Главная страница
Навигация по странице:

  • Ўзбек тили Узоқ муддатли режа бўлими Vбўлим Қалб экологияси

  • Ўқитувчи исм-шарифи Куни

  • Синф 10-синф. (ижт гум) Қатнашганлар сони: Қатнашмаганлар сони

  • Дарснинг бориши Дарс босқичлари Ўқитувчининг иш-ҳаракати

  • Дарснинг кириш қисми 5-7 дақиқа

  • Дарс асосий қисми 30-35 дақиқа Янги бўлим: ҚАЛБ ЭКОЛОГИЯСИ – НИМА

  • Янги дарс

  • Иқтидорлилар учун топшириқ «Қалб экологияси – бу...»

  • Экология

  • Жами: 10 балл Л ҳолда ўзи мазм Дарс якуни

  • Узбек тили. Ўзбек тили 10-дарс 10-с. ижт гум Қалб экологияси нима. Мактаб Фан


    Скачать 27.18 Kb.
    НазваниеМактаб Фан
    АнкорУзбек тили
    Дата13.03.2023
    Размер27.18 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаЎзбек тили 10-дарс 10-с. ижт гум Қалб экологияси нима.docx
    ТипДокументы
    #984036

    Мактаб




    Фан

    Ўзбек тили

    Узоқ муддатли режа бўлими

    Vбўлим Қалб экологияси

    Ўқитувчи исм-шарифи




    Куни




    Синф 10-синф. (ижт гум)

    Қатнашганлар сони: Қатнашмаганлар сони:

    Дарс мавзуси

    Қалб экологияси нима?


    Таълимий мақсадлар



    10.2.9 - муаллиф нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда гапнинг, хатбошининг мазмунини унинг мавзуга, асосий ғоясига боғлиқлигини тушунтириш

    10.3.5. - турли хил эсселар ёзиш, жумладан, танқидий, илмий ва публицистик адабиёт таҳлили, муаллиф билан келишиш/келишмаслигини ифодалаш ва асослаш

    Дарс мақсади

    - муаллиф нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда гапнинг, хатбошининг мазмунини унинг мавзуга, асосий ғоясига боғлиқлигини тушунтириш

    - турли хил эсселар ёзиш, жумладан, танқидий, илмий ва публицистик адабиёт таҳлили, муаллиф билан келишиш/келишмаслигини ифодалаш ва асослаш

    Дарснинг бориши

    Дарс босқичлари

    Ўқитувчининг иш-ҳаракати

    Ўқувчининг иш-ҳаракати

    Баҳолаш

    Ресурслар

    Дарснинг кириш қисми

    5-7 дақиқа


    Ўқитувчи кириш сўзи. Дарсда ўқувчилар учун психологик вазият яратади.

    Ўқувчилар диққатини чорлаб, дарсга жалб этади. “Сизга мен........... олиб бераман” ўйини орқали яхши кайфият ташкиллаштиради. Мақсад ва баҳолаш мезонларини слайд орқали намойиш этиб, ўқувчиларга янги дарснинг мавзуси ва мақсадини айтади. Уйга вазифани сўрайди. Ўтилган дарсни мустаҳкамлаш учун саволлар берилади.

    Ўқувчилар саломлашади. Давоматни айтади. Ўқувчилар ““Сизга мен........... олиб бераман” ўйини орқали бир-бирларига яхши кайфият тилайди. Гуруҳларга бирикадилар ва гуруҳ сардорларини аниқлайди. Мақсад ва баҳолаш мезонларини слайд орқали билиб олади. Ўтилган дарслар бўйича қисқача такрорлаш ўтказилади.

    Қолиплаштирувчи баҳолаш

    Ўзаро бир-бирини баҳолаш

    Ўз-ўзини баҳолаш

    Қолиплаштирувчи баҳолаш. “Уч қарсак”

    Слайд

    1-илова

    Дарслик

    Рангли қоғозлар

    А4 қоғози

    Дарс асосий қисми

    30-35 дақиқа


    Янги бўлим: ҚАЛБ ЭКОЛОГИЯСИ – НИМА?

    Ўқитувчи янги бўлим ҳақида маълумот беради: Қалб экологияси – инсоннинг руҳий

    ҳолатини муҳофаза қилиш, қалбнинг софлиги

    ва ривожланиши ҳақида қайғуриш

    Янги дарс: Қалб экологияси – бу бизнинг қалбимиздаги «Уй»

    Тил услублари ҳақида умумий маълумот

    Матнолди топшириқлар:
    1. Экология нима?
    2. Қалб тушунчасига изоҳ беринг.
    3. Қалб экологияси деганда нимани тушунасиз?
    4. Қуйидаги матн мазмунини келтирилган расм бўйича олдиндан шарҳланг. Расмни изоҳланг. Расмда қандай ғоя акс этган?

    Қуйида берилган 9-синф ўқувчисининг ёзган матни билан танишинг. Юқоридаги

    саволлар доирасидаги мустақил фикрларингиз билан солиштиринг.

    Қалб – нима? Қалби пок одам деганда кимларни тушунасиз?

    Топшириқлар:

    1.Матннинг услуби, типини аниқланг. Нима учун айнан шу услуб ва типда эканлигини унинг белгилари ва нутқий хусусиятларини далилга келтирган ҳолда фикрингизни ифодаланг.

    2. Матн мазмуни сизда қандай таассурот уйғотди? Матн таркибида бадиий

    тасвир воситалари қўлланилганми? Бўлса, мисоллар келтиринг. Вазифасини

    изоҳланг. Матннинг таъсирчанлигини оширувчи яна қандай воситалар ишла-

    тилган? Далилланг.

    3. Юқоридаги саволлар ва матн мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўзингиз матн тузинг

    4. Матн тузиш давомида синтактик меъёрларга риоя қилинг.Синтактик меъёрлар қандай бўлади?

    5. Ёзган матнингизни синфга тақдим этинг.

    Иқтидорлилар учун топшириқ

    «Қалб экологияси – бу...» мавзусида ихчам аргументли эссе ёзинг.

    Ўқитувчи ушбу мавзу доирасида ўқувчиларнинг жавобларини тинглайди ва янги дарс мазмунига оид суҳбат уюштиради.

    Топшириқлар

    1.Матн давомига қўшган жумлаларингизни жуфтликда, сўнгра гуруҳда муҳокама қилинг. Ўзаро фикр алмашинг. Мавзу доирасида саволларни аниқ ифодалаб, ўзаро савол-жавоб ўтказинг.
    2. Суҳбатдошларингизнинг жавобларини изоҳлаб, баҳоланг.

    3.Матн услубини ўзгартириб, мазмунини сақлаган ҳолда янги матн тузинг.


    Янги бўлим ва янги дарс дарс учун тайёрланган слайд ва презентацияларни томоша қилади ва дарс мавзусини оча оладилар. Матнолди саволларга жавоб берадилар. Бунда Қалб экологияси – инсоннинг руҳий ҳолатини муҳофаза қилиши, қалбнинг софлиги ва ривожланиши ҳақида билиб оладилар.

    Матнолди топшириқларини бажаради.

    Экология – бу биз. Атроф-муҳитнинг тозалиги ҳақида қайғуриш давомида биз инсон соғлиги ҳақида, сайёрамиздаги мавжуд барча тириклик оламига ғамхўрлик қиламиз.

    Дарсликда мавзу учун берилган тасвирларни диққат билан кузатади ва мазмунини ёритиб, яхлит матн тузади.

    9-синф ўқувчисининг ёзган матни билан танишади. Саволлар доирасидаги мустақил фикрлари билан қиёслайди.

    ҚАЛБ – кишининг руҳий ёки маънавий дунёси, ички ҳис-туйғулари маркази рамзи; юрак, дил, кўнгил.

    Қалби пок одам. Қалб амри. Қалб ҳарорати. Қалби қувончга тўла.

    Қалбига йўл топмоқ эканлигини

    Ўзбек тилининг изоҳли луғатидан билиб олади.

    Ўқитувчининг интерфаолдоскада намойиш этган “Экология ва Биз” мавзусидаги слайдларни диққат билан кузатади. Янги мавзу юзасидан билимларини чуқурроқ ўзлаштиради.

    Берилган матнни мустақил ўқийдилар. Матнни мустақил ҳолда 4-5 жумла билан давом эттиради. Матн услубини аниқлайди.

    Экология сўзининг луғавивий маъносини билиб оладилар ва топшириқларни бажарадилар
    Экология сўзининг луғавивий маъносини билиб олинг: “экос” – уй “логос” – илм.

    Экология – уй ҳақида илм.


    Дескриторлар

    -муаллиф нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда гапнинг, хатбошининг мазмунини аниқлайди

    - мавзунинг асосий ғоясига боғлиқлигини тушунтириш

    - турли хил эсселар ёзади

    , жумладан, танқидий, илмий ва публицистик адабиёт таҳлили, муаллиф билан келишиш/келишмаслигини ифодалаш ва асослаш

    -мустақил матн туза олади

    - нутқий хусусиятларини далилга келтирган ҳолда ўз фикрини ифодалайди
    Жами: 10 балл

    Л ҳолда ўзи мазм


    Дарс якуни

    5-6 дақиқа

    ҚАЙТА БОҒЛАНИШ:

    Дарс якунида ўқувчидан рефлексия олинади:

    Плюс

    Минус

    Қизиқарли










    Уйга вазифа: “Қалб экологияси”мавзусида илмий иш тайёрланг



    Текширди

    Одамлар каби яшаш нимани англатади? Менимча, иложи борича тезроқ ва тез-тез инсон қалби экологияси ҳақида гапириш керак. Дунёни бадиий идрок қилиш – табиат билан асосий алоқани сақлаб қолиш, бунинг учун болалар қалбини эҳтиёткорлик билан, диққат-эътибор ва муҳаббат билан тарбиялаб, ўстириб бориш даркор. Бу болаларни янада жўшқинроқ қилади ва уларда қатъиятлилик, жасорат, оқкўнгиллик ва табиатга ғамхўрлик қилиш каби шахсий фазилатларни шакллантиради.

    Табиат бизни ҳаёт учун зарур бўлган барча нарсалар билан мукофотлади: биз нафас олаётган ҳаво; қуёш, бу туфайли биз ёруғ дунёда яшаймиз; биз оёқ босиб юрган замин. Табиат инсоният ҳақида ўз боласи учун меҳрибон она каби ғамхўрлик қилади, унинг бахти учун ҳамма нарсасини қурбон қилишга тайёр. Аммо, афсуски, инсон барча неъматлардан фойдаланиб, ҳар доим ҳам табиатга нисбатан адолатли муносабат кўрсатмайди.

    Табиат бизни ҳаёт учун зарур бўлган барча нарсалар билан мукофотлади: биз нафас олаётган ҳаво; қуёш, бу туфайли биз ёруғ дунёда яшаймиз; биз оёқ босиб юрган замин. Табиат инсоният ҳақида ўз боласи учун меҳрибон она каби ғамхўрлик қилади, унинг бахти учун ҳамма нарсасини қурбон қилишга тайёр. Аммо, афсуски, инсон барча неъматлардан фойдаланиб, ҳар доим ҳам табиатга нисбатан адолатли муносабат кўрсатмайди. И. Гёте айтганидек: «Бизнинг қалбимизда ўзимиз эккан нарса ўсади. Бу табиатнинг абадий қонунидир».
    (9-синф ўқувчисининг ёзма иши)


    написать администратору сайта