланма Рахимова Т.У., Эгамбердиев Р., Эшчанов Р.А. «Экология». Электрон дарслик. 2007. Рахимова Т.У., Ходжаева Г. «Умумий экология» Тошкент УзМУ 2000й. Монографиялар. Рахимова Т.У., Саидов Дж.К.,Хасанов О.Х.,Верник Р.С. Адаптация кормовых растений к условиям аридной зоны Узбекистана Ташкент, изд. Фан, 1983 Илмий ишлар рўйхати 1. Т.Рахимова., Ш.Рахимова. Актуальные проблемы экологии растений в Узбекистане. Международная конференция «Пустыни Центральной Азии, охрана развитие и использование». 1997, 3 - 5 ноября. Журнал ГКНТ. 2.Рахимова Т.У., Атабаева Н.К. «Экологическая оптимизация деградированных пастбищ адырной зоны перспективными засухоустойчивыми видами в условиях глобального потепления климата». Материалы научно-практической конференции «Современные аспекты физико-химической биологии и экотоксикологии» 26 апреля, 2016 г, Ташкент, 172-173 стр. 3.Рахимова Т.У., Махкамов Т.Х. Экологическая оптимизация пустынных экосистем Узбекистана засухосолеустойчивимы видами в связи изменением климата и опустыниванием. В высше примеденном сборнике. Ташкент, Ташкент, 358-359 стр. 4.Рахимова Т.У. «Экология растений аридной зоны Узбекистана» интернет Зиёнет, 2016 г. 5.Dilfuza Arifkhanova, Tura Rakhimova, Sanobar Iliahunova. Adaptadle Features of Annual Halophytes to the Conditions of Arid Zones and the Prospects for their Potential Use to Global Warming and Biotechnology. Journal of Arid Land Studies. 24-1, 137-140. 6. T.Rakhimova. Adaptational systems in Artemisia Section Seriphidium. Composital Newes - Letter. Nember 24 Lunt 1994, Stockhim, Sweden. 7. T.Rakhimova. Biological - ecological basis for plant adaptation to conditions of arid zone of Uzbekistan. Journal of Arid Land studies/ Vol 5.1995. Japan. T.Rakhimova. Adaptational system of plants in Arid zonen Uzdekistan. Conference program and abstracts Fifth sumposium international sjcietu of Root program Research. July 14 - 18,1996. South. Carlina, U.S.A. 8. T.Rakhimova., M.Rakhimbaeva. Re - Creation of Vegetation of Ruined Lands by Way of Biological Re - Cultivation. Desert Technology V October 3 - 8, 1999 Reno, Nevada, USA. 9. T.Rakhimova., Sh.Rakhimova. Comparative - Ecological Studing of Plants For Resistance To Drought Desert Technology V Oktober 3 - 8, 1999 Reno, nevada, USA 10. T.Rakhimova «Adaptasion of plants to the condition of arid zone. Uzbekistan Sekond Balhan Botanikal Congres» 14-18 may 2000 Ustanbul –Turkey. 10. T.Rakhimova., M.Diorova. The Control of plants on Condition of Arid zone to the incluence of the Regectamenta from industrial. (Work) Enterprises «Desert Technologi-7», international Conference Jadpur, India November 9-14, 2003. 11. T. Rakhimova., G.Khodjaeva. « Restoration of cover vegetation on technogenic degraded lands in arid zones of Uzbekistan» November 27 to December 2, 2005 Hotel Epinard Nasu, Japan. 12. Т. Rakhimova., О.Х. Xasanov and К. Toderich. « The adaptive trends of water regime of some species of genus Artemisia under decert conditions of Uzbekistan». Internetional Symposium on Artemisia L. & its Allies, Compositae, ISA&A Guangzhou, Zhongshan, China, 5-8 November 2005. 13. Рахимова Т.У., Кабулова М.Н., Рахимова Ш.Д. Влияние антропогенных факторов на биоразнообразие. Биохилма-хиллик ва иқлим узгариши муаммолари (Илмий назарий семинар материалларни) 22 сентябр 2010 й. Тошкент 2010. 14. Рахимова Т.У., Жабборова И.Э. Жиззах шахрининг манзарали дарахтлари ва уларнинг ахамияти. Биохилма-хиллик саклашнинг долзарб муаммолари (Илмий конференция материалларни) 22 декабр 2010 й. Тошкент 2010. 15. Рахимова Т.У., Кодиров У. Экологическая оптимизация нарушенных техногенных земель разреза «Ангренский» путем биологической рекультивации. Биохилма-хиллик саклашнинг долзарб муаммолари (Илмий конференция материалларни) 22 декабр 2010 й. Тошкент 2010. Проф. Р. Кулматовнинг Лойиҳа мавзусига оид илмий ишлари Монографиялар. 1. Kulmatov.R. The problems of management of water-land resources on Aral Sea Baasin. (Monography). Lambert Academic Publishing Germany, 2017, 58p. 2. Нигматов А.Н, Р.Кулматов, А.Расулов. “Барқарор ривожланиш ва унинг тизимли индикаторлари”.Монография. Тошкент 2015:“SMG нашриети”.120 б. 3.Кулматов Р. Закономерности распределения и миграции токсичных элементов в речных водах Аральского бассейна (Монография). Ташкент, ФАН, 2013, 135с. Нуфузли хориж илмий журналларида (Импакт фактори 2-4). 1. Kulmatov R., Mullabaev N., Nigmatov A. Qualitative and Quantitative Assessment of Water Resources of Aydar Arnasay Lakes System, Uzbekistan. Journal of Water Resource and Protection, 2013, 5, 941-952. Kulmatov R.A. Modern problems of using, protection and management of water and land resources of the Aral Sea basin. Environmental problems of Central Asia and their Economic, Social and Security impacts. Collection of Articles, Springer (2008) 15-30. 3. Groll, M., Kulmatov, R., Mullabaev, N., Opp, C., Rise andDecline of the fishery industry in the Aydarkul-Arnasay lake system (Uzbekistan)–Effects of reservoir management, irrigation farming and climate change on an unstable ecosystem. Environmental Earth Sciences. (2016) 75:921. DOI 10.1007/s12665-016-5691-5 4. Jiaguo QI , Temirbek S. Bobishev, Rashid Kulmatov, Pavel Groisman. Addressing global change challenges for Central Asian socio-ecosystems. Front. Earth Sci. 2, 2012. DOI 10.1007/s11707-012-0320-4. 5. Kulmatov R., Mullabaev N., Nigmatov A. Qualitative and Quantitative Assessment of Water Resources of Aydar-Arnasay Lakes System, Uzbekistan. Journal of Water Resource and Protection, 2013, 5, 941-952. 6.Groll, M., Kulmatov, R., Mullabaev, A., Belikov, V. Rise and Decline of the fishery industry in the Aydarkul-Arnasay lake system (Uzbekistan) – effects of reservoir management, irrigation farming and climate change on an unstable ecosystem.Proc. International Geographical Union Regional Conference. GEOGRAPHY, CULTURE AND SOCIETY FOR OUR FUTURE EARTH, 17-21 August 2015, Moscow, Russia. IGU 2015 Book of Abstracts. p.1397. 7 Kulmatov R.A. Modern problems of protection of an Environment of arid zone cities (Uzbekistan as case study). Abstract of World city water forum 2009.August 18-21, 2009, Incheon, Korea, p.26-27. 8. Kulmatov R.A. The problems of Monitoring and Protection of Main Rivers of Central Asia. World Water Week in Stockholm, August 17-23, 2008, p. 1661. 9. Groll M, Kulmatov R , Mullabaev A. “Rise and Decline of the fishery industry in the Aydarkul-Arnasay lake system (Uzbekistan) – effects of reservoir management, irrigation farming and climate change on an unstable ecosystem”.Proceedings of the International Geographical Union Regional Conference. GEOGRAPHY, CULTURE AND SOCIETY FOR OUR FUTURE EARTH, 17-21 August 2015, Moscow, Russia. IGU 2015 Book of Abstracts. p.1397. Проф. Б. Каримовнинг Лойиҳа мавзусига оид илмий ишлари руйхати 1.Karimov B., Schlueter M., Blanchoud H., Kurambaeva M., and Mullabаev N., The use of ecosystem indicators for the evaluation, data base construction and computer modeling of the state of hydroecosystems in Aral Sea Basin on example of Arnasay Lake System // Abstracts of International Symposium: Quantitative Ecosystem Indicators for Fisheries Management. -Paris, 2004. -Р.56 2. Blanchoud H., Karimov B., Teil MJ, Mullabаev N., Blanchard M., Chevreuil M. Studies of long term aquatic ecosystem changes in the Southern Aral Sea region according to fish and compartment contamination // Использование географических информационных системи симуляционных моделей для исследования ипринятия решений в бассейнах рек. Центральной Азии: Материалы международной конф. 6-10 июля 2004.-Ташкент, 2004. - С. 95-97. 3. Каримов Б.К. и др. Аквакультура и рыболовство в Узбекистане: современное состояние и концепция развития. Ташкент, ФАО, 2008, 146c. 4. Karimov B., Schlueter M., Blanchoud H., KurambaevaM., andMullabаev N., The use of ecosystem indicators for the evaluation, data base construction and computer modeling of the state of hydroecosystems in Aral Sea Basin on example of Arnasay Lake System // Abstracts of International Symposium: Quantitative Ecosystem Indicators for Fisheries Management. -Paris, 2004. -Р.56 5. Blanchoud H., Karimov B., Teil MJ, Mullabаev N., Blanchard M., Chevreuil M. Studies of long term aquatic ecosystem changes in the Southern Aral Sea region according to fish and compartment contamination // ИспользованиегеографическихинформационныхсистемисимуляционныхмоделейдляисследованияипринятиярешенийвбассейнахрекЦентральнойАзии: Материалымеждународнойконф. 6-10 июля 2004.-Ташкент, 2004. - С. 95-97. 6. Муллабаев Н.Р., Каримов Б. Арнасой кўлартизимида балиқ махсулдорлиги ва уни оширишнинг истиқболлари. Экология хабарномаси №3,2006, 37-38 б. 7.Муллабаев Н.Р,. Каримов Б. Первичная продукция и деструкция органического вещества в Арнасайской системе озер // Узбекский биологический журнал. – Ташкент: Фан, 2006. -№3. -С.10-13. Проф. Р. Нигматовнинг лойиҳа мавзусига оид илмий ишлари Ниғматов А., Шомуродова Н. «Экотуризм асослари» Т.: «Турон иқболи» 2007 й. 127 б. Нигматов А.. Экология.- Т.: "Чўлпон" , 2006.- 128 б. Нигматов А.. Шомуратова Н. Экологик туризм - янги фан соҳаси // Экология хабарномаси ,2003. 6-сон. 14 -17-б. Нигматов А.Н., Шомуратова Н. Ўзбекистон ҳудудини экотуристик районлаштириш масалалари // Ўзбекистон география жамияти ВИИ cъезди материаллари. 23-24. 11. 2006.22-24-б. Нигматов А.Н., Юсупов Р. Геэкология ва унинг асосий муаммолари. Ўзбекистоннинг экологик хабарномаси. 6-сон, 2005.14-16 б. Нигматов А.Н., Шомуратова Н.Т. Геоэкологиянинг назарий асослари // География фанининг долзарб назарий ва амалий муаммолари Т., 2006.12-15 б. Нигматов А.Н., Шомуратова Н.Т. Ўзбекистонни экотуристик районлаштириш тажрибаси // Экология хабарномаси 2-сон 2007. 46-50 б. Нигматов А.Н., Шомуратова Н.Т. Экотуризмда таснифлаш масалалари // Ўзбекистон география жамияти ахбороти 27-жилд.2007. Нигматов А. Н., Шомуратова Н.Т. Экотуризм асослари. Ўқув қўлланма Турон иқбол, 2007.-128 б. 10.Нигматов А.Н. Геоэкололгические аспекты заовраженности и техноенной нарушенности земель Ўзбекистана. Монография. Т.: Изд. ННУз, 2005. 11. А.Нигматов, Н.Шомуротова. Экологик туризм – янги фагн соҳаси // Ўзбекистон экологик хабарномаси. 6-сон, 2004 17-19-б. 4.5. Илмий-техникавий лойиҳаларни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
1 2 |