Главная страница
Навигация по странице:

  • ИККИНЧИ ҚИСМ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР

  • II БЎЛИМ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР

  • 21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 1.79 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Анкор21 бхмс
    Дата18.05.2022
    Размер1.79 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаБХМС № 21.doc
    ТипДокументы
    #535916
    страница9 из 34
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34

    9-§. Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва кечиктирилган

    харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (0900)
    76. Қуйидаги ҳисоб-китобларнинг узоқ муддатли қисми:

    а) харидорлар ва буюртмачилар билан - олинган векселлар бўйича;

    б) ижарачилар билан - уларнинг молиявий ижара шартномаси асосида олган асосий воситалари бўйича;

    в) мол етказиб берувчилар билан - уларга товар-моддий бойликлар ва бошқа активларни етказиб бериш учун берилган бўнаклар бўйича;

    г) харидорлар ва буюртмачилар билан - товарлар, тайёр маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун олинадиган счётлар бўйича;

    д) ажратилган бўлинмалар билан - товарлар, тайёр маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун олинадиган счётлар бўйича;

    е) харидорлар ва буюртмачилар билан - кредитга сотилган товарлар бўйича;
    з) моддий-жавобгар шахслар ва корхонанинг ходимлари билан - моддий зарарни қоплаш бўйича;

    и) бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан - корхонага юқорида келтирилмаган турли қарзлар бўйича;

    к) вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича;

    л) облигациялар дисконтлари бўйича кечиктирилган харажатлар;

    м) бошқа кечиктирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    0910 "Олинган векселлар";

    0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар";

    0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари";

    0940 "Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари";

    0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи";

    0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар";

    0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар".
    77. 0910 "Олинган векселлар" счётида харидорлар ва буюртмачилардан улар сотиб олган товар-моддий захиралари ва бошқа активлар, улар учун бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича харидорлар ва буюртмачилар томонидан тўлов ҳужжати сифатида вексель тақдим қилиши натижасида, улардан олиниши керак бўлган тўлов суммаси ҳисобга олинади. Бунда шундай ҳисоб-китоблар содир бўлганда, олинадиган счётларнинг узоқ муддатли қисми 0910 "Олинган векселлар" счётининг дебети ва 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар", 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар", 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши", 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётларининг кредитида акс эттирилади.
    78. 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти ижарага берувчи корхонада мулкнинг молиявий ижара шартномаси бўйича муомалаларни ҳисобга олишда фойдаланилади.

    Асосий восита объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича беришда ижарага берувчи объектларнинг қийматини умумий тартибда ҳисобдан чиқаради. Бунда молиявий ижарага берилган асосий восита объектларининг қиймати ижарачи ва ижарага берувчи билан келишилган баҳода узоқ муддатли қисми 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счётининг дебетига, жорий қисми 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётининг дебетига ва дебиторлик қарзининг жами суммаси 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига ўтказилади.

    9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти бўйича кредитдаги сальдо (ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи томонидан келишилган баҳодаги қиймати билан бу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ) кечиктирилган фойда сифатида 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счётига узоқ муддатли қисми ва 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётига жорий қисми ҳисобдан чиқарилади.

    Ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи келишган баҳодаги қиймати билан ушбу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқнинг тегишли қисми ижара ҳақи келиб тушганда 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётидан 9550 "Молиявий ижарадан даромадлар" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.

    Ҳисобот даврининг охирида ижарага берувчи 12 ой мобайнида келиб тушадиган суммаларни 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счётининг кредитидан 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётининг дебетига ўтказади. Ижара ҳақининг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётининг кредитида акс эттирилади.

    Агар асосий воситалар объекти ижара муддатининг тугашига қадар ижарачининг мулкига ўтса, у ҳолда сотиб олиш баҳоси тўланган ижара ҳақини чегириб ташлаган ҳолда юқорида кўриб ўтилган ижара ҳақининг келиб тушишини акс эттириш тартибида сотиб олиш вақтида акс эттирилади.

    0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ижара шартномаси бўйича юритилади.
    79. 0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари" счётида корхона ходимларига кредитга сотилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар, берилган қарзлар бўйича уларнинг қарздорлиги, ходимларнинг корхонага пул маблағлари, товар-моддий қийматликларининг камомади ва ўғирланиши, яроқсизлиги натижасида етказилган моддий зарарларнинг қопланиши, шунингдек бошқа турдаги зарарларнинг қопланиши ва шу кабилар ҳисобга олинади.

    Кредитга товар сотиб олган шахс ишлайдиган корхона уларга берилган кредитни савдо корхоналари томонидан банк кредити ҳисобидан тўлиқ қоплаши мумкин. Бунда банк савдо корхоналарининг тегишли ҳисоб-китоб ҳужжатларини ўзининг кредити ҳисобидан тўлайди. Ушбу муомала корхоналарда 0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари" счётининг дебети ва 7810 "Узоқ муддатли банк кредитлари" счётининг кредитида акс эттирилади.

    Ходимларга берилган қарзлар суммаси 0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари" счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счёлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Кредитга сотилган товарлар, берилган қарзлар, моддий ва бошқа зарарларнинг қопланиши бўйича қарзларнинг узоқ муддатли қисмининг жорий дебиторлик қарзлари қисмига ўтказилишида 4710 "Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи", 4720 "Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи", 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи", 4790 "Ходимларнинг бошқа қарзлари" счётларининг дебети, 0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари" счётининг кредити бўйича ёзув амалга оширилади.

    0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари" счёти бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими бўйича юритилади.
    80. 0940 "Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари" счётида харидорлар ва буюртмачилардан даъволар ва бошқалар бўйича олинадиган счётларнинг узоқ муддатли қисми ҳисобга олинади.

    Юқорида келтирилган счётлар бўйича аналитик ҳисоб харидорлар ва буюртмачиларга берилган ҳар бир счёт бўйича юритилади. Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши векселлар, харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича қарзлар тўғрисида маълумотларни олиш имкониятини бериши лозим.
    81. 0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётида жорий ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) 146-моддаси талабларини ҳисобга олган ҳолда тўланадиган солиқнинг узоқ муддатли қисми ҳисобга олинади. Вақтинчалик фарқларга оид харажатлар бўйича солиқни ҳисоблаш 0930 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебети ва 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счётининг кредитида акс эттирилади. Кейинчалик бу харажатларнинг жами фойдали хизмат муддати давомида ёки 10 йил мобайнида, бу муддатларнинг қайси бири қисқароқ бўлишидан келиб чиққан ҳолда, (вақт оралиғидаги фарқлар) солиқнинг тегишли қисми узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказилади, бу эса 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебети ва 0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда (даромад) солиғи" счётининг кредитида акс эттирилади. Тегишли муддатда тўланадиган фойда (даромад) солиғини ҳисоблашда ушбу сумма ҳисобга олинади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

    Вақтинчалик фарқлар - бу даромад ва харажатларнинг айрим моддалари солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган ҳисобот даври билан ушбу моддалар ҳисоб фойдасига киритиладиган ҳисобот даврининг мувофиқ келмаслиги натижасида юзага келадиган ҳисобот давридаги солиққа тортиладиган ва ҳисоб фойдаси ўртасидаги фарқдир.

    Харажатларнинг тегишли суммасига солиқлар камайтирилиши юз берадиган даврлар келганда солиқлар суммаси 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счётининг дебети ва 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг кредитида акс эттирилади. Шундай қилиб, 0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебетидаги қолдиқ келгуси даврларда бюджетга тўланадиган умумий солиқ суммасининг камайтириш зарур бўлган солиқ суммасининг узоқ муддатли қисмини кўрсатади.
    82. 0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётида харажатларга қоплаш муддати давомида тақсимланиб борадиган облигация дисконт (чегирма)лари бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган харажатлари акс эттирилади. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотувчи (эмитент)лар томонидан фойдаланилади. Облигацияларнинг чегирма билан сотилиши 0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти ва олинган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 7830 "Тўланадиган облигациялар" счётининг кредитида акс эттирилади. Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ҳисобдан чиқарилганда 0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар" счёти билан боғланган ҳолда кредитланади.
    83. 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётида 0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" ва 0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётларида кўрсатилмаган бошқа кечиктирилган харажатлар акс эттирилади. Ушбу харажатларни ишлаб чиқариш, давр харажатлари, молиявий фаолият харажатларига ҳисобдан чиқариладиган муддати қонунчилик асосида тиртибга солинади. Бунда бошқа кечиктирилган харажатларнинг узоқ муддатли қисми 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётининг дебетида, жорий қисми эса 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётининг дебетида акс эттирилади.

    0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича мол етказиб берувчи ёки пудратчи бўйича юритилади.
    84. Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (0900)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни


    Счётларнинг боғланиши


    Дебет


    Кредит


    1

    Банк томонидан тўлови кафолатланган харидорлар ва буюртмачилардан олинган векселларнинг узоқ муддатли қисми


    0910

    4010

    2

    Олинган векселларнинг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш


    4020

    0910

    3

    Ижарачи билан келишилган баҳода асосий воситаларнинг молиявий ижара шартномаси бўйича берилиши:

    узоқ муддатли қисмига;

    жорий қисмига.


    0920

    4810

    9210

    9210

    4

    Олинадиган молиявий ижаранинг узоқ муддатли қисмининг жорий қисмига ўтказилиши


    4810

    0920

    5

    Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимлар қарзларининг узоқ муддатли қисми


    0930

    7810

    6

    Кредитга сотилган товарлар бўйича қарзларнинг узоқ муддатли қисмининг жорий қисмига ўтказилиши


    4710

    0930

    7

    Берилган қарзлар бўйича ходимлар қарзларининг узоқ муддатли қисми


    0930

    5110-5530

    8

    Берилган қарзлар бўйича қарзлар суммасининг узоқ муддатли қисмининг жорий қисмига ўтказилиши


    4720

    0930

    9

    Моддий зарарларни қоплаш бўйича қарзларнинг узоқ муддатли қисми


    0930

    1010-2990, 5010-5530, 9210

    10

    Моддий зарарларни қоплаш бўйича қарзлар суммасининг узоқ муддатли қисмининг жорий қисмига ўтказилиши


    4730

    0930

    11

    Берилган бўнакларнинг узоқ муддатли қисми


    0940

    5110-5530

    12

    Берилган бўнакларнинг узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказилиши


    4310-4330

    0940

    13

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларнинг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш


    4110-4120

    0940

    14

    Бошқа шахслар қарзлари суммасининг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш


    4890

    0940

    15

    Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи


    0950

    6410

    16

    Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи суммасининг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш


    3210

    0950

    17

    Облигацияларни чегирма (дисконт) билан сотиш


    0960

    7830

    18

    Дисконт бўйича кечиктирилган харажатларнинг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш


    3220

    0960

    19

    Келгуси даврлар (узоқ муддатли) ҳисобига тўланган ижара тўловлари


    0990

    5110-5530

    20

    Келгуси даврлар (узоқ муддатли) ҳисобига тўланган абонент тўловлари


    0990

    5110-5530

    21

    Кечиктирилган харажатларнинг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш


    3290

    0990


    ИККИНЧИ ҚИСМ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР

    Ҳужжатнинг рус тилидаги

    матнига қаранг

    II бўлим. Товар-моддий захиралар

    III бўлим. Келгуси давр харажатлари ва

    кечиктирилган харажатлар - жорий қисми

    IV бўлим. Олинадиган счётлар - жорий қисми

    V бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли

    инвестициялар ва бошқа жорий активлар

    II БЎЛИМ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР
    Муқаддима

    1-§. Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000)

    2-§. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар (1100)

    3-§. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500)

    4-§. Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)

    5-§. Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000)

    6-§. Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2100)

    7-§. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300)

    8-§. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500)

    9-§. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2600)

    10-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700)

    11-§. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2800)

    12-§ Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900)

    85. Ушбу бўлимнинг счётлари қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган:

    а) маҳсулот ишлаб чиқариш ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё захиралари, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идишлар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари, бошқа материаллар;

    б) тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш;

    в) тайёр маҳсулотлар;

    г) корхонанинг одатдаги фаолияти давомида сотиш учун мўлжалланган товарлар.
    86. Товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил қилишда уларнинг таркиби, ҳолати, ҳаракати, миқдори, харид қилиниши, қайта баҳолаш тартиби ва ҳоказоларга эътибор қаратиш лозим. Ҳисоб маълумотлари маҳсулот таннархини пасайтириш имкониятларини қидириб топиш, моддий қийматликлардан тежамли фойдаланиш, харажат меъёрларини камайтириш, уларни тегишли ҳолатда сақлаш ва уларнинг бутлигини таъминлаш тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлиши лозим.
    87. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади:

    1000 - Материалларни ҳисобга олувчи счётлар;

    1100 - Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар;

    1500 - Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар;

    1600 - Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар;

    2000 - Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар;

    2100 - Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар;

    2300 - Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар;

    2500 - Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар;

    2600 - Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар;

    2700 - Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар;

    2800 - Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар;

    2900 - Товарларни ҳисобга олувчи счётлар.
    88. Активларни товар-моддий захираларга киритиш тартиби ва уларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 15 июндаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сон БҲМС) "Товар-моддий захиралар" (2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 282-модда) билан тартибга солинади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34


    написать администратору сайта