21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
Скачать 1.79 Mb.
|
9-§. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800) 205. Юқорида тушунтириш берилган олинадиган счётларда кўрсатилмаган турли операциялар, жумладан, олинадиган фоизлар, дивидендлар, роялти, молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар, даъволар бўйича олинадиган счётлар ва бошқалар бўйича дебиторлар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 4810 “Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар”; 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар”; 4830 “Олинадиган фоизлар”; 4840 “Олинадиган дивидендлар”; 4850 “Олинадиган роялти”; 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”; 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”. 206. 4810 “Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар” счётида шартномага мувофиқ, молиявий ижара бўйича олинадиган ижара тўловларининг жорий қисми ҳисобга олинади. Ижара тўловлари жорий қисмининг келиб тушиши 4810 “Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 207. 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счётида шартномага мувофиқ. ижара бўйича олинадиган ижара тўловлари ҳисобга олинади. Ижара тўловлари ҳисобланганда 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти 9350 “Оператив ижарадан даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Ижара тўловларининг келиб тушиши 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 208. 4830 “Олинадиган фоизлар” счётида фоизларни ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади. Муддати ўтган фоизлар алоҳида ҳисобга олинади ва улар бўйича шартномага мувофиқ пеня ҳисобланади. 209. 4840 “Олинадиган дивидендлар” счётида қимматли қоғозлар бўйича дивидендларни ҳисоблаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. 210. 4850 “Олинадиган роялти” счётида роялтини ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади. 211. 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счётининг дебетида даъволар бўйича ҳисоб-китоблар, жумладан: а) мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга ва транспорт ташкилотларига уларнинг счётлари текширилганда шартномада келишилган ва прейскурантда назарда тутилган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, шунингдек арифметик хатолар аниқланганда - мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тақдим этилган счётлардаги баҳоларнинг ошиб кетиши ёки арифметик хатолар товар-моддий қийматликлар ёки харажатларни ҳисобга олувчи счётларда ёзувлар амалга оширилганидан сўнг аниқланганда мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар ёки ишлаб чиқариш захиралари, товарлар ва тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда; б) мол етказиб берувчиларга, транспорт ва бошқа ташкилотларга юкнинг камомади бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар билан боғланган ҳолда; в) мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга уларнинг айби билан юзага келган, яроқсиз маҳсулотлар ва бўш туриб қолишлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда; г) корхонанинг счётларидан нотўғри ҳисобдан чиқарилган (ўтказилган) суммалар бўйича банк муассасаларига, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда; д) шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқалардан, тўловчилар томонидан тан олинган ёки хўжалик суди томонидан белгиланган миқдорда олинадиган жарималар, пенялар, неустойкалар бўйича (тўловчилар томонидан тан олинмаган, билдирилган даъволар суммаси ҳисобда акс эттирилмайди), 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 212. 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда келиб тушган тўловлар суммасига кредитланади. Кейинчалик аниқланган ва олиниши керак бўлмаган суммалар, қоидага мувофиқ, ҳисобга олишга қабул қилинган шу счётларга 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счётининг кредити бўйича олиб борилади. 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб даъволар бўйича алоҳида юритилади. 213. 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари” счётида юқоридаги счётларда кўрсатилмаган ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида юритилади. 214. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800)нинг боғланиши:
10-§. Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900) 215. Даргумон қарзлар бўйича резервларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётида амалга оширилади. 216. Корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблари бўйича даргумон қарзлари суммасига резерв ташкил қилинади ва 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига олиб борилади. Белгиланган муддатда қопланмаган ва тегишли кафолатлар билан таъминланмаган корхонанинг дебиторлик қарзи даргумон қарз сифатида тан олинади. Даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобот йили охирида корхонанинг дебиторлик қарзларининг инвентаризацияси натижалари асосида ташкил этилади. Резерв ҳажми ҳар бир даргумон қарз бўйича алоҳида, қарздорнинг молиявий аҳволи (тўлов қобилияти) ва қарз суммасини тўлиқ ёки қисман тўлаш эҳтимолини баҳолаш асосида аниқланади. Агар шубҳали қарз бўйича резерв ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг охиригача ушбу резервнинг маълум бир қисми ишлатилмаса, у ҳолда ишлатилмаган сумма тегишли йилнинг фойдасига қўшилади ва фойда солиғини ҳисоблашда солиқ базасига қўшилмайди. Илгари корхона томонидан даргумон қарз сифатида тан олинган қарзларни балансдан чиқариш 4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётининг дебетида тегишли дебиторлар билан ҳисоб-китоблар (олинадиган счётлар)ни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ишлатилмаган даргумон қарзлар бўйича резерв суммасининг фойдага қўшилиши 4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётининг дебетида ва 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади. 4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даргумон қарз ва резерв ташкил қилинган муддат бўйича юритилади. 217. Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)нинг боғланиши:
V БЎЛИМ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ, ҚИСҚА МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА БОШҚА ЖОРИЙ АКТИВЛАР Муқаддима 1-§. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000) 2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) 3-§. Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5200) 4-§. Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5500) 5-§. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600) 6-§. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар (5700) 7-§. Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800) 8-§. Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар (5900) 218. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонага тегишли бўлган кассадаги мавжуд миллий ва чет эл валютасидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги банклар счётлардаги пул маблағлари, пул эквивалентлари, қимматли қоғозларга қилинган қисқа муддатли қўйилмалар, шунингдек камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларнинг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. 219. Ушбу бўлимдаги счётларда чет эл валютасидаги пул маблағлари ва уларга тегишли операциялар миллий валютада - сўмда, чет эл валютасини пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш орқали ҳисобга олинади. Пул маблағлари қолдиғини ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳар ойдаги қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари (ижобий курс фарқи) 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” ёки (салбий курс фарқи) 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар” счётига олиб борилади. 220. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлардаги ҳисоб тартиби ёритилади: 5000 - Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар; 5100 - Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар; 5200 - Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар; 5500 - Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар; 5600 - Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар; 5700 - Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар; 5800 - Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар; 5900 - Камомадлар ва қийматликларнинг бузулишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар. 1-§. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000) 221. Корхона кассасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”; 5020 “Чет эл валютасидаги пул маблағлари”. Зарур ҳолларда айрим (транспорт, алоқа) корхоналарда “Корхона кассаси” ва “Операцион касса” каби счётлар очилиши мумкин. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000) дебети бўйича корхона кассасига келиб тушган пул маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича корхона кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулни банкка топшириш акс эттирилади. 222. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)нинг боғланиши:
|