|
ТЕМА. Кириш. Суд тиббиёти фани, унинг вазифалари ва ахамияти. Суд тиббиёт экспертизасининг келиб чикиши ва ривожланиши. Суд тиббиёти фани, усуллари, вазифалари, мазмуни ва объектлари
1
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Таълим йўналиши:
|
5380100
|
–
|
“Юриспруденция”
|
Тошкент – 2010
Фаннинг ишчи ўқув дастури Тошкент давлат юридик институтида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
|
|
|
|
Ф.Н.Лочинов
|
Тошкент давлат юридик институти “Криминалистика” кафедраси ўқитувчиси, т.ф.н.
|
Тақризчилар:
|
|
Ш.Ю.Бекназаров
|
Тошкент тиббиёт академияси суд тиббиёти кафедраси доценти, т.ф.н.
|
Б.А.Ешмуратов
|
Тошкент шаҳар ССББга қарашли суд тиббий экспертизаси бюроси бошлиғи, т.ф.н., доцент
|
Фаннинг ишчи ўқув дастури Тошкент давлат юридик институти Илмий-услубий кенгашида тавсия қилинган (2010 йил «__» ______даги «__»- сонли баённома).
Кириш
Суд тиббиёти фани умумий тиббиёт фанлари мажмуаси бўлиб тиббиёт ва ҳуқуқшунослик фанларини бир-бири билан боғлайди ва адолатни қарор топтиришда хизмат қилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий ва фуқаролик ишларини олиб бориш жараёнида туғилган ҳар хил тиббиётга оид бўлган саволларни ечишда суд тиббий экспертизасини ўтказилиши адолатни қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу ўқув дастур - суд тиббиёти фани бўйича талабаларнинг (бакалавр) билим, кўникма ва малакаларига қуйилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Фан дастури таркибида фаннинг мақсади, вазифалари ва ўрганадиган муаммолари, талабаларнинг фан бўйича эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар тавсифи, назарий, амалий ва мустақил иш машғулотлари ҳажми ва мазмуни, методик тавсиялар, тақвимий мавзуий режалар, ўқув-услубий адабиётлар ва дидактик воситалар рўйхати ҳамда баҳолаш мезонларини қамраб олган.
Ўқув дастури фан, техника, технологиянинг сўнгги ютуқлари, олий таълим ривожланишининг жаҳон тенденцияси ҳисобга олиниб, республикада жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Ўқув дастурида суд-тиббий экспертизаси хизматини тузилиши, суд-тиббий экспертиза турлари, текширишда қўлланиладиган илмий-техник услублар, турли хил жароҳатларни келиб чиқиш сабаблари ва механизмлари, механик, физик, кимёвий омиллар таъсирлари натижасида инсон организмидаги ўзига хос ўзгаришларини аниқлашда қўлланиладиган усуллар, тирик шахслар, мурдалар, ашёвий далиллар, тергов, суд ишлари материаллари бўйича суд-тиббий экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш, биологик хусусиятга эга ашёвий далилларни топиш, олиш, ўраш, суд-тиббий текширувларга юбориш ва тадқиқ қилиш усулларини ўрганиш, назария ва амалиётни умумлаштириш, унинг натижаларини амалиётга тадбиқ қилиш каби масалалар берилган.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фанининг ўқитишдан мақсад - талабаларда суд тиббиётининг моҳияти ва вазифалари ҳақида тушинчаларни хосил қилиш, суд-тиббий экспертизасини ўтказилишининг процессуал асосларини, асосий принципларини, текшириш усулларини ўргатиш, турли касбий-юридик вазиятларда суд тиббиёти услубларидан фойдаланиш бўйича асосий кўникма ва махоратни шакллантиришдан иборат.
Фанининг вазифаси - ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тамонидан жиноий ва фуқаролик ишларини олиб бориш жараёнида туғилган суд тиббиётга оид бўлган ҳар хил саволларни ечишда қўлланиладиган усуллар ҳақида тушинча бериш. Содир этилган жиноятларни очишда жиноий ҳодисага таллуқли биологик хусусиятга эга ашёвий далилларни топиш, уларни тадқиқ этиш, шунинг асосида олинган натижаларни баҳолашни бакалавриат йўналиши бўйича ҳуқуқшунос мутахассисларга ўргатиш.
2. Фанни ўзлаштиришга қўйиладиган талаблар.
“Суд тиббиёти” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- суд тиббиёти фанининг назарий ва амалий соҳаларда эришилган асосий ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- суд тиббиёти фанини ҳозирги замон фаолияти, йўналиши ва муаммолари, Ўзбекистон Республикасида суд-тиббий экспертизаси хизматини тузилиши, суд-тиббий экспертиза турлари, текширишда қўлланиладиган илмий-техник услублар, турли хил жароҳатларни келиб чиқиш сабаблари ва механизмлари, биологик хусусиятга эга ашёвий далилларни топиш, олиш, ўраш, суд-тиббий текширувларга юбориш ва тадқиқ қилиш тартиби ва бошқа шу каби масалалар ҳақида назарий билимларга эга бўлиши;
- воқеа содир бўлган жойда мурдани бирламчи кўздан кечириш ва баённома тузиш, биологик хусусиятга эга бўлган ашёвий далилларни топиш, олиш, ўраш ва тегишли суд тиббий текширувларга юбориш, механик, физик, кимёвий омиллар таъсирларини ўзига хос ўзгаришларини аниқлашда қўлланиладиган усулларни билиш, тирик шахслар суд-тиббий экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартибларини, мурдалар суд-тиббий экспертизасини ташкил этишни ва ўтказиш тартибларини, ашёвий далиллар суд-тиббий экспертизаларини ташкил этишни ва ўтказиш тартибларини, тергов ва суд ишлари материаллари бўйича суд-тиббий экспертизасини ўтказиш, тиббий ходимларни жавобгарликга тортиш бўйича суд-тиббий экспертизани ташкил этиш ва ўтказиш, суд-тиббий экспертизаси борасидаги назарий билимларни амалиётга тадбиқ эта билиш, қонун ва бошқа меъёрий хужжатларни ўрганишни билиши, суд-тиббий экспертизаси муаммоларни ўз нуқтаи назаридан асослаб бериш каби амалий кўникмаларни эгаллаши;
- суд-тиббий экспертизаси ҳал этиши лозим бўлган муаммоларни ўз нуқтаи назаридан илмий изоҳлаш ва асослаш, суд тиббиёти фанини назарий ва амалий билимларни амалиётда қўллаш, суд-тиббий экспертизаси фаолияти билан боғлиқ бўлган амалиёт ва методик вазифаларни ҳал қилишда олган билимларни қўллаш, турли жароҳатланишларни макропрепаратларда, муляжларда ва мурдаларда аниқлаш, суд-тиббий экспертизасига оид процессуал хужжатларни туза билиш (воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, суд-тиббий экспертиза тайинлаш ҳақида қарорлар), суд тиббий экспертиза ўтказишда замонавий методлардан фойдаланиш малакаларни эгаллаши;
- суд тиббиёти фани юзасидан тавсия этилган маълумотлардан хабардор бўлиш ва уларни амалиётга қўллаш компетенцияларга эга бўлиши керак.
3. Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
Суд тиббиёти фани умумий тиббиёт фанлари мажмуаси бўлиб тиббиёт ва ҳуқуқшунослик фанларини бир-бири билан боғлайди ва адолатни қарор топтиришда хизмат қилади. Тезкор қидирув ва суд-прокуратура ходимлари олдида доимо кўплаб масалалар туғиладики, ушбу масалаларни ҳал этишда суд тиббиёти фани биология, физика, кимё, криминалистика, одам психологияси ва бошқа фанлар ютуқларига асосланади. Суд тиббиётига оид экспертизаларнинг ўтказилишида тиббиёт фанларини ютуқларидан ташқари бошқа фанларнинг тарақиётидан ҳам фойдаланиш тан жароҳатларининг келиб чиқиш сабабини аниқлашда, одам руҳиятидаги ўзгаришлар ёки таъсирлар, ўлим сабабларини аниқлашда катта аҳамиятга эгадир.
4. Фаннинг ҳажми ва мазмуни.
4.1.Фаннинг ҳажми.
№
|
Машғулот тури
|
Ажратилган соат
|
Семестр
|
1
|
Назарий
|
10
|
7
|
2
|
Семинар
|
18
|
7
|
4
|
Мустақил иш
|
16
|
7
|
5
|
Курс иши (лойихалаш)
|
-
|
-
|
6
|
Назоратлар
|
-
|
-
| | |
|
|