|
ТЕМА. Кириш. Суд тиббиёти фани, унинг вазифалари ва ахамияти. Суд тиббиёт экспертизасининг келиб чикиши ва ривожланиши. Суд тиббиёти фани, усуллари, вазифалари, мазмуни ва объектлари
ФАНИДАН ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАЖМУА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
“К Р И М И Н А Л И С Т И К А” КАФЕДРАСИ
ЛОЧИНОВ ФАРХОД НАЗАРОВИЧ
«СУД ТИББИЁТИ»
ФАНИДАН ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАЖМУА
Тошкент - 2012
Тошкент Давлат юридик институти Ўқув-услубий Кенгашининг 2008 йил 24 апрелдаги 8-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган ва нашрга тавсия этилган.
Тақризчилар:
Д.Д.Джалалов – Тошкент Тиббиёт Академияси суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи
кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори
Р.А.Алимова – Тошкент давлат юридик институти “Криминалистика”
кафедраси доценти, юридик фанлари номзоди
Тузувчи:
Ф.Н. Лочинов – Тошкент давлат юридик институти “Криминалистика” кафедраси ўқитувчиси, тиббиёт фанлари номзоди
Ушбу ўқув услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг «Юриспруденция» йўналишидаги талабалар учун мўлжалланган. Мажмуада суд тиббиёти фани бўйича тематик режалар, ишчи ўқув дастурлар, семинар саволларига алоҳида ўрин берилган, шунингдек мавзулар бўйича назорат саволлари, тест саволлари ҳамда мустақил таълимнинг аҳамияти, унинг бажарилишини ташкил этиш каби йўл-йўриқлар ва амалий тавсиялар келтирилган.
© Лочинов Ф.Н. - ўқитувчи
© Тошкент давлат юридик институти, 2010 йил.
МУНДАРИЖА
Кириш 4
Суд тиббиёти фанидан тематик режа 5
Ўқув дастури 6
Суд тиббиёти фанидан семинар машғулотлар 28
Суд тиббиёти фанидан адабиётлар 90
КИРИШ
Жиноятчиликни олдини олиш, унга қарши курашишда тезкор-қидирув ва суд-прокуратура ходимлари олдида доимо кўплаб масалалар туғиладики, бу масалаларни ҳал этишда суд тиббиёти фани хизмат қилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий ва фуқаролик ишларини олиб бориш жараёнида туғилган ҳар хил тиббиётга оид бўлган саволларни ечишда суд тиббий экспертизасини ўтказилиши адолатни қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Суд тиббиёти умумий тиббиёт ютуқларига таянган ҳолда адолатни қарор топтиришдан хизмат қилувчи фандир. Суд тиббиёт фани биология, физика, кимё, ҳуқуқшунослик, криминалистика, одам психологияси фанлари билан боғлиқдир.
Суд тиббиёти фанини ўқитишдан мақсад талабаларда суд тиббиётининг моҳияти ва вазифалари ҳақида тушинчаларни шакллантириш, суд тиббий экспертзасини ўтказилишини процессуал асосларини, асосий принципларини, текшириш усулларини ўргатиш, турли касбий-юридик вазиятларда суд тиббиёти услубларидан фойдаланиш бўйича асосий кўникма ва махоратни шакллантиришдан иборат.
Охирги йилларда чоп этилаётган дарслик ва ўқув қўлланмаларда янги мавзуларни акс этиши ҳамда уларда жиноятни очиш ва олдини олиш самарадорлигини оширувчи янги усулларни ишлаб чиққанлиги, жиноятчиликка қарши курашишда амалиёт ва назарияни янада яқинлаштиради.
Суд тиббиёт фанинг талабаларга ўргатишда маъруза ва семинар машғулот шаклларидан фойдаланилади. Семинар машғулотларда талабалар суд тиббий экспертизасини ташкил этиш, экспертизалар ўтказиш, эксперт хулосаларини тузиш ва уларга юридик баҳо беришга боғлиқ билим ва кўникмаларга эга бўладилар. Мазкур фанни ўрганиш ўқитишнинг анъанавий ва илғор услубларини, жумладан, экспресс сўровлар, тест сўровлари, дастурий ўқитиш, давра суҳбатларини ўтказиш, техник воситаларни қўллаш ва бошқа усулларда фойдаланиш орқали амалга оширилади. Талабалар билими жорий, оралиқ ва якуний баҳолаш тартибида назорат қилинади.
Фандан ўтиладиган мавзулар ва улар бўйича машғулот
турларига ажратилган соатларнинг тақсимоти
№
|
Машғулот номи
|
Маъруза
(соат)
|
Семинар
(соат)
|
|
Суд тиббиёт экспертизасининг предмети, услуби ва вазифалари.
|
1
|
-
|
|
Тирик шахсларни суд тиббиёт экспертизасидан ўтказиш.
|
1
|
2
|
|
Механик жароҳатлар.
|
1
|
2
|
|
Ўқ-отар қуроллардан жароҳатланиш.
|
1
|
2
|
|
Ўлим ва мурдадаги ўзгаришлар.
|
1
|
2
|
|
Юқори ва паст ҳароратлардан келиб чиқадиган жароҳатлар ва ўлим.
|
0,5
|
1
|
|
Электр токидан келиб чиқадиган жароҳатлар ва ўлим.
|
0,5
|
1
|
|
Кимёвий моддалардан заҳарланиш ва ўлим.
|
1
|
2
|
|
Кислород етишмовчилиги ва ўлим.
|
1
|
2
|
|
Мурданинг суд тиббиёт экспертизаси.
|
1
|
2
|
|
Ашёвий далилларнинг суд тиббий экспертизаси.
|
1
|
2
|
|
Жами
|
10
|
18
|
ЎЗБЕКИСТоН Республикаси Адлия Вазирлиги
Тошкент давлат юридик институти
“Тасдиқлайман”
|
Ўқув ишлари бўйича проректор
|
|
Р.А.Зуфаров
|
20
|
|
й “___”
|
|
| |
|
|