Главная страница
Навигация по странице:

  • 3-§. Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (6200)

  • 4-§. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)

  • 21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 1.79 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Анкор21 бхмс
    Дата18.05.2022
    Размер1.79 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаБХМС № 21.doc
    ТипДокументы
    #535916
    страница23 из 34
    1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34

    2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам

    хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)
    257. Корхонанинг ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    6110 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар”;

    6120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар”.
    258. “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар” номли 6110 - счётда корхонанинг умумий балансига қўшиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг жорий мажбуриятлари (ички хўжалик ёки ички баланс ҳисоб-китоблари) ҳисобга олинади.

    6110 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар” счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича ажратилган бўлинмалар олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажат ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
    259. “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар” номли 6120-счётда шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига жорий мажбуриятлар (баланслараро ҳисоб-китоблар ёки ички идоравий ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.

    6120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар” счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    6110 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар” ва 6120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар” счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади.
    260. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Ажратилган бўлинмалардан, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий қийматликлар олинди


    0710-0890, 1010-1120, 2810-2990

    6110, 6120

    2

    Худди шу ҳолат, 1510-счётни қўллаган ҳолда


    1510

    6110, 6120

    3

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинган ТМЗлар қийматидаги фарқлар ҳисобга олинди


    1610

    6110, 6120

    4

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари бўйича кўрсатган хизматлари қабул қилинди


    2010, 2310, 2510, 2710, 9420

    6110, 6120

    5

    Ажратилган бўлинмалардан олинган ярим тайёр маҳсулотлар қабул қилинди


    2110

    6110

    6

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари кўрсатган хизматлар келгуси давр харажатлари таркибида ҳисобга олинди


    3190

    6110, 6120

    7

    Ажратилган бўлинмалардан кассага нақд пул келиб тушди (йўлланмалар учун)


    5010

    6110

    8

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул маблағлари келиб тушди


    5110-5530

    6110, 6120

    9

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул эквивалентлари келиб тушди


    5610

    6110, 6120



    3-§. Кечиктирилган мажбуриятларни

    ҳисобга олувчи счётлар (6200)
    261. Вақтинчалик фарқлар натижасида вужудга келадиган кечиктирилган жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар”;

    6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар”;

    6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар”;

    6240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар”;

    6250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар”;

    6290 “Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар”.
    262. 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счётида қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконт (чегирма)лари бўйича корхонанинг кечиктирилган узоқ муддатли даромадларининг жорий қисми акс эттирилади. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотиб олувчи томонидан қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитида, тўланган сумма эса пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар ёки узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Облигациялар дисконт (чегирма)ларининг жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счёти кредитланади ва 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади.

    6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
    263. 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигациялар мукофоти (устамаси) бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот (устама) суммаси 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти, облигациянинг номинал қиймати эса 6830 “Тўланадиган облигациялар” (қисқа муддатли) ёки 7830 “Тўланадиган облигациялар” (узоқ муддатли) счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигацияларнинг мукофот (устама)лари жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счёти кредитланади ва 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади.

    6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
    264. 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счётида ҳисобот даврида бўнак сифатида олинган (ҳисобланган), аммо келгуси даврларга тегишли бўлган даромадлар акс эттирилади. Кечиктирилган даромадлар ижара тўловлари, чипталарнинг сотилиши; журналларга обуна тўлови ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин. Ҳали етказиб берилмаган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун пул маблағлари келиб тушганда 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Келгуси ҳисобот даврига тегишли даромадлар тайёр маҳсулотлар, товарлар сотилганда, ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда даромад сифатида тан олинади ва 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счётининг дебетидан 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар” ва 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётларининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.

    6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади.
    265. 6240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар” счётида масъул Ҳукумат идораларининг қарори бўйича қонунчиликка мувофиқ тўланиши кечиктирилишига рухсат этилган солиқлар бўйича бюджет олдидаги қарзлар ва мажбурий тўловларнинг жорий қисми акс эттирилади. 6240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар” счётининг кредитида кечиктирилган жорий тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.

    6240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кечиктирилган солиқ ва тўловлар тури бўйича алоҳида юритилади.
    266. 6250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар” счётида вақтинчалик фарқлар натижасида юзага келган кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттирилади.

    Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғига доир мажбуриятларнинг тегишли жорий қисми 7250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар” счётидан 6250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар” счётига ўтказилади. Кейинчалик вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи вужудга келишига қараб 6250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар” счёти 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счёти билан боғланади.
    267. 6290 “Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар” счётида корхонанинг 6210 - 6250-счётларда кўрсатилмаган бошқа кечиктирилган мажбуриятлари акс эттирилади.
    268. Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (6200)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда дисконт суммаси ҳисобга олинди


    0600, 5800

    6210, 5110-5530

    2

    Жорий облигациялар дисконти ҳисобдан чиқарилди


    6210

    9530

    3

    Кечиктирилган дисконтнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди


    7210

    6210

    4

    Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот суммаси ҳисобга олинди


    5110-5530

    6220

    5

    Жорий облигациялар мукофотининг ҳисобдан чиқарилиши


    6220

    9530

    6

    Кечиктирилган мукофотларнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди


    7220

    6220

    7

    Келгусида жўнатиладиган ТМЗ, кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар учун пул маблағлари келиб тушди


    5110-5530

    6230

    8

    Кечиктирилган даромадларнинг тайёр маҳсулотлар, товарлар сотилганда, ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилиши билан даромадга қўшилиши


    6230

    9010, 9020, 9030

    9

    Ижара бўйича кечиктирилган даромад суммаси тегишли даврда даромадга қўшилди


    6230

    9350, 9550

    10.

    Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисобот даврида бюджетга тўлаш учун ҳисобдан чиқарилди


    7240

    6240

    11

    Вақтинчалик фарқлар бўйича фойда солиғи бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар жорий қисмига ўтказилди


    7250

    6250



    4-§. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)
    269. Буюртмачиларга қисман тайёр ҳолдаги ТМҚни етказиб беришга ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек акцияга обуначилардан олинган бўнаклар бўйича жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    6310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар”;

    6320 “Акцияга обуначилардан олинган бўнаклар”;

    6390 “Бошқа олинган бўнаклар”.
    270. Корхона харидор ва буюртмачиларга маҳсулот ва товарларни етказиб бериш, шунингдек иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш учун улардан бўнак тўловини (олдиндан тўлашни) талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолатда бўнак ТМҚларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича шартноманинг бажарилиши ҳамда харидор ва буюртмачилардан келгусидаги тўловларнинг келиб тушишига кафолат сифатида хизмат қилади.

    Бундай бўнаклар пул маблағини олган корхона учун маҳсулот ва товарларни етказиб бериш ҳамда ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш амалга оширилишига қадар мажбурият бўлиб ҳисобланади. Олинган бўнакларга қуйидагилар мисол бўлади: корхона томонидан газ, сув, ёритиш ва бошқа маиший хизматлар, шунингдек ТМҚ ва бошқаларни етказиб бериш учун олдиндан олинган тўловлар.

    Олинган бўнак суммалари, шунингдек қисман тайёр ҳолдаги маҳсулот (иш, хизмат) учун қабул қилинган тўловлар суммаси олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)нинг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Буюртмачиларга ишлар тугатиб топширилганда ва хизматлар кўрсатилганда, шунингдек харидорларга маҳсулот юклаб жўнатилганда, олинган бўнаклар харидор ва буюртмачиларнинг мажбуриятларини камайтиради ва олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)нинг дебети ва олинадиган счётлар (4000) кредитига олиб борилади.

    Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган бўнаклар тури бўйича алоҳида юритилади.
    271. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Бўнаклар олинди


    5010-5530

    6310-6390

    2

    Маҳсулотлар, товарларни етказиб бериш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш, шунингдек асосий воситалар ва бошқа активларни сотишда илгари олинган бўнаклар ҳисобга олинди


    6310-6390

    4010

    3

    Илгари олинган бўнаклар қайтарилди


    6310-6390

    5010-5530

    4

    Илгари олинган бўнаклар банк кредитлари ва бошқа корхоналарнинг қарзлари ҳисобидан қайтарилди


    6310-6390

    6810-6840, 7810-7840

    5

    Даъво билдириш муддати давомида фойдаланилмаган бўнак суммалари ҳисобдан чиқарилди


    6310-6390

    9390
    1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34


    написать администратору сайта