Главная страница

21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


Скачать 1.79 Mb.
Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
Анкор21 бхмс
Дата18.05.2022
Размер1.79 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаБХМС № 21.doc
ТипДокументы
#535916
страница5 из 34
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34

1-§. Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100)
3. Мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, фойдаланилаётган, консервация қилинган ёки оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

0110 "Ер";

0111 "Ерни ободонлаштириш";

0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш";

0120 "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар";

0130 "Машина ва асбоб-ускуналар";

0140 "Мебель ва офис жиҳозлари";

0150 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси";

0160 "Транспорт воситалари";

0170 "Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар";

0180 "Кўп йиллик ўсимликлар";

0190 "Бошқа асосий воситалар";

0199 "Консервация қилинган асосий воситалар".

Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши республика ҳудуди ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
4. Мол-мулкни асосий воситалар таркибига киритиш тартиби хўжалик юритувчи субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар" (2004 йил 20 январда 1299-сон билан билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 35-модда)га мувофиқ ва ушбу мол-мулкни харид қилиш вақтида олинган паспорт ва тавсифлар, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва бошқа техник ҳужжатлар асосида амалга оширилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
5. Асосий воситалар асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларда қуйидаги объектлар учун аниқланадиган бошланғич қийматда ҳисобга олинади:

а) корхонанинг устав капиталига таъсисчилар томонидан уларнинг улуши ҳисобидан киритилган объектлар - томонларнинг келишувига асосан;

б) корхонанинг ўзида тайёрланган, шунингдек тўлов эвазига бошқа корхона ва шахслардан сотиб олинган объектлар - ушбу объектларни (иншоот, қуриш, тиклаш) барпо этишга кетган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб ёки ушбу объектларни харид қилишда, тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (бошқа мажбурий тўловлар), шунингдек етказиб бериш, йиғиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва ушбу активни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда; (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги кичик банд)

в) бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган, шунингдек ҳукумат идоралари томонидан субсидия кўринишида олинганлари - қабул қилиш санасидаги бозор баҳоси ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида кўрсатилган қиймат бўйича.

Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати фақат қуриб битказилганда, қўшимча жиҳозланганда, реконструкция қилинганда, модернизация қилинганда, техник қайта қуроллантирилгандава қисман тугатилганда ҳамда қайта баҳоланган ҳолларда ўзгартирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли "Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йилги параметрлари тўғрисида"ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли "Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йилги параметрлари тўғрисида"ги қароригамувофиқ, барча хўжалик юритувчи субъектлар (микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари) мулкчилик шаклидан қатьи назар ҳар йили 1 январь ҳолатига асосий воситалар қийматини жорий баҳога келтириш учун қайта баҳолашни амалга оширадилар. Бунда микрофирма ва кичик корхоналар 1 январь ҳолатига асосий фондларини ҳар уч йилда бир марта қайта баҳолайди.Асосий воситалар баҳосини ошириш (тушириш) суммаси асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети (кредити) бўйича 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6. Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига улуш ҳисобидан киритилган асосий воситаларни кирим қилиш асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредитида акс эттирилади.
7. Корхонанинг ўзи томонидан қурилган, шунингдек пудрат шартномасига асосан қурилган асосий восита объектларни тегишли асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети, 0810 "Тугалланмаган қурилиш" счётининг кредити бўйича кирим қилинади.
8. Мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа шахслардан сотиб олинган асосий восита объектлари асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети ва 0820 "Асосий воситаларни харид қилиш" счётининг кредити бўйича кирим қилинади.
9. Бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган асосий воситаларнинг кирим қилиниши асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебетида 8530 "Текинга олинган мулклар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бироқ, солиққа тортиш мақсадида, текинга олинган асосий воситаларнинг қиймати фойда солиғини ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага қўшилади.
10. Асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиши натижасида ҳисобдан чиқаришда уларнинг бошланғич қиймати тегишли (0100) асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлардан 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
11. 0110 "Ер" счётида қонунчиликка мувофиқ корхонага мулк сифатида берилган ер майдонлари ҳисобга олиб борилади. 0110 "Ер" счётининг дебетида, шунингдек ер майдонларини харид қилишда тўланадиган қўшимча харажатлар, кўчмас мулк агентларининг комиссион мукофоти, адвокатларнинг хизмат ҳақи, сотиб олиш билан боғлиқ солиқлар, зовурлар қиймати, ерларни тозалаш ва текислаш харажатлари ҳисобга олинади.

Ерларни фойдаланишга тайёрлаш, жумладан сув олиб келиш, оқова сувларни чиқариш иншоотлари, геодезия ишлари бўйича умумий харажатлар 0110 "Ер" счётида капитализация қилинади. Чунки ушбу харажатлар ердан келгусида фойдаланиш ва унинг қийматини ошириш учун зарур.

Ер майдони бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ёки қуриш учун сотиб олинганда, мавжуд конструкциялар ва бошқа тўсиқларни бартараф этиш қиймати 0110 "Ер" счётининг дебетида капитализация қилинади. Бунда конструкцияни тугатишдан олинган материалларни сотишдан тушган тушум ушбу харажатларни камайтиради.

Агар ер майдони олдиндан тасарруфда бўлса ва мавжуд конструкциялар янги қурилиш объектига жой бериш учун бузиб ташланса, бузиш бўйича харажатлар 0110 "Ер" счётига капитализация қилинмайди, балки эски конструкцияларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажат сифатида акс эттирилади.
12. 0111 "Ерни ободонлаштириш" счётида ер майдонлари тузилишини ўзгартириш, келиш йўллари, автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларининг тўхташ майдонлари, деворлар ва бошқа иншоотларнинг ҳолатини яхшилаш харажатлари ҳисобга олинади.
13. 0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счётида молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олинган мулкни ободонлаштириш билан боғлиқ капитал харажатлар ҳисобга олинади.

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича капитал харажатларга шунингдек реконструкция ва модернизация қилиш харажатлари ҳам қўшилади.
14. 0120 "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар" счётида қуйидагилар ҳисобга олинади:

а) бино - ишлаб чиқариш, маъмурий, ижтимоий-маиший, уй-жой (инвентарь объекти бўлиб, мустақил хўжалик аҳамиятига эга бўлган, алоҳида турган бино ёки қўшимча қурилишлар ҳисобланади). Бино ва қўшимча қурилишлар таркибига бир меъёрда фойдаланиш учун шароит яратиб берадиган барча коммуникация тизими (иситиш, ёритиш, шамоллатиш, сув-газ таъминоти тизимлари, ички телефон ва компьютер тармоқлари, лифт хўжалиги, ёнғиндан сақлаш ва қўриқлаш сигнализация тизими) киради;

б) иншоотлар - автомобиль йўллари, кўприклар, осма йўллар, сув омбори, нефть ва газ қудуқлари, шахта қудуқлари ва бошқалар;

в) ўтказувчи мосламалар - электр қувватини узатиш тизимлари, труба йўллари, иссиқлик ва газ тармоқлари, трансмиссиялар ва бошқалар.
15. 0130 "Машина ва асбоб-ускуналар" счётида қуйидагилар ҳисобга олинади:

а) кучлантирувчи машина ва ускуналар - атом реакторлари, қозонлар, буғ двигателлари, турбиналар, кучлантирувчи трансформаторлар, ички ёнув двигателлари ва бошқалар;

б) ишчи машиналар ва ускуналар - меҳнат буюмларига механик, иссиқлик, кимёвий ва бошқа технологик таъсир кўрсатувчи станоклар, аппаратлар, агрегатлар;

в) ўлчов ва бошқарув мосламалари ва лаборатория ускуналари ҳамда жиҳозлари - тарозилар, манометрлар, термостатлар, диспетчер назорати ускуналари, сигнализация, илмий-текшириш лабораторияси, сейсмологик станция ускуналари ва бошқалар;

г) бошқа машиналар ва ускуналар - телефон станцияси ускуналари ва бошқа олдинги гуруҳларда ҳисобга олинмайдиган машина ва ускуналар.
16. 0140 "Мебель ва офис жиҳозлари" счётида ишлаб чиқариш ва бошқарув учун мўлжалланган мебель ва жиҳозлар (столлар, шкафлар, мебель йиғимлари, кресло, темир сейфлар ва бошқалар), шунингдек офис жиҳозлари (телефакс аппарати, қоғоз қирқадиган ва йўқ қиладиган машиналар ва бошқалар) ҳисобга олинади.
17. 0150 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси" счётида компьютерлар, принтерлар, сканерлар, модем ва бошқа компьютер жиҳозлари ҳамда ҳисоблаш техникалари ҳисобга олинади.
18. 0160 "Транспорт воситалари" счётида темир йўл, сув, ҳаво, автомобиль, ишлаб чиқариш ва коммунал транспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркиби, шунингдек магистрал қувур тармоқлари (трубопроводлар) ҳисобга олинади.
19. 0170 "Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар" счётида ишчи кучи сифатида фойдаланиладиган ишчи ҳайвонлар - отлар, ҳўкизлар, туялар, хачир ва эшаклар ва бошқа ишчи ҳайвонлар (шунингдек, юк транспорт воситаси сифатида фойдаланиладиган ҳайвонлар) ҳамда маҳсулот (насл, сут, жун ва бошқалар) берадиган ҳайвонлар - сигирлар, биялар, қўйлар, эчкилар ва бошқалар ҳисобга олинади.
20. 0180 "Кўп йиллик ўсимликлар" счётида кўкаламзорлаштириш, декорация, мева-резавор дарахтлар ва ўсимликлар, яшил деворлар ва бошқалар ҳисобга олинади.
21. 0190 "Бошқа асосий воситалар" счётида юқорида келтирилган счётларда санаб ўтилмаган асосий воситалар ҳисобга олинади.
22. 0199 "Консервация қилинган асосий воситалар" счётида қонунларда белгиланган тартибда консервацияланган асосий воситалар ҳисоби юритилади. (АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)
23. Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100)нинг боғланиши:


Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Счётларнинг боғланиши


Дебет


Кредит


1

Қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган объектларнинг асосий воситалар таркибига ўтказилиши


0110-0190

0810

2

Олди-сотди шартномаси бўйича сотиб олинган объектларни асосий воситалар таркибига киритилиши


0110-0190

0820

3

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган объектларнинг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейин асосий воситалар таркибига қабул қилиниши (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги сатр)


0110-0190

0310

4

Таъсисчиларнинг устав капиталига улуш (пай) сифатида киритилган ёки акцияларга тўлов сифатида келиб тушган асосий воситаларнинг кирим қилиниши


0110-0190

4610

5

Асосий воситаларнинг текинга келиб тушиши


0110-0190

8530

6

Асосий воситаларнинг ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан келиб тушиши


0110-0190

6110, 6120

7

Қўшимча қуриш, ускуналар ўрнатиш, модернизация, реконструкция қилиш ва бошқа сифат жиҳатидан яхшилаш натижасида асосий воситалар бошланғич қийматининг кўпайиши


0110-0190

0890

8

Ерни ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий воситалар таркибига киритиш


0111

0850

9

Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий воситалар таркибига киритиш


0112

0860

10

Ишчи ва маҳсулдор хайвонларнинг асосий воситалар таркибига кирим қилиниши


0170

0840

11

Асосий воситаларни қайта баҳолаш:

а) қийматининг оширилиши;

б) қийматининг камайтирилиши.


0110-0199

8510

8510

0110-0199

12

Тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқариш


9210

0110-0190

13

Ажратилган бўлинмаларга асосий воситаларнинг берилиши


4110

0110-0190

14

Қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган асосий воситалар


0199

0110-0190
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34


написать администратору сайта