ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Скачать 2.48 Mb.
|
А. Раматов | Қурилиш вазирлиги Б. Закиров, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги А. Бобоев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ш. Хидоятов, Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Энергетика вазирлиги А. Султонов, Ахборот технологиялари вазирлиги Ш. Шерматов | ||||||
156. | Шаҳарларни рақамлаштириш, қурилиш ва лойиҳалаштириш ишлари сифатини ошириш, шаҳарларнинг «Ақлли шаҳар» концепциясига мувофиқ ривожлантириш. | Хорижий консультантлар таклиф қилган ҳолда лойиҳа ва қурилишда BIM технологияларидан фойдаланишни тартибга солувчи техник норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш. Бунда «ақлли шаҳарлар» концепциясига мувофиқлигини таъминлаш. | Техник норматив ҳужжатлар | 2022 йил IV чорак | Бюджет маблағлари | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Қурилиш вазирлиги Б. Закиров, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ш. Шерматов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги А. Бобоев, Молия вазирлиги Т. Ишметов |
157. | Тошкент шаҳрида барпо этилган «INNO» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркини 4 та ҳудудда ташкил этиш. | Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманган шаҳарларида 2023 — 2026 йилларда босқичма-босқич замонавий инфратузилмага эга технопаркларни ташкил этиш. Бунда, технопаркларда 8 та стартап акселератор, 4 та бизнес инкубатор, 4 та ишлаб чиқариш майдонлари, 12 та коворкинг марказлари фаолиятини йўлга қўйиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил июнь | маҳаллий бюджет маблағлари, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари | Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича) | Инновацион ривожланиш вазирлиги И. Абдураҳмонов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари |
158. | Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-амалий марказини ташкил этиш. | 1. Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилишда техник меъёрлаш маркази ва Қурилишда стандартлаштириш Республика маркази негизида Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш республика илмий-амалий марказини ташкил этиш. | Ва?ирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси | 2022 йил III чорак | Ҳисоб-китобларга асосан | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Қурилиш вазирлиги Б. Закиров |
2. Марказ фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. 3. Марказнинг таъсис ҳужжатлари ва бошқа зарурий ҳужжатларни тасдиқлаш. | 2022 йил I чорак | ||||||
159. | Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизимини тубдан такомиллаштириш. | 1. Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини (бош режа, ҳудудларни меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари, батафсил режалаштириш лойиҳаси ва б.) ишлаб чиқиш тизимининг амалдаги тартибини танқидий ўрганиб чиқиш. 2. Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, энг илғор ва самарали хорижий тажрибаларни ва миллий тизимни ўзаро солиштириш асосида таққослама таҳлил қилиш. 3. Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизимини тубдан такомиллаштириш, хусусан бунда илғор ва самарадор хорижий тажрибани қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш. 4. Тайёрланган таклифлар асосида Вазирлар Маҳкамасига тақдимот материалларини киритиш ва муҳокама қилиш. 5. Муҳокама натижаларидан келиб чиққан ҳолда, аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизимини тубдан такомиллаштириш, хусусан бунда илғор ва самарадор хорижий тажрибани қўллаш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Бош режа, ҳудудларни меъморий режалаш-тиришни ташкил этиш лойиҳалари, батафсил режалаштириш лойиҳаси ва б. | 2022 йил II ярим йиллик | Бюджет маблағлари | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Қурилиш вазирлиги Б. Закиров, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги А. Бобоев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, бош лойиҳа институтлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар |
160. | Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш. | 1. Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилиш. | Шаҳарсозлик дастурлари | 2022 йил I чорак | Бюджет маблағлари | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Қурилиш вазирлиги Б. Закиров, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги А. Бобоев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, бош лойиҳа институтлари |
2. Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг мавжуд шаҳарсозлик ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тузатиш ва ўзгартириш киритиш заруриятини аниқлаш. | 2022 йил II чорак | ||||||
3. Хатлов ва таҳлил натижалари асосида шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш дастурини шакллантириш ва тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш. | 2022 йил III чорак | ||||||
4. Тасдиқланган дастур асосида Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | Режа-график асосида | ||||||
161. | Қурилиш соҳасини техник тартибга солиш. | 1. Қурилиш соҳаси, тармоқлари ва йўналишларининг тегишли норматив ҳужжатлар билан таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилиш. | ШНК, КМК, стандартлар, техник регламент | 2022 йил I чорак | ?юдже? маблағлари | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Қурилиш вазирлиги Б. Закиров, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги А. Бобоев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Қурилишда техник меъёрлаш маркази, бош лойиҳа институтлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар |
2. Амалдаги мавжуд норматив ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тузатиш ва ўзгартириш киритиш ҳамда янгилаш заруриятини аниқлаш. | 2022 йил I чорак | ||||||
3. Хатлов ва таҳлил натижалари асосида қурилиш соҳасини норматив ҳужжатлар билан таъминлаш дастурини шакллантириш ва тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш. Хусусан, бунда янги яратилган ва амалиётга жорий қилинган қурилиш материаллари бўйича норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш. | 2022 йил II чорак | ||||||
4. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2022 йил III чорак | ||||||
5. Тасдиқланган дастур асосида Қурилиш соҳасини техник тартибга солишнинг норматив ҳужжатларини (ШНК, КМК, стандартлар, техник регламент ва б.) ишлаб чиқиш. | Режа-график асосида | ||||||
162. | Реновация ва уй-жойлар дастурлари асосида шаҳарларда эскирган уйлар ўрнига 19 млн квадрат метрдан ортиқ замонавий уй-жойларни барпо этиш, 275 мингдан зиёд оилани янги массивларга кўчиб ўтиши учун шароит яратиш. | 1991 йилгача қурилган 1854 та эски уйларни хатловдан ўтказиш ҳамда инструментал ўрганиш натижаларига кўра реновация қилиш ишлари амалга оширилаётган 268 та уйларнинг қурилиш ва реконструкция ишларини ниҳоясига етказиш. Бунда уйларнинг тарихий ва маданий аҳамиятини алоҳида ўрганиб чиқиш. | Манзилли рўйхат | 2022 йил март | Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида (маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан, тижорат банклари кредитлари, тадбиркорлик субъектлари маблағлари) | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ш. Хидоятов, Қурилиш вазирлиги Б. Закиров, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги А. Бобоев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
34-мақсад: Ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тизимини ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш. | |||||||
163. | «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ҳудудларнинг «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуришга алоҳида эътибор қаратиш. | 2022 йилда республиканинг 323 та қишлоқ ва 90 та маҳаллаларининг архитектура қиёфасини тубдан яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш. Бунда: 1. Дастурлар доирасида қишлоқ ва маҳаллалар рўйхатини шакллантиришда эътибор қаратиладиган мезонлар: | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | 5 трлн сўм (Давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари, тармоқ корхона маблағлари, банк кредитлари, аҳоли ва тадбиркорлик маблағлари) | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги А. Бобоев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Қурилиш вазирлиги Б. Закиров |
олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудда жойлашганлиги; Халқ қабулхоналари ва маҳаллий ҳокимликларга келиб тушган мурожаатлар сони; | - | ||||||
аҳоли ва тадбиркорлар ўзлари истиқомат қилаётган (жойлашган) ҳудудни биргаликда ободонлаштириш юзасидан ташаббусларининг мавжудлиги; «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомига эгалиги. | - | ||||||
2. Дастурлар доирасида танланган қишлоқ ва маҳаллалар рўйхатини вилоят ҳокимликлари расмий веб-сайтига жойлаштириш ҳамда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларини тақдимот шаклида эълон қилиш. | Ҳисоб-китобларга асосан | ||||||
3. Туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар ҳамда фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда дастурларга киритиладиган қишлоқ ва маҳаллаларда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ва талаб этиладиган тахминий қийматини аниқлаш. | |||||||
164. | Республикаҳудудларидақарийб 80 минг километр магистрал ва тақсимловчи электр тармоқлари, 20 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари ҳамда 200 дан зиёд подстанцияни қуриш ва янгилаш. | 1. Республика ҳудудидаги тақсимловчи электр тармоқларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш. Бунда: 2022 йилда 15 минг км узунликдаги (0,4 — 110 кВ) тармоқларни, 4 мингта трансформатор пунктларини янгилаш; электр энергияси йўқотишларини камайтириш учун электр тармоқларини лойиҳалаш ва қуришда илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, электр тармоқлари конфигурациясини оптималлаштириш; шаҳарларда ва йирик аҳоли пунктларида 35 кВ ва 110 кВ подстанцияларни ёпиқ турга ўтказиш, 35/0,4 кВ трансформаторлардан кенг фойдаланиш; 10 кВ ва 35 кВ кучланишга ўтказиш орқали 6 кВ кучланишдаги электр тармоқларини эксплуатациядан чиқариш ва 0,4 кВ электр узатиш тармоқларининг узунлигини қисқартириш; трансформатор пунктларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилишда реактив энергиясини компенсация қилиш қурилмалари ўрнатиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | 1,3 млрд долл. (ОТБ кредитлари, тижорат банклари кредитлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ўз маблағлари ва бошқа манбалар) | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Энергетика вазирлиги Ш. Ходжаев, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ У. Мустафоев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ш. Вафаев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги А. Бобоев |
2. Тақсимловчи электр тармоқларида технологик йўқотишларни 50 фоизгача 4 млрд кВт/соатга камайтириш. Бунда: тажриба тариқасида Тошкент вилояти Қибрай тумани Истиқлол МФЙдаги тақсимловчи электр тармоғида 120-сон ТПда 400 кВт қувватли пасайтирувчи трансформаторни 10 дона 40 кВт қувватдаги трансформаторларга алмаштириш; тажриба-синов ишлари натижалари асосида келгусида республика миқёсида электр энергиясини етказиб бериш тизимидаги йўқотишларни камида 50 фоизга камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил сентябрь | Ижрочилар маблағлари | «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ У. Мустафоев, Инновацион ривожланиш вазирлиги И. Абдураҳмонов | |||
3. Республиканинг магистрал электр тармоқларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш. Бунда: 2022 йилда 125 км узунликдаги 220 кВ кучланишли магистрал электр узатиш тармоқлариниҳамдаумумий қуввати 375 МВА бўлган 2 та 220 кВ кучланишли подстанцияларни қуришни; | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил апрель | 1,7 млрд долл. («Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўз маблағлари ва бошқа жалб қилинган манбалар) | Энергетика вазирлиги Ш. Ходжаев, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Д. Исакулов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ш. Вафаев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги А. Бобоев | |||
қайта тикланувчи энергия манбаларини электр тармоқларига интеграциялашни. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил | |||||
165. | Республика аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 87 фоизга етказиш, 32 та йирик шаҳарлар ва 155 та туман марказларида оқова сув тизимлари янгила?. | Республикадаги марказлашган ичимлик суви билан қисман таъминланган 4 658 та ва марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган 2 263 та маҳалла фуқаролар йиғинларида лойиҳа таклифлар ишлаб чиқиш. | Лойиҳа таклифлар (ҳар бир ҳудуд бўйича) | 2022 йил март | - | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ш. Хидоятов, «Ўзсувтаъминот» АЖ С. Саифназаров, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
166. | Ўзбекистон Республикаси сув захираларидан оқилона ва самарали фойдаланиш. | Ичимлик суви таъминотида ва оқава сув хизматларини кўрсатишда бошқарув кадрлари ва мутахассисларни қайта тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ тубдан такомиллаштириш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш. Ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматлари соҳаси фаолиятини бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишни илмий-услубий қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳага инновацион технологик ечимлар, илмий асосланган замонавий ёндашувларни жорий этиш ва бу борада малакали кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Сув таъминоти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш академиясини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш. | Президент қарори лойиҳаси | 2022 йил апрель | Ҳисоб-китобларга асосан (ХМИ ва ўз маблағлари, грант маблағлари) | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | «Ўзсувтаъминот» АЖ С. Сафиназаров, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ш. Ҳидоятов, Сув хўжалиги вазирлиги Ш. Ҳамроев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги А. Тошкулов |
167. | «Жиззахда ишлаб чиқаринг» саноат дастурини амалга ошириш орқали инвестициялар ва йирик хорижий компанияларни жалб қилиш. | 1. Ҳиндистон давлатидан зарур мутахассисларни жалб қилган ҳолда «Жиззахда ишлаб чиқаринг» саноат дастурининг концепциясини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил март | - | Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Жиззах вилояти ҳокимлиги Э. Салиев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги А. Воитов, Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов |
2. Жиззах шаҳрида инвесторларга кўмак марказини ташкил қилиш ҳамда «Жиззахда ишлаб чиқаринг» саноат дастурини ишлаб чиқиш ва татбиқ этишнинг аниқ механизмларини белгилаш. | 2022 йил I чорак | ||||||
3. Жиззах вилоятининг Айдар-Арнасой кўллар атрофини Халқаро индустриал Форум ўтказишга тайёрлаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил май | - | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги А. Воитов, Туризм ва спорт вазирлиги У. Азамов, Жиззах вилояти ҳокимлиги Э. Салиев | |||
Форум доирасида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича меморандумлар имзолаш чораларини кўриш. | 2022 йил сентябрь | ||||||
168. | Ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали кейинги 5 йилда хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 баробарга ошириш. | Сервис соҳасини ривожлантиришнинг 5 йиллик мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, 2022 йилда хизматлар ҳажмини 1,5 бараварга ошириш, 1,5 млн янги иш ўринларини яратиш ва 60 мингдан ортиқ сервис объектларини ташкил этиш дастурни амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил | Тасдиқланган чора-тадбирларга мувофиқ | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги С. Холхўжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
169. | Шаҳар ва туманлар марказларида аҳолининг кундалик эҳтиёжи юқори бўлган маиший ва коммунал хизматларни ривожлантириш бўйича пуллик сантехника, электрик, уй жиҳозларини таъмирлаш, кейтринг каби хизматларни кўрсатиш пунктларини ривожлантириш. Шу жумладан, 2022 йилда ҳар бир шаҳар ва тумандан камида биттадан замонавий хизмат кўрсатиш пунктларини ташкил этиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳудудий чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш: оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари орқали хизмат кўрсатиш пунктларини ташкил этиш лойиҳаларини қўллаб қувватлаш; шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг биринчи қавати ҳамда ертўлаларида хизмат кўрсатиш пунктларини ташкил этиш учун имтиёзли ижара беришни рағбатлантириш; ўзини ўзи банд қилиш тизимидан рўйхатдан ўтган фуқароларни хизмат кўрсатиш пунктларига жалб этиш орқали улар учун қўшимча даромад манбаларини яратиш; касб-ҳунар марказларида ушбу йўналишларни тамомлаб (электрик, сантехник, таъмирлаш) хизмат кўрсатиш пунктларида фаолият олиб бормоқчи бўлган фуқароларга асбоб-ускуна сотиб олиши учун субсидия ажратиш. | Амалий чора-тадбирлар дастури | 2022 йил февраль | - | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги С. Холхўжаев |
170. | Республика ҳудудларида савдо ва йўл бўйи хизматларини ривожлантириш орқали 130 та замонавий бозорлар ва савдо комплекслари, шунингдек, йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 65 та йирик ҳамда 5000 та кичик хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш. | Республика ҳудудларида ҳар йили савдо хизматлари ҳамда йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантиришни назарда тутувчи, шу жумладан, 2022 йилда 30 та бозор ва савдо комплекслари, 13 та йирик ва 1000 та кичик йўл бўйи инфратузилма объектларини ташкил этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: ҳар бир ҳудудда бозор ва йирик улгуржи-савдо марказлари, магистрал ва халқаро йўллар ёқасида хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш бўйича ер майдонларини аниқлаш ҳамда ҳудудларнинг мастер планларига киритиш; танланган ер майдонларини лойиҳа концепцияларини шакллантирган ҳолда онлайн аукцион савдоларига чиқариш; қишлоқ жойларда кўчма савдо нуқталарини кўпайтириш. | Амалий чора-тадбирлар дастури | 2022 йил | - | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги С. Холхўжаев, Қурилиш вазири Б. Закиров, Кадастр агентлиги Ф. Умаров |
171. | Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш. | Тадбиркорликка қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш. Бунда: халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда, кузатилмайдиган (яширин) иқтисодиётни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш. норасмий бандлик даражасини қисқартиш учун соҳалар бўйича манзилли ишлаш, норасмий фаолият юритаётган субъектларни расмий секторга жалб қилиш мақсадида рағбатлантирувчи механизмлар орқали яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар дастури | 2022 йил апрель | Талаб этилмайди | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Давлат солиқ қўмитаси Ш. Кудбиев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги С. Холхўжаев |
172. | Хизматлар соҳасининг жозибадорлигини ошириш мақсадида соҳадаги тадбиркорлик субъектларига қўшимча имтиёзлар тақди? этил?шини таъминлаш. | Хизмат соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, янгидан ташкил этиладиган савдо комплекслари ва меҳмонхоналар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил февраль | Талаб этилмайди | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Молия вазирлиги Д. Султанов, Давлат солиқ қўмитаси Ж. Абдиев |
35-мақсад: «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг» дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 млн нафардан ошириш ҳамда республикага ташриф буюрадиган хорижий туристлар сонини 9 млн нафарга етказиш. | |||||||
173. | Республикага ташриф буюрадиган хорижий туристлар сонини 2026 йилга қадар 9 млн нафарга етказиш. | Хорижий туризм бозорларида мамлакат туризм салоҳиятини тарғиб қилиш. Бунда: 2022 йилда мамлакатни саёҳат учун хавфсиз мамлакат сифатида эълон қилиш; мақсадли бозорларда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ва пандемиядан сўнг, давлатлар кесимида туризм маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш; хорижий мамлакатларда халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларда миллий стенд билан иштирок этиш; мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари ва ватандошлар кўмагида дунё миқёсида «Ўзбекистон кунлари» промо акциясини мунтазам ташкил қилиш; томошабинлар қамрови кенг бўлган оммабоп блогер, влогерлар ҳамда инфлюэнцерлар учун мамлакат бўйлаб инфо турлар ташкил қилиш; хорижий туристлар сонини 2022 йилда 2,7 млн нафарга етказиш. | Туризм ва спорт вазирлигининг маркетинг стратегияси | 2022 йил | Ҳар йил 50 млрд сўмдан (давлат бюджети маблағлари ҳисобидан) | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Бош вазир ўринбосарлари А. Абдухакимов, Ж. Қўчқоров | Туризм ва спорт вазирлиги У. Азамов, Молия вазирлиги Т. Ишметов |
2. Халқаро авиаташувлар сонини ошириш. Бунда, пандемия шароитидан келиб чиқиб жорий йилдан бошлаб 40 та хорижий давлат авиаташувчилари билан музокара олиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йилдан бошлаб | - | Транспорт вазирлиги И. Маҳкамов | |||
3. Қўшни давлатлар билан тўғридан-тўғри боғлайдиган туристик автобуслар ва темир йўл қатновини жорий этиш. Бунда: 2022 йилда қўшни давлатлар билан музокаралар олиб бориш; музокараларнинг ижобий натижасига кўра, мамлакатимиз томонидан бажариладиган чоралар учун тармоқ жадвал ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. | Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ жадвали | 2022 йил декабрга қадар | - | Транспорт вазирлиги И. Маҳкамов | |||
4. Чегара ўтиш пунктларида сайёҳлар учун қисқа муддатда ўтиш тизимини жорий қилиш. Бунда: 2022 йилда қисқа муддатда ўтиш тизими жорий этиладиган чегара пунктларини аниқлаш ва босқичма-босқич ўтиш пунктларини жорий этиш; тизим жорий этиладиган пунктларни жиҳозлаш, сайёҳлар учун шароит яратиш ва тартибларни назарда тутувчи тармоқ жадвал ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. | Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ жадвали | 2022 йил | - | Давлат божхона қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги У. Азамов | |||
5. Янги туризм йўналишлари ва маҳсулотларини тақдим қилиш. Бунда: мутлақо янги йўналишлар, жумладан, туризм қишлоғи, туризм ва гастрономик кўчалар, зиёрат туризми маршрутлари, пляж, сувда ва чўл ҳудудларида дам олиш туризми тармоғини йўлга қўйиш; мамлакат ҳудудларида |