Главная страница
Навигация по странице:

  • 2-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ ЗАҲИРАДАГИ МАНБАНИ АВТОМАТИК РАВИШДА УЛАШ (ЗАУ)

  • саноат корхоналарининг электр энергия таъминоти. лаборатория. Лаборатория машулотлари 1лаборатория машулоти саноат корхоналари электр юкламалари графиклари. Назарий исм


    Скачать 0.96 Mb.
    НазваниеЛаборатория машулотлари 1лаборатория машулоти саноат корхоналари электр юкламалари графиклари. Назарий исм
    Анкорсаноат корхоналарининг электр энергия таъминоти
    Дата11.09.2022
    Размер0.96 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлалаборатория.docx
    ТипДокументы
    #671710
    страница1 из 5
      1   2   3   4   5


    ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ

    1-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ
    САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ЭЛЕКТР ЮКЛАМАЛАРИ ГРАФИКЛАРИ.
    Назарий қисм

    Электр юкламаси ва унинг элементларини вақт давомида ўзгариб туриши электр таъминоти системасида характерли хусуциятларидан биридир. Бу ўзгарувчанлик тасодифий характерга эга бўлганлиги учун юкламани вақт давомида ўзгаришини математик усул билан ўрганиш тасодифий ходисаларни тушунишда анча қулайдир.

    Турли масалаларни ечишда электр юклама ўзгариш жараёни хусуциятларини у ёки бу аниқликда бера оладиган кўп хил эхтимоллик моделларидан фойдаланилади. Мисол учун, электр юкламасини ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилаётганда юклама графикларининг ўзгармас модели қўлланилган. Бу модел энг куп истеъмолчига эга бўлган сменадаги юкламани ўзгариш жараёни фаол электр истеъмолчиларнинг турғунлашган режимини тўлиқ ёритиб беради. Агар юклама графиги ўзгариши кенг интервалларда кўриб чиқиладиган бўлса, у холда кўринча амалда бундай ўзгармас модел юкламани барча ўзгариш хусуциятларини акс эттириб бера олмайди ва бундан унумли фойдаланиш мумкин эмас.

    Эхтимоллик моделини тузилишига батафсил тўхтамасдан туриб ва уни у ёки бу масалани ечишда қўлламасдан туриб, электр юкламани вақт давомида ўзгаришини ҳисобга олувчи учта масалани эътиборга олиш кифоя :

    1.Электр таъминоти системасида (тармоқ, трансформатор ва шинапповодларда) вақтнинг берилган опалик сиклида (ой,йил) электренергиясини йўқотилишини (сарфини) аниқлаш. Масалан, айтайлик қандайдир элементнинг актив қаршилиги бўлсин ; бу элементдан оқаётган ток бўлса , умумий холда турғун бўлмаган тасодифий жараён деб ҳисобланади. У холда берилган элементда вақт оралиғида сарф бўлган электр энергия миқдорини қуйидагича ифодалаш мумкин :



    Бордию, тасодифий жараён I(t) ни корреляЦион назария бўйича (иккинчи даражадан бўлмаган моментлар куллаш билан (T ) оралиғидаги тасодифий катталик билан алмаштипиш мумкинлигини ҳисобга олсак, у холда берилган ифодани бошқача кўринишда езиш мумкин :



    Бу ерда mg=Ic - ток графигининг ўртача қиймати ёки математик натижа;

    - ток дисперцияси.



    катталикни ўрта квадпатли ток деб аталади. Шунга ухшаш ўрта квадпат актив ва реактив қувватлар мос холда қуйидагича аниқланади:

    Одатда юклама графиклари хакикий узлуксиз жараёнларни кетма - кет вақт оралиғидаги қийматларини ўртачасини олиш орқали чизилади ва қурилади. Бундай холда ( 1 ) ифодага кипувчи mI , GI va Is.k характеристикалар қуйидагича ҳисобланади :


    Бу йерда n - бутун интервал орлиғида ўртачалаштирилган интерваллар сони.
    2. Юклама графигидаги характеристикалар йиғиндисини хисоблаш.
    Масалан, айтайлик , у холда



    Бу йерда Pk(t) va Pl(t) - актив қувват корреляцион коэффициенти

    rkl - мос холда K - nчи va l - nчи истеъмолчининг


    Хисобий юкламани аниқлаш

    Олдинги лаборатория ишида берилган маълумотларга кўра ҳисобий юклама ўртачалаштирилган графикни максимал қийматлари орқали аниқланади.

    Агар юкламани вақтини узоқ муддатлари оралиғида (бир ёки бир неча йил) каралса, у холда максимал қийматини топиш осон бўлмайди. Чунки, биринчидан, ярим соат оралик куйиб бутун йил юклама графигини кўриб бўлмайди, лойиҳа масалаларида мутлако номаълум.Иккинчидан , ун йил давомида бир марта ( ёки 1 йил давомида бир марта ) максимал қийматга эга бўлган юклама ҳисоб юкламаси деб қабул қилиш у кадар мақсадга мувофик эмас.

    Бу каби муаммоларни ечишда юклама ўзгариши жараёнининг турли эхтимоллик статик моделлари қўлланилади ( А2 ). Оддий моделлардан бири юкламани энг кўп истеъмолчи уланган сменадаги ўзгармас ораликдаги нормал тақсимланиш қонунларига эга бўлган тасодифий катталикдир. Қуйидаги расмда актив қувватни эхтимоллик зичлиги, тақсимланиш функцияси берилган.



    Актив қувватни нормал тақсимлаш қонуни.
    Бундай моделларга актив қувватни катта қийматлари мос келиши мумкин, лекин бундай қийматларни пайдо бўлиш эхтимоллиги жуда кам.Ҳисобий юкламани бундай холларда кам эхтимолликлар берилган холда аниқлаш мумкин.



    Бу йерда P - қувват Pp миқдоридан оптиб кетиши мумкин (бундай холни эхтимоллигига тенг ) бўлган холда деяпли мумкин эмас деб ҳисобласа бўлади.

    Шундай қилиб, ҳисобий юклама сифатида P(t) ўзгарувчан жараёни мумкин бўлган максимал қиймати эмас, балки Pp нинг шундай қийматини олиш керакки унинг учун { P>Pp}< qтенгсизлик ўринли бўлсин.

    Амалда кўринча q= 0,001 деб олинади, бу эса Pp=Pc+3pҳисобий юкламага мос келади."Уч сигма" коидаси номини олган. Бу холда нормал тақсимланиш қонунига асосланган тасодифий катталикни тарқалиши 3 ораликдан ташқарида бўлиб колиши математик кутишда мутлако мумкин эмас.

    Юкламани вақт бўйича ўзгарувчанлиги бошқа кўп холларда :

    Электр истеъмол қилиш режимларини ва электр юкламасини яхшилашда (қулайлаштиришда), уларни тахлил қилишда, заводлар электр занжирларида ва бошқаларда кучланиш сифатини тахлил қилиш ҳамда бахолашда ҳисобга олинади. Бунинг учун турли у ёки бу хусуциятларини характерловчи юклама нусхалари ( моделлари ) қўлланилади.

    Шулардан айримлари:

    Psm, Qsm - энг кўп юкланган сменадаги ўртача актив ва реактив қуввати;

    =Pc/Psm - энергия ишлатиш смена коэффициенти ;

    KM=Pp/ Psm - актив қувватни максимум коэффициенти ;

    KF=Psm / Ps - актив қувват графигини форма коэффициенти;

    KN=Ps / Pp - юклама (юклама графигини тўлдириш) коэффициенти.

    Бордию йил давомида юкламани ўзгарувчанлиги ҳисобга олиш керак бўлса, қуйидаги графиклар қурилади :

    а) бир йиллик ўртача ойлик ёки суткадаги ўртача юклама ;

    б) бир йиллик,ойлик ёки сутка давомидаги максимал юклама ;

    Кўп холларда йиллик графикларнинг нотекислиги ТМ катталик орқали характерланади;


    Бу йерда Wyil - актив энергияни бир йиллик сарфи;

    Vйил - реактив энергияни бир йиллик сарфи;

    cosp, sinp - актив ва реактив қувват нисбатлари;

    S - қувват йўқотишларнинг йиллик соатлари сони:
    Юкламани йиллик графиги ёки уларни тартибга солинган диаграммалари, қоидага биноан, қуйидагилар орқали қурилади :

    - актив ва реактив қувватни қиш ва ёз кунларидаги суткалик графиги, дам олиш кунидаги графиги ( ҳаммаси бўлиб 6 та график ).

    Йил давомидаги дам олиш кунларини ҳисобга олинган холда, киш ва ез кунлари учун қурилган графиклар алоҳида турларга бўлинади ( хафтанинг биринчи иш куни графиги, хафтани охирги иш куни графиги ва х.к.з. ), аммо бу ҳисобларни мураккаблаштиради.
    Ишни бажариш тартиби

    1. Актив ва реактив қувватларни ҳисобловчи счетчиклар кўрсаткичи бўйича БПП ва цех подстанЦиясини бир кунлик актив ва реактив қуввати ўлчанади.

    2. Юклама графикларини чизиб уларни асосий параметр ва характеристикалари ҳисобланади ( ҳисоблаш ишларни электрон рақамли ҳисоблаш машинаси - ЭҲМда бажариш тавция қилинади ).

    Pc, Qc- БПП ва цех подстанЦиясини мос холда актив ва реактив қувватларини

    Pc1, Qc1 ўртача қийматлари;

    - Барча кўрсатилган графиклар дисперцияси ( цех подст-си ва БППнинг );

    r1, r2 - БПП машиналаридаги 10,5 кВ кучланишни ўзгармас ва номинал деб олинган холда БПП ва цех ТП си тўла токи графиги дисперциясини ўртача қиймати;

    Ic, Ic1 - БПП ва цех ТПси тўла токининг графи коэффициентлари.
    БПП ва цех ТПлари трансформаторларидаги йўқотишларни ҳисоблаш

    Қурилмани барча керакли параметрлари (масштаблари, трансформатор характеристикалари ва бошқалар жадвалда келтирилган)


    Счетчик

    кўрсатиши

    Кўрсатишлар

    фарқи

    Юклама

    графиги

    а к т и в

    р е а к т и в

    а к т и в

    р е а к т и в

    а к т и в

    р е а к т и в




















    Ҳисоботга бўлган талаблар

    Лаборатория иши бўйича ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак :

    1. Қурилмани барча керакли параметрлари ва киритилган соддалаштиришлар.

    2. БПП ва цех ТП сини суткали актив ва реактив қувват графиклари ҳам жадвал кўриниш, ҳам график кўринишида. Графикларни ва зарур ҳисоблашларни жадвал кўринишида бериш тавция қилинади. Бунда БПП ва цех ТП лари учун алоҳида - алоҳида жадвал тузилади.

    3. Барча талаб қилинаётган графиклар характеристикалари ва электр энергия йўқолиши ҳисоблари.

    4. Тахлил қилинаётган юклама графиклари бўйича хулосалар якуни.

    5. Берилган адабиетлар бўйича қурилаётган масала ўрганиб чиқилиши ва тавсиф ўрганилиш керак ;

    6. Ишни бажариш учун керак бўладиган қурилмани параметрларини танлаб ва кўчириб олиниши керак ;

    7. Ҳисобот учун форма тайёпланиши керак ;

    8. Текшириш учун берилган саволларга жавоб топилиши керак;
    2-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ

    ЗАҲИРАДАГИ МАНБАНИ АВТОМАТИК РАВИШДА УЛАШ (ЗАУ)

    Назарий қисм:

    Электр таъминотида автоматлаштиришнинг асосий вазифаси саноат корхонасининг узлуксиз равишда ишлашини таъминлашдан иборат. Бу эса ишлаб чиқаришни бузилишига, маҳсулот сифатини камаяшига олиб келадиган корхоналар учун айниқса муҳимдир.

    Айниқса, ҳозирги замон саноат корхоналари юзлаб, баъзан эса юз минглаб киловатт қувват истеъмол қилишни ҳисобга олинса, бундай катта қувватли юкламаларни ўчириш энерготизим ишига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин ва хатто авария ҳолатини вужудга келтириши мумкин.

    Электр таъминоти тизимларида автоматлаштириш тармоқ автоматикаси, электр юритгичларнинг мустақил ишга тушиш қурилмалари ва диспетчерлик бошқариш қурилмалари орқали таъминланади. Тармоқ автоматикаси қурилмаларига: автоматик қайта қўшгич (АПВ); заҳирадаги манбани автоматик равишда улаш қурилмаси (АВР); частота ва ток бўйича автоматик юксизлантириш қурилмалари (АЧР ва АРТ) киради.

    Саноат корхонасининг электр таъминотида автоматлаштиришнинг асосий кўриниши бўлиб, АВР (ЗАУ) хизмат қилади, чунки бу қурилма манбани тез ва бехато тиклашга (улашга) имкон беради, бунда ходимлар бажариши мумкин бўлган нотўғри операцияларга йўл қўйилмайди.

    2. Бундан ташқари АВР қуйидагиларга имкон яратади:

    а) Электр таъминоти ишончлилигини ошириш билан бир қаторда йиғма шиналарни қўлламаслик ҳисобига подстанциялар схемасини соддалаштириш ва арзонлаштириш;

    б) линия ва трансформаторларнинг параллел ишлаш ҳолларини қўлламаслик;

    в) подстанциялардаги навбатчи ҳодимлар сонини қисқартириш, баъзи ҳолларда эса улардан умуман воз кечиш.

    Заҳиравий истеъмол ёки қурилмани автоматик қўшиш қурилмасидан электр таъминотидаги узилиш натижасида кўрилган зарар АВР қурилмаси қийматидан анча юқори бўлган барча ҳолатларда фойдаланилади.

    Уланиш бўйича ЗАУ(АВР) қуйидаги турларга бўлинади:

    1. Кабел ва ҳаво линияларида АВР - кучланиш йўқолганда ёки таъминловчи линия узилганда ишга тушади.

    2. Трансформаторлар АВР - ишчи трансформаторларни ҳимоясини исталган тури ёрдамида ўчирилганда ёки қўлда нотўғри ўчирилганда ишга тушади.

    3. Йиғма шиналар АВР - берилган секция ёки шиналар тизимида кучланиш йўқолганда ишга тушади.

    4. Электр юритгичлар АВР - исталган ҳимоя тури ёрдамида ўчирилганда ишга тушади.

    АВР қурилмасида иш бажарилаётганда қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим:

    1. Ўчирилмаган ишчи манба ҳолатида заҳира манбасини қайта уланишини олдини олиш учун АВР схемаси ишчи манба ўзгичи ўчирилмаганга қадар ишламаслиги лозим;

    2. АВР иши бир каррали бўлиши керак;

    3. АВР қурилмаси ўрнатилаётган вақтда истеъмолчининг ишчи манбасидаги максимал ток ҳимоясидан ташқари, АВР йўқолишига таъсир этиши учун минимал кучланишни ишга тушириш воситаси ҳам қўлланилиши зарур;

    4. Агар истеъмол ишчи манбасида АПВ қурилмасини ўрнатиш кўзда тутилган бўлса, у ҳолда истеъмолнинг заҳира ва ишчи манбасининг параллел ишлашига йўл қўйиб бўлмаслигини ҳисобга олиб, уни бошқатдан кўриб чиқиш лозим;

    5. АВР қурилмаси ўзгарувчан ва ўзгармас оператив ток учун мўлжалланади. Оператив ўзгарувчан ток манбаси бўлиб, АВР курилмаси схемасига қараб ишчи ёки заҳира кириш қисмига ёки подстанциялар шиналарига ўрнатилган кучланиш трансформаторлари ҳизмат қилади.

    Электр таъминлаш тизимларида АВР ишининг самарадорлиги 90-95 % ни ташкил этади. Схемаларининг соддалиги ва юқори самарадорлиги сабабли, АВР қурилмаларидан электр тармоқларида ва энерготизимларда кенг кўламда қўлланилади.
    Тажриба қурилмасининг тавсифи:

    Берилган тажриба ишини бажаришда қуйидаги стенд элементлари қўлланилади:

    1-расм; икки трансформаторли подстанциянинг уланиш схемаси;

    2-расм; секция учиргич АВР қурилмасининг схемаси;

    3-расм; заҳирадаги трансформаторнинг уланиш схемаси;

    4-расм; трансформатор АВР ининг уланиш схемаси.

    2 ва 4-расмлардаги йиғиш схемаларни стенд панелида қурсатилган клеммалар ёрдамида амалга оширилади.

    Тажриба стендини тармоққа улаш ёки учиришни автоматик учиргич "ҚФ" ёки "А" ёрдамида амалга оширилади.

    Тажриба ишини бажаришда бериладиган вазифалар:

    1. Тажриба ишини тавсифи билан таништириш.

    2 ва 4 расмлардаги схемаларни йиғиш.

    3. Секция ўчиргич АВР и ва заҳира трансформатор АВР қурилмаси схемаси ишини текшириш.

    Тажриба ишини бажариш тартиби ва услуби:

    1. Секция ўчиргич АВР қурилмасининг схемаси 2-расмда кўрсатилган схемани йиўиш керак. Подстанциянинг шина секциялар истеъмоли иккита Т1 ва Т2 ишчи трансформатор орқали амалга оширилади. Секция ўчиргичи "КМЗ"нормал ҳолатда ўчирилган ва истаган ишчи трансформатор ўчганда АВР қурилмаси орқали уланади.

    Секция учиргич АВР и қурилма схемасининг иш тартиби (2-расм).

    Т1 трансформатори уланиши ҚФ1 автоматик ўчиргични улаганда нормал ҳолатда контакти ёпиқ бўлган СБ1 тугмасини (қизил тугмача) орқали КФ1 кучланиш релеси ишга тушади ва ўз контакти 1КФ1ни улайди.

    СБ1 (қора тугмача) контакти уланганда эса КМ1 контактори қувват олиб, ўз контакти 2КМ1 орқали ҲЛ1 сигнал лампасини таъминлайди. Бу лампа ҳам ўз навбатида эса ҲЛ1 юклама занжирида трансформаторлардан бири аварияга учраган холда. унга уланган юклама колган иккинчи ўз навбатда Т1 трансформатор юкламасини ифодалайди. (Шундай қилиб, ҲЛ1 ва ҲЛ2 юкламалар алоҳида ўз трансформаторлари орқали таъминланадилар).

    Т2 трансформаторни улаш. ҚФ2 автоматик узгичини улаганимизда нормал ҳолатда контакти ёпиқ бўлган СБ2 тугмачаси (қизил тугмача) орқали КФ2 кучланиш релеси ишга тушади ва ўз контакти ИКФ2 ни улайди. СБ2 (қора) тугмача контакти уланганда эса КМ2 контактори қувват олиб, ўз контакти 2КМ2 орқали ҲЛ2 сигнал лампасини таъминлайди. Бу лампа ҳам ўз навбатида Т2 трансформатор юкламасини ифодалайди. Шундай қилиб ҲЛ1 ва ҲЛ2 юкламалар алоҳида ўз трансформаторлари орқали таъминланадилар.

    Автоматик режимда схемани ишлаши учун қайта улагични “АВР” ҳолатга қўямиз, яъни КМЗ ўрами занжиридаги “АВР” контактини туташтирамиз. Трансформаторлардан бири, масалан, Т2 ишдан чиққанда унинг ҲЛ2 юкламаси Т1 орқали таъминланиши керак. Авария ҳолатига ҚФ2 автоматик узгичини узиш ёки СБ2 (қизил) тугмачани босиш билан эришилади. Бунда КФ2 кучаниш релеси таъминотни йўкотади ва 1КФ2 контактини кўшади, бу билан КМ2 контакторини токсизлантиради. Бу контактор эса ўз навбатида 2МК2 контактлари билан ҲЛ2 юкламани таъминлайди. КФ2 реледа кучланиш бўлганда очик бўлган 3КФ2 контакт энди ёпилади ва КМ3 контакторига кучланиш беради. Бу эса бу эса ҲЛ2 юклама занжирида трансформаторлардан бири аварияга ўчраган ҳолда, унга уланган юклама қолган иккинчи трасформатор орқали таъминланади.

    Т1 трансформатор ишдан чиққанда ҳам схема худди шундай ишлайди. Қўлда бошқариш учун қайта улагичнини “руч” ҳолатига қўямиз, яъни СБ3 тугмачаси ва КМ3 контактори занжиридаги “руч” контактини улаймиз. Бундай ҳолатда трансформаторлардан бири ишдан чиққанда унга уланган юклама факат СБ3 (қора) тугмачани босган вақтдагина таъминланади. СБ3 тугмача контактларининг қўшилиши КМЗ контакторига кучланиш берилишига олиб келади, бу эса ўз навбатида 2КМЗ ёки 3КМ3 контактлари орқали токсизланган юкламани таъминлайди.
    ИИ. Трансформатор АВР қурилмасининг схемаси:

    2-расмдаги схема йиғилади.

    Нормал ҳолатда трансформатор АВР схемаси асосий трансформатор орқали таъминланади.

    Трансформатор АВР и қурилмаси схемасининг иш тартиби (2-расм).

    ҚФ автоматик узгичини улаш билан 2-расмдаги схемага кучланиш берамиз. С1 ва С2 тумблерларини улаймиз. С1 узгичини улаганимизда КФ1 кучланиш релеси таъминланади ва ўз контакти 1КФ1 орқали КМ1 контактори занжирини улайди.

    Ўз навбатида КМ1 контактори ҲЛ сигнал лампочкасига ўз контактлари орқали кучланиш узатади. Бу эса трансформаторнинг электр 2КФ1 контакти орқали КТ вақт релеси занжирини қўшади, бу эса КФ2 кучланиш релеси занжирини очиб юборади. Шундай қилиб заҳира трансформатори занжири ишга тайёр, лекин шиналарга уланмаган ва юклама асосий трансформатор орқали таъминланади.

    Авария ҳолатида, яъни асосий трансформатор ишдан чиққан ҳолатда заҳира трансформатори автоматик равишда ҲЛ юкламасини электр энергияси билан таъминланиши зарур. Бу юклама подстанция шиналарига уланган.

    С1 узгичини узиш орқали авария ҳолатини ҳосил қиламиз. Бу КФ1 кучланиш релесининг токсизланишига олиб келади ва у ўз контакти КФ орқа КМ контактор занжирини очади, 2КФ1 контакти орқали эса КТ вақт релеси занжирини очади. Кейин КМ1 контактори ҲЛ юклама занжиридаги КМ1 контактни занжирини очади, вақт ўтказиб ишловчи КТ вақт релеси эса КФ2 кучланиш релеси занжиридаги ўз контактини улайди. КФ2 кучланиш релеси КМ2 контактор занжиридаги ўз контактини улайди ва ҲЛ юкламага кучаниш заҳира трансформатори орқали таъминланади.
    Ҳисоботни расмийлаштириш тартиби:

    Ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

    1.Саноат корхоналари электр таъминоти тизимларидаги автоматика элементлари тўғрисида қисқача назарий маълумот.

    2.Трансформатор ва секцияли узгич АВР қурилмасининг схемалари.

    3.Тажриба ишини бажариш тартиби.
      1   2   3   4   5


    написать администратору сайта