Главная страница
Навигация по странице:

  • 2.1. Сертификациялашнинг мақсад ва вазифалари

  • Сертификатлаштириш

  • Хавфсизлик тушунчаси

  • Хавфсиз ишлаш эҳтимоли

  • Хавфли бузилиш эҳтимоли Q on (t)

  • Хавфли бузилишларни жадаллиги λоп (t)

  • Маъруза3 Avtomatika va Telemexanika tizim va qurilmalarini sertifikasiyalash. Sertifikasiyalash maqsadi va masalasi. Sertifikasiyalashning tashkiliy asoslari. Temir yol a va t xavfsizligi sohaviy standartlar tizimi


    Скачать 0.74 Mb.
    НазваниеМаъруза3 Avtomatika va Telemexanika tizim va qurilmalarini sertifikasiyalash. Sertifikasiyalash maqsadi va masalasi. Sertifikasiyalashning tashkiliy asoslari. Temir yol a va t xavfsizligi sohaviy standartlar tizimi
    Дата09.12.2022
    Размер0.74 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла3_Avtomatika_va_telemexanika_tizim_va_qurilmalarini_sertifikatsi.docx
    ТипДокументы
    #836731
    страница1 из 4
      1   2   3   4

    Маъруза-3

    Avtomatika va Telemexanika tizim va qurilmalarini sertifikasiyalash. Sertifikasiyalash maqsadi va masalasi. Sertifikasiyalashning tashkiliy asoslari. “Temir yo‘l a va t xavfsizligi” sohaviy standartlar tizimi
    1. ТЙАТ тизимининг техник фойдаланишининг асосий вазифаси.

    2. Ушбу муаммони ҳал этишда сертификатлашнинг мақсад ва вазифалари.

    2.1. Сертификациялашнинг мақсад ва вазифалари

    ЖАТ тизимидан техник фойдаланишни асосий вазифаси-қурилмаларнинг бутун хизмат муддати давомида бузилмасдан ва хавфсиз ишлашини таъминлашдир. Аммо техник ишлаш усуллари дастлаб қурилган тизим етарли даражада ишончлилик ва хавфсизлик ресурсига эга бўлган, дастурий хатоларга эга эмас, ишлаб чиқариш ва қурилиш нуқсонлари бўлмагандагина самарали бўлади. Тизим уни тадбиқ этиш вақтида "соғлом" бўлиши керак. Бу сертификатлаш билан назорат қилинади.

    Сертификатлаштириш-темир йўл транспорти объектларини белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш фаолияти [2.1].

    Ўзбекистон Республикасининг "темир йўл транспорти тўғрисида" ги (2021) Қонунига мувофиқ темир йўл транспортига етказиб бериладиган барча техника воситалари ва механизмлари йўл ҳаракати хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳит хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги учун мажбурий сертификалашдан ўтказилади (13-модда).

    ЖАТ тизимлари ривожланишининг ҳозирги босқичида, релели техникадан микроэлектроник технологияга интенсив ўтиш ва янги микропроцессор ва компьютер тизимларини жорий этиш шароитида хавфсизлик сертификати муҳим рол ўйнайди, чунки эски тизимни янги тизим билан алмаштиришда фойдаланиишдаги ишчилар учун муайян психологик тўсиқ мавжуд. Янги тизим яхши ишлайдими? Хавфсизликнинг зарур даражасини таъминлайдими? Иккинчи савол айниқса муҳимдир. Аслида, СЦБ механик ва релели тизимларида хавфсизлик жуда оддий ва интуитив (ички ҳис билан сезиб) тушинарли усуллар билан таъминланди.

    Механик тизимларда стрелка ва сигнал дастакларини ўзаро механик таъсири амалга оширилган, бунда бир-бирига зид бўлган маршрутларни тузиш ва бошқа хавфли ҳодисаларга имкон берилмаган. Реле тизимларида хавфсизлик бўйича биринчи синф ишончлиликга эга бўлган реле хусусиятлари ва схемаларни қуриш учун маълум қоидаларга асосланади. Буларни ҳаммаси оддий ва аниқ. Шунинг учун механик ва релели тизимларда хавфсизликни исботлаш вазифаси амалда қатъий белгиланмаган ва қабул қилинган қарорларни таҳлил қилиш орқали экспертиза текширувлари натижаси бўйича ҳал қилинган. Микроэлектрон тизимларда хавфсизликни таъминлаш усулларини бундай аниқлиги йўқ. Бу усуллар турлича ва аниқ эмас. Шунинг учун техник экспертиза ва сертификатлаш синовларида хавфсизликни исботловчи махсус аналитик, иммитация ва тажриба усуллари ва муолажаларни қўллаш керак бўлади.

    Саноатда ЖАТ тизимларини хавфсизлиги бўйича сертификатлашни ташкил этиш бўйича жуда кўп ишлар амалга оширилган. Бу иш қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишни ўз ичига олади [2.2]:

    1. соҳавий стандартлар ва бошқа норматив хужжатларни ишлаб чиқиш;

    2. Сертифиикациялаш ва синов лабораторияси аъзоларини (органларини) яратиш;

    3. Сертиификациялаш ишларини ўтказиш учун кадрларни тайёрлаш;

    4. ЖАТ тизимлари хавфсизлигини исботлаш усуллари ва тажрибаларини ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқиш;

    5. Мавжуд ва янги аппаратура синовларини ташкил этиш.

    Тизимнинг ҳаётий даврини ёйилган тузилмавий схемасида (расм-2.1) ушбу даврда сертификатлашни ўрни кўрсатилган. Агар сертификатланган тизим мураккаб аппарат ва дастурий таъминот мажмуаси бўлса, маълум сертификатлаш ишлари олдинги босқичларда ҳам бажарилганда энг катта самарадорликка эришилади, 6-босқич эса сертификатлашни якуний босқичи ҳисобланади.

    Тизимнинг ривожланиши жаҳон тажрибасини таҳлил қилиш ва хавфсизлик тушунчасини шакллантиришдан бошланади. Хавфсизлик тушунчаси хавфсиз тизим қуришни амалга ошириладиган қоидалар мажмуи сифатида тушунилади. Хавфли бузилишлар мезонларига асосланганлиги учун у муҳим аҳамиятга эга.

    Хавфсизлик тушунчаларини амалга ошириш учун учта стратегия ишлатилади: бузилмасдан ишлаш, бузилишларга чидамлилик ва бузилишларда хавфсиз хатти-ҳаракат. Дастлабки икки стратегия унинг ишлаш алгоритмини тўғри бажарадиган тизим хавфсиз эканлигини англатади. Учинчи стратегия хавфсиз тизимлар учун махсус ишлатилади ва бузилишлар содир бўлганда тизимни ҳимояловчи тиклаб бўлмайдиган ҳолатга келтиришдадир. Ишчи ҳолатга қайта ўтиш истисно қилинади (даргумон) ва сунъий равишда (одатда инсон иштирокида) амалга оширилади. Стрелка ва сигналларни электр марказлаштириш тизимларида маршрутларни сунъий очиш бунга мисол хисобланади.

    2.2 ва 2.3-расмларда ЖАТ тизими ҳолатларини тузилмавий схемаси ва хавфсиз тизимда холатлар ўртасидаги ўтишлар диаграммаси кўрсатилган.

    Техник фойдаланиш жараёнида ЖАТ тизими қуйидаги ҳолатлардан бирида бўлиши мумкин: соз, ишлайдиган, ишламайдиган, ҳимояланган, ишламайдиган хавфли ва экстремал (чегаравий). Бу холатлар ГОСТ 27.002-89 [2.3] ва ОСТ 32.17-92 [2.4] бўйича аниқланди.



    Соз ҳолатда тизим меъёрий-техник ва лойихавий ҳужжатларининг барча талабларига жавоб беради. Ишламайдиган ҳолатда бу талабларнинг камида биттасига жавоб бермайди. Ишламайдиган ҳолатлар уч турга бўлинади.



    2.1-расм. Тизимнинг ҳаётий даврини ёйилган тузилмавий схемаси

    Ишчи ҳолатдаги тизимда белгиланган функцияларни бажариш қобилиятини тавсифловчи барча кўрсаткичларнинг қийматлари меъёрий-техник ва лойихавий ҳужжатлари талабларига жавоб беради. Ишламайдиган тизим учун ушбу кўрсаткичлардан бўлмаганда битта қиймати ҳужжат талабларига жавоб бермайди. Чегаравий ҳолат-бу тизимнинг кейинги фаолияти номақбул ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки унинг ишлаш қобилиятини тиклаш мумкин эмас ёки мақсадга мувофиқ эмас.




    2.2-расм. СЖАТ холатлари тузилмавий схемаси
    Хавфсиз тизимларда яроқсиз холат икки турга бўлинади [2.4]:

    ҳимоя ҳолати-поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун белгиланган вазифаларни бажариш қобилиятини тавсифловчи барча кўрсаткичларнинг белгилари меъёрий-техник ва лойихавий ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган тизимнинг яроқсиз ҳолати;

    хавфли холат-поездлар харакат хавфсизлигини таъминлаш учун белгиланган вазифаларни бажариш қобилиятини тавсифловчи камида битта кўрсаткич қиймати норматив-техник ва лойихавий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган тизимнинг яроқсиз холати.

    Бузилишлар содир бўлган вазиятларда хавфсиз тизим кўплаб ҳимоя ҳолатларига кириши ва кўплаб хавфли холатларга тушмаслиги керак. Шунга мувофиқ бузилишлар ҳимоявий ва хавфли ҳолатларга бўлинади.

    Химоявий бузилиш-бу химоявий ҳолатини сақлаб қолган ҳолда тизимни иш қобилияти ҳолатини бузилиш вазияти.

    Хавфли бузилиш-бу тизимни иш қобилияти ва ҳимоя ҳолатларини бузилиш вазияти.

    Бузилишларни хавфли ва ҳимоявийларга бўлиниши биринчи навбатда тизимларни қуриш, лойиҳалаш ва фойдаланиш вақтида хавфли бузилишлардан ҳимояланишга эътибор қаратишни, ва хавфсизлик даражасини ошириш имконини беради. ЖАТ тизими хавфсиз ҳолатлари орасидаги ўтишлар диаграммасида (2.3-расм) белгиланган: 1-шикастланиш, 2-ҳимоявий бузилиш, 3-хавфли бузилиш, 4-тизимнинг чегара ҳолатига ўтиши хавфсизлик талабларининг муқаррар бузилиши туфайлии, фойдаланииш самарадорлигини пасайиши, маънавий қариши ва бошқа омиллар, 5-тиклаш, 6-капитал таъмирлаш.

    Юқоридаги келтирилган таърифлар асосида ЖАТ тизими учун учта асосий тушунча шакллантирилади—ишончлилик, бузилмаслик ва хавфсизлик.

    Ишончлилик - тизимнинг белгиланган режимлари ва фойдаланишда, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш шароитларида поездлар харакатини ўз вақтида узлуксиз ва хавфсиз бошқаришни таъминлаш хусусияти.

    Бузилмаслик -тизимнинг бир мунча вақт ёки иш вақтида доимий равишда иш ҳолатини сақлаб туриш хусусияти.


    2.3-расм. Хавфсиз тизимда холатлар орасидаги ўтишлар диаграммасии

    Хавфсизлик-тизимнинг соғлом, функционал ёки ҳимоя ҳолатини бир мунча вақт ёки фойдаланииш вақти давомида доимий равишда сақлаб туриш хусусияти.

    Хавфсиз элементдан фойдаланиш тамойили ЖАТ релели тизимларининг хавфсизлик концепцияси марказида туради. Бундай элементлар биринчи синф ишончликга эга бўлган релелар хисобланади, уларда 0→1 туридаги бузилишлар жадаллилиги 1→0 туридаги бузилишлар жадаллигидан бир неча таркибга кам. Тизимлар бу бузилишлар бўлиши мумкин эмас деган тахмин остида қурилади ва бошқа барча бузилишлар (мутлақо битта эмас) уни ҳимоя ҳолатига ўтказиши керак, яъни хавфсиз хатти-ҳаракатлар стратегияси қўлланилади.

    ЖАТ микроэлектрон тизимларини қуришда хавфсиз хатти-ҳаракат стратегияси бузилишга барқарорлик стратегияси билан биргаликда ишлатилади. Агар бузилишлар рўй берганда тизим ўзининг захира имкониятларини тугатган ва инқироз хамда қайта лойихалаш натижасида бузилишларга беқарор бўлиб қолган бўлса, унда яна бир бузилиш рўй берганда у қайтмас (бошқариш обектларидан узилган) ҳимоя ҳолатига ўтиши керак.

    Микроэлектрон тизимлар учун энг кенг тарқалган хавфсизлик концепцияси қуйидагича шакллантирилган: аппарат ва дастурий таъминотдаги ягона битталик нуқсонлар хавфли бузилишларга олиб келмаслиги ва тизимда бошқа нуқсонлар пайдо бўлишидан кечиктирмасдан ишчи ёки тест таъсирларида маълум эҳтимоллик билан аниқланиши керак [2.5].

    Муайян ҳолларда реал тизимларни ишлаб чиқишда турли хил хавфсизлик тушунчаларидан фойдаланиш мумкин. Жат тизимини яратишда сертификатлаш ишларининг биринчи вазифаларидан бири қабул қилинган хавфсизлик концепсиясини баҳолашдир. Буни аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг (лабораториянинг) мустақил экспертлари амалга ошириши мумкин.

    Хавфсизлик тушунчаси шакллантирилгандан сўнг, ушбу тизим учун хавфсизлик ва ишончлиликни сифат ва миқдорий кўрсаткичлари аниқланади ва уларни таъминлаш керак бўлади. Белгиланган талаблар ва хавфсизлик кўрсаткичларининг умумий сони минимал бўлиши керак, лекин улар тизимнинг барча босқичлари ва иш режимларини тавсифлаши керак.

    Миқдорий кўрсаткичлар хавфсизликни бевосита айрим сонли қийматлар ёрдамида тавсифлайди. Сифат кўрсаткичлари хавфсизликка билвосита баҳо беради. Миқдорий кўрсаткичлар детерминирланган (аниқланган) ва эҳтимолликларга бўлинади. ОСТ 32.17-92 да аниқланган эҳтимолий миқдорий кўрсаткичлар хавфсизликни энг муносиб баҳолайди. Улар умумий характерга эга (улар ҳар қандай тизим, элемент ва қурилмалар учун ишлатилади) ва ҳисоблаш ёки моделлаштириш ёрдамида тажрибавий аниқланиши мумкин.
    Хавфсиз ишлаш эҳтимоли РБ(t) тизимда ишдан чиқиши белгиланган вақт оралиғида хавфли бузилиш рўй бермаслиги эҳтимоли. t вақт оралиғи дастлабки моментида тизим соз ёки иш қобилияти ҳолатида, лекин ҳимоя ҳолатида эмас деб фараз қилинади.

    Хавфли бузилиш эҳтимоли Qon (t) хавфли бузилишни берилган маълум бир иш вақти ичида камида бир марта содир бўлиш эҳтимоли.

    Хавфли бузилишларни жадаллиги λоп (t) —бу шу пайтгача ҳеч қандай бузилиш рўй бермаган бўлса, кўриб чиқилган вақт моменти учун аниқланган тикланмайдиган тизимнинг хавфли бузилиши юзага келишини шартли эҳтимоллик зичлиги.

    Хавфли бузилишгача ўртача ишлаш вақти Топ -биринчи хавфли бузилишгача тизимнинг ишлаш вақтини математик кутилиши.

    Хавфсиз ишлаш вақтини тақсимлашнинг экспоненциал қонуни бўйича



    Хавфли бузилишлар оқими кўрсаткичлари ωоп(t)— бу тикланадиган тизимни хавфли бузилишлар математик кутишлар сонини ихтиёрий кичик ишлашини ушбу ишлаш қийматига нисбати.

    Хавфли бузилишга ўртача иш вақти ТБср -бу қайта тикланадиган тизимнинг умумий иш вақтининг шу иш вақтидаги хавфли бузилишлар сонининг математик кутилишига нисбати.

    Хавфсизлик коэффициенти КБ-тизимнинг исталган вақтда ишчи ёки ҳимоя ҳолатида бўлиш эҳтимоли, объектдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш кўзда тутилмаган муддатларда режалаштирилган даврлардан ташқари.

    Хавфсиз ишлаш вақти тақсимотининг экспоненциал қонуни бўйича

    ωоп(t)= λоп(t) =const

    Стандартлашган кўрсаткичларини айрим модификацияларидан турли ЖАТ тизимлари учун фойдаланиш мумкин: масалан, сафар бошланишига хавфсиз ишлаш эҳтимоли; телемеханик алоқа каналида масъул командаларни хавфли бузилиш эҳтимоли ва бошқалар. Сертификатлаш жараёнида мутахассислар ушбу тизим учун ҳақиқий аниқ кўрсаткичлар танланганлигини баҳолашлари керак.

    Техник топшириқларга (ТЗ) киритиладиган хавфсизлик бўйича талаблар, дастлаб тадқиқотлар ва ишлаб чиқишни асослаш босқичида (2.1-расм, 1 ва 2 даврда) қуйидаги ишларни бажариш билан аниқланади:
    1. буюртмачи талабларини тахлили, тизимни мақсади ва фойдаланишдаги шароитлари, барча турдаги харажатлар бўйича чекловлар, жумладан, тузилмавий бажариш бўйича, ишлаб чиқариш технологияси ва фойдаланишдаги харажатлар бўйича чекловлар;
    2. хавфли бузилишлар мезонларини ишлаб чиқиш ва буюртмачи билан мувофиқлаштириш: белгиланган хавфсизлик кўрсаткичларини рационал номенклатурасини танлаш:

    3. ЖАТ тизимининг хавфсизлик кўрсаткичлари ва уларнинг асосий таркибий қисмлари қийматларини (нормаларини) ўрнатиш.

    Тизимни ишлаб чиқиш босқичида (3-босқич) буюртмачи ва ишлаб чиқувчи ўртасида келишилганидек, қуйидаги ишларни бажариш орқали хавфсизлик талабларини тегишли техник-иқтисодий асослаш билан аниқлаштиришга (мослаштиришга) йўл қўйилади: маҳсулотни қуриш ва уларнинг ҳар бири учун кутилаётган хавфсизлик даражасини ҳисоблаш учун мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқиш, шунингдек, харажатлар турларини, шу жумладан фойдаланишдаги ва бошқа белгиланган чекловларни қондириш қобилиятини тавсифловчи кўрсаткичлар; тизим ва унинг таркибий қисмларининг хавфсизлик кўрсаткичлари қийматларини аниқлаш.

    Хавфсизлик кўрсаткичлари номенклатураси ЖАТ тизимларини уларнинг мақсади, иш режимларини хусусиятлари ва бошқаларни тавсифловчи хусусиятларига кўра таснифлашга асосланган ҳолда танланади.

    . Қуйидагилар асосий хусусиятлари хисобланади: тизимни мақсади; ишлаш режими; бузилишларнинг мумкин бўлган оқибатлари; хавфли бузилишдан кейин ишлаш қобилиятини тиклаш имконияти; техник ресурсни тиклаш имконияти ва усули; маҳсулотни чегаравий ҳолатга ўтишини белгиловчи асосий жараёнларнинг характери; техник хизмат кўрсатиш, ишлатишдан олдин назорат қилиш имконияти ва зарурлиги: тизимда микроэлектрон схемаларни мавжудлиги.

    Мақсадга кўра сертификатланган тизимлар битта асосий дастурга эга бўлган аниқ мақсадли тизимларга ва бир нечта дастур ўзгаришларига эга бўлган умумий мақсадли тизимларга бўлинади. Ишлаш режимларига кўра, узлуксиз, узоқ муддатли ва кўп маротабалик даврий фойдаланиш тизимларига ажратилади. Бузилишларнинг оқибатларига кўра, бузилишлар фаолият самарадорлиги пасайишига олиб келадиган тизимлар, ва фалокатли характердаги (хавфли бузилишлар) оқибатларига эга бўлган тизимлар мавжуд. Фойдаланиш жараёнида хавфли бузилишни тиклаш имконияти бўйича тизимларни тикланадиган ва тикланмайдиганларга ажратилади.

    Хавфли ва чегараловчи ҳолатга ўтишни белгиловчи асосий жараёнлар характерига кўра тизимлар бир вақтнинг ўзида қарийдиган, эскирийдиган, бир вақтда қарийдиган ва эскирийдиганларга бўлинади. Техник ресурсни режали таъмирлашни амалга ошириш йўли билан тиклаш усулига кўра тизимлар таъмирланадиган ва таъмирланмайдиган бўлади. Фойдаланиш жараёнида техник хизмат кўрсатиш бўйича хизмат кўрсатиладиган ва хизмат кўрсатилмайдиганларга ажратилади. Назоратни ташкил этилишига кўра тизимлар фойдаланишдан олдин назорат қилинадиган, фойдаланиш вақтида доимий назорат қилинадиган, иш вақтида вақти-вақти билан назорат қилинадиган, вақти-вақти билан технологик жараёндан узиш билан ва назоратсизларга бўлинади.

    Тизимнинг намунавий нусҳаси ишлаб чиқарилгандан сўнг (4-босқич) сертификатлаш синовларига асос бўладиган дастлабки ва фойдаланишдаги синовлари ўтказилади. Уларнинг мақсади маълумотномаларда белгиланган ишончлилик ва хавфсизликка бўлган талабларни тасдиқлашдан иборат. Натижада, ушбу ЖАТ тизимига мувофиқлик сертификатини бериш хисобланади.

    Кетма-кет ишлаб чиқариш учун техник хусусиятларни шакллантиришда (7 босқич), одатда, ЖАТ тизимини ишлаб чиқариш босқичида назорат қилиниш назарда тутилган, техник топшириқда келтирилган хавфсизлик кўрсаткичлари киритилади. Мураккаб тизимлар учун, уларни ишлаб чиқиш вақтида тажрибавий ва оммавий ишлаб чиқаришда, буюртмачи ва ишлаб чиқувчи ўртасида келишилган ҳолда, ва аввалги аналог маҳсулотлар бўйича тўпланган статистик маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, тузатишлар ва хавфсизлик кўрсаткичлари қийматларини босқичма-босқич белгилаш рухсат этилади.

    Назорат саволлари:
    1. ЖАТ тизимларининг техник фойдаланишнинг асосий вазифаси нимадан иборат?

    2. Темир йўл транспортида "сертификатлаш" ни таърифланг.

    3. Фойдаланиш жанаёнида ЖАТ тизимлари қандай холатларда бўлиши мумкин?

    4. Хавфсизлик кўрсаткичлари номенклатурасини белгиловчи ЖАТ тизимларининг асосий хусусиятлари нималардан иборат?
      1   2   3   4


    написать администратору сайта