Маъруза3 Avtomatika va Telemexanika tizim va qurilmalarini sertifikasiyalash. Sertifikasiyalash maqsadi va masalasi. Sertifikasiyalashning tashkiliy asoslari. Temir yol a va t xavfsizligi sohaviy standartlar tizimi
Скачать 0.74 Mb.
|
2.2. Сертификатлашни ташкилий асослари 1. Техника ва хизмат кўрсатишга бўлган эҳтиёж. 2. Сертификатлашни стандартлар ва қоидаларга боғлиқлиги. Жаҳон иқтисодиётида кенг интеграциялашув жараёнлари, товарлар ва хизматларнинг жадал алмашуви уларнинг сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи тартибларни яратиш заруриятини келтириб чиқарди. Уларни сертификатлаш мақсадида маҳсулот ва хизматларни синовдан ўтказишга эҳтиёж туғилди. Йирик фирмалар ўз синов бўлинмаларини яратишга киришдилар. Шу билан бирга, маҳсулот ишлаб чиқарувчида ўтказилган синов натижаларига истеъмолчилар ишончсизлик билдирдилар. Бу зиддият мустақил синов (сертификатлаш) марказлари ва лабораторияларини яратиш билан ҳал этилади. Уларнинг фаолияти халқаро, минтақавий ёки миллий норматив хужжатлар ва стандартларга асосланади. Стандартлар маҳсулотларга, уларни синаш усулларига, тамғалаш, сақлаш ва ташишга ягона талабларни белгилайди. Стандартлаш соҳасида хаммадан кўра намоянда, 90 мамлакатларни бирлаштирувчи, халқаро стандартлаш ташкилоти (ИСО) ҳисобланади. Ушбу ташкилот 1946-йилда БМТ стандартларни мувофиқлаштириш Комитети қарори билан ташкил этилган. ИСО тузилмавий схемаси 2.4-расмда келтирилган. ИСО олий бошқарув органи-бош Ассамблея бўлиб, у барча миллий ИСО аъзо ташкилотлари вакилларидан иборат ва ҳар 3 йилда бир марта учрашади. ИСО сертификатлаш қўмитаси (КЛСКО) ташкил этилди. Унинг фаолияти, айниқса, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит масалалари билан боғлиқ миллий сертификатлаш тизимлари ва маҳсулотнинг стандартлар талабларига мувофиқлигини сертификатлаш белгиларини ўзаро тан олинишини таъминлаш бўйича сертификатлаш ва чора-тадбирларни ташкил этишга қаратилган. ИСО 9000-ИСО 9004 сериясининг халқаро стандартлари ҳар қандай сертификатлаш тизимининг асосий қоидаларини белгилайдиган умумий қоидалар ва тавсияларни шакллантиради. Бу кетма-кет стандартлар ўз ичига қуйидагиларни олади: ИСО 9000 " умумий сифат бошқаруви ва сифатни таъминлаш стандартлари. Танлаш ва қўллаш бўйича кўрсатмалар»; ИСО 9001 " Сифат тизими. Лойихалаш ва / ёки ишлаб чиқишда, ишлаб чиқаришда, монтажда ва техник хизмат кўрсатишда сифатни таъминлаш учун модел»; ИСО 9002 " Сифат тизими. Ишлаб чиқариш ва ўрнатишда сифатни таъминлаш модели»; ИСО 9003 " Сифат тизими. Якуний текширув ва синовларда сифатни таъминлаш учун модели»; ИСО 9004 " Сифат тизими элементлари учун умумий сифат йўриқнома. Бошқарув бўйича кўрсатмалар". 2.4-расм. ИСО тузилмавий схемаси ИСО дан кейин турувчи стандартлаш бўйича энг муҳим халқаро ташкилот, 1906-йилда ИСО дан олдин тузилган халқаро электротехника комиссияси (МЭК) ҳисобланади. ИСО билан келишувга кўра, МЭК фаолияти электротехника, радио электроника ва алоқа соҳаларига тўғри келади. МЭК тузилмавий схемаси 2.5-расмда келтирилган. МЭК энг юқори бошқарув органи Кенгаш хисобланади, унга барча миллий ташкилотлар вакиллари-МЭК аъзолари (40 ортиқ мамлакат) киради, улар ўзларининг кенгашларига ҳар йили йиғилишади. 2.5-расм. МЭК тузилмавий схемаси Стандартлаш ва сертификатлаш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаш ва ёндашувларни бирлаштириш мақсадида МЭК таркибида қўшма дастурий қўмита ва ИСО/МЭК уйғунлаштириш ишчи гуруҳи мавжуд. Ушбу гуруҳлар ишининг натижаси стандартлаш ва сертификатлаш соҳасидаги фундаментал ҳужжатларни биргаликда нашр этилиши ҳисобланади [2.6]: ИСО/МЭК 2 " стандартлаш ва улар билан боғлиқ фаолият соҳасидаги умумий атама ва таърифлар»; ИСО/МЭК7 " маҳсулотни сертификатлашда қўлланиладиган стандартларга қўйиладиган талаблар»; ИСО/МЭК16"тегишли стандартлар асосида учинчи томон сертификатлаш тизимлари учун қоидалар тўплами»; ИСО/МЭК44"халқаро учинчи томондан маҳсулот сертификатлаш тизимлари учун умумий қоидалар»; ИСО/МЭК51"стандартларни тайёрлашда хавфсизлик масалалари тақдимотига қўйиладиган умумий талаблар". Маҳсулотни сертификатлаш бўйича халқаро бой тажриба тўпланган. БМТ Европа бўйича иқтисодий комиссияси маълумотига кўра, дунёда сертификатлаш бўйича 30 ортиқ кўп томонлама ва 100 икки томонлама шартномалар мавжуд, шу жумладан МЭК доирасида, Европа иқтисодий ҳамжамияти ва бошқалар. Халқаро ҳамкорлик муаммоси миллий сертификатлаш тизимлари ва синов усулларини ўзаро тан олиш йўли билан ҳал этилади. ИСО ва МЭК стандартларига мос келадиган миллий ва минтақавий стандартлар мавжуд. Хозир Европа мамлакатларида амалдаги ЕН 45000 стандартлари бор: ЕН 45003 "лаборатория органларини аккредитациялаш учун умумий мезонлари".»; ЕН 45011 " Маҳсулотни сертификатлаш бўйича шуғулланувчи сертификатлаш органлари учун умумий мезонлари»: ЕН 45012 " Сифат тизимларини сертификациялашда иштирок этувчи сертификатлаш органлари учун умумий мезонлари»; ЕН45013"кадрлар бўйича сертификациялаш билан шуғулланувчи сертификатлаш органлари учун умумий мезонлари". Миллий сертификатлаш тизимини ташкил этишда услубий раҳбарлик қилиш, ишларни мувофиқлаштириш ва зарур стандартларни ишлаб чиқиш учун Марказий орган тузилади. Ўзбекистон Республикасида бундай орган Давлат стандартлари ҳисобланади. ИСО/МЭК материаллари асосида Госстандарт Ўзбекистон Республикасини "истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ва "маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида" қонунларига мувофиқ мажбурий сертификатлаш учун мўлжалланган ГОСТ сертификатлаш тизимини ишлаб чиқди ва кучга киритди. ГОСТ сертификатлаш тизими бир неча асосий ҳужжатларни ўз ичига олади. Тизимнинг мақсадлари, тамойиллари ва тузилишини асосий қоидалар аниқлайди. "Сертификатлаш органига қўйиладиган талаблар ва уни аккредитлаш тартиби" ва "синов лабораторияларига қўйиладиган талаблар ва уларни аккредитлаш тартиби" ҳужжатлари бир ҳил маҳсулотлар ва синов лабораториялари учун сертификатлаш органларини яратиш ва фаолият кўрсатишда, шунингдек уларнинг фаолияти устидан инспекторлик назоратини ўтказишда фойдаланиш учун мўлжалланган. Сертификатлаш қоидалари ва тартиби ҳамда меъёрий ҳужжатларга қўйиладиган умумий талаблар "маҳсулотларни сертификатлаш тартиби" ҳужжати билан тартибга солинади. "Тизимнинг Давлат реестрини юритиш қоидалари" ҳужжатида иш иштирокчиларини рўйхатга олиш қоидалари, сертификациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳужжатлар, мувофиқлик белгиларини тан олиш тўғрисидаги қарорлар ва бошқалар билан аниқланади. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ сертификатлаш тизими корхона ва ташкилотларга сертификатлаш бўйича амалий ишлар олиб бориш ҳуқуқини бериш асосида қурилади. Бу ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти вакилларини ўз ичига олган махсус ташкил этилган комиссиялар томонидан тегишли ташкилотларни аккредитация қилиш йўли билан берилади. Ишлаб чиқарувчи товарлар (ишлар, хизматлар) норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги учун жавобгардир, сотувчи у томонидан сотиладиган маҳсулотлар учун сертификат ва мувофиқлик белгиси мавжудлиги учун жавобгардир, синов лабораторияси тестларни ишончлилиги ва объективлиги учун жавобгардир ва сертификатлаш органи сертификатни беришнинг тўғрилигига жавобгардир. ЎТЙ АЖ темир йўл транспортини сертификатлаш тизими Ўзбекистон республикаси доирасида фаолият кўрсатади. Бу 12 ноябр1996 йил снасида МПС кўрсатмаси билан тасдиқланган, 1996 йил 27 декабрда Россия Федерацияси Адлия вазирлиги томонидан ва 1997 йил 17 февралда Госстандарт томонидан рўйхатга олинган. Тизим Ўзбекистон Республикасини "маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида" Қонуни, Ўзбекистон Республикасини "темир йўл транспорти тўғрисида» Қонуни ва ЎТЙ АЖ тўғрисидаги Низоми асосида яратилган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ сертификатлаш тизимида белгиланган қоидаларга мувофиқ темир йўл транспортида сертификатлашни амалга оширувчи сертификатлаш иштирокчилари мажмуи Сертификатлаш тизимидир [2.1]. ССЖТ темир йўл транспорт объектларини мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаш доираси ҳисобланади. Бу объектлар ўз ичига олади: -йўл ва йўл хўжалиги; -темир йўл станциялари; -автоматика, телемеханика, алоқа, хисоблаш техникаси ва информацион технологиялар (сигналлаштириш, марказлашти риш ва блокировкалаш воситалари; -алоқа қурилмалари; - харакат хавфсизлигини назорат қилиш ва таъминлаш бўйича темир йўлдаги техник воситалар; -темир йўл транспортини автоматлаштирилган бошқариш тизимлари; -аавтоматика, телемеханика, алоқа ва хисоблаш техникаси, информацион технология воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш технологик жараёнлари; -тортқич ва мотор вагон харакат таркиби; -вагонлар ва контейнерлар; -Электрлаштирилган темир йўлда электр таъминот тизимлари; -темир йўлда ташишни таъминловчи техник воситалар ва технологик жараёнлар; -темир йўл транспорти учун металл хом ашёдан ишланган буюмлар; - темир йўл транспорти учун полимер материаллардан ишланган буюмлар; -темир йўл транспортида хизматлар; -темир йўл техник воситаларни ишлаб чиқувчи ташкилотлар; -сифат тизимлари; -темир йўл техник воситаларини ишлаб чиқариш; -харакат хавфсизлигини аниқловчи, кўрсаткичларни назорат қилувчи ва темир йўлда қўлланиладиган, сохада фойдаланиладиган ўлчаш воситалари; -темиир йўл транспортида қўллаш учун махсус тайёрланадиган, бузмайдиган синов воситалари. Темир йўл транспорт иншоотлари мажбурий ёки ихтиёрий сертификатлашдан ўтказилиши мумкин. Йўл ҳаракати хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш талабларига жавоб берадиган объектларни сертификатлашдан ўтказиш шарт. Ихтиёрий сертификатлаш билан сертификатлаш бўйича орган ўртасидаги шартнома шартлари бўйича талабгорнинг ташаббуси билан мажбурий сертификатлашдан ўтказилмайдиган объектларга нисбатан қўлланилади. Фойдаланишга топшириладиган техник воситалар сертификатлашдан ўтказилади. АЖ УзТЙ мажбурий сертификатланиши лозим бўлган темир йўл транспорт объектлар рўйхатини аниқлайди. Рўйхатлар мажбурий сертификатлаш лозим бўлган объектларни ҳар йилги тўғриланган номенклатурасига киритилади. Ушбу рўйхатлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикасида мажбурий сертификатлаш лозим бўлган маҳсулотлар умумий рўйхатига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартига тақдим этилади. ССЖАТ тузилмавий схемаси 2.6-расмда келтирилган. ССЖТ томонидан ҳосил қилинади: Темир йўллар вазирлиги; темир йўллар вазири муовини унвонига эга сертификатлаш тизими бошлиғи; Сертификатлаш тизимининг Марказий органи (ЦОС) - сертификатлаш бўлими, стандартлаш ва метрология бошқармаси; Сертификатлаш органи-темир йўл транспортида сертификатлаш Давлат муассасаси регистри; Марказий сертификатлаш органи ижро қўмитаси — регистр бўлинмаси; Рис. 2.6-расм. ССЖТ тузилмаси Темир йўл транспортида сертификатлаш бўйича кенгаш; Шикоятлар бўйича кенгаш; Аккредитация қилинган эксперт марказлари; Аккредитланган синов марказлари(лабораториялар); Сертификатлаш тизимида аккредитланган экспертлари. ЎТЙ АЖ ва сертификатлаш тизими Марказий органи ССЖТ шакллантириш бўйича ишларни ташкиллаштиради, унинг фаолияти устидан умумий бошқарув ва назорат амалга оширади; ССЖТ аккредитацияни амалга ошириш ва мажбурий сертификатлаш бўйича ишларни амалга ошириш учун сертификат ва лицензия беради; аккредитация ва сертификатлаш масалалари бўйича тизим иштирокчилари мурожаатларини кўриб чиқади; ССЖТ сертификация қилинувчи темир йўл транспорт объектлари номенклатурасига таклифлар ишлаб чиқади; тизим ишини таҳлил қилади ва натижаларни умумлаштиради; темир йўл транспортида фойдаланишга мўлжалланган айрим турдаги маҳсулотлар учун ГОСТ Р сертификатлаш тизимида берилган мувофиқлик сертификатлари ва аккредитациялаш шаходатномаларини темир йўл транспорти сертификатлаш тизимида тан олиш ишларини ташкил этади. Темир йўл транспортида сертификатлаш регистри (РC ЖТ) объектларни сертификатлаш бўйича бевосита ишларни амалга оширади. Унинг тузилмавий схемаси 2.7-расмда келтирилган. РC ФЖТ таркибида турли соҳаларда сертификатлаш идоралар (органлар) мавжуд (2.7-расм). Регистр қуйидаги вазифаларни амалга оширади: норматив ҳужжатлар фондини шакллантиради ва олиб боради; бир турдаги объектлар гуруҳларини сертификатлаш тартибларини ишлаб чиқади; қабул ва темир йўл транспорти объектларини сертификатлаш учун аризалар кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади ва номзодлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади; ҳар бир муайян ариза бўйича, аризачи мурожаат қилиши керак бўлган, синов ёки эксперт марказини аниқлайди; берилган сертификатларни қайд қилади ва хисобини олиб боради. Сертификатлаш органлари, синов ва эксперт марказларини аттестациядан ўтказиш ишларини олиб бориш учун регистр таркибида аккредитация қилиш техник маркази ташкил этилади. Унинг вазифаларига аризаларни кўриб чиқиш ва аккредитация ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, талабнома берувчилар учун сертификатлаш дастурини тайёрлаш, берилган аккредитация гувоҳномаларини рўйхатдан ўтказиш ва аккредитация қилинган ташкилотларни назорат қилиш киради. Сертификатлаш соҳасидаги техник сиёсат масалаларини муҳокама қилиш учун темир йўл транспортида, ЦОС маслаҳат органи бўлган, маслаҳат берувчи сертификатлаш кенгаши ишлаб туради. Сертификатлаш ва аккредитация тартиботларини такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш; ССЖТ ташкилий-услубий ва меъёрий ҳужжатларини кўриб чиқиш ва уйғунлаштириш; бошқа ички ва ташқи сертификатлаш тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади. ЦОС таркибидаги апелляция кенгаши мустақил орган бўлиб, ССЖТ иштирокчиларини рухсатсиз ҳаракатлари устидан шикоятларни кўриб чиқади. Сертификатлаш бўйича эксперт марказлари регистр топшириғи бўйича темир йўл транспорти объектларини белгиланган талабларга мувофиқлигини синовлар натижаси ва бошқа хужжатлар тахлили асосида баҳолайди. Синов марказлари (лабораториялари) темир йўл транспорти объектларини синовдан ёки аниқ турдаги синовларини ўтказади ва сертификатлаш мақсадида синовлар протоколини тақдим қилади. Синов марказлари зарур синов ускуналари ва ўлчов воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Эксперт ва синов марказлари ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилардан мустақил бўлган юридик шахслар сифатида эътироф этилиши лозим. 2.7-расм. Сертификациялаш регистри тузилмаси Соҳада темир йўл автоматика ва телемеханика тизимлари ва қурилмаларини сертификатлаш учун ССЖТ ва Госстандартда аккредитация қилинган тўртта синов лабораторияси мавжуд. . Ушбу лабораториялар Бутунроссия транспорт менежменти илмий-тадқиқот институти (ВНИИУГТ) МПС (аккредитация соҳаси-ўлчаш қурилмалари, рельс занжирлари, микроэлектрон тизимлар), Гипротранссигналсвязь институти (релели аппаратура, релели стативлар) асосида яратилган. Санкт-Петербург Давлат темир йўл муҳандислиги университети (микроэлектрон қурилмалар ва автоматика ва телемеханика тизимлари). Москва Давлат темир йўл муҳандислиги университети (автоматика тизимларини электромагнит мослиги). Назорат саволлари: 1. Сертификатлашнинг зарурияти нимада? 2. Стандартлаштириш соҳасида қандай ташкилот тузилган? 3.Сертификатлаш ва стандартлаштириш соҳасида қандай ҳужжатлар нашр қилинган? 4. Темир йўл транспортида қандай объектлар сертификациялашдан ўтказилади? |