Главная страница

лекция. 1-МАЪРУЗА. Мавзу психология фанининг масад, вазифалари ва илмий тадИот методлари режа


Скачать 84.09 Kb.
НазваниеМавзу психология фанининг масад, вазифалари ва илмий тадИот методлари режа
Анкорлекция
Дата21.02.2021
Размер84.09 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файла1-МАЪРУЗА.docx
ТипДокументы
#178154

МАВЗУ: “ПСИХОЛОГИЯ” ФАНИНИНГ МАҚСАД, ВАЗИФАЛАРИ ВА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ

Режа:

  1. “Психология” фанининг тарихи.

  2. “Психология” фанининг ривожланиш босқичлари.

  3. “Психология”нинг фанлар тизимида тутган ўрни.

  4. “Психология” фанининг тармоқлари.

  5. “Психология” фанининг илмий тадқиқот методлари.


Психология фанининг тарихи

Психология воқеликнинг алоҳида бир соҳаси бўлган, психик (ёки руҳий) ҳаёт соҳасини ўрганади. Ҳар кимга маълум ҳодисалар – сезгиларимиз, идрок, тасаввурларимиз, фикр, ҳис, интилишларимиз ва шунга ўхшашлар психика ҳодисалари жумласидандир. Шахснинг психик ёки индивидуал ҳусусиятлари деб аталадиган ҳусусиятлар: одамнинг темпераменти (мижози), характери (феъл-атвори), қобилият, эҳтиёж, майл ва ҳаваслари ҳам психика соҳасига киради.

Фан инсонни қадимдан ўрганиб келмоқда; антропология – унинг келиб чиқиши ва эволюциясини (ривожланиши), экология – атроф-муҳитни инсонга таъсирини, лингвистика – тилни, педагогика – таълим-тарбияни, психология эса хулқ-атвор ва онгни ўрганади.

Психология инсон ҳақидаги фанлардан бири бўлсада, бошқа фанлар қаторида алоҳида ўрин тутади. Қадимдан шу нарса маълумки, инсон учун инсонни ўрганишдан бошқа қизиқроқ объект йўқ.

Психология сўзи юнонча жон, руҳ ва таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараёнлар унинг предметини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предметини ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-ўзимизни билишимизнинг асосида ётган жараёнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва шаклланган хислатлар ташкил этади. Психологиянинг предмети конкрет шахс, унинг жамиятдаги хулқ-атвори ва турли фаолиятларининг ўзига хос томонларидир. Психология конкрет фан сифатида психик фаолият қонуниятларини, унинг рўй бериш механизмлари ва асосларини ўрганувчи фандир.

Асосий психик ҳодисаларни тўғридан-тўғри ўзимизда ва бошқа инсонларда четдан кузатиш мумкин.

Инсон нафақат ўзининг билиш жараёнлари орқали ҳаётга кириб боради, балки у ҳаётда яшайди ва таъсир кўрсатади. Ўзининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш мақсадида маълум ҳаракатларни бажаради. Инсон ҳаракатларини тушуниш ва тушунтириш учун биз “шахс” тушунчасига мурожаат этамиз.

Психик (руҳий) ҳодисаларнинг бутун мажмуи одатда психика деган бир сўз билан аталади.

Психика ўзига алоҳида бир олам эмас: у органик ҳаётнинг юксак шаклларидан бўлиб, фақат ҳайвонлар билан одамларга хосдир. Ҳайвонлар билан одам, ўсимликлардан фарқ қилиб, ёлғиз органик ҳаётга эга бўлибгина қолмай, балки, шу билан бирга, психик ҳаётга ҳам эгадир. Лекин, маълумки, ҳайвонларнинг психик ҳаёти одамнинг психик ҳаётига қараганда соддароқдир. Одам психикаси ҳайвонлар психикасидан сифат жиҳатидан фарқ қилади. Одамда психик ҳаётнинг юксак формаси – онг бор. Одам онгли зотдир.

Психик ҳаёт ҳодисалари жуда ҳилма-ҳил, аммо бир-бири билан ўзаро боғланган бўлади. Психологиянинг вазифаси ана шу боғланиш ва муносабатларнинг қонуниятларини очиб беришдир. Психик ҳодисалар ва бутун психика ривожланиб келган ва ривожланмоқда. Шу сабабли, психология психиканинг тараққиёт қонуниятларини очиб бериши керак.

Психология фанининг маълумотларидан амалий мақсадда ва аввало таълим-тарбия ишида, шунингдек, ишлаб чиқаришда меҳнатни ташкил этиш ва ихчамлаштиришда медицинада, санъат ва шунга ўхшаш соҳаларда фойдаланмоқ учун психиканинг тараққиёт қонуниятларини билиш керак.

Шундай қилиб психология психик ҳаёт соҳалари ёки, қисқача қилиб айтганда, психикадан баҳс этади.


ПСИХОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ






Психика
Онг
Онгсизлик
Шахс
Ҳулқ-атвор

Фаолият


- Психик ҳодисаларни ўрганиш

- Психик ҳодисалар шаклланиши ва ривожланишини таҳлил қилиш

- Психик ҳодисаларнинг физиологик механизмларини ўрганиш

- Психологик билимларни инсонлар ҳаёти ва фаолиятига тадбиқ этиш





ПСИХОЛОГИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Психология” фанининг ривожланиш босқичлари

Психология энг қадимий фанлардан бўлиб, бундан 2,5 минг йилга илгари жон ҳақидаги таълимот сифатида вужудга келган. VII-V асрларда ўтган қадимги грек философларининг асарларидаёқ кишининг жонли ва руҳий ҳаёти тўғрисида жуда кўп ҳилма-ҳил фикрлар баён қилинганлигини кўрамиз. Бу масалалар қадимги Хитой ва қадимги Хинд мутафаккирларининг муҳокамаларида ҳам катта ўрин тутади.

Кишининг психикаси ҳақидаги мунтазам таълимотни биринчи марта Аристотель (эрамиздан олдинги 384-322 йиллар) «Жон ҳақида» деган китобида баён қилган. Шу сабабли Аристотель алоҳида фан бўлган психологияни вужудга келтирган киши ёки психология фанининг «отаси» деб ҳисобланади.

Узоқ вақтгача психология мустақил фан бўлмай, философия таркибига кириб келган. Алоҳида илмий фан маъносидаги «психология» термини ҳам йўқ эди. Бу термин XVI аср охирида пайдо бўлиб, XVIII аср ўрталаридан бошлаб ҳамма ишлатадиган бўлиб қолди. Психология XVIII асрнинг охирида ва XIX асрнинг бошларидагина мустақил фан бўлиб шаклланади.

1 босқич. Психологияга руҳ ҳақидаги фан сифатида қаралган. Психологияга бундай таъриф 2000 йил илгари берилган эди. Руҳни мавжудлиги билан инсон ҳақидаги барча тушунарсиз ҳодисаларни тушунтиришга ҳаракат қилинган.

2 босқич. Психология онг ҳақидаги фан. 17 асрда табиий фанлар ривожланиши билан пайдо бўлган. Онг деб тафаккур қилиш, ҳис этиш, хоҳиш-истак билдириш қобилиятига айтилган. Асосий метод ўзини-ўзи кузатиш ва далилларни изоҳлаш эди.

3 босқич. Психология хулқ-атвор ҳақидаги фан. 20 асрда пайдо бўлди. Психологиянинг мақсади экспериментлар ўтказиш ва бевосита кўриш мумкин бўлган нарсаларни кузатиш, яъни инсонни хулқ-атвори ҳаракатлари, реакциялари ва бошқалар. Лекин шу ҳаракатларни келтириб чиқарган сабаблар ҳисобга олинмаган.

4 босқич. Психология психика механизмлари ва уларни намоён бўлиш объектив қонуниятларини ўрганадиган фан. Бугунги кунда психологияга хулқ-атворни ва ички психик жараёнларни, шунингдек ўзлаштирган билимларни амалиётда қўллашни илмий тадқиқ этиш фани сифатида қаралади.

ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ


Психология психика қонуниятлари ва механизмларини ўрганадиган фан

Психологиянинг замонавий босқичи




4-

БОСҚИЧ






XX аср. Фақат бевосита кўриш мумкин бўлган жараёнлар ўрганилган мотивлар ҳисобга олинмаган




Психология ҳулқ атвор ҳақидаги фан

3-

БОСҚИЧ






2-

БОСҚИЧ

Психология онг ҳақидаги фан

XVII аср. Психологиянинг асосий методи ўзини-ўзи кузатиш




1-

БОСҚИЧ




Психология руҳ ҳақидаги фан

2000 йил аввал


ПСИХОЛОГИЯНИНГ ФАНЛАР ТИЗИМИДА ТУТГАН ЎРНИ

Фалсафа. Табиат, жамият ва инсон тафаккурининг ривожланишига оид бўлган умумий қонуниятлар ва принципларни психология фалсафанинг базасидан олади ва шу билан бирга ўзи ҳам инсон онги ва тафаккури қонуниятлари соҳасидаги ютуқлари билан фалсафани бой маълумотларга эга бўлишига ёрдам беради.

Социология. Психологиядан мустақил равишда ажралиб чиққан ижтимоий психологиянинг социология билан алоқаси узвий бўлиб, улар жамиятда ижтимоий тараққиёт ва прогрессни таъминлашга хизмат қилади.

Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ва азалий бўлиб, уларнинг ёш авлод тарбиясини замон талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ўзига хосдир.

Табиий фанлар: физиология, химия, физика ва б.қ. психик ҳодисалар ва жараёнларнинг табиий физиологик механизмларини тушуниш ва шу орқали уларнинг кечиши қонуниятларини объектив ўрганиш учун материал беради. Табиий фанлар соҳасида эришилган барча ютуқлар психологиянинг предметини мукаммалроқ ёритишга ўз ҳиссасини қўшган.

Кибернетика фани соҳасидаги эришилган ютуқлар психология учун ҳам аҳамиятли ва зарур бўлиб, у инсон шахсининг ўз-ўзини бошқариш ва психик жараёнларни такомиллаштириш борасида ахборотлар технологияси ва кибернетика томонидан қўлга киритилган ютуқлар ва тадқиқот методлари, махсус дастурдан ўз ўрнида фойдаланади.

Техника фанлари билан психологиянинг ўзаро ва ҳамкорлиги ҳозирги кунга келиб яққол сезилмоқда. Бир томондан мураккаб техникани бошқарувчи инсон онги муаммосини ечишда, иккинчи томондан, психик ҳаётнинг мураккаб қирраларини очишда махсус техник воситалардан фойдаланиш зарурати бу икки йўналишнинг эришган ютуқларини бирлаштиришни назарда тутади.

Иқтисодиёт ва психологиянинг ўзаро ва ҳамкорлиги ҳам янгилик бўлиб, айниқса, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш шароитида иқтисодий онг ҳамда иқтисодий хулқнинг ўзига хос намоён бўлиш қонуниятларини ўрганишда иккала фан тенг хизмат қилади.


ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ТАРМОҚЛАРИ

Психологиянинг 300дан ортиқ тармоқлари фан сифатида ривожланаётганлиги ҳозирги кунда психологиянинг фанлар тизимида янада мустаҳкамланаётганлигидан далолат беради. Масалан, - умумий психология

– психик фаолиятнинг умумий қонуниятлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганадиган махсус соҳаси;

- педагогик психология – инсонга таълим ва тарбия беришнинг психологик қонуниятларини ўрганишни ўз предмети деб билади;

- ёш даврлари психологияси – турли ёшдаги одамларни туғилгандан то умрининг охиригача психик ривожланиш жараёнини, шахснинг шаклланиши ва ўзаро муносабатлари қонуниятларини индивиднинг ёшига мос тарзда ўзгариши тамойилларини;

- ижтимоий психология – одамларнинг жамиятда биргаликдаги иш фаолиятлари натижасида уларда ҳосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътиқодлар, ҳиссий кечинмалар ва хулқ-атворларини ўрганади;

- меҳнат психологияси – киши меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг психологик жиҳатларини, қонуниятларини ўрганади;

- юридик психология – ҳуқуқ системасининг амал қилиш билан боғлиқ масалаларнинг психологик асосларини ўрганади;

- ҳарбий психология – кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитида намоён бўладиган хулқ-атворини, зобитлар билан оддий аскарлар ўртасидаги муносабатларнинг психологик жиҳатларини ўрганади;

- савдо психологияси – жамиятда тижоратнинг психологик шарт-шароитлари, эҳтиёжнинг индивидуал, жинсга оид хусусиятларини, харидорга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди. Бу соҳадан ажраб чиққан, модалар психологияси инсон диди ва унинг хулқда акс этиши каби қатор масалаларини ўрганади;

- тиббиёт психологияси – шифокор фаолияти психологиясини, бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади.

Шунингдек, психологияда этнопсихология, оилавий ҳаёт психологияси, бошқарув психологияси, психодиагностика, сиёсий ва ташкилий психология, шахс психологияси, спорт психологияси каби кўплаб соҳалари мавжудки, уларнинг ҳар бири жамиятдаги реал эҳтиёжлар ва уларни қондиришда психологиянинг фан сифатидаги ўрни ва мақсадидан келиб чиқади.

Психологиянинг тармоқлари


ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАРМОҚЛАРИ


Умумий психология

Ижтимоий психология

Зоопсихология

Педагогик психология

Ёш даврлар психологияси

Инженерлик психология

Санъат психологияси

Спорт психологияси

Космик психология

Юридик психология

Ҳарбий психология

Тиббиёт психологияси

Патопсихология

Парапсихология

ва бошқа тармоқлар мавжуд

(360 дан ортиқ тармоқлари мавжуд)


Психология фанининг замонавий ҳолати

П с и х о л о г и я



Хусусиятлари



1. Психология-инсониятга маълум бўлган энг мураккаб ҳодисалар ҳақидаги фан

2. Психологияда билиш объекти ва субъекти бир-бирига боғлиқ

3. Психологиянинг амалий хусусиятлари бетакрор

4. Психика қонуниятларининг кўпчилиги ҳалигача тўлиқ ўрганилмаган


Ҳозирги замон психологиясининг тузилиши ва унинг тамойиллари

1923 йилда Психоневрологларнинг биринчи съездида К.Н.Корнилов (1879-1957) психологияни диалектика негизида тузиш учун олиб борган курашининг натижаси ҳисобланган ғоявий-назарий кураш жараёнида психологиянинг предмети ва унинг методлари илмий тушунчаси таркиб топди, психологик тадқиқотларнинг энг муҳим принциплари ва асосий муаммолари аниқлаб олинди, билимнинг турдош соҳаларига муносабат ойдинлашди. Психология фанининг тараққиётида буюк роль ўйнаган Б.Г.Ананьев, П.П.Блонский, Л.С.Виготский, А.В.Запорожец, К.Н.Корнилов, Г.С.Костюк, А.Н.Леонтьев, А.Р.Лурия, С.А.Рубинштейн, А.А.Смирнов, Б.М.Теплов, Д.Н.Узнадзе ва бошқа илмий кадрлар етишиб чиқди.


ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ



Детерминизм

Онг ва фаолият бирлиги

Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиши


Детерминизм принципи психиканинг турмуш тарзи билан белгиланишини ва турмуш тарзи ўзгаришига қараб ўзгаришини англатади. Агар хайвонлар психикаси ҳақида гапириладиган бўлса, у холда бу психиканинг ривожланиши биологик қонун тарзидаги табиий танлаш билан белгиланади. Агар одамнинг психикаси ҳақида гапириладиган бўлса, у холда кишида онг шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши пироворд натижада тирикчиликнинг моддий воситаларини ишлаб чиқариш усулларини ривожлантириш қонунлари билан белгиланади. Киши онгининг ижтимоий-тарихий ҳарактерга эга эканлигини тушунтириш киши онгининг ижтимоий борлиққа боғлиқлиги ҳақида умумий материалистик принципидан келиб чиқадиган энг муҳим хулосадир.

Онг ва фаолият бирлигининг психологияда қабул қилинган принципи онг билан фаолият бир-бирига қарама-қарши эмас, лекин улар бир-бирига айнан ўхшаш хам эмас, аммо бирликни ташкил этишини билдиради. Онг фаолиятнинг ички режасини, унинг дастурини ташкил этади. Воқеликнинг ўзгарувчан модели айнан онгда ҳосил бўладики, одам ўзини қуршаб турган мухитда шунинг ёрдамида, мўлжал олади. Онг ва фаолиятнинг бирлиги принципи психологларга хулқ-атворни, фаолиятни ўрганаётиб, ҳаракатнинг мақсадларига эришишининг муваффақиятини таъминловчи ички психологик механизмларни аниқлаш, яъни психиканинг оъектив қонуниятларини очиш имконини берди.

Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиш принципи шуни англатадики, психика агар фаолият самараси ва ривожланиш маҳсули сифатида қараладиган бўлсагина, у тўғри тушунилиши ва айнан бир хил П.П.Блонский, Л.С.Виготский, А.Н.Леонтьев, С.Л.Рубинштейн, Б.М.Теплов ва бошқаларнинг илмий ишларида ўз аксини топди.

Психиканинг диалектик тараққиёти одамнинг меҳнат фаолиятига, таълимга ўйин фаолиятига боғлиқ эканлигини аниқлаб берди. Бунда ижтимоий тажрибани ўзлаштиришнинг юз бериши одам учун айнан хос бўлган психик тараққиётнинг шакли сифатида хизмат қилади. С.Л.Рубинштейн онг фаолиятда пайдо бўлиб, ана шу фаолиятда шаклланади.

Псхологиянинг асосий категориялари


Билиш жараёнлар

Э моционал – иродавий холатлар

И ндивидуал - психологик хусусиятлар



  • сезги

  • идрок

  • диққат

  • хотира

  • тафаккур

  • хаёл




  • стресс

  • аффект

  • фрустрация

  • кайфият

  • ирода

  • матонат

  • чидамлилик в.б.

  • темперамент

  • характер

  • қобилият

  • истеъдод

  • йўналганлик


Психологик тадқиқот методлари психология амал қиладиган назария принципларга ва психология ҳал этаётган конкрет вазифаларга боғлиқ эканлигини кўрсатиб беради. Психологиянинг назарий негизини диалектик материализм ташкил этади, шунинг учун хам психологик тадқиқотга принципал ёндошув диалектик метод талабларидан келиб чиқади. Диалектик метод предмети унинг барча алоқалари ва бевосита ифодалари орқали ўрганиш ва энг аввало ҳодиса ва қонуниятларнинг муҳим алоқалари ва муносабатларини аниқлашни, ўрганилаётган нарсани ривожланиш жараёнида деб қарашни, зиддиятларнинг, бирликнинг ва қарама-каршиликлар курашининг, микдорни сифатга ўзгаришининг очиб берилишини тақозо қилади. Психология методларига тарихий жиҳатдан ёндошмоқ даркор. Шу жиҳатдан психология методлари унинг предмети каби тарихан анчагина ўзгаришларга дуч келди. Психологик тадқиқотлар предметининг алоҳида хусусиятга эгалиги унинг алоҳида тадқиқот методларига эга бўлиши зарурлиги ҳақидаги фикрни илгари сурмасдан қўймасди.

Идеалистик психология ягона бир методни тавсия эта олган ва шу метод ёрдамида киши «руҳига» кириб боришга уринган. Ўз-ўзини кузатиш (интроспекция, яьни ичкаридан кўриш) ана шундай метод эди.

Илмий психологияда қабул килинган онг билан фаолиятнинг бирлиги принципи психологик тадқиқотда объектив методнинг негизини ташкил этади.

Психологияда тадқиқотнинг субъектив ва объектив методлари бир-бирини инкор этишади. Хақиқий илмий психология психикани ўрганишнинг объектив методларидан фойдаланиш ва фанда бундан бошқа методларнинг бўлиши мумкин эмаслигини тушунтириши керак.

Хозирги замон психологиясининг илмий тадқиқотга яна бир муҳим талаби психик фактларни генетик (тарихий) жиҳатдан ўрганиш принципига амал қилишни тақозо этади. Генетик принципнинг мохияти шундан иборатки, ўрганилаётган психик ҳодисага жараён деб қаралади ва тадқиқотчи уни диалектик ривожланишининг барча моментларини тиклашга, улар бир-бирларини қай йўсинда алмаштиришларини кўриш ва тушуниб етишга ҳаракат қилади, ўрганилаётган психик фактни унинг конкрет тарихи жиҳатдан тасаввур этишга уринади. Психологияда генетик принципдан фойдаланиш зарурияти П.П.Блонский, А.С.Виготский, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьевларнинг асарлари туфайли келиб чиқди.

Тадқиқотларни амалга оширишнинг генетик принципи кейинги йилларда болалар психологиясида бола шахсини бўйлама кесими бўйича ўрганиш методи (лонгитюд) деб аталмиш метод сифатида анча кенг қўлланилмоқда. Бу метод ёрдамида психик ривожланиш пайтларга бўлиш йўли билан (яьни ривожланишнинг алоҳида ёш босқичларини таърифлаш ва уларни ўзаро бир-бирига таққослаш) эмас, балки бола шахсини унга таьлим беришнинг махсус ташкил этилган шароитларида қатор йиллар мобайнида узоқ вақт ўрганиш натижасида аниқланади.
Психология” фанининг тармоқлари, ишлаб чиқариш, таълим тизими,

тиббиёт, оила, умуман ҳаётдаги аҳамияти

Хозирги замон психология фани шаклланишнинг турли босқичларида бўлган амалиётнинг ҳар хил соҳалари билан боғлиқ илмий фанларнинг жуда хам кенг тармоқли системасини ташкил этади. Психологиянинг кўп сонли тармоқларини қай тарзда таснифлаш мумкин? Тасниф имкониятларидан бири юқорида баён қилинган психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиши принципида мужассамлашгандир. Ана шунга таянган холда психология тармоқларини тасниф қилиш учун қуйидаги психологик жиҳатлар асос қилиб олиниши мумкин: 1) конкрет фаолият, 2) ривожланиш, 3) одамнинг жамиятга нисбатан муносабати.

Хозирги замон психологиясинининг тузилиши:

Киши фаолиятига кўра:

1. Меҳнат психологияси 2. Инженерлик психологияси 3. Педагогик психология 4. Тиббиёт психологияси 5. Юридик психология 6. Ҳарбий психология 7. Спорт психологияси 8. Савдо психологияси

Агар психологиянинг шаҳобчаларини тасниф қилишда ривожланишнинг психологик жиҳатлари асос қилиб олинадиган бўлса, у холда биз унинг ривожланиш принципи амал қиладиган қатор соҳаларига дуч келамиз.

  1. Ёш психологияси.

  2. Аномал (нотўғри) тараққиёт психологияси.

3. Қиёсий психология.

Шахс билан жамият ўртасидаги муносабатларнинг психологик жиҳатларига кўра:

  1. Социал психология

  2. Меҳнат психологияси киши меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатини илмий асосда ташкил қилиш (МИТ) нинг психологик жиҳатларини ўрганади.

Асосан автоматлаштирилган бошқарув системаларини, операторларнинг фаолиятини ўрганадиган, одам билан машина ўртасида вазифаларни тақсимлаш ва мувофиқлаштириш хамда шу каби бошқа муаммоларни ҳал этадиган инженерлик психологияси:

Кишининг учишини ўрганиш ва учиш жараёнидаги фаолиятнинг психологик қонуниятларини тадқиқ қиладиган авиация психологияси:

Вазнсизлик ва бўшлиқда аниқ мўлжал ола билмаслик шароитида, организмга жуда кўп ортиқча таъсиротлар юкланган пайтда рўй берадиган нерв-психик зўриқиши билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатлар туғилганда киши фаолиятининг психологик хусусиятларини тадқиқ қиладиган космик психология.

Педагогик психология кишига таълим ва тарбия беришнинг психологик қонуниятларини ўрганишни ўз предмети деб билади. Педагогик психология бир нечта груҳларга бўлинади.

Таълим психологияси (дидактиканинг, хусусий методикаларнинг, программалаштирилган ўқитишнинг, ақлий ҳаракатларини шакллантиришнинг психологик асослари ва бошқалар) ни ўрганади.

Тарбия психологияси (тарбиянинг психологик асосларини, ўқувчилар жамоаси психологияси, ахлоқ тузатиш - меҳнат педагогикасининг психолгик асосларини) ўрганади.

Шунингдек, ўқитувчи психологияси, ақли заиф болаларни ўқитиш ва тарбиялаш психологияси педагогик психологиясининг бўлимлари ёки тор соҳалари ҳисобланади.

Тиббиёт психологияси врач фаолиятининг ва бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади. У психик ҳодисалар билан миядаги физиологик тузилишлар ўртасидаги нисбатни ўрганадиган нейропсихологияга, доривор моддаларнинг кишининг психик фаолиятига таъсирини ўрганадиган психоформаколияга, беморни даволаш учун психик таъсир воситаларни ўрганувчи ва қўлланувчи психотерапияга, одамларнинг психик жиҳатдан саломатлигини таъминлаш чора тадбирларининг системасини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи психопрофилактика ва психогигиенага бўлинади.

Юридик психология ҳуқуқ системасининг амал қилиши билан боғлиқ психологик масалаларни ўрганади, у жиноий жараён иштирокчиларини хулқ-атворининг психик хусусиятларини (гувохлик кўрсатмаларининг психологияси, айланувчи хулқ-атворининг хусусиятлари, терговга қўйиладиган психологик талаблар ва шу кабиларни) тадқиқ килувчи суд психологияси: жиноятчининг хулқ-атвори, шахснинг шаклланишига доир психологик муаммолар, жиноятнинг мотивлари ва шу кабилар билан шуғулнувчи криминал психолгияга; ахлоқ тузатиш-меҳнат колониясида қамалиб ётганларнинг психологиясини, ишонтириш ва мажбурлаш методлари билан тарбиялашнинг психологик муаммоларини ва шу каби масалаларни ўрганадиган пенитенциар ёки ахлоқ тузатиш меҳнат психологиясига бўлинади.

Ҳарбий психология кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-атворини, бошлиқлар ва ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг психологик жиҳатларини, психологик ташвиқот ва ташвиқотга қарши методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик муаммоларини ва шу каби бошқа масалаларни тадқиқ қилади.

Спорт психологияси спортчилар шахси ва фаолиятининг психологик хусусиятларини, уларни психологик жиҳатдан тайёрлашнинг шарт-шароитлари ва воситаларини, спортчининг жисмоний чиниққанлиги ва сафарбарликка тайёрлигининг психологик мезонларини, мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ психологик омилларни ўрганади.

Савдо психологияси асосан тижорат таъсирининг психологик шарт-шароитларини, эхтиёжнинг индивидуал, ёшга оид ва бошқа хусусиятларини, ҳаридорларга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди, модалар психологияси ва бошқа масалаларни тадқиқ қилади.

Кейинги вақтларда илмий ижодиёт психологияси масалаларни (ижодкор шахснинг хусусиятлари, ижодий фаоликни рағбатлантирувчи омиллар, илмий кашфиётлар қилишда ички сезги хиссининг роли ва бошқалар) ўрганиш бошланади. Илмий ижодиёт психологиясининг ўзига хос бўлимини эвристика ташкил этадики, унинг вазифаси фақат ижодий (эвристик) фаолиятнинг қонуниятларини тадқиқ қилишдан эмас, балки эвристик жараёнларини бошқариш методларини ишлаб чиқишдан хам иборатдир.

Ва, нихоят, бадиий ижодиёт (адабиёт ва саънат соҳасида) ва эстетик идрок (шухбасиз ахамиятга эга бўлган, лекин ҳали суст ўрганилган соҳа) психологияси хам мавжуд.

Агар психологияниг шаҳобчаларини тасниф қилишда ривожланишнинг психологик жиҳатлари асос қилиб олинадиган бўлса, у холда биз унинг ривожланиш принципи амал қиладиган қатор соҳаларга дуч келамиз. Ёш психологияси турли хилдаги психологик жараёнларнинг онтогенезини ва ривожланаётган киши шахсининг психологик фазилатларини ўрганади. У болалар психологиясига, ўсмирлар психологиясига, ёшлик психологиясига, катта ёшдаги одам психологиясига, герантопсихологияга бўлинади. Ёш психологияси психик жараёнларнинг ёшга оид хусусиятларини, билимларни ўзлаштиришнинг ёшга боғлиқ имкониятларини, шахс камолатининг омиллари ва бошқа масалаларини тадқиқ қилади.

Ёш психологияси ўрганадиган асосий масалалардан бири ўқитиш ва ақлий жиҳатдан камол топтириш хамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги муаммоси бўлиб, у психологлар томонидан кенг мухокама килиниб келинаётир. Психологлар ақлий камолотнинг ишончли мезонларини кидириб топиш ва ўқитиш жараёнида ақлий ривожланиш самарадорлигига эришиш имконини берадиган шарт-шароитларни аниқлаш билан бандирлар.

Аномал (нотўғри) тараққиёт психологияси ёки «махсус психология» ривожланиш жараёнида психиканинг айниши, миядаги касалликнинг турли хилдаги кечиши жараёнида психиканинг тамомила издан чиқиши каби холларни ўрганадиган патопсихологияга, психик ривожланишнинг миядаги туғма асоратлар билан боғлиқ патологияси тўғрисидаги фан бўлган олигофренопсихологияга, қулоқ эшитишнинг бутунлай кар бўлиб қолишга қадар жиддий камчиликлари бўлган болани вояга етказиш психологияси бўлмиш сурдопсихлогияга, яхши кўрмайдиган ва кўрлар ривожланиши психологияси - тифлопсихологияга бўлинади.

Қиёсий психологияга - психологиянинг психик ҳаётнинг филогенитик шаклларини тадқиқ қиладиган соҳасидир. Қиёсий психологияда хайвонлар ва одам психикаси қиёсланади, уларнинг характерлари, феъл - атворидаги мавжуд ўхшашлик ва фарқларнинг сабаблари аниқланади.

Зоопсихология қиёсий психологиянинг бўлими бўлиб, у турли хил систематик гуруҳларга мансуб (турларга, туркумларга, оилаларга мансуб) хайвонлар психикасини, хатти-ҳаракатининг энг муҳим шакллари ва механизмларини ўрганади.

Агар психологиянинг шаҳобчаларини шахс билан жамият ўртасидаги муносабатларнинг психологик жиҳатлари нуқтаи назаридан тасниф қиладиган бўлса, у холда психология фанининг социал психология тушунчаси замирида бирлашадиган соҳаларининг яна бир қатори ажралиб чиқади.

Социал психология одамларнинг турли хилдаги уюшган ва уюшмаган ижтимоий гуруҳлардаги ўзаро биргаликдаги ҳаракати жараёнида вужудга келадиган психик ҳодисаларни ўрганади. Ҳозирги вақтда социал психология тузилишига қуйидаги учта соҳага оид муаммолар киради.

Катта группалардаги (макромуҳитда) социал психологик ҳодисалар. Уларга оммавий коммуникация (радио, телевидение, матбуоат ва бошқалар) муаммолари, оммавий коммуникация воситаларининг одамларнинг турли хилдаги жамоаларга таъсир қилиш механизмлари ва самарадорлиги, модаларнинг, миш-мишларнинг, умумий қабул қилинган дид, расм - русумлар, сохта фикрлар, ижтимоий кайфиятларнинг тарқалиш қонуниятлари, синфлар ва миллатлар психологияси муаммолари, дин психологияси киради.

Кичик деб аталмиш гуруҳлардаги (микромухитдаги) социал психлогик ҳодисалар. Буларга тор доирадаги гуруҳлардаги психологик сиғишувчанлик, гуруҳлардаги шахслараро муносабат, гуруҳ вазияти, гуруҳдаги лидер ва етакчилар мавқеи, гуруҳ турлари (ассоциация, корпарация, жамоалар) муаммолари расмий ва норасмий гуруҳларнинг нисбати, кичик гуруҳларнинг микдорий чегараланганлиги, гуруҳлар жипслиги даражаси ва сабаблари, гуруҳда кишиларнинг бир-бирини тушуна билиши, гуруҳдаги қадриятлар ва шу каби кўпгина масалалар киради.

Киши шахсининг социал - психологик жиҳатдан ўзлигини намоён қилиши (шахснинг социал - психологияси). Инсон шахси социал психологиянинг предмети ҳисобланади.
Психология” фанининг вазифалари, тадқиқот методлари ва уларнинг

ишлаб чиқариш, таълим тизими, тиббиёт, оилада қўлланиши

ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАДҚИҚОТ

МЕТОДЛАРИ



А СОСИЙ МЕТОДЛАР



КУЗАТИШ

Э КСПЕРИМЕНТ



ИЧКИ






ТАШҚИ




ТАБИИЙ;

табиий шарт – шароитларда ўтказилади.




ЛАБОРАТОРИЯ;

Алоҳида хоналарда, махсус мосламалар ёрдамида ўтказилади




ЁРДАМЧИ МЕТОДЛАР




  • ТЕСТ

  • БИОГРАФИЯ

  • СУХБАТ

  • АНКЕТА

  • ФАОЛИЯТ НАТИЖАЛАРИНИ ТАХЛИЛИ

  • СОЦИОМЕТРИЯ

  • МУСТАҚИЛ ТАВСИФЛАРНИ УМУМИЙЛАШТИРИШ

Кузатув агар у ташқи ҳодисаларни тасвирлаш билан чекланибгина қолмасдан, балки ушбу ҳодисаларнинг психологик табиатини изохлаб бериш даражасига кўтарилса, психик тадқиқот методи бўла олади. Илмий психологик кузатув турмушдаги кузатувдан фарқли ўлароқ, хулқ-атвор ва фаолиятнинг кузатилатган фактини тасвирлашдан унинг ички психологик мохиятини тушунтириб беришга муқаррар ўтилишини тақозо этади. Психологик кузатувларнинг жиддий муҳим талаблари аниқ режанинг бўлиши ва шунингдек олинган натижаларнинг махсус кундаликда қайд этилишидан иборат.

Янги психологик фактларга эга бўлишнинг ва объектив тарзда илмий билишнинг асосий воситаси - эксперимент методидир.

Эксперимент методининг иккита асосий тури фарқланади: лаборатория эксперименти ва табиий эксперимент.

Лаборотория экспериментининг ҳарактерли белгиси фақат унинг лаборотория шароитларида махсус психологик асбоб ускуналар ёрдамида ўтказишларида ва синалувчиларнинг хатти-ҳаракатлари йўл-йўриққа биноан содир бўлиши билангина эмас, балки синалаётганини биладиган синалувчи (гарчи одатда, синалаётган киши экспериментнинг мохияти нималардан иборатлигини, конкрет нимани ва нима мақсадда тадқиқ қилишаётганини билмаса хам) кишининг муносабати билан хам белгиланади. Лаборотория эксперименти ёрдамида диққатнинг хоссаларини, идрок ва хотира, сезги чегараларини ва бошқаларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш мумкин.

Табиий эксперимент (биринчи марта 1910 йилда А.Ф.Лазурский таклиф этган) мўлжалланганига кўра, эксперимент ўтказилаётганини биладиган синалувчида ҳосил бўладиган зўриқишга йўл қўймаслиги ва тадқиқотни одатдаги, табиий шароитларга (дарс, сухбат, ўйин, уй вазифаларини бажариш ва бошқалар) кўчириши лозим.

Сухбат методи ёрдамида шахсни ўрганишда сухбат мақсади ва вазифасини белгилаш, сухбат темасининг объекти ва субъектини танлаш, муддати ва вақтини аниқлаш, уни индивидуал, гуруҳий ва жамоа формада ўтказиш, мавзуга боғлиқ савол жавоб системасини тайёрлаш кабилар кўзда тутилади.

Тест методи психология фанида тахминан 1905 йилдан, яъни А.Бинэ инсоннинг ақлий ўсиш даражаларини ўрганади. Тест инглизча сўз бўлиб, синаш, текшириш маъносини англатади. Шахснинг ақлий тараққиётини ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлланиладиган стандарт масалалар ва топшириқлар тест деб қабул қилинган.

«Психология тадқиқот методи» конкрет илмий психологик муаммони ҳал этишнинг махсус методикаси маъносида хам ишлатилади.

Тадқиқот тўрт босқичга ажратилади:

Биринчи босқич - тайёргарлик босқичи.

Иккинчи босқич - экспериментал босқич.

Учунчи босқич - тадқиқот маълумотларни сифат жиҳатдан қайта ишлаш.

Тўртинчи босқич - олинган маълумотларни шархлаб бериш.

Тайёргарлик босқичида - ҳар хил воситалар материаллар ўрганилади ва дастлабки маълумотлар тўпланади.

Экспериментал босқиичда - тадқиқотнинг конкрет методикаси амал қилади ва ўз навбатида бу босқич бирин-кетин қўлланиладиган қатор бўғинларга-эксперимент серияларга бўлинади.

Тадқиқотнинг учунчи босқичи - тадқиқот маълумотларини сифат жиҳатдан қайта ишлашда психологиянинг математик аппаратини-дастлаб илгари сурилган фаразларнинг тасдиғи тарзида олинган хулосаларнинг хаққонийлиги ҳақида хукм чиқариш имконини берадиган турли хилдаги статистик усулларни ва эҳтимоллик назариясининг асосий қоидаларини қўлланишини тақозо этади.

Тадқиқотнинг тўртинчи босқичи - олинган маълумотларни изоҳлаб бериш, уларни психологик назария асосида талқин қилиш, фаразнинг тўғри ёки нотўғрилигини узил-кесил аниқлашдан иборатдир.

Шуни хулоса қилиш мумкинки, психологик муаммоларнинг илмий жиҳатдан ҳал этилиши зарурат туғилганда тегишли конкрет психологик методикани қўллай билишни талаб қилади (ана шундай бир қатор категориялар, принциплар ва методикалар умумий психология курсининг асосий бўлинмаларини баён қилиш жараёнида кўриб чиқилади). Психологик тадқиқотнинг объектив методларидан кенг фойдаланилиши, турли хилдаги конкрет методикаларнинг қўлланилиши хозирги замон психологиясида тадқиқотларнинг юксак даражада олиб борилишини таъминлайди.

Психология фанининг методологик ва назарий муаммолари хаддан ташқари кўп бўлиб, уларни вақтли, муваққат илмий жамоалар тузиш орқали ҳамкорликдаги илмий фаолият негизида ҳал қилиш мумкин. Муайян даражада эмпирик, материаллар тўплаш, уларни психологик нуқтаи назардан таҳлил қилиш, маълум илмий мезон асосида амалий маълумотларни тартибга келтириш, аниқ хулосаларга келиш фан олдида турган улкан вазифаларни муваффақият билан бажариш имкониятини яратади.


написать администратору сайта