Главная страница
Навигация по странице:

  • 8-§. Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар (5900)

  • УЧИНЧИ ҚИСМ. МАЖБУРИЯТЛАР

  • VI БЎЛИМ. ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР

  • 1-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (6000)

  • 21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 1.79 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Анкор21 бхмс
    Дата18.05.2022
    Размер1.79 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаБХМС № 21.doc
    ТипДокументы
    #535916
    страница22 из 34
    1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34



    7-§. Қисқа муддатли инвестицияларни

    ҳисобга олувчи счётлар (5800)
    239. Корхонанинг бошқа корхоналар қимматли қоғозларига қилинган қисқа муддатли (бир йил муддатдан кўп бўлмаган) инвестициялари (қўйилмалар) давлат қарзларининг фоизли облигациялари, бошқа корхоналарга берилган қарзлар ва бошқаларнинг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    5810 “Қимматли қоғозлар”;

    5830 “Берилган қисқа муддатли қарзлар”;

    5890 “Бошқа жорий инвестициялар”.
    240. 5810 “Қимматли қоғозлар” счётида акцияларга, давлат қарзларининг фоизли облигацияларига ва бошқа қимматли қоғозларига қўйилган қисқа муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.

    Облигация ва бошқа қимматли қоғозлар 5810 “Қимматли қоғозлар” счётига сотиб олиш қийматида кирим қилинади.

    Корхонада акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши 5810 “Қимматли қоғозлар” счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ва агар қимматли қоғозлар учун тўлов моддий ёки бошқа қийматликлар (пул маблағларидан ташқари) орқали амалга оширилса, моддий ва бошқа қийматликларнинг сотилишини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ҳисобга олинади.

    Агар сотиб олинган облигация ва бошқа қарзга оид қимматли қоғозларнинг сотиб олиш баҳоси уларнинг номинал қийматидан фарқ қилса, у ҳолда сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ шундай ҳисобдан чиқарилиши ёки қўшимча ҳисобланиши керакки, 5810 “Қимматли қоғозлар” счётида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг баҳоси уларни қоплаш даврида номинал қийматига мувофиқ бўлиши лозим. Сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қопланадиган вақтгача бўлган даврда 5810 “Қимматли қоғозлар” счётининг дебети (қўшимча ҳисоблаш)да ёки кредити (ҳисобдан чиқариш)да, 9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари” ёки 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар” счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    5810 “Қимматли қоғозлар” счётида ҳисобга олинган облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг қопланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 5810 “Қимматли қоғозлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
    241. 5830 “Берилган қисқа муддатли қарзлар” счётида корхонанинг бошқа корхоналарга қисқа муддатга берган пулли ва бошқа қарзларининг ҳаракати ҳисобга олинади.

    Берилган қарзлар 5830 “Берилган қисқа муддатли қарзлар” счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Қарзларнинг қайтарилиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 5830 “Берилган қисқа муддатли қарзлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
    242. 5890 “Бошқа жорий инвестициялар” счётида корхоналарнинг банк ва бошқа омонатларга сўмдаги ва чет эл валютасидаги қўйилмаларининг ҳаракати ҳисобга олинади.

    Омонатларга пул маблағларининг ўтказилиши корхоналарда 5890 “Бошқа жорий инвестициялар” счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ҳисобда банк томонидан омонатлар суммаси қайтарилганда корхонада тескари ёзув амалга оширилади.

    Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800) бўйича аналитик ҳисоб қисқа муддатли инвестицияларнинг турлари ва ушбу қўйилмалар амалга оширилган объектлар (қимматли қоғозларни сотувчи-корхоналар, омонатлар ва ҳоказолар) бўйича юритилади.
    243. Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Қимматли қоғозлар маҳсулотлар, товарлар, иш, хизматларни бериш йўли билан харид қилинди


    5810

    9010-9030

    2

    Қимматли қоғозлар асосий воситалар ва бошқа активларни бериш йўли билан харид қилинди


    5810

    9210, 9220

    3

    Узоқ муддатли инвестицияларнинг таркибий ўзгариши (реструктуризация) амалга оширилди


    5810

    0610

    4

    Қимматли қоғозлар нақд пулга харид қилинди


    5810

    5010

    5

    Қимматли қоғозлар қиймати банкдаги счётдан тўланиши орқали харид қилинди


    5810

    5110-5530

    6

    Харидорларга ссуда маблағларининг векселда берилиши


    5810

    5110-5530

    7

    Акцияларнинг тўлов сифатида қимматли қоғозларнинг келиб тушиши


    5810

    4610

    8

    Қимматли қоғозларнинг сотилиши


    5110

    5810

    9

    Корхонанинг қарзи қимматли қоғозлар билан қопланиши


    6990

    5810

    10

    Мажбуриятлар учун гаров сифатида акцияларнинг берилиши


    6010

    5810

    11

    Харидорга вексель суммасига даъво билдирилиши


    4860

    5810

    12

    Даъво муддати тугаганлиги туфайли вексель бўйича қарзни зарар ҳисобига чиқариш


    9690

    5810

    13

    Инвентаризация натижасида қимматли қоғозларнинг камомади


    4730

    5810

    14

    Қисқа муддатли қарзларнинг асосий восита ва бошқа активлар кўринишида берилиши


    5830

    9210, 9220

    15

    Қисқа муддатли қарзларнинг тайёр маҳсулот, товар, иш, хизматлар кўринишида берилиши


    5830

    9010-9030

    16

    Бошқа корхоналар томонидан қисқа муддатли қарзларнинг қайтарилиши


    5110

    5830



    8-§. Камомадлар ва қийматликларнинг

    бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий

    активларни ҳисобга олувчи счётлар (5900)
    244. Қийматликларни тайёрлаш, сақлаш, сотиш ва инвентаризация қилиш жараёнларида аниқланган камомад, талон-тарож ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотиш суммалари, шунингдек ушбу бўлимнинг юқорида келтирилган счётларида ҳисобга олинмаган, бироқ корхона мулки ҳисобланган бошқа жорий активларнинг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар”;

    5920 “Бошқа жорий активлар”.
    245. Товар-моддий захиралар, асосий воситалар ва номоддий активларнинг камомади ва бузилиши 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счётининг дебети ва товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи счётлар ва асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилиши ҳамда турли чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.
    246. 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счётининг кредитида қуйидаги:

    а) қийматликларнинг табиий йўқотиш меъёрларидан ортиқ камомадлари, қийматликларнинг бузилиши, йўқолиши ва ўғирланишининг аниқ айбдорлари аниқланганда - 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”, 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” счётларининг дебети;

    б) қийматликларнинг табиий йўқотиш меъёрларидан ортиқ бузилиши ва ўғирланишидан йўқотишлар, аниқ айбдор шахси аниқланмаганда ва даъво тасдиқланмаганлиги натижасида суднинг эътирози - 9430 “Бошқа операцион харажатлар” дебетига ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

    5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади.
    247. 5920 “Бошқа жорий активлар” счётининг дебетида ушбу бўлимнинг юқорида келтирилган счётларида ҳисобга олиниши мўлжалланмаган жорий активлар акс эттирилади. 5920 “Бошқа жорий активлар” счётининг кредитида бошқа жорий активларнинг сарфланиши акс эттирилади.

    5920 “Бошқа жорий активлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади.
    248. Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар (5900)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет


    Кредит

    1

    ТМЗнинг йўқолиши ва бузилишидан камомадлар


    5910

    1010-2990

    2

    Асосий воситалар ва номоддий активларнинг йўқолиши ва бузилишидан йўқотишлар


    5910

    9210, 9220

    3

    Айбдор шахслардан ундирилиши лозим бўлган суммалар


    4860, 4730

    5910

    4

    Ундирилмаган суммалар ҳисобдан чиқарилди, шунингдек камомадлар зарарга олиб борилди


    9430

    5910

    5

    Пул ўтказиш йўли билан бошқа жорий активлар сотиб олинди


    5920

    5110

    6

    Ҳисобдор шахслар орқали бошқа жорий активлар сотиб олинди


    5920

    4220-4290 6970

    7

    Бошқа жорий активларнинг сарфланиши


    Харажатларни

    ҳисобга олувчи

    счётлар


    5920


    УЧИНЧИ ҚИСМ. МАЖБУРИЯТЛАР

    Ҳужжатнинг рус тилидаги

    матнига қаранг

    VI бўлим. Жорий мажбуриятлар

    VII бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар

    VI БЎЛИМ. ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР
    Муқаддима

    1-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга

    тўланадиган счётлар (6000)

    2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик

    жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)

    3-§. Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (6200)

    4-§. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)

    5-§. Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга

    олувчи счётлар (6400)

    6-§. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига

    тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)

    7-§. Таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6600)

    8-§. Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни

    ҳисобга олувчи счётлар (6700)

    9-§. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга

    олувчи счётлар (6800)

    10-§. Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга

    олувчи счётлар (6900)

    249. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
    250. Чет эл валютасидаги мажбуриятлар ушбу бўлимдаги счётларда пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича чет эл валютасини қайта ҳисоблаш йўли билан, сўмда ҳисобга олинади. Кредиторлик қарзларини ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаганда вужудга келган курс фарқлари 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” (ижобий курс фарқи бўлганда) ёки 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар” (салбий курс фарқи бўлганда) счётига олиб борилади.
    251. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:

    6000 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар;

    6100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар;

    6200 - Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар;

    6300 - Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;

    6400 - Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;

    6500 - Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;

    6600 - Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар;

    6700 - Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар

    6800 - Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;

    6900 - Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар.

    1-§. Мол етказиб берувчилар ва

    пудратчиларга тўланадиган счётлар (6000)
    252. Товар-моддий қийматликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек ташиш бўйича олинган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”;

    6020 “Берилган векселлар”.
    253. Пудратчи қурилиш ва монтаж, илмий-тадқиқот ва шу каби корхоналар бош пудратчи (бош корхона) ҳисобланса, ўз субпудратчиларига бўлган мажбуриятларини ҳам ушбу счётда акс эттиради.
    254. 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счёти ҳақиқатда келиб тушган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматларнинг қийматига ушбу қийматликларни ёки тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади.

    Агар омборга келиб тушган моддий қийматликларнинг сифати, миқдори, шунингдек баҳоси шартномада келишилган шартларга мос келмаса, 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счёти 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти билан боғланган ҳолда тегишли суммага кредитланади.

    6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчи ва пудратчи бўйича алоҳида юритилади.
    255. 6020 “Берилган векселлар” счётининг кредитида сотиб олинган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган жорий мажбуриятлар ҳисобга олинади ва уларни қоплаш давригача ҳисобда туради. Векселлар бўйича мажбуриятлар қопланишига қараб улар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан 6020 “Берилган векселлар” ва 6920 “Ҳисобланган фоизлар” счётларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.

    6020 “Берилган векселлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб берилган векселларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
    256. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (6000)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет


    Кредит

    1

    Мол етказиб берувчилардан ўрнатиладиган асбоб-ускуналар келиб тушди


    0710, 0720

    6010

    2

    Капитал қўйилмалар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари юзасидан берилган счётлар тўловга қабул қилинди


    0810-0890

    6010

    3

    Мол етказиб берувчилардан материаллар келиб тушди


    1010-1090

    6010

    4

    Мол етказиб берувчилардан ўстиришга ва боқувга ҳайвонлар келиб тушди


    1110, 1120

    6010

    5

    Мол етказиб берувчилардан турли ТМЗ келиб тушди (1510-счёти қўлланилганда)


    1510

    6010

    6

    Мол етказиб берувчилардан товар-моддий захираларни харид қилишда ҳисобга олинган ҚҚС суммаси


    4410

    6010

    7

    Корхона томонидан асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун мол етказиб берувчиларнинг бажарган иш ва хизматлари (жумладан: энергия, газ, буғ, сув) қабул қилинди


    2010, 2310, 2510, 2710, 9420

    6010

    8

    Яроқсиз маҳсулотни тузатиш ва кафолатли таъмирлаш бўйича мол етказиб берувчиларнинг кўрсатган хизматлари қабул қилинди


    2610

    6010

    9

    Мол етказиб берувчилардан келгуси давр харажатларига тегишли бўлган иш ва хизматлар қабул қилинди


    3190

    6010

    10

    Мол етказиб берувчилардан товарлар келиб тушди


    2910-2990

    6010

    11

    Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар кўрсатган иш ва хизматлар қабул қилинди


    9410

    6010

    12

    Табиий офатларни тугатиш бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг хизматлари қабул қилинди


    9720

    6010

    13

    Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзлар банкдаги счётлардан тўланди


    6010

    5110-5530

    14

    Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг счётларини тўлашда олдиндан берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши


    6010

    4310-4330

    15

    Даъво муддати тугаган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилди


    6010

    9360

    16

    Кредиторлик қарзини тўлаш учун мол етказиб берувчига оддий вексель берилди


    6010

    6020


    1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34


    написать администратору сайта