Главная страница
Навигация по странице:

  • 4-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ Кучланишлар носинусоидалиги (НС)

  • Кучланиш носимметрияси

  • 5-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ ШАҲАРЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА НОСИНУСОИДАЛ РEЖИМЛАРИНИ ТEКШИРИШ Назарий қисм

  • Ток бўйича гармоникаларнинг тавсифи

  • саноат корхоналарининг электр энергия таъминоти. лаборатория. Лаборатория машулотлари 1лаборатория машулоти саноат корхоналари электр юкламалари графиклари. Назарий исм


    Скачать 0.96 Mb.
    НазваниеЛаборатория машулотлари 1лаборатория машулоти саноат корхоналари электр юкламалари графиклари. Назарий исм
    Анкорсаноат корхоналарининг электр энергия таъминоти
    Дата11.09.2022
    Размер0.96 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлалаборатория.docx
    ТипДокументы
    #671710
    страница2 из 5
    1   2   3   4   5

    3 - ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ
    САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ ПАСАЙТИРУВЧИ ПОДСТАНЦИЯЛАРИ СХEМАСИНИ ЎРГАНИШ
    Қурилманинг мнемосхемаси

    Қурилманинг мнемосхемаси расмда келтириган бўлиб, саноат корхоналарининг электр билан таъминлаш системаси электр схемасининг бир қисми ҳисобланади ва у қуйидаги характерли элементларини ўз ичига олади :

    1. Т1 ва Т2 трансформаторларидан иборат 110/10,5 кВ ли бош пасайтирувчи подстанЦия ( БПП ).

    2. Қўл ёрдамида қўзғатиш токини ўзгартириш мумкин бўлган синхрон двигател ( СД ).

    3. Сутка мобайнида қўл ёрдамида ёки автоматик равишда учириш мумкин бўлган 10,5 кВ кучланишли БК1 ва БК2 , 0,4 кВ кучланишли БК3 конденсатор батареялари.

    4. Т3 ва Т4 трансформаторларидан тузилган 10,5 / 0,4 кВ кучланишли цех подстанЦияси ( ТП ). Т4 - ни ПБВ қурилмаси уланиши қўл ёрдамида ўзгартирилади.Т3 ни сутка давомида қўл ёрдамида ёки автоматик равишдаа узиш ёки улаш мумкин.

    5. 10,5 ва 0,4 кВ ли шиналардаги умумлаштирилган электр юкламаси.
    Қурилма бошқарув органларининг жойлашиши ва уларни ишлатиш

    Қурилма бошқарув органларининг жойлашуви ва ишлатиш жойлари қурилманинг бошқарув органлари панелнинг юза қисм ига жойлаштирилган. Панелнинг пастки ўнг бурчагида қурилма аппаратлари улаш ( қора кнопка ) ва учириш (қизил кнопка ) автоматлари жойлаштирилган. Сигнал лампалари коммутаЦион аппаратларни холатини кўрсатади (ёниб турган лампа аппарат уланганлигини билдиради).

    Ўлчов асбоблари линиялардаги токларни, 10,5 ва 0,4 кВ кучланишли шиналардаги кучланишларни, трансформатор занжиридаги актив ва реактив энергияни ўлчаш учун хизмат қилади. " + " ва " - " кнопкалари Т2 ни РПН отпайкалари уланишини ўзгартириш учун хизмат қилади. " Қувват ВК " тумблери ва "Реактивная қувват" қайта улагич ( переключател ) конденсатор батареяларига ва синхрон двигателга улаб генерация қиладиган реактив қувват қийматини бериш учун ўрнатилган ( бирлиги кВАРда )." Отрайки Т4 " қайта улагич орқали Т4 нинг отпайкалари холати ўрнатилади. Панел юзасининг марказий қисмида қурилма барча иш режимларини бошқарувчи: қурилмани ишга тушириб юбориш учун " ПУСК " кнопкаси , қурилмани иш режимини белгиловчи "Остановка - Работа" тумблери ва сутка вақти моделини контрол қилувчи рақамли табло ўрнатилган. КоммутаЦион майдон юқори ўнг қисмида жойлаштирилган бўлиб схема элементларига автоматик иш режимини бериш учун хизмат қилади.


    Қурилма билан ишлаш этаплари

    Қурилма билан ишлаш 3 этапга бўлинади :

    1.Модел схемасига дастлабки ( бошланғич ) иш режимларини бериш , яъни схемани зарур элементларини улаш конденсатор батареялари ва СД реактив қуввати катталигини бериш , трансформатор отпайкаси холатини танлаш.

    2.Конденсатор батареяларига иш режими бериш (улаш ва ўчириш моментлари), Т2 трансформатори сарфлари холатини ўзгартириш режимини бериш , Т3 га улаш ва учириш вақти моментларини бериш .

    Коммутацион майдонга программа бериш " Время суток " уясини ўтказгичлар орқали бошқариш уясига улаш билан схема элементларини ишга тушириш орқали амалга оширилади.

    Мисол : " Включение Т3 " уялар қаторидаги уя билан вақт қаторидаги " 9 " уяси сим билан уланса , Т3 трансформатори соат 9 да ишга тушади.

    3. Сутка сиклини уланиши.

    Суткадаги юкламалар графигини моделлаштириш " ПУСК " кнопкасини босганимиздан сўнг рақамли таблода рақамли И рақами ёниши билан бошланади, шу дақиқада аввал ўчирилган моделлаштириш схемасига энергия берилади. Сутка сикли тугаши билан (24 соат ўтиши билан ) қурилма дастлабки холатига ўзи автоматик равишда қ а й т а д и . Зарур холларда қурилмани дастлабки холатига қайтариш учун " СБРОС " кнопкаси босилади. " Остановка - работа " тумблерининг "Остановка" холати уланганда иш шу дақиқада тўхтатилади. " Работа " холати уланганда юкламалар графигини моделлаштириш тўхтаган вақтидан бошлаб давом эттирилади.


    БПП ни тузилиш схемаси

    Қурилманинг параметрлари

    1 - жадвалда қурилмада моделлаштирилган электр таъминоти системаси элементлари параметрлари,

    2 - жадвалда масштаблар келтирилган.
    1- Жадвал

    Белгиланиши

    Тури

    Номинал кучланиши, кВ

    катталиклари

    T1, T2

    TDN 10000 / 10,5

    110 / 10,5

    Pxx=27 кВт

    Pke=74 кВт

    Ukz=10,5 % юк остида ростлаш диапазони +5%, + 2,5%

    -5%, -2,5%

    Номинал қуввати Pn=10000 кВА

    T3, T4

    TMZ 1000 / 10,5

    10 / 0,4

    Pxx=2,4 кВт

    Pke=12,2 кВт

    Ukz=5,5 % yuk

    Ixx=2 %

    ПББ +5%, +2,5%

    -5%, -2,5%

    Номинал қуввати Pn=1000 kVA

    BK1, BK2 конденсатор батареялари




    10,5

    Номинал қуввати 4x350 кВАР BK1 вa BK2 нинг зарур бўлган қуввати мнемосхемадаги тумблерлар орқали олинади. Солиштирма йўқотиш Pk=0,0025

    кВт / кВАР

    БКЗ (конденсатор батареяси)




    0,4

    Батарея қуйидаги секциялардан тузилган: 210, 105, 42, 3x1,2 кВАР Солиштирма йўқотиш Pk=0,0045 кВт /кВАР

    T3 ва T4 ни таъминловчи

    ASB -10 3x50 мм

    10,5

    Йерда йетказишдаги руҳсат этилган токи: Idop=140 A солиштирма қаршилиги r0=0,62 Oм/км узунлиги L=0,8 км

    СД (синхрон двигатель)

    STD

    10,5

    Номинал қуввати 630 кВт, қувват коэффициенти cos=0,9 Юкланиш коэффициенти Ke=0,8

    2-Жадвал

    Масштаблар номи

    Белгиланиши

    Масштаб

    Ўлчов бирлиги

    Вақт

    t

    240

    сек. дейст/сек.масш

    Ток

    I

    10

    А / B

    Энергия:

    Счётчик (БПП)

    P

    W Q


    255

    кВт* ч/об.сч.

    кВар* ч/об.сч

    Счётчик (ТП)

    W P

    Q

    34

    кВт* ч/об.сч.

    кВар* ч/об.сч


    Қурилма билан қўлланиладиган асбоблар

    а) Н390 типидаги ўзи ёзап прибор.

    Қурилмада юклама ва температура графикларини чизиш учун ўзи ёзар волтметрлар қўлланилади.Бу приборни иш режимлари ( ўлчаш чегараси ва лентани тортиш тезлиги) доимий бўлиб, иш давомида хеч қандай ўлчашлар талаб қилинмайди. ЭС нинг сутка давомидаги ишини моделлаштириш бошланганда приборлар автоматик равишдаа уланади ва моделлаштириш тугагандан сўнг яна автоматик равишдаа ўчади.

    4-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ
    Кучланишлар носинусоидалиги (НС)

    Электр станциясидан электр энергияси кучланиши оний қийматининг вақт бўйича ўзгариши синусоида кўринишида чиқади. Куч трансформаторлари, двигателлар, тўғрилагичлар ва барча ўзгарувчан ЭИ лари синусоидал кучланишда ишлашга мўлжал-ланган. Баъзи холларда, агар корхонада волпт-ампер характеристикаси чизиқли бўлмаган (ночизиқли) ЭИ лар мавжуд бўлса, электр тармоқларидаги кучланиш графиги синусоидадан фарқли бўлиб қолади. Буларга электр ёйли печлар, электр пайвандлаш машиналари, бошқарилувчи ва бошқарилмайдиган тўғрилагичлар, электровозлар киради.

    Кучланишнинг носинусоидал графиги Фурпе қаторига ёйилса, уни -тартибли гармоника синусоидалар йиғиндисидан иборатлигини кўрамиз. =1 гармоника асосий гармоника дейилади. Тартиби >2 бўлган гармоникалар-юқори тартибли гармоникалар дейилади. Кўприк схемали бошқарилувчи тўғрилагичлар уланган тармоқларда пайдо бўладиган юқори гармони-калар тартиби  қуйидагича топилади:

     = mk  1

    Бу ерда = 0,1,2,... n-натурал сонлар қатори; m -тўғрилаш фазалари сони; Ларионов схемаси бўйича уланган 3 фазали тўғрилагич учун m=6,12 та тиристорли 2 та кўприкли схема учун m =12 ва хоказо.

    Кучланиш носинусоидаллиги қуйидагича салбий таъсир кўрсатади:

    1)Электр тармоқларидаги юқори тартибли гармоникалар қўшимча қувват исрофлари хосил қилади ва электр қурилмаларининг ишлаш муддати қисқаради;

    2)Автоматика воситаларининг иши бузилади, электр ўлчовлари қийинлашади;

    3)Электр алоқа каналларида халақитлар пайдо бўлади;

    4)Конденсатор батареялари қизиши ва ишдан чиқиши мумкин. Чунки, конденсаторнинг юқори гармоникаларга қаршилиги гармоника тартибига пропорционал равишда камаяди, булар носинусодалликни камайтириш учун турли тадбирлар мавжуд. Буларга қуйидагилар киради:

    а) тўғрилагичлардаги m ни ошириб m = 12, 24, 36 схемаларига ўтиб, 5,7,11,13,23,25,35,37 ва хаказо гармоникаларни йўқ қилиш мумкин.

    б) Энг яхши натижа L-C фильтрларни қўллаб олинади. Бу фильтрлар тармоққа кетма-кет уланувчи паст кучланишли реактордан ва параллел уланувчи конденсатор батареясидан иборат бўлиб, махлум тартибли гармоникларни йўқотишга мосланади.



    5,7,11 ва 13-гармоникалар фильтрларини улаш схемаси

    L-C фильтрларнинг афзаллиги уларнинг носинусоидалликни камайтиришдан ташқари реактив қувватни ўрнини қоплаш учун хам ишлатилади. Камчилиги катта габарит ўлчамларга эга, оғирлиги катта ва нархи анча қиммат.

    Носинусоидаллик даражаси махсус носинусодаллик коэффициенти орқали белгиланади:

    Kns = 100 %

    Бу ерда U - тартиби   2 бўлган кучланишлар, U1асосий гармоника

    Kns5% бўлса, носинусоидалнинг таъсири кам бўлади ва юқори тартибли гармоникаларни йўқотиш тадбирлари кўрилмайли.
    Кучланиш носимметрияси

    Агар UA=UB=UC ва фазалар кучланишлари векторлари орасидаги бурчак 1200 га тенг бўлса, симметрик тизимга эга бўламиз. Агар юқоридаги шартлар бузилса, носимметрик тизим хосил бўлади. Кучланиш носимметрияси 2 та фазага ёки фаза кучланишига уланадиган катта қувватли 1 фазали ЭИ ларнинг иши натижасида пайдо бўлади. Бундай ЭИ ларга электр пайвандлаш машиналари, қаршилик печлари, 1 фазали индукцион печлар, электрлаштирилган темир йўл транспортлари ва бошқалар киради. Носимметрия қуйидаги кўринишда бўлади :

    Фаза кучланишларининг ўзаро тенг эмаслиги. Бу бир фазали қаршилик печларининг ишидан хосил бўлади.

    Фаза кучланишлари ўзаро тенг эмас ва уларнинг векторлари орасидаги бурчак 1200 дан фарқли.

    Нул нуқтасининг силжиши. 2 ва 3 пунктлардаги носимметрия. пайвандлаш ва индукцион печлар ишлаганда хосил бўлади.

    Носимметрия натижасида кабел ва симларнинг ток ўтказиш қобилиятидан тўла фойдаланилмайди, куч трансформаторларининг юкланиш коэффициент-лари камаяди, реле химояси ва автоматика хамда электр алоқа каналларининг иши ёмонлашади.

    Носимметрияни математик тахлил қилиш учун симметрик ташкил этувчиларга ажратиш усулидан фойдаланамиз. Бунда хар қандай носимметрик тизим-ни учта симметрик ташкил этувчидан иборат қилиб ажратиш мумкин :

    1.Тўғри кетма-кетликка эга бўлган симметрик ташкил этувчи:

    Ut=

    Бу ерда: - оператор

    2. Тескари кетма-кетликка эга бўлган симметрик ташкил этувчи

    Utes=

    3. Ноль кетма-кетлик ташкил этувчи:
    )

    Носимметрия ўлчови сифатида кучланиш носимметрияси коэффициенти KnSD,u ва кучланиш мувозанатсизлиги коэффициенти K0.u. ишлатилади:



    Ko,u=

    KnSD.u  2% га йўл қўйилади

    Носимметрик тизимда тескари кетма-кетлик ташкил этувчиси хосил қиладиган ток Ites тўғри кетма-кетлик токи It га қўшилиб, ЭТС элементларида ўта юкланиши хосил қилиши мумкин. Шунинг учун Utes2% йўл қўйилади. Амалий мақсадларга баъзан носимметрия коэффициенти топилади :



    Бу ерда:

    SBYu - 1 фазали ЕИлар юкламаси;

    SK – подстанция шинасидаги қисқа туташув қуввати.
    Қувватлар орқали носимметрия коэффициенти-нинг йўл қўйиладиган қиймати:

      5%

    Носимметрияни камайтириш йўллари қуйидаги-лар :

    1. Имкон бўлса, катта қувватли бир фазали ЭИ ларни алохида линиялар билан манбага улаш. Манба сифатида БПП ёки район подстанцияси бўлиши мумкин.

    2. Бир фазали ЭИ ларни фазаларга тенг тақсимлаш.

    3. Махсус симметрияловчи қурилмалар ўрнатиш.


    Бир фазали юкламани симметриялаш схемаси (Штейнментс схемаси).
    Агар катта қувватли бир фазали ЭИ лар носимметрия хосил қилса, улар учун махсус симметрияловчи қурилмалар ишлатилади. Қурилмалардаги конденсатор ва реакторларни танлаш шартлари:

    Qc = QL =

    Бу ерда R0 - 1 фазали юкламаларнинг актив қуввати.

    5-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ

    ШАҲАРЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА НОСИНУСОИДАЛ

    РEЖИМЛАРИНИ ТEКШИРИШ
    Назарий қисм:

    Шаҳар тақсимловчи электр тармоқларида электр энергиясининг сифатини белгиловчи энг муҳим параметрлардан бири ток ва кучланишнинг синусоидал шаклини бузишдир.

    Ток ва кучланишни аниқлаш ифодаси:


    Қувватни аниқлаш ифодаси:


    Катта қувватли истеъмолчиларнинг кенг тарқалиши, темир йўл ва шаҳар транспортида ўзгармас ток қурилмаларини кенг қўлланилиши, шаҳар ҳудудида саноат корхонасида катта қувватли ярим ўтказгичли бошқариш қурилмаларидан фойдаланиш, шаҳар хўжалиги ва саноат корхоналарида разрядли лампаларни кўп ишлатилиши, волт-ампер характеристикалари ночизиқли бўлган электр истеъмолчиларнинг қўлланилиши саноат частотали токнинг синусоидал формасини бузилишига, ток ва кучланишлар тартибида юқори гармоникаларининг пайдо бўлишига олиб келди.



    Ток бўйича гармоникаларнинг тавсифи.

    Ток ва кучланишнинг юқори гармоникалари электр энергиясининг қўшимча йўқолишига, электр асбобларни қизиб кетишига ва айрим ҳолларда уларнинг бузилишига олиб келади, кабелларнинг изоляциясини эскиришини тезлаштиради, вентилли ўзгартиргичларнинг иш режимига зарарли таъсир кўрсатади, телемеханик аппарат ва асбобларнинг ноаниқ ишлашига олиб келади.

    Ночизиқли волт-ампер характеристикали электр истеъмолчиларининг кенг қўлланилиши юқори гармоника токларини ҳосил қилади ва ҳозирги вақтда саноат корхоналари ва шаҳарларни электр таъминотида кучланиш носинусоидаллигининг камайтириш асосий муаммолардан биридир. Ҳар қандай электр истеъмолчисининг қутблардаги кучланиш эгри чизиғи формасининг носинусоидаллиги, коэффициентининг миқдори 5% дан ошиб кетмаслиги керак. Лекин кузатишлар шуни кўрсатадики, кўп ҳолларда кучланиш носинусоидаллиги нормадагидан ошиб кетади. Вентилли ўзгартиргичларни қўлланганда, носинусоидаллик коэффициенти 20-25% гача ошиб кетиши мумкин.

    Кучланиш носинусоидаллик коэффициенти Kns кучланишнинг юқори гармоникаларининг эффектив қийматини номинал кучланиш U1 нисбати билан аниқланади:



    Бу ерда, Uy -  - гармоника кучланишининг эффектив қиймати;

    v – охирги саналувчи гармониканинг тартиби.

    Kns аниқланаётганда U1 нинг қиймати тармоқнинг номинал кучланиши Uном га тенг деб қабул қилинади.

    Электр таъминоти системалари ва электр қурилмалари занжирларида ток носинусоидаллигининг пайдо бўлишини аниқлаш ва баҳолаш, электр энергия сифатини яхшилашдаги асосий вазифалардан биридир. Шунинг учун талабаларни юқори гармоникаларни чегаралаш усуллари ва носинусоидаллик коэффициентини ўлчаш муаммолари билан таништириш зарур.


    1   2   3   4   5


    написать администратору сайта