Главная страница
Навигация по странице:

  • 3-§. Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5200)

  • 21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 1.79 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Анкор21 бхмс
    Дата18.05.2022
    Размер1.79 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаБХМС № 21.doc
    ТипДокументы
    #535916
    страница20 из 34
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34

    2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини

    ҳисобга олувчи счётлар (5100)
    223. Корхонанинг банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”да амалга оширилади.
    224. 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”нинг дебети бўйича корхонанинг ҳисоб-китоб счётига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”нинг кредитида корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида корхонанинг ҳисоб-китоб счёти дебети ёки кредитига хатолик билан олиб борилган суммалар 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” ёки 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китоб счёти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.

    Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) бўйича аналитик ҳисоб миллий валютадаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади.
    225. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Ижарага берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловларининг келиб тушиши


    5110

    4810, 4820

    2

    Товарларни кредитга сотишдан тушган пуллар


    5110

    4710

    3

    Маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар, асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилишидан тушган тушумлар


    5110

    4010

    4

    Пул маблағлари кассадан ҳисоб-китоб счётига топширилди


    5110

    5010

    5

    Чет эл валютасини сотиб олиш учун пул маблағлари ўтказилди


    5530

    5110

    6

    Банкка қайтарилган чек ва аккредитивлар бўйича суммалар ҳисоб-китоб счётига ўтказилди


    5110

    5510, 5520

    7

    Илгари қисқа муддатли инвестиция тартибида берилган қарзларнинг қайтарилиши


    5110

    5830

    8

    Илгари берилган бўнак қайтарилди


    5110

    4310-4390

    9

    Қондирилган даъволар суммасининг келиб тушиши


    5110

    4860

    10

    Олинган бўнаклар суммаси


    5110

    6310-6390

    11

    Илгари акцияга обуна бўлган таъсисчилардан улуш суммасининг келиб тушиши


    5110

    4610

    12

    Номинал қийматдан юқори баҳода сотилган акциялардан эмиссион даромаднинг келиб тушиши


    5110

    8410

    13

    Банкдан кассага пул маблағлари келиб тушди (меҳнат ҳақи, нафақа, мукофот ва шу кабиларни бериш учун)


    5010

    5110

    14

    Хусусий акцияларнинг сотиб олиниши


    8610, 8620

    5110

    15

    Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг қопланиши


    6010

    5110

    16

    Берилган бўнаклар суммаси


    4310-4330

    5110

    17

    Илгари олинган бўнакларнинг қайтарилиши


    6300, 7310

    5110

    18

    Бюджетга тўловлар бўйича қарз суммасининг ўтказилиши


    6410

    5110

    19

    Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларнинг қопланиши


    6510-6520

    5110

    20

    Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши


    6610

    5110

    21

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган қарз суммасининг қопланиши


    6110, 6120

    5110

    22

    Қисқа муддатли кредит ва қарзларнинг қопланиши


    6810-6840

    5110

    23

    Узоқ муддатли кредит ва қарзларнинг жорий қисмининг қопланиши


    6950

    5110

    24

    Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзларнинг қопланиши


    6920

    5110

    25

    Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди


    6910, 6950

    5110



    3-§. Чет эл валютасидаги пул маблағларини

    ҳисобга олувчи счётлар (5200)
    226. Ўзбекистон Республикаси ва чет мамлакатлар ҳудудидаги банклар счётларидаги чет эл валютасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    5210 “Мамлакат ичида валюта счётлари”;

    5220 “Чет элдаги валюта счётлари”.
    227. 5210 “Мамлакат ичида валюта счётлари” ва 5220 “Чет элдаги валюта счётлари” счётларининг дебетида валюта счётларига пул маблағларининг келиб тушиши, кредитида эса пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида аниқланган корхонанинг валюта счётининг дебети ёки кредитига хатолик билан ўтказилган суммалар 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” ёки 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Бухгалтерия ҳисобида валюта счёти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.

    Валюта маблағларининг аналитик ҳисоби чет эл валютасидаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади.
    228. Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5200)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Ижарага берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловларининг келиб тушиши


    5210, 5220

    4810, 4820

    2

    Маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар, асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилишидан валютанинг келиб тушиши


    5210, 5220

    4010

    3

    Кассадан валюта маблағларининг валюта счётига топширилиши


    5210, 5220

    5020

    4

    Ишлатилмаган чек ва аккредитив суммасининг валюта счётига ўтказилиши


    5210, 5220

    5510-5520

    5

    Илгари қисқа муддатли инвестициялар тартибида берилган қарзнинг қайтарилиши


    5210, 5220

    5830

    6

    Илгари берилган бўнакларнинг қайтарилиши


    5210, 5220

    4310-4330

    7

    Қондирилган даъволар суммасининг келиб тушиши


    5210, 5220

    4860

    8

    Олинган бўнаклар суммаси


    5210, 5220

    6300, 7310

    9

    Илгари акцияларга обуна бўлган таъсисчилардан улуш суммасининг келиб тушиши


    5210, 5220

    4610

    10

    Номинал қийматдан юқори баҳода сотилган акциялардан эмиссион даромаднинг келиб тушиши


    5210, 5220

    8410

    11

    Инвестицияга маблағларнинг қўйилиши


    0600, 5800

    5210, 5220

    12

    Банкдан кассага валюта маблағларининг келиб тушиши


    5020

    5210, 5220

    13

    Хусусий акцияларнинг сотиб олиниши


    8610, 8620

    5210, 5220

    14

    Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг тўланиши


    6010

    5210, 5220

    15

    Берилган бўнакларнинг суммаси


    4310-4330

    5210, 5220

    16

    Илгари олинган бўнакларнинг қайтарилиши


    6300, 7310

    5210, 5220

    17

    Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши


    6610

    5210, 5220

    18

    Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланди


    6920

    5210, 5220

    19

    Қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар қопланди


    6810-6840

    5210, 5220

    20

    Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларнинг жорий қисми қопланди


    6950

    5210, 5220

    21

    Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди


    6910, 6950

    5210, 5220
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34


    написать администратору сайта