саноат корхоналарининг электр энергия таъминоти. лаборатория. Лаборатория машулотлари 1лаборатория машулоти саноат корхоналари электр юкламалари графиклари. Назарий исм
Скачать 0.96 Mb.
|
Хулоса Эҳтимоллар назарияси, математик статистика ва ишочлилик назариясиусулларидан фойдаланиб куч трансформаторларининг ишончлилигини баҳолаш усули ишлаб чиқилди. Куч трансформаторларида носимметрия туфайли бузилишлари бўйича статистик маълумотлар тўпланди. маълумотларни таҳлили шуни кўрсатдики, кузатишлар олиб борилган икки йил муддат давомида жами 21 та бузилиш ҳолатлари аниқланган. Кузатиш олиб борилган муддатни интервалларга бўлиб, ҳар бир интервал учун ҳисоблар амалга оширилди. Эксплуатациядаги куч трансформатори носимметрия коэффициенти ва симметрияловчи куч трансформаторининг носимметрия коэффициенти эканлиги аниқланди. Бундан кўришимиз мумкинки куч трансформаторларининг ишончлилигини ички симметриялаш орқали баҳолаш, эксплуатациядаги куч трансформаторини симметрияловчи куч трансформаторига ўзгартирилса қолган омилларни этиборга олмасак 17520 соат яъни 2 йилга куч трансформаторларининг ишлаш ишочлилиги ошиши аниқланди. 7-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ РEАКТИВ ҚУВВАТНИ КОМПEНСАЦИЯЛАШ Назарий қисм Электр энергиясини истеъмолчиларининг энг мухим характеристикаларидан бири қувват коэффициенти бўлиб, у истеъмолчиларнинг реактив қувватни сарфлашини характерлар беради. Реактив қувват электр энергияси истеъмолчиларида магнит майдони хосил қилиш учун сарф бўлади. Унинг асосий истеъмолчилари асинхрон двигателлар (АД), трансформаторлар, реакторлар, индукЦион ўчоқлар (печлар) бўлиб, уларда ток кучланишдан фаза бўйича орқада қолади. Ток фаза бўйича олдинда бўладиган қурилмалар реактив қувват манбалари бўлади. cosни ошириш мухим халқ хўжалик аҳамиятига эга бўлиб, у электр энергиясининг тармоқлардаги йўқотишни камайтириш ҳисобига электростанЦиялардаги генераторнинг қувватини бўшатиш, енилги сарфини иқтисод қилиш, электр узатиш линиялари ( ЛЭП ) ўтказиш қобилиятини оширишга имкон беради. Асинхрон двигателлар реактив қувватнинг кенг тарқалган истеъмолчилардан бўлиб улар реактив қувватнинг 60 % қисм ини ишлатади. АД номинал ишлаш режимидаги истеъмол қилаётган реактив қувватини паспортидаги берилган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин: Бу ерда: Rn – номинал қувват, кВт n- номинал юкланишдаги двигателнинг фойдали иш коэффициенти, нисбий tg(n) - бурчакларнинг номинал тангенси. Бу қувват двигателнинг асосий магнит майдони хосил қилиш ( Q0 )ва четга тарқалувчи магнит оқими хосил Қилишга ( Q0 ) сарф бўладиган қувватлардан ташкил топади. Номинал режимдан фарқ қиладиган режимда реактив қувватни истеъмолини қуйидаги ифода билан аниқлаш мумкин: Бу ерда: - двигателнинг актив қувват бўйича юклаш коэффициенти, K3 = 1 бўлганда Юқоридаги ифодаларни солиштириб, двигателнинг юкланиш коэффициенти канча кичик бўлса, қувват коэффициенти шунча кичик бўлишини қуриш кийин эмас. Энг кичик cos двигателнинг салт юриш режимига тўғри келади. Шунинг учун қувват коэффициенти cosоширишнинг асосий усуллари қуйидагилар: 1.Корхонадаги технологик процессни тартибга солиш, кам юкланиш билан ишлаётган двигателларни кичик номинал қувватлиси билан алмаштипиш. 2.Двигателларни салт юришини қисқартириш. 3.Агар техник-иктисодий нуқтаи назаридан узини окласа, асинхрон двигателларни синхрон двигателлар билан алмаштипиш. 4.Компенсация қурилмаларини, шу жумладан конденсатор батареяларини ўрнатиш. Бу тадбирлар, ишлаб чиқарилаётган реактив қувватини 25%ни истеъмол қилаётган, куч трансформаторлари ва реакторларга ҳам тааллуклидир. Шу нарсани таъкидлаш керакки, трансформаторлар учун истеъмол қилаётган реактив қувват бўйича ҳисобланади, асосий магнит оқимини ва четга тарқалиш оқимини хосил қилаётган қувватлар трансформаторлар номинал қувват, салт юриш токи ва қисқа туташув кучланишини функциясидир: Бу ишда асинхрон двигателларнинг юкланиш даражасини қувват коэффициентига таъсири, ҳамда қувват коэффициентини cos ни, саноат корхоналарида реактив қувватнинг манбаи сифатида кенг тарқалган конденсатор батареялари ёрдамида ошириш имкониятлари кўриб чиқилади. Ишни бажариш тартиби а) Ишнинг тажриба қисм и, реактив қувватнинг асосий истеъмолчилари ва манбалари билан танишилгандан кейин, асинхрон двигател учун cos= f( p ) боғланишли стендда олиш билан бошланади, унинг учун V1 ва V2 узгич билан электр энергияси цехнинг электр тармоғига берилади ва магнит юргизгич ( магнитли пускател ) орқали асинхрон двигател юргизилади. Механик кўл тормози двигател юкламаси салт юришдан то 1, 1 номинал юкланишгача ўзгартирилади. Ток юкламасининг ўзгартириш пағонаси 0,5 - 1,0 А. Двигателнинг иш режими занжирига ток трансформаторлари орқали уланган амперметр, қувват коэффициентини қайд этувчи фазометр ҳамда волтметрлар ёрдамида кузатилади. Олинган натижалар асосида бўйича cos = f (P) боғланиши қурилади. Тажриба йўли бўйича cos = f ( P ) ёки cos = f ( ) боғланишлари олингандан кейин, бу боғланишларни ҳисоблаш йўли билан ҳам қуриш талаб этилади. Ҳисоблаш тартиби қуйидагича : 1.Юқоридаги формула ёрдамида ни аниқланади. Бунда салт юриш қуввати топилади. кВар 2.Двигателнинг салт юриш токи ( Ixx ) ўлчаш натижаларидан қабул қилинади. 3.Қуйидаги ифодадан двигателнинг номинал юкланишида Qp хисоблаб топилади 4.Юқоридаги ифода бўйича Q0 ва Qp нинг маълум қийматлари орқали ни 0 дан то 1,1 гача ўзгартириш билан хархил юклама режимларида топилади. У асосида cos = f(p) боғланиши қурилади. 5. хисоблаш натижаси билан солиштирилади. Ишнинг охирида тажриба йўли cos = f(p) боғланишлари двигател зажимларига конденсатор батареялари уланган холатда аниқланади. Олинган натижаларни тахлил қилиш орқали қилинган иш бўйича хулоса қилинади. б) Қувват коэфициентинитармоқ кучланиши Uга боғлиқлигини текшириш ва cos = f(U) ни қуриш учун маълумотлар олиш қуйидаги амалга оширилади: Двигател ишга туширилиб, истеъмол қилинаётган қувват тормози ёрдамида ваттметр бўйича номиналга тенг қилиб қўйилади. Бунда статор чўлғами кучлани вольтметр бўйича U=Un=380В га тенг бўлиши керак. Сўнгра кучланиш қийматини РНТ регулятори ёрдамида 1,1Un дан то двигател тўхтаб қолгунча ўзгартириб 5-6 та нуқтада қийматлари ёзиб олинади. Тажрибани шундай тугатиб, cosнинг шу нуқталардаги қийматлари ҳисобланиб, жадвалга натижалар ёзилади. Жадвал бўйича cos = f(U) графиги қурилади. cos = f(U) графигининг кўриниши бўйича cosнинг максимал қийматини Топшириқлар 1. Реактив қувватнинг истеъмолчи ва манбаларининг асосий турлари билан танишинг. 2. Асинхрон двигателнинг cos = f(p) боғланишини тажриба йўли билан аниқланг. 3. Асинхрон двигателнинг cos = f(p) боғланишини хисоблаш йўли билан аниқланг ва уни тажриба орқали топилгани билан солиштиринг. 4. Асинхрон двигател учун конденсаторлар батареялари улангандаги холати учун cos = f ( I ) боғланишни тажриба йўли билан кўринг ва уни илгапи олинган натижалар билан солиштиринг. |