№
| Савол
| А
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1
| Объектнинг янги талаблар, меъёрлар, техник кўрсатмалар, сифат кўрсаткичларига мос равишда янгиланиши
| Модернизация
|
|
2
| Жамият ижтимоий, иқтисодий, маданий эҳтиёжларини, унинг малакали кадрларга, шахснинг эса сифатли таълим олиш бўлган талабини қондириш, таълим тизимини барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида мавжуд механизмнинг қайта ишлаб чиқилиши, такомиллаштирилиши
| Таълим тизимининг модернизацияси
|
|
3
| Таълим технологияси
| Таълим (ўқитиш) жараёнининг юксак маҳорат, санъат даражасида ташкил этилиши
|
|
4
| Таълим шаклларини такомиллаштириш вазифасини кўзлаган ўқитиш ва бошқаларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини техника ва инсон омилларида, уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари воситасида яратиш, тадбиқ этиш, аниқлашнинг изчил методи
| Педагогик технология
|
|
5
| Аниқ мақсад ва ижтимоий ғояга асосланиб, талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолиятнинг ташкилий-техник жиҳатдан уюштирилиши
| Тарбия жараёнини технологиялаштириш
|
|
6
| Муайян амалий ҳаракатларнинг ташкил этилишини имитациялаш имкониятини берадиган ўйинлар
| амалий ўйинлар
|
|
7
| Болонья жараённинг расман бошланиш муддати
| 1999 йил 19 июн
|
|
8
| Модул тизимига кўра талабанинг ўқув юртида маълум бир курс (модул)ни муваффақиятли якунлаганлиги тўғрисида маълумот берувчи ҳужжат
| Кредит
|
|
9
| Модул-кредит тизимига кўра талаба меҳнат сарфининг йиллик ҳажми
| 750-800 соат
|
|
10
| ЕСТSда кредитлар йиғиндиси семестрда
| 30 та
|
|
11
| ЕСТSда кредитлар йиғиндиси бир ўқув йилида
| 60 та
|
|
12
| Онлайн ўқув материаллари ва ўқитувчи раҳбарлигида гуруҳда таълим олишга асосланган ўқитиш шакли
| Аралаш ўқитиш
|
|
13
| Очиқ ташкил этилиб, илғор педагогик тажрибаларни тарғиб этишга йўналтирилган самарали ўқитиш шакли
| Маҳорат дарслари
|
|
14
| Web-технологиялари ва анъанавий таълимнинг ўзаро бирлиги асосида ташкил этиладиган семинар
| Вебинар технологиялар
|
|
15
| “Вебинар” тушунчаси илк бор қўлланилган йил
| 1998 йил
|
|
16
| Автобиографик характерга эга ҳужжатлар тўплами, индивидуал папка
| Портфолио
|
|
17
| Талабанинг индивиудал таълимий муваффақиятлари акс эттирувчи диплом, фахрий ёрлиқ, гувоҳнома ва б. жамланадиган портфолио
| Ҳужжатлар портфолиоси
|
|
18
| Талаба томонидан бажарилган ижодий ишлар, лойиҳалар, тадқиқотлар, улар натижаларини акс эттирувчи портфолио
| Ишлар портфолиоси
|
|
19
| Талабанинг ўзи ёки педагоглар томонидан жамланган талабаларнинг энг яхши ишлари ўрин оладиган портфолио
| Натижалар портфолиоси
|
|
20
| Талабанинг БКМни назорат қилиш учун шакллантирилган портфолио
| Баҳоловчи портфолио
|
|
21
| Талаба томонидан эришган ютуқларни баҳолашга доир хулоса, тақриз, резюме, эссе, тавсиянома ва тавсифномалар жамланадиган портфолио
| Тақризлар портфолиоси
|
|
22
| 1) ОТМ, факультет сайтига материал қўшиш; 2) шахсий веб-сайтларни яратиш; 3) семестр якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаш каби шаклларда намоён бўладиган портфолио – бу ...
| On-line портфолио
|
|
23
| Талабалар портфолиосини яратиш босқичлари
| 3 та
|
|
24
| Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси
| Янгилик киритиш
|
|
25
| Муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган фаолият
| Инновация
|
|
26
| Янги ғоялар, тизим, фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар, ноанъанавий ёндашувлар, одатий бўлмаган ташаббуслар, илғор иш услублари. Уларнинг кўринишлари
| Инновация
|
|
27
| Таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида муаммони янгича ёндашув асосида ечиш учун қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай олувчи шакл, метод ва технологиялар
| Таълим инновациялари
|
|
28
| “Инновацион таълим” тушунчаси асосланган йил ва жой
| 1919 йил, Берлин
|
|
29
| Таълим инновациялари турлари
| 4 та
|
|
30
| Киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра таълим инновацияларининг турлари
| Радикал, модификацияланган, комбинацияланган инновациялар
|
|
31
| Фаолият йўналишига кўра таълим инновацияларининг турлари
| Педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар
|
|
32
| Ўзгаришлар кўламига кўра таълим инновацияларининг турлари
| Тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари
|
|
33
| Келиб чиқиш манбаига кўра таълим инновацияларининг турлари
| Жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар
|
|
34
| Фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлмай, фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилади
| Новация
|
|
35
| Муайян тизимнинг ривожланишига ёки уни тубдан ўзгартиришга хизмат қиладиган фаолият натижаси
| Инновация
|
|
36
| Янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги ғояларнинг эски ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият
| Инновацион фаолият
|
|
37
| Инновацион фаолиятнинг таркибий элементларининг муаллифи
| В.Сластенин
|
|
38
| Таълим инновацияларини педагогик жараёнга татбиқ этиш неча босқичлари
| 4 та
|
|
39
| Педагогда таълим жараёнига инновацион ёндашувни қарор топтириш босқичлари
| 4 та
|
|
40
| Талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим
| Шахсга йўналтирилган таълим
|
|
41
| Аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқиш маҳсули
| Лойиҳа
|
|
42
| Бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқиш
| Лойиҳалаш
|
|
43
| Таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга олган ҳолда унинг схемасини ишлаб чиқиш
| Таълим жараёнини лойиҳалаш
|
|
44
| Педагогик жараённи лойиҳалаш асосланадиган учлик
| Лойиҳа – мазмун – фаолият
|
|
45
| Таълим жараёнини лойиҳалаш кечадиган босқич сони
| 5 та
|
|
46
| Муаммоли таълимнинг илк ғояларини асослаган муаллиф
| Ж.Дьюи
|
|
47
| Билимларни муаммоли баён қилиш, талабаларни изланишга ундаш, кичик илмий тадқиқотларни олиб бориш. Улар ...
| Муаммоли таълим турлари
|
|
48
| Ўқитувчи томонидан талабани муаммоли вазият, муаммоли масалани ҳал этишга йўналтириш орқали унда билиш фаоллигини оширувчи маъруза
| Муаммоли маъруза
|
|
49
| Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, хулосага келиш кўникма ва малакаларни шакллантирувчи таълим технологиялари
| Муаммоли таълим технологиялари
|
|
50
| Тадқиқот, эвристик, муаммоли вазиятларни яратиш, муаммоли баён қилиш, ижодий ҳамда қисман ижодий методлар ...
| Муаммоли таълим методлари
|
|
51
| Ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала
| Педагогик муаммо
|
|
52
| Талабанинг маълум топшириқларни бажаришда юзага келган зиддиятни англаши билан боғлиқ руҳий ҳолати
| Муаммоли вазият
|
|
53
| Муаммоли вазиятни яратиш; вазиятни таҳлил асосида муаммони қўйиш; фаразларни илгари суриш; ечимни текшириш. Улар муаммоли вазиятни ҳал қилиш
| Босқичлари
|
|
54
| Муаммони ҳал қилиш босқичлари
| Исботлаш; текшириш; асослаш
|
|
55
| Муаммони қўйиш қайси босқичларда амалга оширилади?
| Муаммони излаш; муаммони қўйиш; муаммони ҳал қилиш
|
|
56
| Муаммони қўйиш сатҳлари
| 3 та
|
|
57
| Луғавий жиҳатдан “интерфаол” тушунчасининг маъноси
| “Ўзаро ҳаракат қилмоқ”
|
|
58
| Талабаларнинг БКМ ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида ўзаро ҳаракатларни ташкил этишга асосланувчи таълим
| Интерфаол таълим
|
|
59
| Талабаларнинг БКМ ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш лаёқатига эгаликлари
| Интерфаоллик
|
|
60
| Талабалар портфолиосининг тузилиши
| Титул; мундарижа; портфолио мақсади; портфолио бўлимлари
|
|
61
| Талабаларнинг БКМ даражасини ҳар томонлама, холис баҳоловчи топшириқлар тўплами
| Ассесмент
|
|
62
| Биографик анкета, таълим соҳасидаги ютуқлар баёни, ўқув ижодий иш, тест, кейс, индивидуал топшириқ, баҳс-мунозара, тақдимот, эксперт кузатиш, ўйинлари ва б.лардан ташкил топадиган назорат тури
| Ассесмент
|
|
63
| “Ассесмент” технологияси “AT&T” компанияси томонидан қўлланилган йил
| 1954 йил
|
|
64
| Таълимий мазмунга эга лойиҳа, ўқитувчи томонидан тузилиши мажбурий бўлган ҳужжат
| Дарс ишланмаси
|
|
65
| Муаммога оид маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, муаммони ҳал этиш усул, воситаларини тавсифловчи лойиҳалар
| Ахборотли лойиҳалар
|
|
66
| Тадқиқотни амалга ошириш, тадқиқот асосида муаммо изоҳини асослаш, янада ривожлантириш учун янги муаммоларни асословчи лойиҳалар
| Тадқиқот лойиҳалари
|
|
67
| Муаммони ҳал этиш усул, воситаларини ишлаб чиқувчи лойиҳалар
| Амалий лойиҳалар
|
|
68
| Натижаси мақола, реферат, маъруза, кейс бўлган лойиҳалар
| Ахборотли лойиҳалар
|
|
69
| Натижаси ҳисобот, маъруза, кейс бўлган лойиҳалар
| Тадқиқот лойиҳалари
|
|
70
| Натижаси ҳаракат дастури, бизнес-режа, кейс, стратегия, маълумотнома, тавсия бўлган лойиҳалар
| Амалий лойиҳалар
|
|
71
| Ўқув мақсадига эришиш ёки муаммо, муаммоли вазиятни ҳал қилиш учун талабалар томонидан изчил амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуаси
| Ўқув лойиҳавий фаолият
|
|
72
| Талабаларнинг ўқув лойиҳавий фаолияти босқичлари
| 3 та
|
|
73
| Ж.Дьюи ғоялари асос қилиб белгиланган таълим тури
| Муаммоли таълим
|
|
74
| С.Л.Рубинштейннинг “Тафаккур муаммоли вазиятдан бошланади” деган ғояси асос бўлган таълим тури
| Муаммоли таълим
|
|
75
| Талабаларни муаммоли вазиятга тўқнаш келишини таъминлаш асосида уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга асосланувчи метод
| Муаммоли вазият методи
|
|
76
| Дастлаб ҳарбий соҳада қўлланиб, маҳоратли инглиз ва немис аскар ва офицерларни танлаш мақсадида қўлланилган технология
| Ассесмент
|
|
77
| Педагогик одоб; педагогик билимдонлик; педагогик қобилият; педагогик мулоқот маданияти; коммуникатив таъсир кўрсатиш қобилияти ва б. ниманинг таркибий қисмлари
| Педагогик маҳоратнинг
|
|
78
| Педагогик мулоқот услублари
| Авторитар, демократик ва либерал
|
|
79
| Педагогнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси билан ташқи кўриниши ўртасидаги ўзаро уйғунлик, мутаносиблик
| Педагогнинг имиджини
|
|
80
| “Креативлик” тушунчасининг луғавий маъноси
| Яратиш
|
|
81
| Кен Робинсоннинг фикрига кўра, креативлик ...
| Ўз қийматига эга оригинал ғоялар мажмуи
|
|
82
| Эмебайлнинг ёнашувига кўра, креативлик
| Юқори даражада ноодатий кўникмаларга эга бўлиш
|
|
83
| “Креативлик” ва “ижодкорлик” тушунчалари
| Турли ҳолатларни ифодалайди
|
|
84
| Патти Драпеау нуқтаи назарига кўра, креатив фикрлаш ...
| Масала юзасидан ҳар томонлама фикрлаш
|
|
85
| Шахснинг креативлиги ...да намоён бўлади
| Унинг тафаккури, мулоқоти, ҳис-туйғулари ва муайян фаолият турларида
|
|
86
| Э.П.Торренс (1987) тести асосланадиган мезонлар
| Фаоллик, тезкор фикрлаш, ўзига хослик ва такомиллашганлик
|
|
87
| Шахснинг креатив тафаккурга эгалигини аниқловчи тест (1987 йил) муаллифи
| Э.П.Торренс
|
|
| Шахс креативлигини аниқловчи тестлар (Э.П.Торренс) турлари
| 2 та
|
|
89
| Бутуннинг турли босқич ёки даражаларга ажратилиши
| Табақалаштириш
|
|
90
| Муайян ҳодисани ўзида қандайдир якунланган жараённи қамраб олган маълум вақт бирликларига ажратилиши
| Даврлаштириш
|
|
91
| Креатив сифатларни ривожлантириш йўллари
| 4 та
|
|
92
| Педагог креатив потенциалининг таркибий асослари
| Мақсадли-мотивли, мазмунли, фаолиятли ва рефлексив баҳолаш
|
|
93
| Креатив шахснинг шаклланиш босқичлари
| 3 та
|
|
94
| Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 1-йўли
| Креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш
|
|
95
| Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 2-йўли
| Амалий креатив ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш
|
|
96
| Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 3-йўли
| Креатив фаолият жараёнларни ташкил этиш
|
|
97
| Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 4-йўли
| Креатив маҳсулот (ишланма)лардан фойдаланиш
|
|
98
| Ташаббускорлик, креатив қобилиятга эгалик, креатив фаоллик, изланувчанлик
| Педагогнинг креатив потенциали даражасини аниқловчи мезонлар
|
|
99
| Д.Толлингерова таксономиясига кўра ўқув топшириқнинг турлари
| 5 та
|
|
100
| Болонья декларациясига аъзо давлатлари таълими асосланадиган тизими
| Модул-кредит тизими
|
|