Маъруза3 Avtomatika va Telemexanika tizim va qurilmalarini sertifikasiyalash. Sertifikasiyalash maqsadi va masalasi. Sertifikasiyalashning tashkiliy asoslari. Temir yol a va t xavfsizligi sohaviy standartlar tizimi
Скачать 0.74 Mb.
|
Соҳавий йўл-йўриқ техник материаллари. Йўл-йўриқ техник материаллар РТМ 32 ЦШ 1115842.01 ЖАТ тизими микроэлектрон хавфсизлигини таъминлашни асосий қоидалари ва усулларини белгилайди. Хавфсизлик тушунчаларини амалга ошириш учун учта стратегия ишлатилади (2.13-расм); хавфсизлик, бузилишга барқарорлик ва бузилишларда хавфсиз хатти-ҳаракатлар. Дастлабки икки стратегия унинг ишлаш алгоритмини тўғри бажарадиган тизим хавфсиз эканлигини англатади. Учинчи стратегия хавфсиз тизимлар учун махсус ишлатилади ва бузилиш содир бўлганда тизимни тикланмайдиган ҳимоя ҳолатига келтиришдан иборат. Ушбу РТМ хавфсиз тизимларни тузилмалари, асимметрик бузилишларга эга бўлган элементларга хавфсиз схемаларни қуриш тамойилларини, ўз-ўзини синайдиган схемаларни қўллаш усулларини, хавфсизликни таъминловчи дастурий усулларини ва хавфсиз интерфейсни қуриш усулларини тавсифлайди. Рис. 2.13-расм. Хавфсизликни таъминлаш усуллари Йўл-йўриқ техник материаллар РТМ 32 ЦШ II 15842.02 ЖАТ тизимларининг ишончлилик ва хавфсизлик кўрсаткичларини ҳисоблашга ҳамда масъул буйруқлар ўтказишни ишончлилик кўрсаткичларини ҳисоблашга ягона услубий ёндашувни белгилайди. Микропроцессор модуллари кўрсаткичларини ва, хусусан, такрорланувчи ва учланган тизимларнинг турли модификацияларини ҳисоблаш формулалари берилган. ЖАТ тизимларининг мураккаб структуралари учун ҳисоблаш усули баён этилган. Йўл-йўриқ техник материаллар РТМ 32 ЦШ II 15842.03 реле чулғамлари хавфсизлигини таъминлашнинг асосий қоида ва усулларини белгилайди. ЖАТ релели тизимларининг хавфсизлик концепцияси тизимларни қурилиши амалга ошириладиган қуйидаги қоидалар мажмуи сифатида шакллантирилади: реленинг дастлабки ҳолатини тўғри танлаш; поезд ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган релели қурилмалар схемаларида, ишончлиликни биринчи синфидаги релени уланувчи (фронт) контактлари, одатда, ишлатилиши керак; 2.12-расм. Хавфсизлик нормаларини хисоблаш алгоритми Поездлар харакати хавфсизлик шартларини таъминловчи занжирларда, биринчи синф релени узилувчи (фронт орти) контактлари ва ишончлилиги паст бўлган реленинг хар қандай контактлари, уларни соз ишлаши қурилмани нормал ишлашида назорат қилиниши керак; ташқи (ҳаво ёки кабел) алоқа линияларига эга бўлган релелар, ижрочи ва назорат элементлари ва қурилмалари электр манбаларидан икки қутбли (кўп қутбли) узилишга эга бўлиши керак (элементларнинг кетма-кет захиралаш принципи); ЖАТ тизимларининг электр схемалари элементларининг ҳар қандай носозликлари биринчи синф ишончлиликга эга бўлган реленинг хавфли бузилиш эҳтимолидан юқори бўлган юзага келиш эҳтимоли ҳимоявий бузилишга олиб келиши керак. Техник раҳбарлик материали РТМ 32 ЦШ II 15842.04 ЖАТ тизимларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ва фойдаланишда инсон омилини ҳисобга олиш бўйича тавсияларни ўз ичига олади. Ушбу ҳисобни, агар инсон хатоларидан кўрилган зарарлар техник ускуналарнинг носозликлари йўқотишларидан кўрилган зарарлар билан таққосланадиган бўлса, амалга оширилиши керак. ЖАТ тизимларини ишлаб чиқиш ва лойиҳалашда (босқичлик, ҳужжатлаштириш, стандартлаштириш ва унификациялаш, назорат қилиш, автоматлаштириш) қўлланилиши керак бўлган тамойиллари шакллантирилган, тезкор бошқариш жараёнида (мослик, минимал иш харакати, фойдаланувчини йўналтирилиши, химоя, мерослик, ахборотни минималлаштириш, мантиқилик, тескари алоқа, жамоавий жавобгарлик, мўтадил юклама, тизимлилик, индивидуаллаштириш), ва техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда (техник яроқлилик назоратида, иаълумот тақдимотни қулайлиги, ақлли қўллаб-қувватлаш, ақлли ижодкорлик, фаол идрок, такрорланиш). Ушбу тамойилларни амалга ошириш ЖАТ тизимини ривожлантириш жараёнини осонлаштириш ва эришилган кўрсаткичларни тасдиқлаш, тезкор ва техник ходимларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот ва техник воситалардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш ва такомиллаштиришга қаратилган 2.14-расмда келтирилган бир қатор техник ва ташкилий чора-тадбирлар билан тўлдирилиши керак. 2.14-расм. Техник ва ташкилий тадбирлар Назорат саволлари: 1. ЖАТ хавфсизлиги учун қанча саноат стандартлари яратилган? 2. Қанча йўл-йўриқ ҳужжатлари яратилган? 3. Қанча йўл-йўриқ техник ҳужжатлар яратилган? |