Главная страница
Навигация по странице:

  • ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ Ҳужжатнинг рус тилидагиматнига қарангVIII БЎЛИМ. КАПИТАЛ, ФОЙДА ВА ЗАХИРАЛАР

  • 1-§. Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300)

  • 2-§. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400)

  • 21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 1.79 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Анкор21 бхмс
    Дата18.05.2022
    Размер1.79 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаБХМС № 21.doc
    ТипДокументы
    #535916
    страница28 из 34
    1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34



    6-§. Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли

    қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7900)
    334. Корхонанинг турли жисмоний ва юридик шахслар олдидаги молиявий ижара, нотижорат муомалалар (ўқув юртлари, илмий корхоналар ва ҳоказо); транспорт корхоналарининг кўрсатган хизматлари бўйича, суд идораларининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларга асосан турли корхоналар ва алоҳида шахслар манфаати учун корхона ишчиларининг иш ҳақидан ушланган суммалар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    7910 “Тўланадиган молиявий ижара”;

    7920 “Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзлар”.
    335. 7910 “Тўланадиган молиявий ижара” счётида ижарага олинган узоқ муддатли активлар учун ижарага берувчи билан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.

    Корхонага келиб тушган узоқ муддатли активлар учун ижарага берувчи олдидаги қарзлар 0310 “Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар” счёти билан боғланган ҳолда 7910 “Тўланадиган молиявий ижара” счётининг кредитида ҳисобга олинади.
    336. Корхонанинг турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзлари 7920 “Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзлар” счётининг кредитида ТМҚ ва харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    7920 “Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида юритилади.
    337. Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7900)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Молиявий ижарага ижара шартлари асосида келиб тушган асосий воситалар учун ижарага берувчи олдидаги қарз


    0310

    7910

    2

    Молиявий ижара бўйича тўловларни жорий қисмга ўтказиш


    7910

    6950

    3

    Турли корхоналар ва шахслардан товар-моддий захиралар сотиб олинди


    1010-2990

    7920

    4

    Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни сотиб олишда ва капитал қўйилмаларда турли корхоналарнинг кўрсатган хизмати


    0710-0720, 0810-0890

    7920

    5

    Турли корхоналар умумишлаб чиқариш ва маъмурий йўналишдаги асосий, ёрдамчи цехларга хизмат кўрсатувчи хўжаликлар бўйича яроқсиз маҳсулотни тузатиш бўйича хизматлар кўрсатди


    2010, 2310, 2510,

    2610, 2710, 9420

    7920

    6

    Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишида кўрсатган хизматлари учун турли корхоналар олдидаги қарз


    9210, 9220

    7920

    7

    Турли корхона ва шахслардан пул эквивалентлари келиб тушди


    5610

    7920

    8

    Бошқа шахслардан пул ўтказмалари келиб тушди


    5710

    7920

    9

    Бошқа шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олинди


    0610, 5810

    7920

    10

    Ижтимоий соҳа объектларини сақлаш учун турли корхоналарнинг кўрсатган хизматлари


    9430

    7920


    ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ

    Ҳужжатнинг рус тилидаги

    матнига қаранг

    VIII БЎЛИМ. КАПИТАЛ, ФОЙДА ВА ЗАХИРАЛАР
    Муқаддима

    1-§. Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300)

    2-§. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400)

    3-§. Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8500)

    4-§. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар (8600)

    5-§. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни

    ҳисобга олувчи счётлар (8700)

    6-§. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800)

    7-§. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини

    ҳисобга олувчи счётлар (8900)

    338. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонанинг хусусий капитали ҳолати ва ҳаракати, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ва (ёки) таъсис ҳужжатларига мувофиқ, ташкил этилган резервлар ва фондлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Хусусий капитал корхонанинг активлари ва мажбуриятлари ўртасидаги фарқдир.

    Хусусий капитал мулк эгаси томонидан амалга оширилган қўшимча инвестициялар, фаолият натижаларига боғлиқ ҳолда кўпайиши ёки камайиши мумкин.
    339. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларда ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:

    8300 - Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар;

    8400 - Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар;

    8500 - Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар;

    8600 - Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар;

    8700 - Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар;

    8800 - Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар;

    8900 - Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар.

    1-§. Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300)
    340. Корхона устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    8310 “Оддий акциялар”;

    8320 “Имтиёзли акциялар”;

    8330 “Пай ва улушлар”.
    341. Устав капитали - бу таъсис ҳужжатида белгиланган доирадаги фаолиятни таъминлаш учун таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) корхона мулкига қўйган маблағлари (улушлари, акциялар номинал қийматида ва ҳоказолар)нинг пул ифодасидаги йиғиндисидир. Устав капиталини шакллантириш жараёни корхона ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан тартибга солинади.

    Устав капитали рўйхатдан ўтказилган ҳажмда ёки тўланган акцияларнинг номинал қиймати йиғиндиси миқдорида акс эттирилади. Устав капиталининг ҳажми рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларидаги суммадан ошиб кетиши мумкин эмас. Корхона устав капиталининг кўпайиши ёки камайиши фақат таъсисчиларнинг қарори асосида ва таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин.

    Акциядорларга корхона устав капиталидаги улушининг қайтарилиши устав капитали миқдорини камайтирмайди ва бу муомала айнан акциядорлик жамиятининг сотиб олинган хусусий акциялари каби 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий” ва 8620 “Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли” счётларининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
    342. 8310 “Оддий акциялар” счёти оддий акцияларни ўзида мужассамлаштирган акциядорлик капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин унинг устав капитали эмиссия проспектида рўйхатга олинган суммада 8310 “Оддий акциялар” счётининг кредити ва 4610 “Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари” счётининг дебетида акс эттирилади. Корхонанинг акциядорлик капитали ҳисобда рўйхатдан ўтган, лекин эмиссияси тугалланмаган миқдорда ҳисобга олиниши сабабли эълон қилинган (чиқаришга рухсат берилган) чиқарилган (акциядорлар томонидан обуна амалга оширилган) ва муомаладаги оддий акцияларнинг ҳар қайси эмиссияси бўйича алоҳида аналитик ҳисоб юритиш талаб этилади.

    Акциядорлик жамиятлари ўз устав капиталини муомалага қўшимча акциялар чиқариш ёки муомаладаги акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан ошириши мумкин. Акцидорлик жамиятлари устав капитали миқдори акциялар номинал қийматининг пасайиши, корхоналар томонидан акцияларнинг бир қисми акция эгаларидан сотиб олиниши натижасида камайиши мумкин.

    Акциялар ликвидлилигини ошириш мақсадида уларни майдалаб юбориш, яъни, уларнинг номинал қийматини мутаносиб равишда камайтириб умумий миқдорини кўпайтириш усули қўлланилади. Акцияларни майдалаш натижалари акциядорлар капиталининг ҳажмига таъсир кўрсатмай, фақатгина янги муомаладаги акцияларнинг номинал қиймати ва миқдорини кўпайтириши сабабли ушбу муомалалар бўйича бухгалтерия ёзувлари амалга оширилмайди. Ушбу муомалаларни 8310 “Оддий акциялар” счётига очилган аналитик ҳисоб регистрларида қайд қилиш зарур.
    343. 8320 “Имтиёзли акциялар” счёти имтиёзли акция кўринишида чиқарилган акциядорлик капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Акциялар 8310 “Оддий акциялар” ва 8320 “Имтиёзли акциялар” счётларида номинал қийматлари бўйича ҳисобга олинади.

    8310 “Оддий акциялар” ва 8320 “Имтиёзли акциялар” счётлари бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг таъсисчилари ва капиталнинг шаклланиш босқичи бўйича маълумотларнинг шаклланишини таъминлаши шарт.
    344. 8330 “Пай ва улушлар” счёти корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларига асосан қатнашувчиларнинг улушларини ўзида мужассамлаштирган устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Давлат корхоналари давлат томонидан ажратилган асосий ва айланма маблағлардан ташкил қилинган устав капиталини белгиланган тартибда шакллантиради.

    Корхона рўйхатдан ўтгандан кейин унинг устав капитали таъсисчиларнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган пай ва улушларидан ташкил топади ва 8330 “Пай ва улушлар” счётининг кредити ҳамда 4610 “Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари” счётининг дебети томонида акс эттирилади.

    8330 “Пай ва улушлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг ҳар бир таъсисчиси бўйича алоҳида юритилади.
    345. Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган суммада, (корхона рўйхатдан ўтказилгандан кейин) устав капитали тасдиқланди


    4610

    8310-8330

    2

    Фойданинг бир қисми устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилди:

    а) ҳисобланган дивидендлар миқдорида;

    б) устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилган фойда миқдорида.


    8710
    6610

    6610

    8310-8330

    3

    Устав капитали тўпланган капитал миқдоригача камайтирилди


    8310-8330

    4610

    4

    Корхона таъсисчиларига улушлари қайтарилди


    8330

    6620

    5

    Акциядорлардан сотиб олинган ва бекор қилинган хусусий акциялар устав капиталининг камайтирилишига ҳисобдан чиқарилди:

    а) номинал қийматдан юқори баҳода сотиб олиш:

    номинал қийматига;

    номинал қийматидан ошган суммага;

    б) номинал қийматидан паст нархда сотиб олиш:

    сотиб олиш қийматига;

    номинал қийматидан паст суммага.


    8310, 8320, 8410,

    9690
    8310, 8320

    8310, 8320

    8610, 8620

    8610, 8620
    8610, 8620

    9590


    2-§. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400)
    346. Оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган суммаларнинг акциялар номинал қийматидан ошган миқдори кўринишидаги қўшилган капитал нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умулаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    8410 “Эмиссия даромади”;

    8420 “Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи”.
    347. 8410 “Эмиссия даромади” счёти акцияларни дастлабки сотишда номинал қийматидан юқори баҳода олинган маблағлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу маблағлар келиб тушганда 8410 “Эмиссия даромади” счёти кредитланиб, хусусий акцияларни бекор қилишда сотиб олиш қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қопланганда эса ушбу счёт дебетланади.

    8410 “Эмиссия даромади” счёти бўйича аналитик ҳисоб оддий ва имтиёзли акциялардан олинган даромадлар бўйича алоҳида юритилади.
    348. 8420 “Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи” счёти устав капиталини шакллантириш жараёнида вужудга келадиган курс фарқларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Устав капиталини шакллантириш учун берилган валюта ва валюта қийматликлари, устав капиталига улушларни киритиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича баҳоланади. Валюта ва валюта қийматликларини ва бошқа мулкларни баҳолаш рўйхатдан ўтказиш санасидаги таъсис ҳужжатларида белгиланган баҳолардан фарқ қилиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект устав капиталини шакллантиришда Марказий банк курсларининг ўртасида таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилган санада ва устав капиталига маблағлар ҳақиқатда киритилган санада вужудга келадиган ижобий курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қўшилган капитал сифатида 8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи" счётида акс эттирилади. Хўжалик юритувчи субъект устав капиталини шакллантиришда Марказий банк курсларининг ўртасида таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилган санада ва устав капиталига маблағлар ҳақиқатда киритилган санада вужудга келадиган салбий курс фарқи 8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи" счёти дебетида устав капиталини шакллантиришда олдин вужудга келган ижобий курс фарқи суммалари доирасида акс эттирилади. Устав капиталини шакллантиришда ижобий курс фарқи суммасидан ошган салбий курс фарқи суммаси 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётининг дебетига киритилади. Курс фарқларининг бу тартибда ҳисобдан чиқарилиши таъсис ҳужжатларида олдиндан келишилган, устав капиталидаги таъсисчиларнинг улушининг ўзгармаслигига имкон беради. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

    8420 “Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади.
    349. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Бирламчи эмиссия акцияларнинг номинал ва эмиссия қийматлари ўртасидаги фарқ сифатида қўшимча тўланган капитал маблағлари келиб тушди


    5010-5530

    8410

    2

    Қўшилган капитал маблағлари хусусий акцияларни бекор қилишда сотиб олиш ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқни қоплашга ишлатилди


    8410

    8610, 8620

    3

    Устав капиталининг шаклланиш жараёнида вужудга келган ижобий курс фарқи ҳисобга олинди


    Мол-мулкни

    ҳисобга олувчи

    счётлар


    8420
    1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34


    написать администратору сайта