Главная страница
Навигация по странице:

  • II боб. Оилавий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришнинг молиявий холати тахлили ва самарадорлигини ошириш йуллари

  • НАМУНА КУРС ИШИ. Оилавий тадбиркорликнинг итисодий моияти ва ривожланиш хусусиятлари мундарижа


    Скачать 0.66 Mb.
    НазваниеОилавий тадбиркорликнинг итисодий моияти ва ривожланиш хусусиятлари мундарижа
    АнкорKurs ishi
    Дата26.11.2021
    Размер0.66 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаНАМУНА КУРС ИШИ.docx
    ТипДокументы
    #282625
    страница2 из 5
    1   2   3   4   5

    1.2 Оилавий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишнинг хукукий асослари

    Ҳозирда эришилаётган ютуқларимиз салмоғини кенгайтириш, соҳага янги ҳуқуқий муносабатларни жорий этишни давр талаб қилмоқда. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Консепсияси” мавзусидаги маърузасида таъкидлаганидек:

    “Бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш учун бизнеснинг янги ташкилий – ҳуқуқий шакли сифатида оилавий бизнесни қонуний белгилаб қўйиш вақти келди. Мамлакатимизда бизнесни ташкил қилишнинг ушбу шакли бизнесни юритишда юзага келган миллий анъаналармизга, хўжалик юритиш фаолиятининг мавжуд ҳолатига тўла мос келади. Ишончим комилки, бундай бизнесни ташкил қилишнинг қонунчилик базаси яратилса, оилавий бизнеснинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида унинг жадал ва кенг ривожланиши ва янги иш ўринларининг очилишига шароит туғилади”.

    Ҳозирги кунда юртимизда 4 миллиондан ортиқ оила ўз таморқасига эга бўлиб, 495 минг гектар ер майдони уларнинг ихтиёрида.

    Оилавий тадбиркорлик учун қулай ҳуқуқий асос яратилиши ўз-ўзидан маҳаллий бозорнинг мўл-кўлчилигини оширади. Ҳудудларда хизмат кўрсатиш тури ва сифати ортади. Бунинг самараси ўлароқ, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчилар ҳудудлар эҳтиёжини қондиради.

    Оилавий тадбиркорликнинг афзалликлари қуйидагиларда ўз ифодасини топади:

    -биринчидан, аҳолининг ишсизлар категориясига кирувчи қисми доимий иш жойлари билан таъминланади, бу эса оилавий бизнеснинг молиявий ва моддий томондан барқарор ҳолатга келишига имконият яратади;

    - иккинчидан, нафақат оилавий бизнеснинг, шу билан бирга ишчиларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаровонлиги ижобий томонга ўзгаради;

    - учинчидан, доимий иш ҳақи (маош) билан таъминланади, бу орқали эса ишчининг тўлов қобилияти ортиб боради. Бу билан маҳаллий аҳолининг оилавий бизнес орқали иқтисодий ҳолатини барқарор ҳолатга олиб келишига ижобий ёрдам берилади.

    Оилавий тадбиркорликни янада жадаллик билан ривожлантириш йўллари орқали ҳозирги кунда ҳал қилиниши долзарб бўлган муаммоларни ечимини топиш зарур, улар қуйидагилардир:

    - оилавий тадбиркорлик орқали саноат тармоқлари учун зарур бўлган хомашё (ярим фабрикатлар) етказиб бериш;

    - оилавий тадбиркорлик орқали ҳалқ истеъмоли молларини (озиқ-овқат маҳсулотлари) етказиб бериш ва уларни турларини ошириш;

    - болаларни ўрта мактаб ёшидан бизнес фаолияти сирларидан бохабар бўлиб боришга ўргатиш;

    - умумий мақсад йўлида оила аъзоларининг янада жипслашуви;

    - оилавий тадбиркорликни мерос қолдириш имконияти орқали авлодларнинг келажагини таъминлаш кабилар ҳисобланади.

    Шу ўринда таъкидлаш жоиз, оилавий тадбиркорлик учун қулай муҳит яратилишидан кам таъминланган оилалар, вақтинча ишсиз кишилар, умуман, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакиллари бевосита манфаатдор.

    Бизнеснинг бу шакли нафақат оила аъзоларини иш билан таъминлаш ва даромадларини оширишга, балки оилани, ундаги ҳамжиҳатликни, ва жамиятни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бундан ташқари, бозорни, талаб ва таклифни ўрганиш, шунга қараб маҳсулот ишлаб чиқариш, хизматларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш, айни пайтда, ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш, оила бюджетини шакллантириш ва уни бошқариш каби бозор иқтисодиёти шароитида ғоят зарур кўникмаларни мустахкамлайди.

    Оилавий тадбиркорликнинг ривожланишида ўзига хос тенденциялар рўй беради. Жумладан, оилавий тадбиркорлик ривожланиб борган сари, қариндош-бошқарувчилардан айрилиб боради ва профессионал топ-менежерларни ёллаб боради. Улар рақобатбардош компанияни самаралироқ бошқарадилар. Қариндошларнинг ўзи кузатувчилик ва тузатишлар киритиб туриш функцияларини бажарадилар. Жаҳон тажрибасига кўра, топ-менежерлар оилавий тадбиркорликнинг қийматини аҳамиятли даражада ошириб берадилар, бироқ айни пайтда унинг маълум улуши бошқарувчиларнинг ўзига ҳам тегишли бўлади.

    Ривожланган халқаро юқори технологияли компаниялар тажрибасидан кўриш мумкинки, улар оилавий тадбиркорлик шаклида ташкил топган бўлсада, эндиликда уларнинг асосчиларига маълум фоизларгина тегишли холос. Бироқ, бу – гигант корпорацияларнинг улуши ҳисобланади. Бошқача айтганда, ҳар бир оила ҳам жадал ривожланаётган бизнесни ўз қўлида тутиб тура олмайди, бироқ, бу энди умумий муаммо бўлиб, оилавий корхонанинг бошқа корхоналар сингари бу муаммодан қочиб қутилиши қийин4.

    Оилавий корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминловчи яна бир ички имкониятлардан бири – корхона фаолияти яхши йўлга қўйиб олингунга қадар, дастлабки паллада оила аъзолари озроқ иш ҳақи билан ёки умуман иш ҳақи олмай ишлашлари мумкин.

    Оилавий тадбиркорликнинг асосий мезонлари сифатида унинг иш фаолиятини ходимларнинг унча кўп бўлмаган сонидан бошлаш; ходимлар иш фаолияти у қадар тор доирада ихтисослашган бўлмаслиги кабиларни келтириш мумкин.

    Айни пайтда, унинг кучсиз жиҳати ёки камчилиги сифатида, биринчидан, ҳар доим ҳам оила аъзоларининг мутахассис сифатида етарли билим ва кўникмага эга бўлмаслиги, кўп ҳолларда ушбу сифат кўрсаткичларини иш давомида аста-секинлик билан эгаллаб боришлари; иккинчидан, “ишончга асосланган” бизнес билан “профессионализмга асосланган” бизнес ўртасидаги рақобат курашида ғолиб бўлиш имкониятларининг пастлиги; учинчидан, оилавий муносабатларнинг иш билан боғлиқ муносабатларга салбий таъсири сезиларли бўлиши каби ҳолатларни кўрсатиш мумкин.

    Ўзбекистонда мустақиллик йилларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бир қатор омиллар қулай замин яратди. Жумладан, бу омиллардан асосийлари сифатида оилалар моддий асосларининг мустаҳкамланганлиги; улар молиявий имкониятларининг кенгайганлиги; яшаш шароитлари (электр энергияси, газ, ичимлик суви, оқова сув тизими билан таъминланганлик даражаси)нинг яхшиланганлиги; мамлакатда кичик тадбиркорлик ва хусусий бизнеснинг жадал ривожланиб бораётганлиги; кичик бизнес инфратузилмасининг ривожланганлигини айтиб ўтиш мумкин.

    Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан кўринадики, бугунги кунда мамлакатимизда оилавий тадбиркорлик тадбиркорлик фаолиятининг муҳим ва истиқболли шаклларидан бири ҳисобланиб, уни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, яратилаётган имкониятлар пировардида мазкур соҳанинг иқтисодиётдаги мавқеининг мустаҳкамланиши ҳамда иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашда сезиларли ҳисса қўшишига замин яратади.

    Оилавий тадбиркорлик – бир оила ёки оилавий алоқалар билан боғланган кишилар гуруҳи томонидан бизнесни ташкил этиш, унинг акциялар назорат пакетини ушлаб туриш, фаолиятига раҳбарлик қилиш.

    Оилавий тадбиркорликни умуман ва муайян мамлакат қонунчилигига нисбатан кўриб чиқиш мумкин.

    Мазкур тушунчага умумий ҳолда ёндашилганда, “Бугунги кунда мавжуд бўлган барча оилавий тадбиркорликни шартли равишда икки турга ажратиш мумкин: биринчиси – ўз-ўзидан ва тартибсиз равишда ташкил этилган корхоналар, иккинчиси – узоқ йиллар давомида мавжуд бўлган ва мерос бўйича кейинги авлодларга ўтиб келаётган компаниялар. Улар бир-биридан худди кичик бизнес йирик бизнесдан фарқ қилгани сингари фарқланадилар. Бу ўринда шундан келиб чиқиладики, агар компания фаолиятига 100 йилдан ошган бўлса, бу давр ичида у кичик ва микробизнес доирасидан чиқиб, бир неча марта профессионал бўлмаган меросхўр-менежернинг қўлидан ўтиб, пировардида ҳозирда ёлланма менежер томонидан бошқарилиб келинмоқда. Янги ва у қадар катта бўлмаган оилавий тадбиркорликда бошқарувчи ва мулкдорлар одатда бир хил одамлардан иборат бўлади”.

    Бундан кўринадики, биринчи турдаги оилавий тадбиркорлик – бу оила аъзолари ва яқин қариндошлар билан биргаликда ташкил этилган ва юритилаётган тадбиркорлик фаолияти бўлиб, уларнинг муваффақияти ва амал қилиш давомийлиги кўплаб омиллар (бозор конъюнктураси, корхонанинг молиявий ҳолати, оила аъзолари ва қариндошлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва бошқ.)га боғлиқ. Айниқса, турли иқтисодий беқарорликлар шароитида бундай оилавий тадбиркорликнинг ўз фаолиятини тугатиш хавфи кучаяди. Бироқ, ўз фаолиятини тўхтатган бизнес-субъектлар ўрнини яна бошқа янги бизнес-субъектлар тўлдириб бораверади.

    Иккинчи турдаги оилавий тадбиркорлик ўз мазмунига кўра “рамзий” маънодаги оилавий тадбиркорлик ҳисобланади. Яъни, у ҳақиқатан ҳам қачонлардир муайян оила аъзолари томонидан ташкил этилган ва юритилган, бироқ, кейинчалик унинг мол-мулки кенгайиши билан, у бизнеснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларига (масалан, концерн, корпорация ва ҳ.к.) ўтиб, у одатда ёлланма бошқарувчилар томонидан бошқарилади, бизнеснинг дастлабки таъсисчиларининг авлодлари эса маълум даражада мулкий эгалик ҳуқуқини сақлаб қолади.

    Ҳозирги шароитда оилавий тадбиркорликни ташкил этишнинг асосий сабаблари сифатида кўплаб жиҳатларни кўрсатиш мумкин. Жумладан:

    - оила аъзоларининг фаолият юритаётган корхонадаги иш ўрнини йўқотиши (масалан, корхонанинг банкрот бўлиши, қайта ташкил этилиши, ходимларнинг режадаги қисқартирилиши ва ҳ.к.). Айниқса, бундай ҳолатлар иқтисодий беқарорлик даврида кўплаб юз беради. Қандайдир йирик ёки ўрта корхонада ишлаётган ходимнинг тўсатдан ўз иш ўрнини йўқотиши ва қайта ишга жойлашиш имконининг мавжуд бўлмаслиги пировардида унинг хусусий бизнесини ташкил этишга ундайди. Натижада у ўз оила аъзолари билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга ҳаракат қилади;

    - оила бошлиғининг ўз ишини очиши ва унга оила аъзоларини ҳам жалб этиши. Бу ўринда оила бошлиғи ўзининг бизнес-ғояси ва ташаббуси асосида мустақил равишда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишга ўтади ва оила аъзоларини ишчи сифатида ёллайди;

    - оила аъзоларининг ўзаро ҳамкорлиги ва шериклигидаги шартнома асосида ташкил этилиши. Бу ўринда маълум молиявий ва бошқа ресурсларга эга бўлган оила аъзолари ўзаро келишув асосида ҳамкорликдаги бизнесга асос соладилар. Уларнинг мазкур бизнесдаги улушлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатлари шартнома шартлари орқали белгилаб берилади.

    Миллий иқтисодиётда тадбиркорлик шакллари таркиб топиб, муваффақиятли фаолият кўрсатиб борар экан, уларни мақсадга мувофиқ равишда тартибга солиш ҳамда ривожлантириш зарурати вужудга келади. Бунинг учун эса ҳар бир муайян тадбиркорлик шаклининг таркиб топиш тамойилларини ўрганиш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади.

    Бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг ўзига хос шакли сифатида оилавий тадбиркорликнинг таркиб топиши ва амал қилиши жараёни ҳам бир қатор муҳим тамойилларга асосланади (2.1-расм)5.



    Қуйида оилавий тадбиркорликнинг таркиб топиш тамойилларининг мазмунига батафсил тўхталиб ўтамиз.

    1. Тадбиркорлик фаолиятининг мазкур шаклида бизнеснинг оила аъзолари ёки яқин қариндошлар томонидан ташкил этилиши.

    Бу тамойил айни пайтда мазкур тадбиркорлик шаклининг асосий мазмунини ҳам ташкил этади. Ўта мураккаб ва қалтис шароитларда ҳам мазкур шаклнинг ўз барқарорлиги ва самарадорлигини сақлаб қолиши айнан унинг аъзолари ўртасидаги мустаҳкам қариндошлик ришталари мавжудлиги орқали изоҳланади.

    Тадбиркорлик фаолияти иштирокчиларининг оила аъзолари ёки қариндошлардан иборатлиги бизнесни ташкил этишнинг дастлабки ва энг муҳим босқичи – бизнес-ғоянинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиши давридаёқ ўз таъсирини кўрсатади. Бу эса мазкур режанинг ҳаётийлиги ва аниқлигини таъминлайди. Оилавий тадбиркорлик шакли дастлабки капитал (сармоя)ни топиш ва жалб этиш жараёнларига ҳам аҳамиятли таъсир кўрсатади.

    Бизнес учун моддий шарт-шароитларни яратиш ҳам оилавий тадбиркорлик шароитида худди дастлабки капитални жамғариш сингари маълум енгиллик ва афзалликларга эга бўлади. Масалан, турар-жойнинг оила учун ортиқча қисмини ишлаб чиқариш қувватига айлантириш, оила ихтиёридаги шахсий томорқа ёки бошқа бинолардан биргаликдаги ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш бизнеснинг бошқа шаклларидагииштирокчилар ўртасидаги келишувларга қараганда бир мунча осонроқ ва тезроқ кечади.

    Бизнес-иштирокчиларнинг оила аъзолари ёки қариндошлардан таркиб топиши бошқарув самарадорлигига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Бошқарувчи хислатларига эга бўлган оила аъзосини олдиндан билиш ва тан олиш, ҳар бир оила аъзосининг билим, малака ва кўникмаси тўғрисида етарли тасаввурга эга бўлиш, оила аъзолари ўртасидаги ўзаро ҳурмат каби жиҳатлар бошқарувнинг юқори даражадаги самарадорлигини таъминлайди.

    2. Оилавий тадбиркорликнинг таваккалчиликка асосланиши.

    Маълумки, таваккалчилик тадбиркорликнинг умумий белгиларидан бири ҳисобланади. Агар тадбиркор бирон-бир ғояни илгари суриш ёки хўжалик қарорини қабул қилишда маълум даражада таваккал қилмас экан, тадбикрорлик фаолияти умуман амалга ошмайди. Бироқ ҳар бир таваккалчиликнинг ҳам маълум меъёри, чегараси бўлиши лозим. Яъни таваккалчилик ҳам асосли ва олдиндан тўла ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

    Бу борада оилавий тадбиркорликнинг имкониятлари нисбатан кенгроқ бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади:

    - муайян таваккалчиликни баҳолашда масъулиятни деярли бир хил даражада хис этувчи бир неча оила аъзоларининг иштирок этиши, бунинг натижасида кўзда тутилган таваккалчиликнинг асосланганлик даражасини ошиши;

    - амалга оширилган таваккалчилик натижаларининг ижобий бўлишига барча оила аъзоларининг бир хилда ҳаракат қилиши ва бунинг натижасида оилада янада жипслашувнинг пайдо бўлиши;

    -амалга оширилган таваккалчиликнинг салбий натижалар (оқибатлар)га олиб келган тақдирда, уларнинг барча оила аъзолари зиммасига тақсимланиши ва ҳ.к.

    3. Оилавий тадбиркорликнинг ўз мулкий жавобгарлиги остида амалга оширилиши.

    Мулкий жавобгарлик – тадбиркорлик фаолиятининг муҳим шартларидан бири. Чунки, тадбиркор таваккалчиликка қўл урар экан, у доимо мазкур таваккалчилик орқали олиниши мумкин бўлган нафни таваккалчилик оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган йўқотиш билан таққослаб бориши, ҳамда, натижалар салбий бўлган ҳолларда ўз мулки билан жавобгар бўлишини хис этиши лозим.

    4. Оилавий тадбиркорликнинг даромад (фойда) олиш мақсадида амалга оширилиши.

    Мазкур тамойил ҳар томонлама маълум ва ортиқча изоҳ талаб қилмайдиган тамойиллардан бири бўлсада, оилавий тадбиркорлик шароитида ўзига хос жиҳатларни намоён этади. Бу, бир томондан, оила аъзоларининг биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти орқали умумий фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи даромад (фойда) ҳажмини олишга интилишлари орқали изоҳланса, бошқа томондан, ҳар бир оила аъзосининг оиладаги тутган ўрни, мавқеи, шунингдек, ёши, жинси ва бошқа ижтимоий кўрсаткичларидан келиб чиқувчи эҳтиёжларини қондиришга қаратилган даромадни таъминлаш зарурати орқали ҳам изоҳланади. Пировардида оилавий тадбиркорликнинг даромадни максималлаштиришга бўлган интилиши нисбатан юқори даражага етиб, бунинг натижасида оилавий корхонанинг ўзи ҳам жадал ривожланади.

    5. Оилавий тадбиркорликнинг ташаббускорликка асосланиши.

    Одатда ёлланма бошқарувчилар ва ёлланма ходимлардан иборат гуруҳларга бўлинувчи корхоналарда тадбиркорликнинг муҳим шарти ҳисобланган ташаббускорлик сезиларли даражада пасайиб кетади. Чунки, ёлланма ишчиларнинг ташаббуслари улар оладиган иш ҳақи ва бошқа тўловлар орқали етарли даражада рағбатлантирилмайди. Маълум тартибда белгиланган маош олувчи ёлланма бошқарувчилар (менежерлар) ташаббус кўрсатиш эҳтиёжини доимо ҳам ҳис этавермайдилар. Оилавий тадбиркорликда эса ташаббус доимо қадрланади ва рағбатлантириб келинади.

    6. Оилавий тадбиркорлик иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланиши.

    Албатта, оилавий корхонанинг ташкил этилиши ҳар бир оила аъзосининг муқаррар равишда мана шу корхонада ишлашини англатмайди. Чунки оила аъзоларининг қизиқишлари, имкониятлари ва бошқа индивидуал хусусиятлари уларга мазкур оилавий корхонадан ҳам ташқарида ўз имкониятлари ва иқтидорларини янада тўлароқ рўёбга чиқариш имконини бериши мумкин. Шундай экан, ҳар бир оила аъзоси ёки қариндошларнинг мазкур корхонада ишлашлари ҳар томонлама муҳокама қилинади ва бу ўринда уларнинг ихтиёрийлик тамойили сақланиб қолади.

    Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни эълон қилинди. Қонуннинг 3-моддасида “Оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир”, деб белгилаб берилди. Ушбу қонундан келиб чиққан ҳолда, оилавий тадбиркорликнинг асосий белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
    II боб. Оилавий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришнинг молиявий холати тахлили ва самарадорлигини ошириш йуллари

    2.1 Оилавий тадбиркорлик субъектлари ривожланишининг иктисодий курсаткичлари тахлили

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги»ги ПҚ-3777-сонли қарорига асосанмамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуштарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни амалга оширишни таъминлашга қаратилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури амалга оширилмоқда.

    Дастурнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

    тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорликташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бирбосқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишинитаъминлаш;

    тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаганаҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини ташкилқилишга амалий ёрдам кўрсатиш;

    тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам беришорқали қўшимча иш ўринлари яратиш;

    касаначилик ва кичик ҳажмда ишлаб чиқарувчи субъектларни (микрофирмаларни)ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш орқали аҳолига қўшимча даромад ишлабтопиш имкониятини яратиш;

    қишлоқ ва маҳаллаларнинг ихтисослашувини (ҳунармандчилик, тикувчилик,қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналарташкил қилиш ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда мазкур соҳада ижобий натижаларгаэришган, ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес
    фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш — мини-кластерларташкил этиш;

    жойларда оилавий тадбиркорликка кўрсатиладиган хизматлар кўламини тубданкенгайтириш, тадбиркор оилаларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдосини ташкилқилувчи бозор инфратузилмаси объектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларинибарпо этиш;

    қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётганоилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринларива даромад манбаларини яратиш;

    вақтинчалик молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ҳамда давлатрўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаб, улар фаолиятинитиклаш ва қонунийлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.

    2.2-расм
    1   2   3   4   5


    написать администратору сайта