|
ТЕМА. Кириш. Суд тиббиёти фани, унинг вазифалари ва ахамияти. Суд тиббиёт экспертизасининг келиб чикиши ва ривожланиши. Суд тиббиёти фани, усуллари, вазифалари, мазмуни ва объектлари
3-МАВЗУ: МЕХАНИК ЖАРОҲАТЛАР
Р Е Ж А
1.Жароҳатланиш, асбоблар ва қуроллар турлари
2.Тан жароҳатларининг хусусиятлари ва турлари
3.Тўмтоқ жисм таъсиридан ҳосил бўлган жароҳатлар
4.Ўткир қуроллардан жароҳатлар
Мавзуни мақсади: талабаларга суд травматологияси, травматизм, механик жароҳатлар, турлари, жароҳат етказувчи асбоблар, куроллар, тумтоқ жисмлардан, ўткир қуроллардан ҳосил бўладиган жарохатларнинг ўзига хос хусусиятлари, механик жароҳатлар суд-тиббий экспертизаси ҳақида маълумотлар бериш, талабаларда ўзларининг мутахасслик фаолиятида зарур бўладиган асосий кўникма ва махоратни шакллантиришдан иборат.
Мавзу буйича таянч сўзлар ва атамалар: суд травматологияси, травматизм, механик жароҳатлар, жароҳат етказувчи асбоблар, куроллар, тумтоқ жисмлар, ўткир қуроллар, транспорт жароҳати.
Мавзу бўйича назорат саволлар:
Суд-тиббий травматологияси нима?
Травматизмнинг қайси турлари суд тиббиёти объекти бўлиб ҳисобланади?
“Қурол” ва “асбоб” атамаларининг фарқи нимада?
Шилинма, қонталаш, гематома, яра, чиқиш, синиш, тананинг бўлакланиши нима?
Одам танасидаги барча жароҳатлар келиб чиқишига қараб, қандай гуруҳларга бўлинади?
Тумтоқ жисмлар билан етказган жароҳатларни хусусиятлари нимада?
Баландликдан йиқилганда етказилган жароҳатларни хусусиятлари нимада?
Транспорт жароҳати деб нимага айтилади? Ҳар хил турдаги транспорт воситаларидан етказилган жароҳатларнинг қандай хусусиятлари бор?
Турли транспорт воситалари билан етказган жароҳатларни хусусиятлари нимада?
Ўткир қуроллардан ёки ўткир жисмлардан етказилган гуруҳга қандай жароҳатлар киради ва улар бир-биридан қандай фарқ қилади?
Мавзу бўйича тест саволлари:
1. Ярим ойсимон кўринишга эга бўлган шилинмалар, одатда нима билан етказилади?
а) одам тирноғи билан
б) ўткир тиғли буюмлар билан
в) тумтоқ буюмлар билан
г) одам тишлари билан
2. Жароҳатни ёзишда энг биринчи нимага эътибор бериш керак?
а) битиш белгиларига
б) шаклига
в) жойлашишига
г) улчамига
3. Қонталаш шаклини тўғри ёзилишини кўрсатинг?
а) овалсимон.
б) баргсимон
в) аниқланмаган
г) нотўғри
4. Ҳар хил рангли қонталашларнинг рангини қандай ёзиш карак?
а) жароҳатни маркази ва чет кисмларининг рангини кўрсатган ҳолда
б) аниқ бўлмаган
в) ҳар хил турда
г) жароҳатнинг асосий рангини кўрсатган ҳолда
5. Жароҳатни ёзишда қайси улчамларини кўрсатиш керак?
а) периметрини
б) узунлигини, энини
в) узунлигини, энини, чуқурлигини
г) диаметрини, катта-кичиклигини
6. Яра ҳосил бўлгандан кейинги дастлабки соатларда қанақа кўринишга эга бўлади?
а) қисман қон ажралиб турган, намли юзали яра кўринишида
б) атрофидаги тери сатхи баландлигида бўлган, майин қопламаси мавжуд яра кўринишида
в) атрофидаги теридан баландда бўлган қаттик қопламали яра кўринишида
г) майин чандиғи бўлган яра кўринишида
7. Жароҳатнинг қайси белгиларига қараб унинг ҳосил бўлиш вақтини аниқлаш мумкин?
а) илк бор тиббий ёрдамига мурожаат қилган вақтига қараб
б) хажмига қараб
в) жароҳатланган жой туқималарининг реактив ўзгаришларига қараб
г) суриштириш маълумотларига қараб
8. Шилинма ҳосил бўлгач икки кун ўтгач қанақа кўринишга эга бўлади?
а) атрофидаги тери сатхидан пастда жойлашган, намли копламали кўринишда
б) текис оч қизгимтир куринишга
в) четлари куча бошлаган қоплама билан қопланган шилинма кўринишида
г) атрофидаги тери сатхида бўлган тўқ қизил рангли қоплама кўринишида
9. Кесишлишдан ҳосил булган ярани эзилишдан ҳосил бўлган ярадан ажратувчи белгиларини кўрсатинг.
а) нотекис шилинмали қиррасига асосан
б) текис қирраси, яранинг ичида қирралари орасида боғламчаларга асосан
в) тумтоқ тугаш кисми, тугаш қисмидаги қонталашларга караб
г) текис қирраси, ўткир тугаш қисми, яранинг ичида кирралари орасида боғламчаларни йўқлигига асосан
10.Оёкнинг сонида хосил булган конталаш 4-5 кундан сунг канака рангда булади?
а) кукимтир-пушти рангда
б) қизил рангда
в) яшил рангда
г) сариқ рангда
|
|
|
|