Главная страница
Навигация по странице:

  • Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати I.Ўзбекистон Республикаси Қонунлари

  • II. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

  • III.Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари ва маърузалари.

  • IV.Асосий адабиётлар.

  • V. Қўшимча адабиётлар

  • VI. Монография ва илмий мақолалар

  • VII. Даврий нашрлар, статистик тўпламлар ва ҳисоботлар

  • VIII. Интернет манбалари

  • НАМУНА КУРС ИШИ. Оилавий тадбиркорликнинг итисодий моияти ва ривожланиш хусусиятлари мундарижа


    Скачать 0.66 Mb.
    НазваниеОилавий тадбиркорликнинг итисодий моияти ва ривожланиш хусусиятлари мундарижа
    АнкорKurs ishi
    Дата26.11.2021
    Размер0.66 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаНАМУНА КУРС ИШИ.docx
    ТипДокументы
    #282625
    страница5 из 5
    1   2   3   4   5

    Хулоса ва таклифлар

    Битирув малакавий ишни бажариш давомида амалга оирилган тадкикотлар натижаси, биз томондан куйидаги сосий хулосаларга келинди ва таклифлар ишлаб чикилди:

    1.Оилавийтадбиркорлик ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдиради, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва барқарор суръатлар билан ривожлантиришни таъминлашда ўта муҳим рол ўйнайди;

    2. Оилавий тадбиркорлик ташкил қилиш ва юритиш катта харажат ҳамда капитал қўйилмаларни талаб этмай, бу ҳолат ишлаб чиқаришни тез ва осон модернизация қилиш, техник ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, уларнинг номенклатурасини мунтазам янгилаб бориш ва рақобатдошлигини таъминлаш имконини беради;

    3. Кичик бизнеснинг ҳар қандай молиявий-иқтисодий инқирознинг таҳдид ва салбий оқибатларига йирик корхоналарга нисбатан бардош бера олиш қобилияти анча юқори.

    4. Бугунги кунда жаҳон амалиётида тобора кенг ўрин эгаллаб бораётган тадбиркорлик шаклларидан бири оилавий бизнесдир. Бу борада 2012 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Унинг 3-моддасида “Оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир”, деб таъриф берилган.

    5.Агар оилавий тадбиркорлик юридик шахс кўринишида ташкил этилса, у оилавий корхона деб юритилади. Оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ва реализация қилишни амалга ошириш учун ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг улуши ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулк, шунингдек оилавий корхона иштирокчиларидан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектидир. Шунингдек оилавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади.

    Хулоса ўрнидашуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги шароитда республикамизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари сифатида қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

    - маҳаллаларда хом-ашё ресурсларини қайта ишлаш, иккиламчи қайта ишлаш жараёнларида оилавий тадбиркорлик имкониятларидан устун равишда фойдаланиш;

    - қишлоқ жойларида уй хўжалиги активларидан кенгроқ фойдаланиш, оилавий тадбиркорликнинг деҳқон хўжалиги шаклини кенг ривожлантириш;

    - маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантиришда “Бир маҳалла – битта товар”ғоясини амалга ошириш;

    - оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш учун янги имтиёзлар бериш;

    - ободонлаштириш, коммунал хизматлар, ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳалари фаолиятини ташкил этишда оилавий тадбиркорлик шаклидан фойдаланиш;

    - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ўзининг қатор хусусиятларига кўра, меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик даражаси ортишига ижобий таъсир кўрсатади; бу соҳа кам капитал сиғимига эга, янги иш ўринларини тез ташкил этишга қодир. Хусусан, кичик корхоналарда ҳар бир иш ўрнига капитал сарфи йирик корхоналардагига нисбатан анча кам бўлади; кичик бизнес иқтисодий фаол аҳолининг иш билан банд бўлиши учун маъқулроқ бўлиб, бу уларга ташаббус кўрсатиш ва ижодий ғояларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратади; бевосита кичик корхоналарда иш билан бандликнинг мослашувчан шаклларини қўллаш мумкин;

    - хўжалик юритишнинг бу субъектларидаги тўлиқсиз бўлмаган иш куни ёки ҳафтаси, ўриндошлик, мослашувчан иш режими меҳнатга лаёқатли аҳолининг турли тоифалари учун мақбул бўлади; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик асосан меҳнат сиғими кўп талаб этиладиган тармоқларда жадал ривожланиб, ижтимоий меҳнатни ташкил қилишнинг улкан соҳаси, давлат ва маҳаллий бюджетларга молиявий тушумларнинг муҳим манбаи ҳисобланади;

    - янги иш ўринларини яратишда, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилишда банк кредитлари катта аҳамиятга эга. Касб-ҳунар коллежларида айрим йўналишлар бўйича мутахассисларни тайёрлашда номутаносибликларга йўл қўйилаётгани, ҳудудий меҳнат бозори ҳамда соҳаларнинг кичик мутахассисларга бўлган талаби етарлича ўрганилмаётганини кўрсатмоқда. Бундай ҳолат касб-ҳунар коллежларида мутахассислар тайёрлашни доимий тарзда меҳнат бозори талабларига ва унинг келажакдаги прогнозларига боғлиқ ҳолда ташкил этишни муҳим вазифа қилиб қўймоқда;

    - хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, унга қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида ҳукуматимиз бир қанча муҳим қарорларни қабул қилди. Хусусан, солиқ юкини камайтириш, божхона тўловларини соддалаштириш, тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар фоиз ставкасини пасайтириш, айниқса паст фоизли имтиёзли кредитлар ҳажмини йилдан-йилга кўпайтириш борасида сезиларли даражада ёрдам берилмоқда;

    - ишга жойлаштириш имкониятларининг кенгайиши алоҳида эҳтиёжларга эга ижтимоий гуруҳларнинг мавжудлиги, демографик вазият, ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги йўналиш ва анъаналарнинг ўзгарувчан хусусиятга эга эканлиги алоҳида тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва қўлланишини талаб қилади. Давлат сектори ва хусусий сектор бандлик сиёсатининг барча соҳаларида эркаклар ва аёллар ўртасидаги тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш, ирқий-этник келиб чиқиш, дин, ёш, саломатлик ва ногиронлик билан боғлиқ камситиш ва чеклаб қўйишларга йўл қўймаслик лозим.

    Тадқиқотлар натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда ишчи кучи бозорининг иқтисодиётнинг ўсиши ва барқарор ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан қуйидаги илмий тавсия ва амалий таклифларамалга оширилиши зарур деб ҳисоблаймиз:

    1. Бандлик сиёсатини амалга оширишда иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган, меҳнат сиғимкорлиги юқори бўлган, маҳаллий ресурслардан фойдаланиш назарда тутилган ва пухта ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга оширишни ва рағбатлантиришни кенг йўлга қўйиш тақозо этилади.

    2. Барқарор иқтисодий фаолиятни таъминлаш ва қишлоқ жойларида самарали бандлик кўламини кенгайтириш мақсадида чорвачилик, ўрмончилик, балиқчилик хўжалиги ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида мутаносиб даражадаги ривожланишга эришиш лозим.

    3. Вилоятларда, туманларда демографик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, реал иш ўринларини барпо этиш бўйича ҳамма имкониятларни ишга солиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, айниқса қишлоқ жойларида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланадиган фуқаролар учун моддий техника таъминоти бўйича хизмат кўрсатадиган ва улар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотишга кўмаклашадиган тузилмалар яратиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш керак.

    4. Давлатнинг таркибий, тузилмавий органлари томонидан бандлик муаммоларига алоҳида эътибор қаратилмоғи лозим. Шу билан бирга, давлатнинг меҳнат бозорини назорат қилиши, меҳнат соҳасидаги жараёнларни кузатиб бориши, уларнинг ривожланиш истиқболларини олдиндан башорат қилиши, энг аввало, инқирозли вазиятларнинг олдини олишга, меҳнат бозоридаги кескин вазиятни юмшатишга йўналтирилмоғи лозим.

    5. Табиий ресурсларга тежамкорлик билан ёндошиш ва улардан оқилона фойдаланиш, ночор экотизимлар мавжуд бўлган шароитларда аҳолини ҳаёт кечириши учун зарур бўлган воситалар билан таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

    6. Кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланувчилар дуч келадиган тўсиқларни ва шахсий ташаббусни бўғувчи тартиб-қоидаларни бартараф этиш лозим. Барча молиялаш манбалар ҳисобидан янги иш ўринлари яратиш учун бериладиган кредитлар ҳажмини кўпайтириш ва кредит бериш шартларини янада такомиллаштириш зарур.

    7. Кичик бизнес субъектлари ва тадбиркорларнинг халқаро бозорларда иштирок этиш тартибларини осонлаштириш, малакали замонавий ходимлар тайёрлаш, техник ахборот ва маълумотлардан фойдалана олиш имкониятларини кенгайтириш лозим.

    8. Хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўрнини баpпo этиш 5-6 баробар арзон тушишини ҳамда капитал маблағларининг кам сарфланишини ва бошқа ижобий жиҳатларни инобатга олган холда меҳнат ресурсларини хизмат кўрсатиш соҳаларига жалб қилиш:

    9. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожланиши учун тижорат банкларида тадбиркорларга амалий йўл-йўриқ бериш ишларини кучайтариш, кредит ажратиш ва унинг таъминоти, жойларда ўтказиладиган амалий учрашувларнинг самарадорлигини ошириш масалаларида қатор йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш.

    10. Ишга жойлаштириш марказлари хизматларини такомиллаштириш, ижтимоий хафвсизлик механизмларини яратиш, касбий-техник йўналишни таъминлаш, бандлик, иш излаб топиш, касбга тайёрланиш, таълим олиш ва ахборот алмашиниш масалалари бўйича маслаҳат хизматларини йўлга қўйиш керак, деб ўйлаймиз.

    11. Ишчи кучи бозори билан боғлиқ маълумотлар тизимини, хусусан, бандлик, ишсизлик ва иш ҳақи тўғрисидаги тегишли маълумот ва кўрсаткичларни йиғиш ва ҳисоблаб чиқиш йўли билан мустаҳкамлаш, меҳнат бозори билан боғлиқ маълумот ва ахборотларни, шу жумладан, расмий бозордан ташқаридаги мавжуд иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни тарқатишни йўлга қўйиш керак.

    Меҳнат бозори бозор иқтисодиётининг пойдевори ҳисобланади. У ўзининг рад этиб бўлмайдиган қонунларига бўйсунишни талаб қилади. Агар меҳнат бозори қонунлари тўлалигича амалда бўлса ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар уларнинг талабига жавоб бера олса, иқтисодиёт эса турли товар ва хизматлар бозорлари кўринишида ишчи кучини моддий жиҳатдан таъминлашга қодир бўлса, у ҳолда жамият фаровонлик йўлидан боради. Бундай жамиятга меҳнатга лаёқатсизларни ва ишсизларни ўз қарамоғига олиш ҳам унчалик қийинчилик туғдирмайди. Чунки ишчи томонидан эркин танлаб олинган ва унинг манфаатларига мос келадиган меҳнатга асосланган самарали тизим ишдан бўшатилганларни ўз қарамоғига олиш ва тегишли ёрдамларни бериш имкониятига эга бўлади.

    Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

    I.Ўзбекистон Республикаси Қонунлари

    1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т.:«Ўзбекистон» 2017.

    2. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири). 1998 йил 1 май.

    3. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси. 1996 йил 21 декабрь

    4. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (янги тахрир). 2012 йил 2 май.

    5. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Оилавий тадбиркорлик тўғрисида // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 188-модда:

    II. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелда “Ўзбекистон Республикасида Инвестиция иқлимини ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.

    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.

    3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.

    4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.

    5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4853-сонли Фармони.

    6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори.

    III.Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари ва маърузалари.

    1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараккиёт йуллимизни катъият билан давом эттириб, янги боскичга кутарамиз. 1-китоб. Тошкент.: Узбекистон, 2018.

    2. Мирзиёев Ш.М. Халкимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баходир.

    3. Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. –Т.:Ўзбекистон, 2017.

    4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган мурожаатномаси”. 2018 йил 28 декабрь.

    5. Мирзиёев Ш.М. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини бирга қурамиз”. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишидаги нутқ. –Т.:Ўзбекистон, 2016.

    IV.Асосий адабиётлар.

    1. Пугач И.Л. Кичик ва оилавий бизнес: ташкил эти шва ривожлантириш (тадбиркорлик учун кулланма0. Иктисодий ривожланишга кумаклашиш маркази. Тошкент 2012 йил

    2. LipmanFr.The familybusiness guide, NYPalrave macmillan, 2010.

    3. Frederick D. Lipman The Family Business Guide, 2010

    4. Маматов Б. ва бошк. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойихаларини молиялаштириш. Укув кулланма. – Тошкент: ТМИ, 2007. -1526.

    5. Абдураҳмонов Қ.Х. ва бошқалар. Персонални бошқариш. Ўқув қўлланма. Т.: «Шарқ», 1998.

    6. Абдураҳмонов Қ.Х., Муртазаев Б.Ч. Меҳнат бозори. Ўқув қўлланмаси. Т.: ТДИУ, 1999. 122 б.

    7. Абулқосимов Х.П. Шаклланаётган бозор иқтисодиётида инсон омили ва уни фаоллаштириш йўллари. Т.: ТМИ нашриёти, 2005. 225 б.

    8. Агабекян Р.Л., Авагян Г.Л. Современные теории занятости: Учеб.пособие для вузов. - М.:ЮНИТА-ДАНА, 2001.-190с.

    9. Волгин Н.А.,Буланов В.С. Рынок труда:Учебник.М.:Изд-во«Экзамен», 2003.35 с.

    10. Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег. М.:Экономика, 1993.-306 с.

    V. Қўшимча адабиётлар

    1. Сломан ДЖ. Экономика для бизнеса. Учебник. –М.: Эксмо, 2010,-960с.

    2. Мэнкью Грегори Н. Принципы макроэкономики. Учебник для вузов.2-изд-е-СПб.: Питер, 2003. 507 с..

    3. Фридмен Мильтон «Теория функции потребления» (1957г.).М.: Изд-во “Наука” 1998. 433 с.

    4. Шарашников Б.М. Рынок и занятость.|Соц.аспект-М.: Луч, 2001-125с. 81

    5. Эренберг Р.Дж., Смит Р.С. Современная экономика труда. М.: Изд-во МГУ, 1996. с.328.

    6. VI. Монография ва илмий мақолалар

    7. Ғафуров У.В, Д.Т.Юлдашев. Оилавий тадбиркорлик ривожланишининг назарий асослари ва иқтисодий механизмларини такомиллаштириш. И.ф.д. илмий даражасини олиш учун дисс. Ф., 2016.

    8. Бобоқулов С. Кичик ва ўрта бизнес субъектларига кредит бериш. – Т.: «Адолат», 2001. 24 б.

    9. Махсуталиев А. Меҳнат бозорида ёшлар ва бандлик масаласи. || Ж.Бозор, пул ва кредит.-2003.-7-сон. 44-45 б.

    VII. Даврий нашрлар, статистик тўпламлар ва ҳисоботлар:

    1. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари.Т.: 2019.

    2. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил статистик ахборотномаси.Т. 2019.

    3. 5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари.

    VIII. Интернет манбалари

    1. www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали;

    2. www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилик базаси;

    3. www.мehnat.uz – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг расмий веб-сайти;

    4. www.statistics.uz – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайти.


    1 Шумпетер Й. Тероия экономического развития. М.: Прогресс. 1985, 159-с.

    2 Макконелл К.Р., Брюс. Л. Экономикс. Т-1, М.: 1992, 38-с.

    3Календжян С.О., Волков Д.А. Семейное предпринимательства: анализ российской практически.//Российский внешнеэкономический вестник. № 9,2011. С.17-20.

    4Семейный бизнес или что такое хорошо и что такое плохо // http://www.bishelp.ru/svoe_delo/variant/7ya.php.

    5Семейный бизнес // Бизнес-Инкубатор. - http://www.biznesinkubator.ru/tesaurus/209/3315/

    6 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «ҳар бир оила-тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги»ги ПҚ-3777-сонли қарори // www.lex.uz.

    7Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «ҳар бир оила-тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги»ги ПҚ-3777-сонли қарори // www.lex.uz.

    8Узбекистон Республикаси давлат Статистика Кумитаси маълумотлари асосида тузилган. 2019 йил

    9Узбекистон Республикаси давлат Статистика Кумитаси маълумотлари асосида тузилган. 2019 йил

    10С.К.Салаев, Н.Б.Файзуллаев, Б.У.Таджиев. Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш йўналишлари. –Т.: “Фан ва технология”, 2011, 35-бет.

    11Узбекистон Республикаси давлат Статистика Кумитаси маълумотлари асосида тузилган. 2019 йил

    12Дангара туманининг Санам қишлоғ фукаролар йигинидаги “Баратов Хотамжон” номли оилавий тадбиркорнинг молиявий хисоботи асосида

    13Дангара туманининг Санам қишлоғ фукаролар йигинидаги “Баратов Хотамжон” номли оилавий тадбиркорнинг молиявий хисоботи асосида

    14Дангара туманининг Санам қишлоғ фукаролар йигинидаги “Баратов Хотамжон” номли оилавий тадбиркорнинг молиявий хисоботи асосида

    1   2   3   4   5


    написать администратору сайта