Главная страница
Навигация по странице:

  • 10-§. Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900)

  • 21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 1.79 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Анкор21 бхмс
    Дата18.05.2022
    Размер1.79 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаБХМС № 21.doc
    ТипДокументы
    #535916
    страница25 из 34
    1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34

    9-§. Қисқа муддатли кредитлар ва

    қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)
    290. Корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги банклар ва қарз берувчилардан сўмда ва чет эл валютасида олинган турли қисқа муддатли (12 ой муддатгача) кредит ва қарзларнинг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари”;

    6820 “Қисқа муддатли қарзлар”;

    6830 “Тўланадиган облигациялар”;

    6840 “Тўланадиган векселлар”.
    291. 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётида корхонанинг банклардан олган турли қисқа муддатли кредитлари ҳисобга олинади.

    Олинган қисқа муддатли банк кредитларининг суммалари 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.

    Қайтарилган қисқа муддатли банк кредитлари суммаси 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётининг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитни тақдим этган банк, кредит суммаси, муддати бўйича алоҳида юритилади.
    292. 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётида Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилардан (банкдан ташқари) 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга олинган қарзлар ҳисобга олинади.

    Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётининг кредити бўйича қайд қилиб борилади.

    Олинган қарзларни қайтариш 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.

    6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб қарз берувчилар ва қарзларни қайтариш муддати бўйича алоҳида юритилади.
    293. 6830 “Тўланадиган облигациялар” счётида тўлов муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган облигацияларни муомалага чиқариш ҳисобига корхонага жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, унда облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счётининг кредитида ҳисобга олинади.

    6830 “Тўланадиган облигациялар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигация тури ва уни қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
    294. 6840 “Тўланадиган векселлар” счётида қоплаш муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган берилган векселлар ҳисобга олинади.

    Корхонада берилган векселларни ҳисобга олиш муомалалари 6840 “Тўланадиган векселлар” счётининг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети томонида акс эттирилади.

    Вексель бўйича муомалалар натижасида қарз берувчидан олинган пул маблағларининг корхона томонидан қайтарилиши 6840 “Тўланадиган векселлар” счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    6840 “Тўланадиган векселлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексель ушловчилар ва ҳар бир вексель бўйича алоҳида юритилади.
    295. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар олинди


    5110-5530

    6810-6820

    2

    Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар ҳисобига ТМЗ харид қилинди


    1010-2910

    6810-6820

    3

    Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар ҳисобидан мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг қарзи тўланди


    6010

    6810-6820

    4

    Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар қайтарилди


    6810-6820

    5110-5530

    5

    Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар ажратилган бўлинмалар ҳисобидан қайтарилди


    6810-6820

    6110

    6

    Берилган вексель ва облигациялар эвазига қисқа муддатли қарз олинди


    5110-5530

    6830-6840

    7

    Берилган вексель ва облигациялар қопланди


    6830-6840

    5110-5530



    10-§. Турли кредиторларга бўлган

    қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900)
    296. Турли кредиторлар билан муомалалари бўйича қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    6910 “Тўланадиган оператив ижара”;

    6920 “Ҳисобланган фоизлар”;

    6930 “Роялти бўйича қарзлар”;

    6940 “Кафолатлар бўйича қарзлар”;

    6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми”;

    6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар”;

    6970 “Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар”;

    6990 “Бошқа мажбуриятлар”.
    297. 6910 “Тўланадиган оператив ижара” счётида корхонанинг оператив ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги мажбурияти акс эттирилади. Ҳисобланган ижара суммаси 6910 “Тўланадиган оператив ижара” счётининг кредит томонида, ижарага берувчига тўланган сумма эса ушбу счётнинг дебет томонида акс эттирилади.

    6910 “Тўланадиган оператив ижара” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир оператив ижара шартномаси бўйича алоҳида юритилади.
    298. 6920 “Ҳисобланган фоизлар” счётида кредиторлар томонидан берилган қарзлар ва кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар акс эттирилади. Тўланиши лозим бўлган фоизлар бўйича ҳисобланган суммалар 6920 “Ҳисобланган фоизлар” счётининг кредитида, фоизлар бўйича қарзларни тўлаш эса ушбу счётнинг дебетида акс эттирилади.

    6920 “Ҳисобланган фоизлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида юритилади.
    299. 6930 “Роялти бўйича қарзлар” счётида корхонанинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан фойдаланиш учун активларнинг олиниши натижасида вужудга келган роялти тўловлари бўйича корхонанинг мажбуриятлари ҳисобга олинади. Роялти бўйича ҳисобланган қарзлар 6930 “Роялти бўйича қарзлар” счётининг кредит томонида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    6930 “Роялти бўйича қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида юритилади.
    300. 6940 “Кафолатлар бўйича қарзлар” счётида корхонанинг сотилган маҳсулотларга кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича харидорлар олдидаги мажбуриятлари акс эттирилади. Агар корхона маҳсулотини сотиш вақтида харидорга кафолатли муддат берса, ушбу мажбурият бутун кафолат муддати давомида мавжуд бўлади. Кафолат суммаси маҳсулот сотиш амалга оширилган даврда харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Корхона ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, келгуси даврларга бериладиган кафолат суммаси қанчага тўғри келиши, яъни товар ёки хизматнинг бир бирлигига тўғри келадиган ўртача хизмат қийматини ҳисоблаб чиқиши ва ушбу суммани 6940 “Кафолатлар бўйича қарзлар” счётининг кредит томонида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттириши мумкин.

    6940 “Кафолатлар бўйича қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб кафолат билан сотилган хар бир маҳсулот, иш ва хизматларнинг турлари бўйича алоҳида юритилади.
    301. 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” счётида 12 ой мобайнида тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли қарз мажбуриятларининг жорий қисми акс эттирилади. Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмга ўтказилганда 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” счёти тўланадиган суммага узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади ва узоқ муддатли мажбуриятларнинг бошланғич суммасини камайтиради.

    Шунингдек ушбу счётда молиявий ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ҳам акс эттирилади.

    6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” счёти бўйича аналитик ҳисоб узоқ муддатли мажбуриятларнинг турлари, қайтарилиш муддатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги узоқ муддатли мажбуриятларни ажратган ҳолда алоҳида юритилади.
    302. 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счёти харидорлар, буюртмачилар ва бошқа корхоналар томонидан билдирилган даъволар, шунингдек тан олинган (ёки эътироф этилган) жарималар, пенялар ва неустойкалар бўйича корхонанинг қарзи тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Даъволар асосан шартнома мажбуриятларини бажармаганликдан келиб чиқиб, 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счётининг кредитида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор ва даъво бўйича алоҳида юритилади.
    303. 6970 “Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар” счёти корхона ишчиларига маъмурий-хўжалик ва операцион харажатлар, шунингдек хизмат сафарлари учун берилган ҳисобдорлик суммалари билан ҳақиқий сарфланган суммалари ўртасидаги фарқ натижасида келиб чиқадиган қарзлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Агар сарфланган сумма ҳисобдорлик бўйича берилган суммадан ошса, корхонанинг ҳисобдор шахс олдида қарзи вужудга келади ва ушбу сумма 6970 “Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар” счётининг кредит томонида кўрсатилади.

    6970 “Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахслар бўйича алоҳида юритилади.
    304. 6990 “Бошқа мажбуриятлар” счёти турли нотижорат муомалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслар (ўқув юртлари, илмий корхоналар ва ш.к.) олдидаги суд органларининг ижроя ҳужжатлари ёки қарорлари асосида корхона ишчиларининг меҳнат ҳақидан турли корхона ва алоҳида шахслар фойдасига ушлаб қолинган суммалар бўйича корхонанинг жорий мажбуриятлари акс эттирилади.

    6990 “Бошқа мажбуриятлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб бошқа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
    305. Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Оператив ижара бўйича фоиз ҳисобланди


    Харажатларни

    ҳисобга олувчи

    счётлар


    6910

    2

    Оператив ижара бўйича қарз тўланди


    6910

    5010-5530

    3

    Молиявий ижара бўйича фоиз ҳисобланди


    9610

    6920

    4

    Қарзлар бўйича фоизлар ҳисобланди


    9610

    6920

    5

    Қарзлар бўйича ҳисобланган фоизлар тўланди


    6920

    5110-5530

    6

    Роялти ҳисобланди


    9690

    6930

    7

    Ҳисобланган роялти тўланди


    6930

    5110-5530

    8

    Кафолатли хизмат бўйича қарз ҳисобланди


    9430

    6940

    9

    Кафолатли хизмат бўйича ҳақиқий харажатлар ҳисобдан чиқарилди


    6940

    Харажатларни

    ҳисобга олувчи

    счётлар


    10

    Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмга ўтказилди


    7810-7920

    6950

    11

    Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми бўйича тўланган сумма


    6950

    5110-5530

    12

    Тан олинган даъволар (хатолар, йўлдаги камомад, маҳсулот сифатининг мувофиқ келмаслиги ва ҳоказолар) бўйича қарзлар ҳисобланди


    9430

    6960

    13

    ТМЗлардаги арифметик хатолардан келиб чиққан даъволар бўйича қарзлар (ҳисоб-китоб ҳужжатларидагидан ҳақиқатда кам етказиб берилганда) ҳисобланди


    1010-2990

    6960

    14

    Шартнома мажбуриятларига риоя қилмаганлик учун жарималар, пенялар, неустойкалар суммалари бўйича қарзлар (тан олинган ёки арбитраж томонидан эътироф этилган ҳажмда) ҳисобланди


    9430

    6960

    15

    Асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари, хизмат кўрсатувчи хўжаликларга тааллуқли харажатларни амалга оширганлиги учун ҳисобдор шахсларга қарзлар ҳисобланди


    2010, 2310, 2510, 2710, 9420

    6970

    16

    Яроқсиз маҳсулот билан боғлиқ бўлган турли харажатлар (қайтариб олиб келиш ва ҳоказо) тўлови учун ҳисобдор шахсларга қарзлар ҳисобланди


    2610

    6970

    17

    Сотиб олинган товарлар учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар ҳисобланди


    2910-2990

    6970

    18

    Маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган (транспорт ва бошқа) харажатларни амалга оширганлиги учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар ҳисобланди


    9410

    6970

    19

    Табиий офатларнинг олдини олиш ёки бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган турли харажатларнинг тўлови учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар ҳисобланди


    9720

    6970

    20

    Капитал қўйилмаларда турли корхоналар хизматлар кўрсатди


    0810-0890

    6990

    21

    Турли корхона ва шахслардан турли ТМЗ сотиб олинди ва ҳар хил хизматлар қабул қилинди


    1510

    6990

    22

    Турли корхоналар асосий, ёрдамчи, умумишлаб чиқариш цехлари ва хизмат кўрсатиш хўжаликларига хизматлар кўрсатишди


    2010, 2310, 2510, 2710

    6990

    23

    Яроқсиз маҳсулотни тузатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар бўйича истеъмолчиларга бўлган қарз


    2610

    6990

    24

    Бошқа шахслардан товарлар келиб тушди


    2910-2990

    6990

    25

    Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда кўрсатган хизматлари учун бошқа корхоналарга бўлган қарз


    9210

    6990

    26

    Бошқа шахслардан пул эквивалентлари келиб тушди


    5610

    6990

    27

    Бошқа шахслардан ўтказмалар келиб тушди


    5710

    6990

    28

    Бошқа шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олинди


    0610, 5810

    6990

    29

    Турли корхоналарнинг ижтимоий соҳа объектларини сақлаш бўйича кўрсатган хизматлари ҳисобланди


    2710

    6990

    30

    Сотиб олинган акцияларни сақлаганлиги учун депозитарийга бўлган қарз ҳисобланди


    9690

    6990


    1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34


    написать администратору сайта