21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
Скачать 1.79 Mb.
|
6-§. Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9500) 410. Молиявий фаолият даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар”; 9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар”; 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар”; 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар”; 9550 “Молиявий ижарадан даромадлар”; 9560 “Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар”; 9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари”. 411. Роялти кўринишида олинган даромадлар 9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида 4850 “Олинадиган роялти” ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 412. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида бошқа корхоналар фаолиятида улуш билан иштирок этишдан олинган даромадлар, корхонага тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендлар 9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида 4840 “Олинадиган дивидендлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 413. Узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар кўринишидаги даромадлар 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида 4830 “Олинадиган фоизлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 414. 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” счётида баланснинг валюта моддалари бўйича ижобий курс фарқларидан олинган даромадлар акс эттирилади. Чет эл валютасидаги операциялар бўйича ижобий курс фарқи, шу жумладан, бухгалтерия балансини тузиш санасига қарзларни қайта баҳолаш фарқлари 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” счётига ўтказилади. 415. Мулкни молиявий ижарага беришдан олинган даромадлар 9550 “Молиявий ижарадан даромадлар” счётининг кредитида 4830 “Олинадиган фоизлар”, 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар”, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 416. Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар 9560 “Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар” счётининг кредитида қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 417. 9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари” счётида молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари акс эттирилади. 418. Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9500)нинг боғланиши:
7-§. Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (9600) 419. Молиявий фаолият бўйича харажатлар тўғрисидаги ахбротларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9610 “Фоизлар кўринишидаги харажатлар”; 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар”; 9630 “Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар”; 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар”. 420. Банклар, мол етказиб берувчиларнинг кредитлари ва қарзлар, молиявий ижара бўйича фоизлар ва бошқа фоиз тўлови харажатлари 9610 “Фоизлар кўринишидаги харажатлар” счётининг дебетида 6920 “Ҳисобланган фоизлар” ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 421. 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар” счётида салбий курс фарқи ва баланснинг валюта моддаларига доир операциялар бўйича зарарлар акс эттирилади. Чет эл валютаси операциялари бўйича салбий курс фарқлари, шу жумладан, бухгалтерия балансини тузиш санасига қарзларни қайта баҳолашдан фарқ 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар” счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 422. Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар 9630 “Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар” счётининг дебетида мажбуриятлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 423. 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар” счётида молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар акс эттирилади. 424. Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (9600)нинг боғланиши:
8-§. Фавқулодда фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар (9700) 425. Корхонанинг одатий хўжалик фаолиятидан кескин фарқ қиладиган фавқулоддаги ҳодисалар (тасодиф, кутилмаган ва одатий бўлмаган зарар ва йўқотишлар) натижасида вужудга келадиган фойда ва зарарлар ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади: 9710 “Фавқулоддаги фойдалар”; 9720 “Фавқулоддаги зарарлар”. 426. Фавқулодда ҳодисалардан фойда 9710 “Фавқулоддаги фойдалар” счётининг кредитида ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 427. Фавқулодда ҳодисалардан зарар 9720 “Фавқулоддаги зарарлар” счётининг дебетида узоқ муддатли ва жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9710 “Фавқулоддаги фойдалар”, 9720 “Фавқулоддаги зарарлар” счётлари 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 9710 “Фавқулоддаги фойдалар”, 9720 “Фавқулоддаги зарарлар” счётлари бўйича аналитик ҳисоб фавқулоддаги фойда ва зарарларнинг номлари бўйича юритилади. 428. Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар (9700)нинг боғланиши:
9-§. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар (9800) 429. Қонунчиликда белгиланган фойда солиғи бўйича йил давомида ҳисобланган бўнак тўловлари ва қайта ҳисоблаш бўйича ҳақиқатда фойдадан тўловларни ҳисобга олиш учун қуйидаги счётлар мўлжалланган: (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) 9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”; 9820 “Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар”. 430. Йил давомида бюджетга фойдадан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган тўловлар 9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”, 9820 “Фойдадан ҳисобланадиган бошқа солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлар” счётининг дебетида бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) Ҳисобот даври тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда 9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”, 9820 “Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлар” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари бўйича юритилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) 431. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар (9800)нинг боғланиши:
10-§. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар (9900) 432. 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти ҳисобот йилида корхона фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий фаолиятдан, молиявий фаолиятдан ва фавқулодда даромадлардан ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар суммасига камайтирилишидан юзага келади. 9910 “Якуний молиявий натижа” счётининг дебетида корхонанинг харажат (зарар)лар, кредитида эса фойдалар акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит айланмаси таққосланиши ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)ни кўрсатади. Ҳар бир ҳисобот даври охирида 9910 “Якуний молиявий натижа” счётининг дебети ва кредити бўйича айланмалар йиғилади ва ҳисобот даврининг якуний молиявий натижасини ифодаловчи ушбу счёт бўйича умумий қолдиқ ҳисоблаб чиқарилади. Ҳисобот даврининг тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузишда 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 433. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар (9900)нинг боғланиши:
|