Главная страница
Навигация по странице:

  • 7. Мақолага муаллифлар ҳақида маълумот илова қилинади.

  • 8. Мақоланинг инглича автореферати

  • 1. Китобларни бериш тартиби

  • 2.Мақолаларни бериш тартиби

  • Журнал талаблари. Хабарнома (2). Илмий хабарнома Научный вестник


    Скачать 50 Kb.
    НазваниеИлмий хабарнома Научный вестник
    Дата29.04.2019
    Размер50 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаЖурнал талаблари. Хабарнома (2).doc
    ТипДокументы
    #75632

    Илмий хабарнома – Научный вестник” журнали мақолаларини расмийлаштириш талаблари

    1. Мақола бошланишида Универсал ўнлик кўрсаткич (ЎУК) берилади.

    Қуйидагилар алоҳида қатордан бошлаб берилади:

    1) мақола сарлавҳаси (оддий ҳарфларда, масалан: Абдулла Қодирийнинг тасвирлаш маҳорати);

    2) муаллиф(лар)нингфамилияси (тўлиқ), исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари;

    3) мақоланинг ўзбек ва рус тилларидаги аннотацияси (ҳар бири пробеллар билан бирга 500 белги ҳажмида), аннотация курсив билан берилади ва бир қатор ташлаган ҳолда асосий матндан ажратилади. Ўзбек ва рус тилларидаги аннотациялар бир-бирига тўла мос тушмоғи, яъни биридан иккинчисига айнан таржима қилингин бўлиши керак;

    4) ўзбек ва рус тилларида калит сўзлар (5–10 та), улар ҳам бир-бирига айнан мос келади.
    2. Мақола матни “Microsoft Word” дастурида тайёрланиб, “Times New Roman” 14 ўлчамли шрифтда, сатрлар ораси бир интервал, саҳифа четлари ўнгдан 3 см, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 1,5 см, хатбоши 1,25 см қолдирган ҳолда терилади, таҳририятга 2 нусха қоғозга чоп этилган матн ва электрон варианти (флешка ёки CDда) топширилади.

    Мақола матнида зарурат туфайли бошқа шрифтлардан фойдаланилган тақдирда ўша шрифтлар муаллиф томонидан электрон вариантда таҳририятга тақдим этилиши лозим.
    3. Мақоланинг умумий ҳажми (расм, жадвал ва диаграммалар билан биргаликда) 8 саҳифадан кам бўлмаслиги (аннотациялар, калит сўзлар ва адабиётлар рўйхати бу ҳисобга кирмайди) талаб қилинади. Журнал учун энг мақбул ҳажм 8-10 саҳифа оралиғида.
    4. Агар мақолага расм, жадвал, диаграмма, схема, чизма, турли график белгилар киритилган бўлса, улар оқ-қора рангларда чизилган бўлиши, аниқ ва равшан тасвирланиши, қисқартмаларнинг тўлиқ изоҳи ёзилиши лозим. Мақолада матнида ранг воситасида маъно фарқлашга хизмат қиладиган расм, чизма ва диаграммаларнинг бўлиши мумкин эмас.
    5. Формулалар матнга махсус компьютер дастурларида киритилиши керак.
    6.. Иқтибос олинган ёки фойдаланилган адабиёт сатр ости изоҳи тарзида эмас, балки мақола охирида умумий рўйхатда кўрсатилади. Матн ичидаги кўчирмадан сўнг иқтибос олинган асарнинг рўйхатдаги тартиб рақами ва саҳифаси квадрат қавс ичида берилади, масалан: [4. Б. 78]. Фойдаланилган адабиётлар мақола охирида “Адабиётлар” сўзидан кейин матнда ҳавола берилиш тартибига кўра берилади. Битта номдаги адабиёт матнда фақат бир марта кўрсатилади. Бу ўринда китоб, тўплам, монографиялар учун муаллифларнинг исм-фамилиялари, манбанинг тўлиқ номи, нашр кўрсаткичи (шаҳар, нашриёт ва нашр йили, умумий саҳифалар сони) кўрсатилади. Журнал мақолалари ва бошқа даврий нашрлар учун муаллифларнинг исм-фамилиялари, мақола номи, журнал номи, йили ва сони, саҳифа рақами кўрсатилади.
    7. Мақолага муаллифлар ҳақида маълумот илова қилинади.

    Муаллиф(лар) ҳақидаги маълумот қуйидагиларни ўз ичига олади:

    – муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми (тўлиқ)

    – илмий даражаси (агар бўлса)

    – иш жойи, бўлим, вазифаси (қисқартирмаган ҳолда), масалан:

    ҚУРОНОВ Дилмурод Ҳайдаралиевич – филология фанлари доктори, Андижон давлат университети ўзбек адабиётшунослиги кафедраси профессори. E-mail: kuronov@rambler.ru

    – алоқа учун телефон рақами.
    8. Мақоланинг инглича автореферати

    1) мақоланинг инглизча номи

    2) Муаллиф ва у ҳақда маълумот. Муаллиф ҳақида инглиз тилидаги маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади: муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми ва отаси исмининг инглиз тилидаги варианти, мақола номи ва муаллиф иш жойининг инглиз тилига таржимаси, масалан: Dilmurod H. Quronov, Andijan State University (Andijan, Usbekistan). E-mail: kuronov@rambler.ru

    3) калит сўзларнинг инглиз тилига таржимаси;

    4) инглиз тилидаги автореферат матни (кенгайтирилган аннотацияси, пробеллар билан бирга 2500 – 3000 белгидан иборат). Бунга ушбу авторефератнинг мақола ёзилган тилдаги матни ҳам илова қилинади.

    Автореферат жанр талабларига мос бўлиши зарур: мақолада қўйилган муаммо, унинг қандай материал ва методлар асосида тадқиқ этилгани, тадқиқотнинг бориши, хулосалар мантиқий изчилликда баён этилиши керак. Шу билан бирга мақола авторефератини ортиқча назарийлаштиришдан қочиш, унда олиб борилган тадқиқотнинг асосий моҳиятини акс эттириш тақозо этилади.

    5) фойдаланилган адабиётларнинг инглиз тилидаги варианти (References) APA-2010 стандарти бўйича тайёрланиши зарур.
    Н А М У Н А

    1. Китобларни бериш тартиби:

    Esin, A.B. (2000) Printsipy i priyemy analiza literaturnogo proizvedeniya [Principles and techniques of analyzing literary work]. Moscow: Flinta.

    Rakhimzhonov, N. (2012) Intellektual sheriyatning tabiati [Nature of intellectual Poetry] In: Istiqlol va bugungi adabiyot [Independence and Modern Literature]. Toshkent: Teacher. pp. 145–155.
    2.Мақолаларни бериш тартиби:

    Suyarov, M. (2008) Peyzazh she’riyatida kompozitsiya [Composition in landscape poetry]. O`zbek tili va adabiyoti [Uzbek language and literature]. 1. pp. 72–75 (In Uzb.).

    3. Интернет манбаларини бериш тартиби:

    Belova, E. A., Kilkeeva, Yu. A., & Trenogina, A. A. (2014). Tendencies of the world market of transportation and logistics services development. Retrieved from http://pnu.edu.ru/media/ejournal/articles-2014/TGU_5_336.pdf (in Russ.)


    написать администратору сайта