Главная страница
Навигация по странице:

  • 3-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0310)

  • 21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 1.79 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Анкор21 бхмс
    Дата18.05.2022
    Размер1.79 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаБХМС № 21.doc
    ТипДокументы
    #535916
    страница6 из 34
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34



    2-§. Асосий воситаларнинг эскиришини

    ҳисобга олувчи счётлар (0200)
    24. Корхонанинг мулки ҳисобланган ёки молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    0211 "Ерни ободонлаштиришнинг эскириши";

    0212 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши";

    0220 "Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши";

    0230 "Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши";

    0240 "Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши";

    0250 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши";

    0260 "Транспорт воситаларининг эскириши";

    0270 "Ишчи ҳайвонларнинг эскириши";

    0280 "Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши";

    0290 "Бошқа асосий воситаларнинг эскириши";

    0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши".

    Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва эскиришининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
    25. Асосий воситалар бўйича эскириш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар"да (2004 йил 20 январда 1299-сон билан билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 35-модда) белгиланган меъёрлар ва усуллар бўйича ҳисоблаб ёзилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
    26. Қуйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди:

    а) маҳсулдор ҳайвонларга;

    б) кутубхона фондларига;

    в) ҳокимият қарамоғидаги ободонлаштириш иншоотларига;

    г) қонунчиликда белгиланган тартибда консервацияга ўтказилган фондларга; (АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги кичик банд)

    д) музей қийматликларига;

    е) санъат ва архитектура ёдгорликларига;

    ж) умумий фойдаланиш учун мўлжалланган автомобиль йўлларига;

    з) тўлиқ эскириш ҳисобланган асосий воситаларга.
    27. 0211 - 0290 счётларида мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган асосий воситаларнинг эскириши ҳисобга олинади.
    28. 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётида молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши хусусий асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш тартиби каби бир хил тартибда ҳисобга олинади.
    29. Асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредитида, харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади.
    30. Ижарага берувчи корхоналар оператив ижарага берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммасини тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредити ва 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счётининг дебетида акс эттирадилар.
    31. Корхона мулки бўлган асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида ҳисобдан чиқаришда уларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) дебетидан 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
    32. Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни


    Счётларнинг боғланиши


    Дебет


    Кредит


    1

    Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш


    2010, 2310, 2710

    0211-0299

    2

    Умумишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш


    2510

    0211-0299

    3

    Савдо корхоналарида фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш


    9410

    0211-0299

    4

    Маъмурий мақсадлар учун фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш


    9420

    0211-0299

    5

    Қуйидаги мақсадларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш:

    а) янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ишга тушириш ишларида;

    б) умумий ёки якка тартибда ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган янги технологик жараёнларни ўзлаштиришда;


    9430

    0211-0299

    6

    Ишчи хайвонларга эскириш ҳисоблаш


    Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

    0270

    7

    Кўп йиллик ўсимликларга эскириш ҳисоблаш


    Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

    0280

    8

    Оператив ижарага берилган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш


    9430

    0220-0299

    9

    Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг хусусий асосий воситалар таркибига ўтиши натижасида уларга ҳисобланган эскириш суммасини ўтказиш


    0299

    0211-0290

    10

    Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагандан кейин ижарага берувчига қайтариладиган асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобдан чиқариш


    0299

    0310

    11

    Асосий воситаларнинг эскиришини қайта баҳолаш:

    а) қиймати оширилганда;

    б) қиймати камайтирилганда.


    8510

    0211-0299

    0211-0299

    8510

    12

    Асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида уларга ҳақиқатда ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш


    0211-0290

    9210



    3-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган

    асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0310)
    33. Корхона молиявий ижара шартномаси бўйича олган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи" счётда амалга оширилади. Ушбу счёт ижарачи корхоналарда қўлланилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)
    34. Корхона томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ҳисоби балансдан ташқари 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счётида юритилади.
    35. Ижара ҳисоби Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 6 апрелдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сон БҲМС) "Молиявий ижара"га (2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 17-сон, 220-модда) мувофиқ амалга оширилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
    36. Корхонага молиявий ижара шартлари асосида келиб тушган асосий воситалар 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи" счётининг дебети ва 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" ҳамда 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счётининг кредитида акс эттирилади.
    37. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалардан фойдаланганлик учун ижарага берувчига тўланадиган жорий тўловлар 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счётининг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)
    38. Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси қуйидагича акс эттирилади:

    а) ижарачида 9610 "Фоизлар кўринишидаги харажатлар" счётининг дебети ва 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг кредитида;

    б) ижарага берувчида 4830 "Олинадиган фоизлар" счётининг дебети ва 9550 "Молиявий ижарадан даромадлар" счётининг кредитида акс эттирилади.
    39. Молиявий ижара шартномасининг шартларига мувофиқ (ёки ижарага берувчи ва ижарачининг қўшимча келишуви асосида) ижарага олинган асосий воситалар ижарачи корхонанинг мулкига ўтиши, ҳисобда асосий воситаларни ҳисобга олувчи (0100) счётларнинг тегишли счётлари дебети ва "0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредитида тегишли асосий воситалар турлари бўйича ёзувлар амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу объект бўйича 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётида ҳисоблаб борилган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларга ўтказилади.

    Агар молиявий ижара шартномасининг тугаши билан асосий восита объектлари ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётининг дебети ва 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.

    Агар ижарага олинган асосий воситалар молиявий ижара шартномасининг муддати тугашига қадар ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредити ва 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" (ҳисобланган эскириш суммасига), 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми", 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" (ижара тўловларининг қолдиқ суммасига) счётларининг дебети бўйича ёзувлар амалга оширилади.

    Аналитик ҳисоб 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти бўйича асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентарь объектлари бўйича юритилади.
    40. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни


    Счётларнинг боғланиши


    Дебет


    Кредит


    1

    Молиявий ижара шартномаси бўйича асосий воситаларнинг келиб тушиши


    0310

    6950

    7910

    2

    Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг хусусий асосий воситалар таркибига ўтказилиши.

    Бир вақтнинг ўзида эскириш суммасининг ўтказилиши


    0110-0190
    0299

    0310
    0211-0290

    3

    Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига қадар ижарага берувчига қайтарилган объектга ҳисобланган эскириш суммаси


    0299

    0310

    4

    Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига қадар ижарага берувчига қайтарилган объектлар бўйича молиявий ижара шартномаси бўйича тўланмай қолган қолдиқнинг:

    жорий қисмига;

    узоқ муддатли қисмига.


    6950

    7910

    0310

    0310

    5

    Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайта баҳолаш:

    а) қийматининг оширилиши;

    б) қийматининг камайтирилиши.


    0310

    8510

    8510

    0310
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34


    написать администратору сайта