Главная страница
Навигация по странице:

  • 8-§. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500)

  • 21 бхмс. БХМС № 21. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 1.79 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Анкор21 бхмс
    Дата18.05.2022
    Размер1.79 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаБХМС № 21.doc
    ТипДокументы
    #535916
    страница13 из 34
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34

    7-§. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни

    ҳисобга олувчи счётлар (2300)
    123. Корхонанинг асосий ишлаб чиқаришига ёки асосий фаолиятига ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётида амалга оширилади.
    124. Ушбу счёт қуйидагиларни таъминлайдиган, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш учун қўлланилади:

    а) энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан хизмат кўрсатиш;

    б) транспорт хизматини кўрсатиш;

    в) асосий воситаларни таъмирлаш;

    г) асбоблар, тўртбурчак муҳрлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларини тайёрлаш ёки қурилиш материлларини бойитиш (асосан қурилиш корхоналарида);

    д) тош, шағал, қум ва бошқа руда бўлмаган материалларни қазиб олиш;

    е) ёғоч материалларни тайёрлаш ва тахта қилиш;

    ж) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тузлаш, қуритиш ва консерва қилиш (асосан савдо корхоналарида).

    Бундан ташқари ушбу счётларда корхона балансида турувчи илмий текшириш ва тажриба конструкторлик бўлинмаларининг харажатлари акс эттирилиши мумкин.
    125. 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётининг дебети бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғри харажатлар, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган эгри харажатлар ва яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар акс эттирилади.

    Маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ тўғри харажатлар 2310 "Асосий ишлаб чиқариш" счётига, ишлаб чиқариш захиралари, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, асосий воситаларга эскириш ва номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади.

    Ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган эгри харажатлар 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётига 2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари" счётидан ҳисобдан чиқарилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар айрим ҳолларда бевосита 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётида ҳисобга олиниши мумкин.

    Яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётига 2610 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётидан ҳисобдан чиқарилади.

    2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётининг кредитида тугалланган маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш ҳақиқий таннархининг суммалари акс эттирилади. Ушбу суммалар 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётининг кредитидан 2010 "Асосий ишлаб чиқариш", 2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари", 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар", 9130 "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи", 9420 "Маъмурий харажатлар" счётларига ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.

    2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счёти бўйича аналитик ҳисоб харажат элементлари ва моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади.

    2010 "Асосий ишлаб чиқариш" счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг таннархини кўрсатади.

    2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади.
    126. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларида фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши


    2310

    0211-0299

    2

    Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларига тааллуқли номоддий активларга амортизация ҳисобланди


    2310

    0510-0590

    3

    Ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун материаллар сарфланди


    2310

    1010-1090

    4

    Маҳсулот олиш учун ҳайвонларнинг сўйилиши


    2310

    1110, 1120

    5

    Тугалланмаган маҳсулотни қайта баҳолаш

    а) қийматининг оширилиши;

    б) қийматининг камайтирилиши.


    2310

    3290

    6230

    2310

    6

    Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобланган улушларда ёрдамчи ишлаб чиқариш счётларига ҳисобдан чиқариш


    2310

    1610

    7

    Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сарфланиши


    2310

    2110

    8

    Умумишлаб чиқариш харажатларининг тегишли улуши ёрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулотлари, иш ва хизматлари таннархига киритилиши


    2310

    2510

    9

    Ёрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулотларини тайёрлашдаги яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар уларнинг таннархига киритилиши


    2310

    2610

    10

    Келгуси даврлар харажатларининг улуши ёрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулотлари, иш ва хизматлар таннархига киритилди


    2310

    3110-3190 3210-3290

    11

    Асосий цехларнинг маҳсулотлари ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатилди


    2310

    2810

    12

    Мол етказиб берувчилардан ёрдамчи ишлаб чиқаришга моддий қийматликлар ва хизматлар (сув, буғ, энергия ва ҳоказо) келиб тушди


    2310

    6010, 6990

    13

    Қондирилмаган даъволар суммасининг ёрдамчи цехларга тегишли бўлган қисми уларнинг маҳсулоти, иш ва хизматлари таннархига ҳисобдан чиқарилди


    2310

    4860

    14

    Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги суғурта харажатлари


    2310

    6510

    15

    Ёрдамчи ишлаб чиқаришга тегишли ягона ижтимоий тўлов бўйича харажатлар

    2310

    6520

    16

    Ёрдамчи ишлаб чиқариш ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш бўйича суммаларнинг ҳисобланиши


    2310

    6710

    17

    Ёрдамчи ишлаб чиқаришга кўрсатилган хизматлар бўйича турли корхоналарга бўлган қарзлар


    2310

    6990

    18

    Олинган суммадан ортиқча харажат қилганликлари учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар


    2310

    6970

    19

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларнинг ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларига кўрсатган хизматлари


    2310

    6110, 6120

    20

    Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ортиқчаси кирим қилинди


    2310

    9390

    21

    Ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни харид қилишда қилинган харажатлар асбоб-ускуналар қийматига қўшилди


    0710-0720

    2310

    22

    Капитал қўйилмаларда амалга оширилган ёрдамчи цехларнинг харажатлари ва хизматлари ҳисобдан чиқарилди


    0810-0890

    2310

    23

    Илгари ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ҳисобдан чиқарилган материалларнинг қайтарилиши


    1010-1090

    2310

    24

    Ёрдамчи ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлар кирим қилинди


    1040

    2310

    25

    Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг ўстиришдаги ва боқувдаги хайвонлар таннархига киритилиши


    1110, 1120

    2310

    26

    Материалларни тайёрлаш ва харид қилишда ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг кўрсатган хизматлари ва харажатлари


    1510

    2310

    27

    Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва хизматлари ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларининг таннархига киритилди


    2110

    2310

    28

    Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари


    2610

    2310

    29

    Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг хизмат кўрсатувчи хўжаликларга ўтказилиши


    2710

    2310

    30

    Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва хизматларининг (мавсумий тармоқларда) келгуси давр харажатларига олиб борилиши


    3190-3290

    2310

    31

    Ёрдамчи ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар кирим қилинди


    2810

    2310













    33

    Маҳсулотларни сотиш ва етказиб беришда ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг кўрсатган хизматлари ҳисобдан чиқарилди


    9410

    2310

    34

    Ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг маҳсулотлари ва бажарилган ишлари, кўрсатган хизматларининг ҳақиқий таннархини ҳисобдан чиқариш


    9110, 9130

    2310

    35

    Ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг сотиш ва турли чиқиб кетишидаги харажатларининг ҳисобдан чиқарилиши:

    асосий воситалар;

    номоддий активлар.


    9210

    9220

    2310

    2310

    36

    Бошқа корхоналарга ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг инвестиция тариқасида маҳсулотлари берилди ва хизмалари кўрсатилди


    9110, 9130

    2310

    37

    Ажратилган бўлинмаларга ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг харажатлари ҳисобдан чиқарилди ёки маҳсулот берилди


    4110

    2310

    38

    Табиий офат, ёнғин ва шу кабилар натижасида кўрилган ёрдамчи цехларнинг зарарлари ҳисобдан чиқарилди


    9720

    2310

    39

    Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги аниқланган моддий қийматликларнинг камомади ва бузилишлари


    5910

    2310

    40

    Қайтариладиган ва кўп марта ишлатиладиган идишлар бўйича харажатлар ва йўқотишлар


    9430

    2310



    8-§. Умумишлаб чиқариш харажатларини

    ҳисобга олувчи счётлар (2500)
    127. Корхонанинг умумишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари" счётида амалга оширилади.
    128. Ушбу счётда умумишлаб чиқариш характерига эга бўлган харажатлар акс эттирилади, жумладан:

    а) машина ва ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича;

    б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари бўйича;

    в) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари;

    г) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкнинг суғурта харажатлари;

    д) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари;

    е) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш бинолари, машина ва ускуналар, бошқа ижарага олинган воситалар учун ижара тўловлари;

    ж) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи;

    з) ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
    129. Умумишлаб чиқариш харажатлари умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ишлаб чиқариш захиралари, ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган харажатлар 2010 "Асосий ишлаб чиқариш", 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.

    Умумишлаб чиқариш харажатларини алоҳида ҳисоб объектлари орасида тақсимлаш тартиби корхонанинг ҳисоб сиёсати орқали аниқланади.

    Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг алоҳида бўлинмалари ва харажатлар моддалари бўйича юритилади.
    130. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500)нинг боғланиши:


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши


    Дебет

    Кредит


    1

    Умумишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситаларнинг эскириши


    2510

    0220-0299

    2

    Умумишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активларнинг амортизацияси


    2510

    0510-0590

    3

    Умумишлаб чиқариш мақсадларига материалларнинг сарфланиши


    2510

    1010-1090

    4

    Умумишлаб чиқариш мақсадларига сарфланган материаллар қийматидаги фарқ ҳисобдан чиқарилди


    2510

    1610

    5

    Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар умумишлаб чиқариш мақсадлари учун (синовлар, тажрибалар ўтказишга) берилди


    2510

    2110

    6

    Ёрдамчи ишлаб чиқариш хизматлари умумишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилди


    2510

    2310

    7

    Келгуси давр харажатлари умумишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилди


    2510

    3110-3190

    8

    Ўзида тайёрланган маҳсулотлардан умумишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган эҳтиёжлар учун фойдаланилди


    2510

    2810

    9

    Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш (энергия, сув, газ, алоқа ва ҳоказо) бўйича мол етказиб берувчиларнинг хизматлари


    2510

    6010

    10

    Илгари тақдим этилган, лекин қондирилмаган даъволар суммасининг умумишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилиши


    2510

    4860

    11

    Умумишлаб чиқариш харажатлари билан боғлиқ суғурта харажатлари


    2510

    6510

    12

    Умумишлаб чиқариш ишлаб чиқаришга тегишли ягона ижтимоий тўлов бўйича харажатлар

    2510

    6520

    13

    Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақи харажатларининг ҳисобланиши


    2510

    6710

    14

    Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш буйича ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари томонидан амалга оширилган харажатлар


    2510

    6110, 6120

    15

    Илгари ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш учун берилган материалларнинг ортиқчаси ва қайтарилиши


    1010

    2510

    16

    Умумишлаб чиқариш харажатларининг маҳсулот таннархига киритилиши


    2010

    2510

    17

    Ёрдамчи цехларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар уларнинг иш ва хизматлари таннархига киритилди


    2310

    2510

    18

    Умумишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми яроқсиз маҳсулотларни тузатиш харажатларга қўшилди


    2610

    2510

    19

    Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш харажатлари келгуси давр харажатлари таркибида акс эттирилди


    3110-3190

    2510

    20

    Умумишлаб чиқариш харажатларининг (бекор туриб қолишлар ва ҳоказолар) бир қисми жавобгар шахслар зиммасига юкланди


    4730

    2510

    21

    Умумишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми (табиий офат, ёнғин ва ҳоказолар сабабли) зарарларга ҳисобдан чиқарилди


    9430, 9720

    2510


    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34


    написать администратору сайта