Главная страница
Навигация по странице:

  • Исминг нима Сен ўғил боламисан ёки қиз боламисан Сен боғчага борасанми

  • Музқаймоқни яхши кўрасанми Музқаймоқ қандай рангда бўлади. Қора рангли музқаймоқ еганмисан Сен қўлда юра оласанми

  • Сен учишни биласанми Адажонинг қўғирчоқ ўйнайдиларми Кечаси қуёш чиқадими Бўри қуёндан қўрқадими

  • Сигир учишни биладими Сен ҳозир ухлаяпсанми Сен мактабга борасанми Ҳозир бошингда қалпоғинг борми

  • Болани ким даволайди

  • Тортинчоклик билан боглик психологик ҳолатлар

  • математика. Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун


    Скачать 0.78 Mb.
    НазваниеМактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун
    Анкорматематика
    Дата26.01.2021
    Размер0.78 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла8888888888888.docx
    ТипДокументы
    #171625

    # Методика

    (Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун)

    Бола билан алоқа ўрнатиш ва ихтиёрий хулқ – атворнинг ривожланиш даражасини аниқлаш методикаси

    Мазкур методика Л.Красильникова томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, «ҳа» ва «йўқ демагин» деб номланади.

    Кўрсатма: Биз сен билан ҳозир бир ўйин ўйнаймиз. Мен сенга саволлар бераман, сен уларга жавоб берасан. Лекин саволларимга «ҳа» ва «йўқ» деган сўзлар билан жавоб бермаслигинг керак. Масалан, сендан «ўйинчоғинг борми?» деб сўрасам, сен «ҳа» демасдан «Менда - ўйинчоқ бор» ёки «Ўйинчоғим бор» дея жавоб беришинг керак. Ёки мен сендан «Одамларнинг қаноти борми?» деб сўрасам, сен «йўқ» демай, «Одамларда қанот йўқ деб» жавоб беришинг керак, тушундингми? Қайси сўзларни айтмаслигинг керак?

    Агар бола тушунмаса, кўрсатма қайтарилади.

    Методика материали 10 та «ҳа» жавобига, 10 та «йўқ» жавобига эга ва 5 та бетараф саволлардан иборат.

    Саволлар.


    Исминг нима?


    Сен ўғил боламисан ёки қиз боламисан?


    Сен боғчага борасанми?


    Боғчага бориш сенга ёқадими? (Боғчага бормаса) Боғчага боргин келадими?


    Боғчадан узоқда турасизларми? (Боғчага бормаса) Ўртоқларинг боғчага борадими?


    Музқаймоқни яхши кўрасанми?

    Музқаймоқ қандай рангда бўлади.


    Қора рангли музқаймоқ еганмисан?


    Сен қўлда юра оласанми?


    Сен учишни биласанми?


    Адажонинг қўғирчоқ ўйнайдиларми?


    Кечаси қуёш чиқадими?


    Бўри қуёндан қўрқадими?


    Шифокорга боришдан қўрқасанми?


    Шифокор кийими қандай рангда?


    Шифокорлар болаларнинг сочини оладими?

    Сенинг исминг… ми? (Бошқа исм айтилади)


    Сигир учишни биладими?


    Сен ҳозир ухлаяпсанми?


    Сен мактабга борасанми?


    Ҳозир бошингда қалпоғинг борми?


    Қишда ўт бўладими?


    Ўт оқ рангда бўладими?


    Қор қандай рангда бўлади?


    Қор иссиқми?

    Натижаларни баҳолаш.

    Тўғри жавоблар – қоида бузилмай берилган жавоблар.

    Нотўғри жавоблар – қоидани бузиб берилган жавоблар.

    Эслатма: боланинг сукут сақлаши, бош силкитиши, хатосини тўғрилаши тўғри жавоб бўлиб ҳисобланади.

    Тўғри жавоблар миқдори 11 тадан кам бўлмаслиги керак.

    Эслатма: методикани ўтказиш вақтида болага жавобининг тўғри ёки нотўғри эканлиги ҳақида маълумот бермаслик керак.

    (Методика манбаси: Я работаю психологом … Опыт, размышления, советы Подред. И.В.Дубровиной. – М.: ТЦ «Сфера», 1999. 223 – 225 бетлар.)

    Manba: С.Н.Алимходжаева, Ф.И.Ҳайдаров ПСИХОЛОГИК ТАШХИС МЕТОДИКАЛАРИ

    МАЖМУАСИ.ТОШКЕНТ-2008 ЙИЛ.

    @амалиётчи психологлар



    Болалар учун орзулар, қувончли кунлар яратишдан чарчаманг. Уларнинг гўзал болалиги- эртанги бахтли ҳаётидир.

    Бош мияда нутқ учун жавоб берадиган еттита марказ бор. Бу марказлар етти ёшгача ривожланиб ва шаклланиб боради. Шунинг учун ҳам дудуқланиш етти ёшгача бўлган болаларда кўп учрайди.

    Демак, шу ёшгача бўлган болалар билан жуда эҳтиёт бўлиб мулоқотда бўлиш, ривожланиб келаётган нутқ марказларига жиддий зиён етказа­диган хатти-ҳаракатларга асло йўл қўймаслик керак.


    Болани ким даволайди?

    Агар болада қўрқиш сабабли дудуқланиш ривожланган бўлса, уни педагог-психолог ва логопед кўрикдан ўтказади ва даволайди.

    Агар болада нутқ бузилишлари бош мия касалликлари (олигофрения, бош мия жароҳатлари ва ҳ.к.) сабабли ривожланган бўлса, уни невропатолог (нейропсихолог) ёки тиббий психолог даволайди. Бу ерда ҳам логопед (дефектолог) даволаш жараёнида албатта қатнашиши керак.

    Сўзларни тўғри талаффуз қилишни фақат логопед ўргата олади. Болани мактаб ёшига етмасдан даволаш зарур. Акс ҳолда унда бошқа руҳий жароҳатлар ривожлана бошлайди.





    Тортинчоклик билан боглик психологик ҳолатлар:









    БОЛА ТАРБИЯСИГА ОИД ФИКРЛАР

    👉 Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади.

    👉 Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади.

    👉 Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади.

    👉 Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади.

    👉 Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади.

    👉 Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади.

    👉 Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади.

    👉 Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади.

    👉 Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади.

    👉 Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади.

    👉 Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади.

    👉 Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади.

    👉 Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади.

    👉 Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади.

    Билгилки, ғариб кўнглини бир шод этмоқ,

    Создир нечаким, жаҳонни обод этмоқ.

    ©Умар Хайём

    12 ЁШ ПСИХОЛОГИЯСИ

    Нима учун айнан 12 ёш психологияси ҳақида ёзаяпман. Ҳадисда 12 ёшгача бўлган даврдаги тарбияга алоҳида урғу берилган. Унинг маъноси қуйидагича: “Бола 12 ёшгача ота-она ва устозлари айтганини қилади, 12 ёшдан сўнг ўз билганини қилади”. Демак, 12 ёшдан кейинги тарбия – бу кечиккан тарбия. Тарбия ҳомиладан бошланиши кераклиги, яъни она қорнидаги бола ҳамма нарсани тинглаб ётиши ва маълумотларни миясига ёзиб бориши ҳақида ҳам ёзилган. Бу кимгадир ғалати туюлмасин, бироқ бу бор гап. Яқин келажакда она қорнида энди ривожланаётган боланинг миясига ёзиб олинган хотира излари махсус аппаратуралар орқали биз ота-оналарга кўрсатиб берилса ёки эшиттирилса ажаб эмас.

    Ҳозир ҳомила даврини қўя туриб, 12 ёш психологиясига қайтсак. Муаммо шундаки, ота-она 18 ёки 20 ёшга тўлган фарзандига салом-аликни ўргата олмай, сўзини ўтказа олмай, иш буюра олмай сарсон. У энди аллақачон издан чиқиб бўлган фарзандини муллага ўқитиб кўради, психологга юбориб кўради, дўқ-пўписа қилади, “қачон санга ақл киради” деб йиғлаб-ёлвориб кўради. Бироқ энди барчаси бефойда. Чунки бола тарбия рельсидан чиқиб бўлди. Бу уринишлардан фақат ота-она асаби бузилгани ва руҳияти эзилгани қолади холос.

    Нима учун айнан 12 ёш танланган, деган савол туғилади? Гап шундаки, бош миянинг пешона қисмида префронтал соҳа бор. Фақат инсонларда бўладиган ушбу соҳа 12 ёшда анатомик жиҳатдан шаклланиб бўлади ва сўнгра у такомиллашиб боради холос. Бу жойни “Олий аналитик марказ” деб атаса бўлади. Ушбу аналитик марказ шаклланиб бўлгач, бош мия атроф-муҳитдан келиб тушаётган маълумотларни кўр-кўрона тўплаш билан эмас, балки уларни мустақил равишда таҳлил қилиб қарор чиқариш билан шуғулланиб бошлайди. Бош мия 12 ёшгача нимаики тўплаган бўлса, кейинги ҳаёт шулар асосида шаклланиб боради. Агар шу давргача ота-она болага яхши тарбияни бера олмаган бўлса, яъни салом-алик, меҳр-муҳаббат, қадр-қиммат, меҳнат, эътиқод ва диёнатга ўргата олмаган бўлса, бундан сўнг ҳам ўрагата олмайди. Ҳа, афсуски шундай!

    Энди 12 ёшгача ва ундан кейинги даврнинг 12 хил сир-синоати, яъни сабаб ва оқибат орасида нималар ётганини кўрсатиб ўтамиз:

    1. Кап-катта бола нега харом-хариш йўлларга кириб кетди, чунки 12 ёшгача бўлган даврда унинг луқмасига харом-хариш аралашган;

    2. Кап-катта бола нега салом-аликни билмайди, чунки у 12 ёшгача салом-аликка ўргатилмаган;

    3. Кап-катта бола нега меҳнатдан қочади, чунки у 12 ёшгача меҳнатга ўргатилмаган, меҳнат – бу буюк тарбия эканлигини ота-онанинг ўзи ҳам англаб етмаган.

    4. Кап-катта бола нега ота-онасидан йироқ юришга интилади, ундан қочаверади, чунки 12 ёшгача бўлган даврда ота-она ҳам ундан йироқ юрган ва ёнида бўлишга вақт топмаган;

    5. Кап-катта бола нега китоб ўқимайди, илмга интилмайди, чунки 12 ёшгача бўлган бола ота-онасининг китоб ўқиганини кўрмай ўсган.

    6. Кап-катта бола нега каттани ҳурмат, кичикни иззат қилмайди, чунки 12 ёшгача унинг ўзига ҳам иззат кўрсатилмаган ва ҳурмат қилинмаган;

    7. Кап-катта бола нега ота-онаси, устозлари, қолаверса жамиятга тажовузкор, чунки 12 ёшгача унга тажовузкор бўлишган ва жамият бола ҳақида қайғурмаган;

    8. Кап-катта бола нега ўғриликка қўл уриб жиноят йўлига кириб қолади, чунки у 12 ёшгача бола тўғрилик ва ўғрилик нималигини билмай ўсган ёки унинг кўз ўнгида ўғирликлар содир этилган;

    9. Кап-катта бола нима учун ҳеч ким билан мулоқотга кириша олмайди, нега унинг сўз бойлиги кам, оғзига мум солгандек жим туради, чунки у билан 12 ёшгача дилдан суҳбат қурилмаган, мулоқотда бўлинмаган;

    10. Кап-катта бола нима учун ўзини-ўзи ҳимоя қила олмай, ёмон одамларга қўшилиб қолади, чунки 12 ёшгача у ҳимояга олинмаган ва “Сен ёмон боласан” деб миясига қуйиб келинган;

    11. Кап-катта бола нима учун қўрқоқ ва ўз фикрини дадил айта олмайди, чунки 12 ёшгача ота-онаси – уйда, тарбиячи – боғчада, ўқитувчи – мактабда уни фақат қўрқитиб тарбиялаган;

    12. Кап-катта бола нега дин нималигини билмайди, Оллоҳни танимайди, чунки 12 ёшгача болага бундай маълумотлар берилмаган ёки бу соҳада ота-онанинг ўзи илмсиз.

    QON GURUHIGA QARAB INSONLAR TASNIFI_!

    1 - QON guruhi____

    Olov unsuri hisoblanadi. Bu unsur vakillari qaynoq qon bo'lib, jahllari tez va jizzaki bo'lishadi. Lekin shu bilan bir qatorda ular mehribon va dilkash inson qiyofasida ham paydo bo'ladilar. Bu unsur vakillarini hayotni ushlab turishadi desa ham bo'ladi, chunki ularning qiziquvchanliklari va intiluvchanliklari tufayli yangi-yangi g'oyalar yaraladi. O'zlarining qadrini bilishadi o'zgalarga doim ko'makdosh bo'lishadi. Lekin doim nimadandir norozi bo'lib qoniqmay yurishadi.Ularga asosan odam ko'p joylar yoqadi, masalan bozorda sayr qilib yurishni yoqtirishadi. Ular biror bir yomon xabardan keyin o'zlariga kelishlari qiyin... Ularni asosan xotiralar qiynaydi____

    _________________

    2 - QON guruhi.Havo unsur vakillari bo'lib, ular asosan og'ir bosiq, odamlardan yiroqda, yolg'izlikni ma’qul ko'rishadi. Ular yonib seva olishadi, oqibatli bo'lishadi, shu bilan birga osongina tashlab ketishlari ham mumkun. Ular qobil farzand yo ota-ona bo'la olishadi. Odamlar e'tiborida bo'lishni unchalik xush ko'rishmaydi. Ularga asosan tabiat qo'yni va mo'tadil ob-havo yoqadi. Hamma unga suyanadi, maslahat so'raydi, lekin u kamdan kam holdagina birovga tayanadi. Pand yeyishdan qo'rqadi. Ma'sulyatdan cho'chiydi. Lekin o'z ishining ustasi bo'ladi. Hayot sinovlaridan u anchagacha azob chekadi. Lekin dardini hech kim bilan bo'lishmaydi. U har qanday oilaning faxri bo'la oladi____!

    ________________

    3- QON guruh.Suv unsuri vakillari.Ularning yonida inson haqiqiy oromni xis qiladi. U hech narsani o'ziga yaqin olmaydi. Gap-so'zlarga hamisha ham e’tibor bermaydi,uni salbiy xislati bu boshqa jins vakillari bilan tez kelishib keta olishi. Lekin bu bilan uni yengiltak deb bo'lmaydi. U har qanday odamni alday oladi. Lekin hech qachon yomon maqsadda yolg'on gapirmaydi. Ular uyquchi bo'lishadi. Asosan gumanitar fanlarni a’lo darajada o'zlashtira olishadi. Ular sevib sevilib yashashadi. Asosan quvnoq bo'lishadi, lekin shu bilan birga tezda yig'lab yuborishlari ham mumkun._____!

    ________________

    4- QON guruh vakillari tuproq unsuri bo'lib, ular har qaysi unsur vakillaridan farqli o'laroq yovvoyiroq yoki juda quvnoq bo'lishadi. Unsur vakillari sharoitga moslashuvchan bo'lishadi. Har qanday vaziyatdan chiqa olishadi. Uncha buncha narsa ularni bezovta qila olmaydi. Ular bir vaqtning o'zida ham ishlab, ham dangasalik qila oladi. Asosan aqlli va serharakat bo'lishadi, ularni sevish qiyin. Chunki ular bilan har xil vaziyatga tushib qolish mumkun. Lekin ular sevishsa afsona haqiqatga aylana oladi. Mo'jizaga ishonishadi va xayolparast


    написать администратору сайта