Главная страница

21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


Скачать 1.79 Mb.
Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
Анкор21 бхмс
Дата18.05.2022
Размер1.79 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаБХМС № 21.doc
ТипДокументы
#535916
страница1 из 34
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.10.2002 й.

N 1181


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.09.2002 й

N 103
БУЙРУҒИ

Мазкур Буйруқ рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув

тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима

қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб

чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг.


Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжаликюритувчи субъектларнинг молия-хўжалик

фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”нитасдиқлаш тўғрисида
2002 йил 2 ноябрдан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 30 мартда 37-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 930, 2000 йил 1 июнь);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 июндаги 53-сон буйруғи “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” (рўйхат рақами 930-1, 2001 йил 29 июнь, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил 12-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 27 декабрдаги 128-сон қарори “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” (рўйхат рақами 930-2, 2001 йил 29 декабрь).
3. Мазкур буйруқ билан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва аудиторлик ташкилотлари учун у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач, биржалар учун - 2003 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун - 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

Молия вазири М. Нурмуродов

“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси”, 2002 йил 20-сон
Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 23 октябрда 1181-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг

2002 йил 9 сентябрдаги

103-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН

Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
21-СОНЛИ БҲМС

Хўжалик юритувчи субъектлар

молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия

ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

Муқаддима

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Амал қилиш соҳаси

3-§. Тушунчалар

1-илова. Хўжалик юритувчи субъектлар

молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари

2-илова. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик

фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар

режасини қўллаш бўйича Йўриқнома

Мазкур Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий элемент бўлиб ҳисобланади.

1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси, молиявий ҳисобот элементларига мувофиқ гуруҳлаштирилган молиявий ҳисобот элементларининг йиғиндисини ташкил этади: активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва харажатлар (1-илова).
2. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси асосида хўжалик операциялари бўйича бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини тузадилар, қайсики хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб счётида акс эттирилиши керак.
3. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома, хўжалик операцияларини хўжалик юритувчи субъектларнинг счётларида бухгалтерия ҳисоби юритиш қоидаларига мувофиқ акс эттириш тартибини белгилаб беради (2-илова).

2-§. АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
4. Ушбу стандарт мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар (бундан буён – корхона) томонидан, бюджет ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари, ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.

3-§. ТУШУНЧАЛАР
5. Бухгалтерия счёти - корхоналар иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ва сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар.
6. Доимий счётлар - бу ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар, сармоялар счётларидир. Доимий счётлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассивларга бўлинади.
7. Актив счёт (А) - бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиши эса кредит бўйича акс эттирилади.
8. Пассив счёт (П) - бу мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг кредити бўйича, камайиши эса дебет бўйича акс эттирилади.
9. Контр-актив счёт (КА) - бу у билан боғлиқ бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
10. Контр-пассив счёт (КП) - бу у билан боғлиқ бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки сармоянинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
11. Транзит счётлар (Т) - бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлмайдиган даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик счётларидир.
12. Балансдан ташқари счётлар (З) - бу корхонага қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан ўзаро боғланмайди ва корхонанинг ҳисоботида акс эттирилмайди.

"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари Ахборотномаси",

2002 й., 13-илова.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий

стандарти (21-сонли БҲМС)

Хўжалик юритувчи субъектлар

молиявий-хўжалик фаолиятининг

бухгалтерия ҳисоби счётлар

режаси ва уни қўллаш бўйича

Йўриқнома”га

1-ИЛОВА

Мазкур Счётлар режаси рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув

тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима

қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб

чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг.
Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг

Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик

фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби

СЧЁТЛАРИ РЕЖАСИ
Мазкур Счётлар режасига қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи,

АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи
I ҚИСМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР

1-бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар
II ҚИСМ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР

2-бўлим. Товар-моддий захиралари

3-бўлим. Келгуси давр харажатлари ва

кечиктирилган харажатлар - жорий қисми

4-бўлим. Олинадиган счётлар - жорий қисми

5-бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли

инвестициялар ва бошқа жорий активлар
III ҚИСМ. МАЖБУРИЯТЛАР

6-бўлим. Жорий мажбуриятлар

7-бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар
IV ҚИСМ. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ

8-бўлим. Капитал, тақсимланмаган фойда ва резервлар
V ҚИСМ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИНГ

ШАКЛЛАНИШИ ВА ИШЛАТИЛИШИ

9-бўлим. Даромадлар ва ҳаражатлар
VI ҚИСМ. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ СЧЁТЛАР

Счётлар т/р

Счётлар номи

Счётлар тури


I ҚИСМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР



I БЎЛИМ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР, НОМОДДИЙ

ВА БОШҚА УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР


0100

АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0110

Ер




0111

Ерни ободонлаштириш




0112

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги сатр)




0120

Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар




0130

Машина ва асбоб-ускуналар




0140

Мебель ва офис жиҳозлари




0150

Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси




0160

Транспорт воситалари




0170

Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар




0180

Кўп йиллик ўсимликлар




0190

Бошқа асосий воситалар




0199

Консервация қилинган асосий воситалар




0200

АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ЭСКИРИШИНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

КА

0211

Ерни ободонлаштиришнинг эскириши




0212

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги сатр)




0220

Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши




0230

Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши




0240

Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши




0250

Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши




0260

Транспорт воситаларининг эскириши




0270

Ишчи ҳайвонларнинг эскириши




0280

Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши




0290

Бошқа асосий воситаларнинг эскириши




0299

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги сатр)




0300

МОЛИЯВИЙ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ

БЎЙИЧА ОЛИНГАН АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

(АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган

МВ Буйруғи таҳриридаги сатр)

А

0310

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги сатр)




0400

НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0410

Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау




0420

Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари




0430

Дастурий таъминот




0440

Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари




0460

Франчайз




0470

Муаллифлик ҳуқуқлари




0480

Гудвилл




0490

Бошқа номоддий активлар




0500

НОМОДДИЙ АКТИВЛАР АМОРТИЗАЦИЯСИНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

КА

0510

Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаунинг амортизацияси




0520

Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналарининг амортизацияси




0530

Дастурий таъминотнинг амортизацияси




0540

Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқларининг амортизацияси




0560

Франчайзинг амортизацияси




0570

Муаллифлик ҳуқуқларининг амортизацияси




0590

Бошқа номоддий активларнинг амортизацияси




0600

УЗОҚ МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0610

Қимматли қоғозлар




0620

Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар




0630

Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар




0640

Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар




0690

Бошқа узоқ муддатли инвестициялар




0700

ЎРНАТИЛАДИГАН АСБОБ-УСКУНАЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0710

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - маҳаллий




0720

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - хорижий




0800

КАПИТАЛ ҚУЙИЛМАЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0810

Тугалланмаган қурилиш




0820

Асосий воситаларни харид қилиш




0830

Номоддий активларни харид қилиш




0840

Асосий подани ташкил қилиш




0850

Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар




0860

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги сатр)




0890

Бошқа капитал қўйилмалар




0900

УЗОҚ МУДДАТЛИ ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИ ВА

КЕЧИКТИРИЛГАН ХАРАЖАТЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0910

Олинган векселлар




0920

Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги сатр)




0930

Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари




0940

Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари




0950

Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги сатр)




0960

Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар




0990

Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар





II ҚИСМ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР



II БЎЛИМ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР


1000

МАТЕРИАЛЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

1010

Хом ашё ва материаллар




1020

Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар




1030

Ёқилғилар




1040

Эҳтиёт қисмлар




1050

Қурилиш материаллари




1060

Идиш ва идишбоп материаллар




1070

Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар




1080

Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари




1090

Бошқа материаллар




1100

ЎСТИРИШДАГИ ВА БОҚУВДАГИ

ҲАЙВОНЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

1110

Ўстиришдаги ҳайвонлар




1120

Бўрдоқидаги ҳайвонлар




1200







1300







1400







1500

МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ХАРИД

ҚИЛИШНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

1510

Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш




1600

МАТЕРИАЛЛАР ҚИЙМАТИДАГИ

ФАРҚЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

1610

Материаллар қийматидаги фарқлар




1700







1800







1900







2000

АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

2010

Асосий ишлаб чиқариш




2100

ЎЗИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЯРИМ ТАЙЁР

МАҲСУЛОТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34


написать администратору сайта