21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
Скачать 1.79 Mb.
|
4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300) 392. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда”; 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда”; 9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар”; 9340 “Ўтган йиллар фойдалари”; 9350 “Оператив ижарадан даромадлар”; 9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар”; 9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари”; 9380 “Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам”; 9390 “Бошқа операцион даромадлар”. 393. Ҳисобот даврининг охирида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётининг кредитида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 394. Ҳисобот даврининг охирида бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётининг кредитида 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 395. Хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари учун қарздорлардан ундирилган жарималар, пеня, устамалар ва бошқа жарима турлари, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар 9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 396. Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари 9340 “Ўтган йиллар фойдалари” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки тегишли олинадиган счётларнинг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 397. Мулкни оператив ижарага беришдан даромадлар 9350 “Оператив ижарадан даромадлар” счётининг кредитида 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 398. Даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар 9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар” счётининг кредитида кредитор ва депонент қарзларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 399. 9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари” счётида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобга олинади. 400. Пул маблағлари ва пул эквивалентлари кўринишида текинга олинган даромадлар 9380 “Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам” счётининг кредитида пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 401. Бошқа операцион фаолиятдан олинган даромадлар 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 402. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300)нинг боғланиши:
5-§. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400) 403. Ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган сотиш харажатлари, бошқарув харажатлари, бошқа операцион харажатлар, шунингдек келгусида солиқ солинадиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9410 “Сотиш харажатлари”; 9420 “Маъмурий харажатлар”; 9430 “Бошқа операцион харажатлар”. 404. Давр харажатларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й. 2-сон, 9-модда) билан тартибга солинади. 405. 9410 “Сотиш харажатлари” счётида маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар, яъни, маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ, транспорт воситаларига ортиш, маркетинг билан шуғулланувчи ходимлар ва бўлимларнинг харажатлари ва бошқалар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9410 “Сотиш харажатлари” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 406. 9420 “Маъмурий харажатлар” счётида корхонани бошқариш бўйича харажатлар, бошқарув ходимларининг меҳнат ҳақи харажатлари, умумбошқарув аҳамиятига молик асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари, умумхўжалик аҳамиятидаги биноларнинг ижара тўловлари ва бошқа харажатлар ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида 9420 “Маъмурий харажатлар” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 407. 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари, ахборот, аудиторлик ва маслаҳат хизматлари учун тўлов харажатлари, иш ҳақи ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган компенсациялаш ва рағбатлантириш аҳамиятига молик тўловлар, банк ва депозитарий хизматларининг тўловлари, зарарлар, жарималар, пенялар ва бошқа оперцион фаолият жарёнида вужудга келадиган, ишлаб чиқариш жараёни, молиявий фаолият ва фавқулодда харажатлар моддаларининг белгилари бўлмаган бошқа харажатлар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9430 “Бошқа оперцион харажатлар” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 408. 409. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)нинг боғланиши:
|