ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Скачать 2.48 Mb.
|
Б. Мусаев, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги Ш. Вафаев | |||||||
231. | Хонадонбай «мақсадли» скрининг ўтказиш чораларини кўриш. | 1. Хонадонбай «мақсадли» скрининг асосида онкологик, эндокринологик ва терапевтик касалликларга чалинган беморларни эрта босқичларда аниқлаш. 2. Аниқланган беморларни тегишлиги бўйича ҳудуднинг ўзида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил ноябрь | Ажратилган маблағлар доирасида | Бош вазир ўринбосари (лавозим бўйича) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги Б. Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А. Иноятов |
60-мақсад: Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш. | |||||||
232. | 46 та туманлараро перинатал марказлари ташкил этиш. | 1. Туғруқ комплексларини хатловдан ўтказиб, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши лозим бўлган рўйхатини шакллантириш. 2. Туғуруқ комплексларида рўйхат асосида реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йилдан бошлаб режа асосида | Инвестиция дастури доирасида, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети маблағлари, вилоятлар маҳаллий бюджет маблағлари | Бош вазир ўринбосари (лавозим бўйича), Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Э. Баситханова |
233. | Янги ташкил этилган туманлараро перинатал марказларини зарур тиббий техника ва буюмлар билан жиҳозлаш. | 1. Тиббий техника ва буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш. 2. Тиббий техника ва буюмларга эҳтиёждан келиб чиқиб, туманлараро перинатал марказларга тиббий жиҳозлар учун қўйиладиган минимал талабларни ишлаб чиқиш. 3. Шакллантирилган эҳтиёж асосида тиббий техника ва тиббий буюмларни белгиланган тартибда харид қилиш ва ҳудудларга етказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йилдан бошлаб режа асосида | Қонунчиликда назарда тутилган маблағлар доирасида | Бош вазир ўринбосари (лавозим бўйича), Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев | Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари А. Иноятов |
234. | Перинатал марказларини малакали кадрлар билан таъминлаш. | Янги ташкил этилган туманлараро перинатал марказлари учун зарур бўлган кадрларни чет эл мамлакатларининг илмий марказ ва клиникаларида мақсадли тайёрлаш. | Амалий тадбирлар | 2022 йил июль | Давлат бюджети маблағлари | Бош вазир ўринбосари (лавозим бўйича) | Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Э. Баситханова |
61-мақсад: Тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улушини 25 фоизга етказиш. | |||||||
235. | Янги нодавлат тиббиёт ташкилотларини ташкил этишда тавсияларни бериш ва ушбу йўналишда қўйилган талабларни халқаро стандартлардан келиб чиқиб енгиллаштириш. | 1. Ҳудудлардаги демографик ва касалланиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, зарур йўналишдаги хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ёки фаолият йўналишларини кенгайтириш. | Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи | 2022 йил 1 мартга қадар | - | Бош вазир ўринбоса?и (лавозим бўйича) | Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари У. Сабиров |
2. Тиббий фаолиятни юритишда бино ва иншоотларнинг ертўла қисмидан фойдаланиш ёки лаборатория ва диагностика бўлимлари фаолиятига қўйилган талабларни енгиллаштирган ҳолда халқаро тажрибадан келиб чиқиб белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатни янги таҳрирда ишлаб чиқиш. | Техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжат | 2022 йил март | - | Бош вазир ўринбосари С. Умурзақов, Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б. Юсупалиев | ||
3. Тиббий фаолият ихтисосликларини ташкил этишда моддий техник база ва тиббий асбоб ускуналарга белгиланган энг кам талабларни соддалаштириш. | Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи | 2022 йил март | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги У. Сабиров | |||
62-мақсад: Мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори-дармон ва тиббиёт воситаларининг миқдорини 80 фоизга етказиш. | |||||||
236. | Импорт маҳсулотлар ҳажмини ва таркибини оптималлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш. | 1. Фармацевтика маҳсулотларини импорти ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни доимий равишда таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижаларига асосан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар тақдим этиш. 3. Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг аналогларига импорт қилишда имтиёз қўлланилмайдиган рўйхатни янгилаш. | Таҳлилий материаллар | 2022 йил май | - | Бош вазир ўринбосари С. Умурзақов | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги С. Кариев |
237. | Замонавий фармацевтика кластерлари ҳамда зоналарини ташкил этиш ва мавжудларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар ишлаб чиқиш. | 1. Вилоятларда фармацевтика саноати соҳасида янги истиқболли лойиҳалар рўйхатини ташаббускорлар, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда улар билан биргаликда таклифлар шакллантириш. 2. Таклифлар асосида аниқланган ҳудудда фармацевтика соҳасига ихтисослашган кластер, эркин иқтисодий зонани ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил декабрь | - | Бош вазир ўринбосари С. Умурзақов | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л. Кудратов, вилоят ҳокимликлари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги С. Кариев |
63-мақсад: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги халқаро мақомга эга лабораторияларни ташкил этиш. | |||||||
238. | Лабораторияларни ташкил этиш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш. | БМТнинг Лойиҳа хизматлари бошқармасини (UNOPS) лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга ва амалга оширишга жалб этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил март | Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестиция банки маблағлари | Бош вазир ўринбосари (лавозим бўйича), Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Б. Юсупалиев |
239. | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 249 та объектларида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича таклифлар тайёрлаш. | Лойиҳа объектларини хатловдан ўтказиш ва натижасига асосан биринчи босқичда 38 та ҳамда иккинчи босқичда 211 та объектда қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2022 йил апрель | Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестиция банки маблағлари | Бош вазир ўринбосари (лавозим бўйича), Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Б. Юсупалиев |
64-мақсад: Ҳудудларда бирламчи тиббий хизматни «бир қадам» тамойили асосида ташкил этиш. | |||||||
240. | Ҳудудларда оилавий поликлиникаларни ташкил этиш. | Ҳудуддаги мавжуд эҳтиёж, аҳолининг таклифларини инобатга олган ҳолда 31 та оилавий поликлиникани ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил октябрь | Маҳаллий бюджет маблағлари | Бош вазир ўринбосари (лавозим бўйича) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги Б. Мусаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қ. Сариев, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
241. | Ҳудудларда оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш. | Ҳудуддаги мавжуд эҳтиёж, аҳоли томонидан билдирилган таклифларини инобатга олган ҳолда 105 та оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил ноябрь | Маҳаллий бюджет маблағлари | Бош вазир ўринбосари (лавозим бўйича) | |
65-мақсад: Малакали шифокорларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш. | |||||||
242. | Шифокорларни моддий рағбатлантириш тизимини қайта кўриб чиқиш. | 1. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда кўрсатиладиган тиббий хизмат тури ва мураккаблиги, шунингдек эришилган натижага кўра ўзгаришини назарда тутувчи тизим яратиш. | Норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил август | Давлат бюджети маблағлари | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Соғлиқни сақлаш вазирлиги Б. Мусаев, Молия вазирлиги Т. Ишметов |
66-мақсад: Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш | |||||||
243. | Ногиронликни белгилашнинг ижтимоий мод?лига босқичма-босқич ўтиш. | Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда соғлиғи ва ҳаёт фаолиятининг (функ?ияларин?нг) чекланиши халқаро классификацияси асосида фуқароларга ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтиш Концепцияси ва унинг тамойилларини амалга ошириш борасидаги Йўл харитасини ишлаб чиқишни назарда тутиш; ногиронликни белгилаш мезонларини жаҳон андозаларига мос ижтимоий моделга босқичма-босқич ўтказиш; тиббий-ижтимоий экспертиза жараёнини рақамлаштириш, унда инсон омили иштирокини максимал камайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги электрон ахборот тизимини жорий этишниназарда тутиш. | Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил октябрь | Ҳисоб-китоблар асосида | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, А. Инаков, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Бандлик ва меҳнат муносабати вазирлиги Н. Хусанов, Ахборот технологиялари вазирлиги Ш. Шерматов, вазирлик ва идоралар |
244. | Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган 12 минг нафар шахсларнинг бандлигини таъминлаш. | Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Миллий дастур ишлаб чиқиш. Бунда: Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан ҳар бир ногиронлиги бўлган шахсларни ишлаши мумкин бўлган касблари тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда «Бандлик хизмати» ахборот тизимига интеграция қилиш; ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ташкилотнинг ходимга иш ҳақи ҳисобланганлиги ва даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳамда Ягона миллий меҳнат тизимидаги меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш; |