Главная страница
Навигация по странице:

  • 10-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700)

  • 21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 1.79 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Анкор21 бхмс
    Дата18.05.2022
    Размер1.79 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаБХМС № 21.doc
    ТипДокументы
    #535916
    страница14 из 34
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34

    9-§. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни

    ҳисобга олувчи счётлар (2600)
    131. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2610 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётида амалга оширилади.

    2610 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётининг дебетида аниқланган яроқсиз маҳсулотлар бўйича харажатлар, шунингдек кафолатли таъмирлаш харажатлари йиғилади.

    2600 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётининг кредитида яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларнинг камайишига олиб бориладиган суммалар (яроқсиз маҳсулотнинг фойдаланиш мумкин бўлган баҳоси бўйича қиймати, яроқсиз маҳсулотнинг айбдорларидан ушланадиган суммалар, мол етказиб берувчилар томонидан етказиб берилган сифатсиз материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлардан фойдаланиш натижасида юзага келган яроқсиз маҳсулот ва бошқалар учун ундириладиган суммалар), шунингдек яроқсиз маҳсулотлардан кўрилган йўқотиш сифатида ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилган суммалар акс эттирилади.

    Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг алоҳида цехлари, маҳсулот турлари, харажат моддалари ва яроқсиз маҳсулотларнинг вужудга келиш сабаблари бўйича юритилади.
    132. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2600)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича материаллар сарфланди


    2610

    1010-1090

    2

    Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришда аниқланган тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларнинг ҳисобдан чиқарилиши


    2610

    2010, 2310

    3

    Ўзида ишлаб чиқарилган яроқсиз ярим тайёр маҳсулотлар аниқланди ва ҳисобдан чиқарилди


    2610

    2110

    4

    Умумишлаб чиқариш харажатларининг улуши яроқсиз маҳсулотлар таннархига киритилди


    2610

    2510

    5

    Харидорга яроқсиз маҳсулот ўрнига юборилган маҳсулот таннархи


    2610

    2810

    6

    Яроқсиз маҳсулотларни тузатишда ва кафолатланган таъмирлаш бўйича мол етказиб берувчилардан олинган хизматлар


    2610

    6010

    7

    Ишлаб чиқаришда яроқсиз маҳсулотларгатегишли ягона ижтимоий тўлов бўйича харажатлар

    2610

    6520

    8

    Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича меҳнат ҳақи суммаси ҳисобланди


    2610

    6710

    9

    Яроқсиз маҳсулотларнинг қайтарилиши ва бошқалар билан боғлиқ суммаларнинг ҳисобдор шахслар ҳисобидан чиқарилиши


    2610

    4220-4290 6970

    10

    Истемолчилар томонидан олинган яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича қилинган харажатлари учун уларга бўлган қарз


    2610

    6990

    11

    Яроқсиз маҳсулотни тузатишдан қолган ва якуний яроқсиз маҳсулотларни ҳисобдан чиқаришдан олинган моддий қийматликларнинг (фойдаланиш мумкин бўлган баҳосида) кирим қилиниши


    1010-1090

    2610

    12

    Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг маҳсулотлари, иш ва хизматлари таннархига киритилди


    2010, 2310

    2610

    13

    Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар моддий зарар етказган айбдор ишчилар ҳисобига ҳисобдан чиқарилди


    4730

    2610

    14

    Компенсация қилинмайдиган ўтган йилларнинг яроқсиз маҳсулотларидан йўқотишлар зарарга ҳисобдан чиқарилди


    9430

    2610



    10-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни

    ҳисобга олувчи счётлар (2700)
    133. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётида амалга оширилади.

    Корхонанинг хизмат кўрсатувчи хўжаликлари сифатида корхонанинг мақсади бўлган фаолияти маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва хўжаликлар тушунилади. Жумладан, ушбу счётда корхонанинг балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой коммунал хўжалиги объектлари, спорт ва маданият, тикувчилик ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш устахоналари, ошхона ва буфетлар, илмий-тадқиқот ва конструкторликка оид ажратилган бўлинмаларни сақлаш харажатлари акс эттирилади.
    134. 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг дебетида хизмат кўрсатувчи хўжаликларда маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатлар 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётнинг дебетига товар-моддий захиралар, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади.

    2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг кредитида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг кредити бўйича товар моддий захиралар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади.

    2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир хизмат кўрсатувчи хўжалик ва харажат элементлари, моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади.
    135. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши


    2710

    0210-0299

    2

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи тўлаш харажатлари


    2710

    6710

    3

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган номоддий активлар амортизацияси


    2710

    0510-0590

    4

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ёрдамчи ишлаб чиқаришга кўрсатилган ва уларнинг исътемол қилган хизматлари қиймати


    2710

    2310

    5

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатларининг сотиш ва маъмурий харажатларга тақсимланиши


    9410, 9420

    2710

    6

    Ҳисобот даври охирида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар зарарларининг давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши


    9430

    2710

    7

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжлари учун материалларнинг сарфланиши


    2710

    1010-1090

    8

    Маҳсулот олиш учун ҳайвонларнинг сўйилиши


    2710

    1110, 1120

    9

    Тугалланмаган маҳсулотни қайта баҳолаш:

    а) қийматининг оширилиши;

    б) қийматининг камайтирилиши.


    2710

    3290

    6230

    2710

    10

    Материаллар қийматидаги фарқлар ҳисобланган улушда хизмат кўрсатувчи хўжаликлар счётига ҳисобдан чиқарилди


    2710

    1610

    11

    Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжлари учун сарфланди


    2710

    2110

    12

    Келгуси даврлар харажатларининг улуши хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулоти, иш ва хизматлари таннархига олиб борилди


    2710

    3110-3190

    13

    Асосий цехлар маҳсулотларининг бир қисми хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг эҳтиёжлари учун ишлатилди


    2710

    2810

    14

    Мол етказиб берувчилардан хизмат кўрсатувчи хўжаликларга келиб тушган моддий қийматликлар (сув, буғ, энергия ва хоказолар) ва хизматлар


    2710

    6010

    15

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда суғурта бўйича харажатлар


    2710

    6510

    16

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари бўйича мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар


    2710

    6520

    17

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларга кўрсатган хизматлари учун турли корхоналарга бўлган қарзлар


    2710

    6990

    18

    Ҳисобдор шахсларга қарзлар


    2710

    6970

    19

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларга ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларнинг кўрсатган хизматлари


    2710

    6110, 6120

    20

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ортиқча тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг кирим қилиниши


    2710

    9390

    21

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг капитал қўйилмаларни амалга оширишдаги харажатлари ва хизматлари ҳисобдан чиқарилди


    0810-0890

    2710

    22

    Илгари хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжлари учун ҳисобдан чиқарилган материалларнинг қайтарилиши


    1010-1090

    2710

    23

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари ўстиришдаги ва бўрдоқига боқилаётган хайвонларнинг таннархига киритилди


    1110, 1120

    2710

    24

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг материалларни харид қилишда кўрсатган хизматлари ва харажатлари


    1510

    2710

    25

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари (мавсумий тармоқларда) келгуси давр харажатлари таркибига киритилди


    3110-3190

    2710

    26

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тайёр маҳсулотлар кирим қилинди


    2810

    2710

    27

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулотларни етказиш ва сотишда кўрсатган хизматлари ҳисобдан чиқарилди


    9410

    2710

    28

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг сотган маҳсулотлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг ҳақиқий таннархини ҳисобдан чиқариш


    9110, 9130

    2710

    29

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан бошқа корхоналарга инвестиция тариқасида маҳсулотлар берилди ва хизмалар кўрсатилди


    9110, 9130

    2710

    30

    Ажратилган бўлинмаларга хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулотлари берилди ёки харажатлари ҳисобдан чиқарилди


    4110

    2710

    31

    Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг табиий офат, ёнғин ва шу кабилар натижасида кўрган зарарлари ҳисобдан чиқарилди


    9430, 9720

    2710
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34


    написать администратору сайта