Главная страница
Навигация по странице:

  • 5-§. Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500)

  • 6-§. Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (0600)

  • 21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 1.79 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Анкор21 бхмс
    Дата18.05.2022
    Размер1.79 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаБХМС № 21.doc
    ТипДокументы
    #535916
    страница7 из 34
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34



    4-§. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)
    41. Мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли номоддий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау";

    0420 "Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари";

    0430 "Дастурий таъминот";

    0440 "Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари";

    0460 "Франчайз";

    0470 "Муаллифлик ҳуқуқлари";

    0480 "Гудвилл";

    0490 "Бошқа номоддий активлар".
    42. Объектларни номоддий активларга киритиш тартиби ва уларнинг таркиби қонунчилик асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 25 майдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) "Номоддий активлар" (2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) асосида тартибга солинади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
    43. Номоддий активлар қуйидаги объектлар учун аниқланадиган бошланғич баҳода номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинади:

    а) таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига улуш ҳисобидан киритилгани - томонларнинг келишуви бўйича;

    б) тўлов асосида бошқа корхона ва шахслардан харид қилинган ушбу объектларни харид қилиш ва тайёр ҳолатга келтириш бўйича амалга оширилган - ҳақиқий харажатлар бўйича;

    в) бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган объектлар - кирим қилиш санасидаги бозор баҳосида ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида кўрсатилган қиймат бўйича;

    г) корхонанинг ўзи томонидан яратилган ёки корхонанинг ўзида илмий-тадқиқот ишлари натижасида олинган объектлар - ҳақиқий таннархи бўйича.
    44. Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига уларнинг улушлари ҳисобига киритилган номоддий активларни кирим қилиш (0400) номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредитида акс эттирилади.

    Бошқа корхона ва шахслардан харид қилинган номоддий активлар, номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети, 0830 "Номоддий активларни харид қилиш" счётининг кредитига кирим қилинади.

    Бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган номоддий активларнинг кирим қилиниши номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида, 8530 "Текинга олинган мулк" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Агар номоддий актив корхонанинг ўзи томонидан яратилса ва уни яратиш харажатларининг аниқ суммасини аниқлаш имкони мавжуд бўлса, у ҳолда номоддий актив ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади. Номоддий активларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолда ушбу харажатлар илмий-тадқиқот ишлари (ИТИ) ёки илмий-тадқиқот, синов конструкторлик ишлари (ИТСКИ) харажатлари сифатида акс эттирилади.
    45. Гудвилл (фирма баҳоси)"нинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 25 майдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига (7-сон БҲМС) "Номоддий активлар"га (2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) мувофиқ амалга оширилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
    46. Номоддий активлар чиқиб кетганда (сотилганда, текинга берилганда ва бошқаларда) уларнинг бошланғич қиймати номоддий активларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг (0400) кредитидан 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
    47. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни


    Счётларнинг боғланиши


    Дебет


    Кредит


    1

    Харид қилинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати (ҳақиқий таннархи) бўйича кирим қилиниши


    0410-0490

    0830

    2

    Корхонанинг ўзида яратилган номоддий активларнинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилиниши


    0410-0490

    0830

    3

    Устав капиталига улуш сифатида ёки акцияга обуна бўлишга ҳақ тўлаш ҳисобига олинган номоддий активларнинг кирим қилиниши


    0410-0490

    4610

    4

    Текинга олинган номоддий активларнинг кирим қилиниши


    0410-0490

    8530

    5

    Корхонани сотиб олишда активларнинг ҳақиқий баҳоси ва сотиб олиш баҳоси ўртасидаги фарқ сифатида вужудга келадиган гудвилл (фирма баҳоси)ни акс эттириш


    0480

    Мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар

    6

    Гудвилл (фирма баҳоси) суммасининг ҳар ой фойдали хизмат муддати давомида ҳисобдан чиқарилиши


    Харажатларни

    ҳисобга олучи

    счётлар


    0480

    7

    Номоддий активларнинг бошланғич қиймати бўйича сотилиши, ҳисобдан чиқарилиши, харид қилинган қимматли қоғозлар ҳақининг тўлови учун берилиши, бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида, шунингдек текинга берилганда ва бошқалар натижасида чиқиб кетиши


    9220

    0410-0490



    5-§. Номоддий активлар амортизациясини

    ҳисобга олувчи счётлар (0500)
    48. Мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган номоддий активлар объектлари бўйича жамланган амортизация тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги счётларда умумлаштирилади:

    0510 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаунинг амортизацияси";

    0520 "Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналарининг амортизацияси";

    0530 "Дастурий таъминотнинг амортизацияси";

    0540 "Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқларининг амортизацияси";

    0560 "Франчайзинг амортизацияси";

    0570 "Муаллифлик ҳуқуқларининг амортизацияси";

    0590 "Бошқа номоддий активларнинг амортизацияси".
    49. Номоддий активлар амортизацияси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 25 майдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) "Номоддий активлар"да (2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) назарда тутилган усулларга мувофиқ, корхона томонидан ҳисоблаб чиқилган меъёрлар бўйича ойма-ой тегишлилигига қараб таннархга ва давр харажатларига киритилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
    50. Номоддий активларга ҳисобланган амортизация суммаси харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва (0500) номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитига олиб борилади.
    51. Номоддий активларнинг чиқиб кетиши (сотилиши, текинга берилиши ва бошқалар)да улар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси (0500) номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетидан 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.

    Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500) бўйича аналитик ҳисоб номоддий активларнинг турлари ва алоҳида объектлари бўйича юритилади.
    52. Номоддий активларнинг амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни


    Счётларнинг боғланиши


    Дебет


    Кредит


    1

    Асосий, ёрдамчи ишлаб чикаришда фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш


    2010, 2310

    0510-0590

    2

    Умумишлаб чиқариш мақсадида ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш


    2510, 2710

    0510-0590

    3

    Савдо корхоналарида фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисобланганда


    9410

    0510-0590

    4

    Бошқарув мақсадида фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисобланганда


    9420

    0510-0590

    5

    Қуйидаги мақсадларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисобланганда:

    а) янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ишга тушириш ишларида;

    б) умумий ёки якка тартибда ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган янги технологик жараёнларни ўзлаштиришда.

    9430

    0510-0590

    6

    Капитал қуйилмаларда фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисобланганда


    0810-0890

    0510-0590

    7

    Номоддий активларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиши натижасида йиғилган амортизация суммасини ҳисобдан чиқариш


    0510-0590

    9220



    6-§. Узоқ муддатли инвестицияларни

    ҳисобга олувчи счётлар (0600)
    53. Бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозларига, мамлакат ҳудудида ва хорижда тузилган шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг устав капиталларига қилинган узоқ муддатли инвестициялар (қўйилмалар)нинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа корхоналарга берилган узоқ муддатли қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    0610 "Қимматли қоғозлар";

    0620 "Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар";

    0630 "Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар";

    0640 "Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар";

    0690 "Бошқа узоқ муддатли инвестициялар".
    54. Активларни инвестициялар таркибига киритиш ва уларнинг турлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 25 декабрда 65-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (12-сон БҲМС) "Молиявий инвестициялар ҳисоби" (1999 йил 16 январда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси", 1999 й., 3 ва 6-сон) ва Ўзбекис-тон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 октябрда 50-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (8-сон БҲМС) "Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби" (1998 йил 28 декабрда 580-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси", 1999 й., 6-сон) билан тартибга солинади.
    55. 0610 "Қимматли қоғозлар" счётида облигациялар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга қилинган узоқ муддатли инвестиция (қуйилма)ларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
    56. 0620 "Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар", 0630 "Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар", 0640 "Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар" счётларида тегишли чет эл капитали мавжуд бўлган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига қилинган узоқ муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
    57. 0690 "Бошқа узоқ муддатли инвестициялар" счётида юқорида келтирилган счётлардаҳисобга олинмаган бошқа узоқ муддатли инвестициялар ҳисобга олинади.
    58. Акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар сотиб олиш баҳосида 0610 "Қимматли қоғозлар" счётининг дебетида ушбу қўйилмалар ҳисобига берилган қийматликлар ҳисобга олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
    59. Агар корхона томонидан харид қилинган облигациялар ва бошқа қарзга оид қимматли қоғозларнинг харид қиймати уларнинг номинал қийматидан юқори бўлса, у ҳолда харид қилинган вақтдан то қоплаш вақтигача бўлган даврда харид қиймати ва номинал қиймат ўртасидаги фарқ қисми ҳисобдан чиқарилади. Бунда 9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар" счётининг дебети ва 0610 "Қимматли қоғозлар" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.

    Агар корхона томонидан харид қилинган облигациялар ва бошқа қарзга оид қимматли қоғозларнинг харид қиймати уларнинг номинал қийматидан паст бўлса, у ҳолда харид қилинган вақтдан то қоплаш вақтигача бўлган даврда харид қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қисми қўшимча ҳисобланади. Бунда 0610 "Қимматли қоғозлар" счётининг дебети ва 9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.

    Юқорида кўрсатилган ҳар иккала ҳолатда ҳам қимматли қоғозларни қоплаш муддати келганда 0610 "Қимматли қоғозлар" счётида ҳисобга олинган баҳо номинал қийматга тўғри келиши лозим.

    Қимматли қоғозлар бўйича фоизлар (дивидендлар) ҳисобланганда 4830 "Олинадиган фоизлар" ёки 4840 "Олинадиган дивидендлар" счётининг дебети ва 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" ёки 9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" счётларининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.

    Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб узоқ муддатли инвестицияларнинг турлари ва ушбу инвестициялар амалга оширилган объектлар (қимматли қоғозларни сотувчи-корхоналар, корхона иштирокчиси ҳисобланган шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари ва шу кабилар) бўйича юритилади. Бунда аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги объектларга қилинган узоқ муддатли инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
    60. Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (0600)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни


    Счётларнинг боғланиши


    Дебет


    Кредит


    1

    Сотувчи корхонага асосий воситаларни бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш


    0610

    9210

    2

    Сотувчи корхонага номоддий активлар ва материаллар бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш


    0610

    9220

    3

    Сотувчи корхонага маҳсулот, товар, иш, хизматларни бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш


    0610

    9010, 9020, 9030

    4

    Сотувчи корхонага ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш


    0610

    9220

    5

    Қимматли қоғозлар узоқ муддатли инвестициялар сифатида текинга олинганда


    0610

    8530

    6

    Бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозлари харид қилинганда


    0610

    5010-5530

    7

    Дебиторлик қарзлари ҳисобига қимматли қағозларнинг харид қилиниши


    0610

    Олинадиган

    счётлар


    8

    Қисқа муддатли инвестициялар таркиби ўзгартирилганда (реструктуризация)


    0610

    5810-5890

    9

    Таъсисчиларнинг корхона устав капиталига уларнинг улуши сифатида берилган қимматли қоғозларнинг қиймати


    0610

    4610

    10

    Корхона қимматли қоғозларга тегишли ҳуқуқлар унга ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома олди


    0610

    6990, 7920

    11

    Облигациялар ва бошқа қарзга оид қимматли қоғозларнинг харид ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқ:

    а) номинал қиймати харид кийматидан юқори;

    б) харид қиймати номинал қийматдан юқори.


    0610

    9690

    9590

    0610

    12.

    Чет эл валютасидаги узоқ муддатли инвестициялар билан боғлиқ операциялар бўйича курс фарқлари:

    Ижобий

    Салбий


    0610

    9620

    9540

    0610

    13

    Узоқ муддатли инвестицияларни:

    а) шўъба хўжалик жамиятларида;

    б) қарам хўжалик жамиятларида;

    в) чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарда акс эттириш.


    0620

    0630
    0640

    9010-9030, 9210-9220

    14

    Узоқ муддатли инвестициялар сифатида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг қопланиши (сотиб олиниши)


    5110-5530

    0610

    15

    Узоқ муддатли инвестициялар сифатида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг сотилиши


    9220

    0610


    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34


    написать администратору сайта