Главная страница
Навигация по странице:

  • Кириш 3 I боб

  • Хулоса ва таклифлар

  • I боб. Оилавий тадбиркорликнинг ривожлантиришнинг назарий ва хукукий асослари 1.2 Оилавий тадбиркорликнинг иктисодий мохияти ва назарий асослари

  • НАМУНА КУРС ИШИ. Оилавий тадбиркорликнинг итисодий моияти ва ривожланиш хусусиятлари мундарижа


    Скачать 0.66 Mb.
    НазваниеОилавий тадбиркорликнинг итисодий моияти ва ривожланиш хусусиятлари мундарижа
    АнкорKurs ishi
    Дата26.11.2021
    Размер0.66 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаНАМУНА КУРС ИШИ.docx
    ТипДокументы
    #282625
    страница1 из 5
      1   2   3   4   5

    Оилавий тадбиркорликнинг иқтисодий моҳияти ва ривожланиш хусусиятлари

    МУНДАРИЖА:





    Кириш

    3

    I боб

    Оилавий тадбиркорликниривожлантиришнинг назарий ва хукукий асослари




    1.1

    Оилавий тадбиркорликнинг иктисодий мохияти ва назарий асослари.............................................................................................


    8

    1.2

    Оилавий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишнинг хукукий асослари....................................


    15

    II боб

    Оилавий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришнинг молиявий холати тахлили ва самарадорлигини ошириш йуллари




    2.1

    Оилавий тадбиркорлик субъектлари ривожланишининг иктисодий курсаткичлари тахлили.................................................


    25

    2.2

    Дангара туманидаги “Баратов Хотамжон” оилавий тадбиркорлик субъектининг фаолияти молиявий-иктисодий тахлили..............................................................................................



    32

    2.3

    Оилавий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бошкаришнинг хорижий давлатлар тажрибаси ва самарадорлигини ошириш йуллари.....................................



    43




    Хулоса ва таклифлар.....................................................................

    56




    Фойдаланилган адабиётлар руйхати.........................................

    62

    Кириш

    Мавзунинг долзарблиги: Мамлакат иктисодиётини ривожлантиришда оилавий тадбиркорликнинг урни катта. Унинг ривожи иқтисодий ўсишга, ялпи ички маҳсулотнинг ҳажмига, асосан аҳоли бандлиги ҳамда даромадига катта таъсир этади. Ўз моҳиятига кўра бозорга хос бўлиб, замонавий бозор инфратузилмасининг устувор ривожланишини талаб қилади. Бу эса ушбу соҳада субъектларни иқтисодий инқироздан сақлашда кўмак беради.

    Оилавий тадбиркорлик асосий устунликлари ва хусусиятлари эга:қулай ва тезкор қарорлар қабул қилиш имконияти. Йирик корхоналар билан қиёслаштирилганда оилавий бизнесда бошқарув қарорларини қабул қилиш тузилмалари соддалаштирилган бўлиб, бу бозор конъюнктурасига хос ўзгаришларга тезда мослашиш имконини беради; ишлаб чиқарувчиларнинг кўпроқ шу ҳудуддаги бозорга йўналтирилганлиги.

    Оилавий тадбиркорлик қоидалар, урф-одатлар ва маҳаллий бозорнинг бошқа хусусиятларини ўрганиш учун ғоят мос келади; бандликни сақлаб туриш ва янги иш ўринлари барпо этиш. Ушбу муаммо Ўзбекистон учун ҳам ўта долзарб ҳисобланади; аҳоли сонининг доимо ошиб бориши ортиқча ишчи кучи кўпайишига олиб келмоқда, оила тадбиркорлиги эса бўш ишчи кучини ўзига олиб, амортизатор ролини ўйнаши мумкин; йирик ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ёрдамчи функцияларни бажариш.

    Йирик корхоналар негизида ишлаб чиқариш жараёнининг босқичларини оилавий корхоналарга топширган ҳолда мазкур жараённи марказлаштирилган бошқарув тизимидан чиқаради; оилавий корхоналарни тузиш муддатлари қисқаради; улар тез ва арзон қайта жиҳозланиши, янги технологияларни жорий этиши ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириши, машина ва қўл меҳнатининг оптимал уйғунлигига эришиши мумкин; оилавий корхоналарда ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлади; оилавий корхоналарнинг инновацион хусусияти.

    Уз навбатида, шуни хам таъкидлаб утиш керакки бугунги кунда оилавий бизнес субъектлари молиясини самарали бошкариш ва бу сохага хорижий давлатнинг илгор тажрибаларини жорий этишда айрим камчиликлар хам мавжуд. Бундай камчиликларнинг мавжудлиги ушбу сохани янада ривожланишида маълум маънода тускинлик килиши мумкин. Юкоридагилардан келиб чиккан холда танланган битирув малакавий иш мавзуси долзарблигидан далолат беради.

    I боб. Оилавий тадбиркорликнинг ривожлантиришнинг назарий ва хукукий асослари

    1.2 Оилавий тадбиркорликнинг иктисодий мохияти ва назарий асослари

    Мамлакатимизда оилавий тадбиркорлик секторининг ривожланиши республика ижтимоий-иктисодий тараккиётининг хал килувчи стратегик омилларидан бири хисобланади. Кичик бизнес корхоналарини молиявий бошкаришни тугри йулга куйиш оркали ишлаб чикиши омиллари самарали таксимланади, янги иш уринлари вужудга келади, ахоли бандлигини таъминлайди ва даромад манбаларини яратади, ракобатни ривожлантиради.

    Иктисодиётда кичик бизнеснинг ривожоаниш тарихи шундан далолат берадики, иктисодий адабиётларда тадбиркорлик ташаббускор, янгиликка интилувчан, илгор фикрловчи, акл сохиби, шафкатсиз ракобат курашида муваффакиятга эришувчи инсон сифатида тасаввур килинади. ХХ аср бошларида Гарб Й.Шумпетернинг тадбиркорлик назарияси кенг таркалди. Унинг фикрича, “тадбиркорликнинг вазифаси – янги ихтироларни ишлаб чикишга жорий этиш йуллари билан ишлаб чикишни ислох килиш ва инкилобий узгаришларни амалга оширишдир”1. Бора-бора ижтимоий ишлаб чикаришнинг ривожланиши билан хусусий тадбиркорлик тушунчаси тугрисидаги тасаввурлар хам ривожланиб борди.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тушунчаларининг мохиятини бошка бир гурух иктисодчи олимлар куйидагича изохлашади. Масалан, “Экономикс” дарслигининг муаллифлари хусусий секторни махсус инсоний ресурс сифатида кабул киладилар. Уларнинг фикрича, кичик бизнес – бу шундай сохаки, у товарлар ва хизматлар ишлаб чикарилиши жараёнида ер ресурслари, капитал ва мехнатни бирлаштириш буйича ташаббусни уз зиммасига олади, шунингдек бизнесни юритиш жараёнида асосий карорларни кабул килади.

    Бундай ташкари, мазкур соха янгилик яратувчи булиб, тижорат асосида янги махсулотлар, янги ишлаб чикариш технологиялари ёки бизнесни ташкил этишнинг янги шаклларини ишлаб чикаришга интилувчи, таваккалчилик билан иш тутади2.

    Ҳозирги вақтда дунё мамлакатларида кичик тадбиркорликнинг аксарият қисмини оилавий корхоналар ташкил қилади. Оила бизнесини ташкил этиш мазкур шаклининг ижтимоий ва иқтисодий устунликлари, унинг субъектлари фаолиятининг юқори самарадорлигини, узоқ вақт давом этиши ва уларнинг жадал ривожланишини таъминлайди.

    Иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва аҳоли даромадларининг юқори даражасини таъминлашда жиддий муваффақиятларга эришган хорижий мамлакатларнинг ривожланиш тажрибаси шундан далолат берадики, оила тадбиркорлигига қаратилган ташаббус нафақат бандликни таъминлаш, балки даромадларни текис тақсимлаш, шу билан бирга ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барқарор омиллари сифатини оширишда тоборо кўпроқ аҳамият касб этмоқда.

    Европа давлатлари ЯММ 40-50 фоизини, Осиё мамлакатларида 65 фоиздан 82 фоизгачасини, Лотин Америкасида 70 фоизга яқинини оила бизнеси ишлаб чиқаради. АҚШ иқтисодиётидаги оилавий бизнес улуши 95 фоиздан кўпни ташкил қилади3.

    Кўплаб иқтисодий ривожланган мамлакатларда айнан оила тадбиркорлигини ташкил этиш соҳасидаги тадқиқотларни олиб борувчи, унинг манфаатларини ҳимояловчи ва оилавий корхоналарнинг фаолияти борасида тажриба алмашиш учун мунозара майдонларини ташкил этувчи махсус бирлашмалар фаолият юритади. Бу аҳолини тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб этишни кенгайтириш, оилавий иш анъаналарини ривожлантириш ва оила тадбиркорлари сулоласини шакллантириш имконини беради.

    Маълумки, бозор иқтисодиётида оилавий тадбиркорлик – энг кенг тарқалган иқтисодиёт сектори ҳисобланади, унинг ривожи иқтисодий ўсишга, ялпи ички маҳсулотнинг ҳажмига, асосан аҳоли бандлиги ҳамда даромадига катта таъсир этади. Бу ерда гап нафақат миқдорий кўрсаткичлар ҳақида бораяпти – ушбу омил ўз моҳиятига кўра бозорга хос бўлиб, замонавий бозор инфратузилмасининг устувор ривожланишини талаб қилади. Бу эса ушбу соҳада субъектларни иқтисодий инқироздан сақлашда кўмак беради.

    Оилавий тадбиркорликнинг асосий устунликлари ва хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

    1. қулай ва тезкор қарорлар қабул қилиш имконияти. Йирик корхоналар билан қиёслаштирилганда оилавий бизнесда бошқарув қарорларини қабул қилиш тузилмалари соддалаштирилган бўлиб, бу бозор конъюнктурасига хос ўзгаришларга тезда мослашиш имконини беради;

    2. ишлаб чиқарувчиларнинг кўпроқ шу ҳудуддаги бозорга йўналтирилганлиги. Оилавий тадбиркорлик қоидалар, урф-одатлар ва маҳаллий бозорнинг бошқа хусусиятларини ўрганиш учун ғоят мос келади;

    3. бандликнисақлаб туриш ва янги иш ўринлари барпо этиш. Ушбу муаммо Ўзбекистон учун ҳам ўта долзарб ҳисобланади; аҳоли сонининг доимо ошиб бориши ортиқча ишчи кучи кўпайишига олиб келмоқда, оила тадбиркорлиги эса бўш ишчи кучини ўзига олиб, амортизатор ролини ўйнаши мумкин;

    4. йирик ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ёрдамчи функцияларни бажариш. Йирик корхоналар негизида ишлаб чиқариш жараёнининг босқичларини оилавий корхоналарга топширган ҳолда мазкур жараённи марказлаштирилган бошқарув тизимидан чиқаради;

    5. дастлабки инвестицияларнинг кичик ҳажми. Оилавий корхоналарни тузиш муддатлари қисқа; улар тез ва арзон қайта жиҳозланиши, янги технологияларни жорий этиши ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириши, машина ва қўл меҳнатининг оптимал уйғунлигига эришиши мумкин;

    6. оилавий корхоналарда ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлади;

    7. оилавий корхоналарнинг инновацион хусусияти. Аксарият иқтисодчилар кичик бизнес фан-техника тараққиётини жадаллаштиришда муҳим роль ўйнашини таъкидлайдилар.

    Инновациялар киритиш соҳасида венчур фирмалар фаоллик кўрсатади. Улар фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишнинг юқори суръатларига эришган ҳолда йирик фирмалар билан муваффақиятли рақобатлашади. Кичик тадқиқот марказлари тадқиқот ва ишланмаларни фаол тарзда амалга оширган ҳолда таваккалчиликни ўз зиммасига олиш истагини кўпроқ намоён этади, тадқиқот фондлари ва жиҳозларидан, малакали кадрлардан анча самарали фойдаланади, бу билан инновация жараёни ва ишлаб чиқаришни технологик янгилашга катта ҳисса қўшади. Кичик инновацион корхоналар ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини янгилаш суръатлари бозор омилига айланувчи янги товарлар рақобати шароитида ўзининг ихчамлиги билан хўжалик тизимида ўз ўрнини топди. Улар янги ишлаб чиқаришларни саноатлаштириш босқичларини йирик фирмаларга қолдирган ҳолда янгиликлар киритишнинг дастлабки босқичлари билан шуғулланади. Фан-техника тараққиёти ютуқлари уларга катта маблағга эга бўлмаган ҳолда илм-фанга асосланган тармоқларга тезда киришиб кетиш имконини беради.

    Оилавий тадбиркорлик корхоналари қатъий бозор рақобати шароитида фаолият юритади. Шунинг учун янги йирик корхоналар сонининг жадал ўсиши улардан кўпчилигининг банкрот бўлиши билан кузатилади. Аксарият ҳолатларда (90%) оилавий корхоналар капиталнинг етишмаслиги ёки самарасиз технология сабабли эмас, балки бошқарув билимларининг мавжуд эмаслиги туфайли банкрот бўлади.

    АҚШда фирмалар ўртасида сўровлар тез-тез ўтказиб турилиб, уларда муваффақиятсизликларнинг асосий сабаблари сифатида кўпинча қуйидагилар келтирилади:

    1. чуқур билимга эга эмаслик, тажрибанинг мувофиқлиги (масалан, тажрибали муҳандис, лекин тажрибасиз тижоратчи), тижорат, молия, етказиб бериш, ишлаб чиқариш ва бошқариш соҳаларида тажрибанинг етишмаслиги;

    2. сотувлар ҳажмининг кичиклиги;

    3. рақобат;

    4. трансакция харажатларининг жуда катталиги.

    Бироқ кўпинча компаниялар капитал ёки инвестицияларнинг етишмаслигидан эмас, балки ҳал этилмаган бошқарув муаммолари туфайли ўз фаолиятини тўхтатади.

    Оилавий корхоналар, объектив тарзда, ўз табиатига кўра йирик бизнес билан қиёслаганда бозорда рақобат кучига эга эмас. Уларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларининг кичиклиги туфайли ишлаб чиқариш харажатлари юқори, фан-техника билан жиҳозланганлик даражаси, кадрлар малакаси паст. Ахборот таъминоти қийин, уларга кўпинча маркетинг тадқиқотлари ўтказиш учун воситалар етишмайди. Бу оилавий корхоналарни бозорда ноқулай ҳолатга қўяди. Шунинг учун кичик бизнесни (шу жумладан, оилавий корхоналарни), давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлашнинг мукаммал тизимини яратиш – уни ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.

    Оилавий корхонага маблағлар оқими зарур. Имтиёзли кредитлаш давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Донгдор, нуфузли йирик корхоналарга банк ҳамиша ёрдам беради. Кичик корхонага эса, айниқса эндигина иш бошлаётган корхонага одатдаги шароитларда кредит бериши амри маҳол. Шунинг учун Ўзбекистон қонунчилигида оилавий тадбиркорлик субъектларини имтиёзли кредитлаш ва суғурталаш назарда тутилиши керак.

    Имтиёзли кредит сиёсатидан ташқари қонунчиликда имтиёзли солиқ солиш ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектлари, инвестиция ва лизинг компаниялари, кредит ва суғурта ташкилотларига солиқ солиш бўйича имтиёзлар белгиланиши зарур.

    Кичик тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда давлат ва ҳудудий фондлар катта роль ўйнайши мумкин. Фаолиятнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлган оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш:

    • оилавий тадбиркорлик соҳасидаги мақсадли дастурлар, лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш учун молиявий ресурсларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш йўли билан бозор муносабатларини чуқурлаштиришга кўмаклашиш;

    • оилавий тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш, товар бозорини тўлдириш, янги иш ўринлари ташкил этиш соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва танлов йўли билан танлаб олишда иштирок этиш;

    • бозор инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишларни жадаллаштиришда иштирок этиш;

    • тадбиркорлик тузилмаларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, янги технология ва ихтироларни ўзлаштиришда кўмаклашиш;

    • рақобат муҳитини яратиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш фаолиятининг устувор йўналишларини амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш.

    Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фондлари имтиёзли кредитлар, фоизсиз ссудалар, қисқа муддатли қарзлар бериши, рақобатни ривожлантириш ва товар бозорини тўлдириш мақсадида гаров берувчи, кафил функцияларини бажариш таклиф этилади.

    Шундай қилиб, оилавий тадбиркорлик шакллари, соҳаси ва ташкилий тузилмаларининг таҳлилига кўра, уларнинг йирик ишлаб чиқариш тузилмалари билан узвий боғлиқ ҳолда фаолият юритиши самарали йўл ҳисобланади. Оилавий корхоналар улар билан барқарор кооперация тамойиллари орқали ўзаро ҳамкорлик қилади ёки бир ҳудудда жойлашган барча турдаги корхоналарнинг фаолият юритиши инфратузилмасини шакллантиради. Бундай шароитда оилавий корхоналарни ривожлантириш йўналишларини танлаш ва соҳасини асослаш кўп жиҳатдан юзага келган умумий ташкилий-ишлаб чиқариш тузилмасига ва биринчи навбатда йирик корхоналарга боғлиқ ҳисобланади. Йирик ва оилавий тадбиркорликнинг бундай ўзаро боғлиқлиги прогрессив ташкилий тузилмаларнинг барпо этилишини талаб қилади.

    Ташқи муҳитнинг беқарорлиги – хомашё ва энергия нархларининг, инфляция, валюта курсларининг ўзгариб туриши, давлатлар иқтисодий сиёсатидаги ўзгаришлар шароитида кичик оилавий корхоналар ихтисослашувининг устунликлари билан бир қаторда ишлаб чиқариш кооперацияси ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, биргаликда тадқиқотлар ўтказиш, молиявий хавф-хатарни юмшатиш имконият-ларидан фойдаланишга интилади. Оилавий корхоналар бир қатор йўналишлар бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштирган тақдирдагина иқтисодиёт тузилмасида барқарор мавқега эга бўлиш ва йирик корхоналар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилишга умид қилиши мумкин.

    Оилавий бизнеснинг аҳамияти катта. Биринчидан, у аҳоли хохлаган маҳсулотларни истеъмолига тайёр қилади, иккинчидан, қариндош уруғларни иш билан таъминлайди ва албатта оилага ўз-ўзини даромад билан таминлаш имкониятини беради. Оилавий бизнес кичик ҳажмдаги бозор учун маҳсулот етказиб беради ва хизмат кўрсатиш соҳасида кенг ривожланади. Оилавий бизнеснинг бир қатор афзалликлари борки, булар уни рақобатбардош қилади:

    1. Оилавий бизнес кичик бўлгани сабабли катта капитал талаб қилмайди, уни бошлаш учун пул топиш енгил бўлади.

    2. Оилавий бизнес оиланинг ихтиёридаги кўчмас мулкка таянади, оила уйида юритилгани учун капитал қурилиш ёки жойни ижарага олиш талаб қилмайди.

    3. Оилавий бизнес оммавий истеъмол учун эмас, балки маҳаллий бозордаги сайланма истеъмолчилар учун ишлайди ва унинг бозори кичик бўлгани учун рақобатга кам йўлиқади.

    4. Оилавий бизнес кўпроқ қўл мехнатини талаб қилувчи маҳсулот ва хизматларни арзон ишлаб чиқаришга мосланади.

    5. Оилавий бизнес оиладаги бекор турган меҳнат заҳираларига таянади, яъни уй бекалари, болалар ва қариялар кўмагида юритилади, натижада иш кучи йўллаш зарурияти камаяди.

    6. Оилавий бизнес оила учун тирикчилик воситаси бўлганидан, кам даромад билан ҳам қаноат ҳосил этиши мумкин. Шу сабабли у ўзига кичик бизнес рақобатига йўлиқади ва бу унчалик хавфли бўлмайди.

    7. Оилавий бизнеснинг яна бир афзаллиги шундаки, ҳар бир оила аъзосини маълум бир тадбиркорликда мақсади фақатгина иш ҳақи эмас, балки бизнесни янада ривожлантириш бўлади.

      1   2   3   4   5


    написать администратору сайта