21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
Скачать 1.79 Mb.
|
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ СЧЁТЛАР Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг Муқаддима 1-§. Оператив ижарага олинган асосий воситалар (001) 2-§. Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар (002) 3-§. Қайта ишловга қабул қилинган материаллар (003) 4-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004) 5-§. Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (005) 6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006) 7-§. Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи (007) 8-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган (008) 9-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган (009) 10-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар (010) 11-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011) 12-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар (012) 13-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича) (013) 14-§. Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари (014) 15-§. Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) бўйича олинган мулк(015) 16-§ Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар (016) 434. Ушбу қисмнинг счётлари корхонага тегишли бўлмаган, лекин вақтинчалик фойдаланаётган ёки ихтиёрида бўлган (оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар, масъул сақлашга ва қайта ишловга қабул қилинган моддий қийматликлар ва бошқа) мавжуд қийматликлар, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш, шунингдек алоҳида хўжалик муомалалари устидан назорат қилиш учун мўлжалланган. Келтирилган қийматликларнинг бухгалтерия ҳисоби оддий тизим бўйича юритилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) 435. Ушбу қисмда қуйидаги счётларда ҳисоб юритиш тартиби ёритилади: 001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар”; 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар”; 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар”; 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар”; 005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар”; 006 “Қатъий ҳисобот варақлари”; 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи”; 008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган”; 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган”; 010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар”; 011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк”; 012 “Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар”; 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)”; 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари”. 015 “Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) бўйича олинган мулк” 016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” 1-§. Оператив ижарага олинган асосий воситалар (001) 436. 001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар” счёти корхона томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ижарага олинган асосий воситалар 001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар” счётида шартномада кўрсатилган баҳода юритилади. 001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) 2-§. Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар (002) 437. 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” счёти масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Товар-моддий қийматликлар 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” счётида қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки счёт-фактурада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади. 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб корхоналар, турлари, нави ва сақлаш жойи бўйича юритилади. 3-§. Қайта ишловга қабул қилинган материаллар (003) 438. 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счёти ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тўланмайдиган ва қайта ишлаш учун берилган (давальческое сырьё) буюртмачининг хом ашё ва материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ёки қўшимча ишлов бериш (буюртмачининг хом ашё ва материалларининг қийматидан ташқари) харажатларининг ҳисоби харажатларни ҳисобга олувчи счётларда юритилади. Қайта ишловга қабул қилинган буюртмачининг хом ашё ва материаллари 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счётида шартномада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади. 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счёти бўйича аналитик ҳисоб буюртмачилар, хом ашё ва материалларнинг турлари, навлари ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади. 4-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004) 439. 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счёти шартномага мувофиқ комиссияга қабул қилинган товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан комиссионер корхоналар фойдаланади. Комиссияга қабул қилинган товарлар 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счётида қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади. 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб товарларнинг турлари ва корхона - комитентлар бўйича юритилади. 5-§. Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (005) 440. 005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар” счёти пудратчи корхоналар томонидан монтаж учун буюртмачидан олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан пудратчи корхоналар фойдаланади. Ускуналар 005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар” счётида буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади. 005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар” счёти бўйича аналитик ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича юритилади. 6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006) 441. 006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счёти сақланаётган ва ҳисобдорлик асосида бериладиган катъий ҳисобот варақлари - патта дафтарчалари, гувоҳнома бланклари, дипломлар, турли абонементлар, талонлар, товарларни кузатиб борувчи ҳужжатларнинг варақлари ва шу кабиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Қатъий ҳисобот варақларига киритиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни сақлаш ва фойдаланиш тартиби корхона томонидан ўрнатилади. Қатъий ҳисобот варақлари 006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счётида шартли баҳоларда ҳисобга олинади. 006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб қатъий ҳисобот варақларининг ҳар бир тури ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади. 7-§. Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи (007) 442. 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти қарздорларнинг тўлашга қобилиятсизлиги туфайли зарарга ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган вақтда қарзни ундириб олиш имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари счётда ҳисобга олиниши лозим. Илгари зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзни ундириб олиш натижасида келиб тушган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Бир вақтнинг ўзида кўрсатилган суммага 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти кредитланади. 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича юритилади. 8-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган (008) 443. 008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш учун олинган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартидан келиб чиқиб аниқланади. 008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади. 008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган таъминот бўйича юритилади. 9-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган (009) 444. 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича берилган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Агар, кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартларидан келиб чиқиб аниқланади. 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади. 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган таъминот бўйича юритилади. 10-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар (010) 445. 010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счёти молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. 010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счётидан молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижара муддатининг тугашида эгасига қайтарилганда ёки бошқа сабабларга кўра қайтариб олинган ёки шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади. 010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар бўйича алоҳида асосий воситаларнинг ҳисоб инвентарь карточкалари бўйича юритилади. 11-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011) 446. 011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счёти ссуда шартномаси бўйича олинган мулкларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. 011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счётидан ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар шартнома муддати тугаши билан эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади. 011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счёти бўйича аналитик ҳисоб ссуда шартномаси бўйича олинган мулкнинг ҳар бир объекти бўйича юритилади. 12-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар (012) 447. 012 "Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар" счётида мазкур ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базага киритиладиган, бироқ кейинги ҳисобот даврларидаги солиқ солинадиган фойдадан чегириладиган харажатлар акс эттирилади. 012 "Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар" балансдан ташқари счётидаги аналитик ҳисоб солиқ солинадиган базадан чегириладиган харажатлар, уларнинг миқдори ва улар чегириладиган муддат тўғрисидаги ахборотни таъминлаши шарт. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг) 13-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича) (013) 448. 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счёти вақтинчалик солиқ солишдан озод этилган, мақсадли ишлатилиши кўзда тутилмаган бўшаган маблағларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Бюджетга тўловнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобланган бўшаган маблағлар суммаси 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётининг дебетида акс эттирилади. 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётида ҳисобга олинган бюджетга мажбурий тўловлар ва солиқлар бўйича ҳисобланган сумма “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” (2-сонли шакл)да акс эттирилмайди ва мос равишда молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир этмайди. 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётидан солиқ солишдан озод этилиши натижасида бўшаган маблағлар суммаси имтиёз берилган давр тугаши билан ҳисобдан чиқарилади. Бунда, бўшаган маблағлар тўғрисидаги маълумот имтиёз муддатининг тугаши билан ҳисобдан чиқарилгандан кейин корхонада 5 йил давомида сақланиши лозим. 14-§. Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари (014) 449. 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счёти фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга бериш вақтида уларнинг қиймати тўлиқ ишлаб чиқариш харажатлари ёки давр харажатларига олиб борилади ва бир вақтнинг ўзида 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счётида акс эттирилади. Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланиш (ишлатиш)га яроқсиз бўлган ҳолда уларнинг 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счётидан ҳисобдан чиқарилиши тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида амалга оширилади. Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб якка тартибда фойдаланувчилар ва цехлар омборлари оралиғида юритилади. 15-§. Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) бўйича олинган мулк (015) 450. 015 “Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият)бўйича олинган мулк” счёти оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) иштирокчиларига тегишли ва биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун олинган мулкларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни биргаликдаги фаолият ишончли шахсида умумлаштириш учун мўлжалланган. 015 “Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият)бўйича олинган мулк” счётидан оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) иштирокчиларидан оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) бўйича олинган мулк мулк эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади. 015 “Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият)бўйича олинган мулк” счёти бўйича аналитик ҳисоб оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) иштирокчиларига тегишли ҳар бир мулк объекти бўйича юритилади. 16-§ Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар (016) 451. 016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” счёти хўжалик юритувчи субъект томонидан вақтинчалик фойдаланиш учун олинган номоддий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ҳуқуқ эгаси ва фойдаланувчи ўртасида тузилган лицензия шартномаси, муаллифлик шартномаси ва бошқа шу каби хўжалик юритувчи субъектга номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ва қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган шартномалар (масалан, ҳуқуқ эгаси томонидан хўжалик юритувчи субъектга товар белгисидан аниқ муддат мобайнида, аниқ ҳудудда фойдаланиш ҳуқуқини, маҳсулот ишлаб чиқаришни автоматлаштирилган бошқарувининг технологик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи, саноат намунасидан фойдаланиш ҳуқуқини ва бошқа шу каби ҳуқуқларни бериш.) асосида номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ операциялар 016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” балансдан ташқари счётининг дебетида акс эттирилади. Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” счётида шартномада белгиланган баҳода ҳисобга олинади. Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар қайтарилганда 016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” балансдан ташқари счёти кредитланади. 016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳуқуқ эгаси ва фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган ҳар бир номоддий активлар объекти бўйича юритилади. |