ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Скачать 2.48 Mb.
|
С. Умурзаков | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Х. Хасилов | ||||||
193. | Ҳудудларда йўловчи ташиш транспорти тизимини такомиллаштириш ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш. | 1. Йўловчи ташиш транспорти тизимини тубдан такомиллаштириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда 2026 йилгача: аҳоли пунктларнинг жамоат транспорт билан қамровини 95 фоизга етказиш; ўрта ва йирик шаҳарларда жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 22 фоиздан 35 фоизга ошириш; 52 та автостанция қуриш ҳамда 29 тасини реконструкция қилиш; 278 та янги автобус йўналишлари очиш; 60 та янги шаҳарлараро автобус йўналишларини ташкил этиш; автобус ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилиши устидан назорат тизимини такомиллаштириш; мунтазам йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун янги автобус ва микроавтобусларни олиб киришда ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчидан харид қилишда қўшилган қиймат солиғини фоизсиз ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш тизимини жорий этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил май | Қарорда белгиланган маблағлар ва молиялаштириш манбалари доирасида | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
2. Қарши ва Андижон шаҳарларининг жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш Концепцияларини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | Қарорда белгиланган маблағлар ва молиялаштириш манбалари доирасида | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Самарқанд вилояти ҳокимлиги Э. Турдимов, Наманган вилояти ҳокимлиги Ш. Абдуразаков | ||
3. Тошкент шаҳридан Паркент ва Нурафшон шаҳарларига тезюрар электробуслар ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | Техник-иқтисодий асосланиш | 2022 йил сентябрь | Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Тошкент вилояти ҳокимлиги З. Мирзаев, Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Молия вазирлиги Т. Ишметов | ||
194. | Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш. | 1. Тошкент шаҳрида ўзаро узвий боғланган барча транспорт турларини ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: 673 дона электробуслар харид қилиш; шаҳар йўловчи ташиш транспортининг барча турларини узвий боғлаган ҳолда 11 та магистрал, 14 та ҳалқа, 92 та боғловчи ва 42 та етказиб берувчи янги мунтазам автобус йўналишлари тармоғини яратиш; намунавий дизайн асосида йўловчилар, жумладан имконияти чекланган шахслар учун қулай шароитга эга бўлган 1160 та оралиқ бекатларини қайтадан қуриш; Тошкент шаҳри жамоат транспортининг хорижий экспертлар томонидан ишлаб чиқилган «босилган йўл», «йўловчи оқими» ва «сифат» мезонлари асосида бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ташувчиларни молиялаштиришнинг янги тизимини (Pool system) жорий этиш; аҳолини соғлом турмуш тарзини яратиш мақсадида ҳар йили 50 километрдан, 5 йил давомида жами 250 километр велосипед ва пиёдалар йўлакларини қуриш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил февраль | Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ж. Ортиқхўжаев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов, Тошшаҳартрансхизмат АЖ А. Джураев |
2. Тирбандлик юқори бўлган кўчаларда Йўл ўтказгичлар қуриш Концепциясини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил июль | Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ж. Ортиқхўжаев, Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Қурилиш вазирлиги Б. Закиров | ||
3. Ер усти йўловчи ташиш транспорти йўналишлари тармоғини метрополитен билан интеграциялаш ва инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда 14 та янги ҳаракат таркибини (метро поездларини) харид қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил декабрь | Хорижий молия институтлари маблағлари | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Молия вазирлиги Т. Ишметов | ||
195. | Транспорт ва логистика хизматлари бозори ва инфратузилмасини ривожлантириш. | 1. Транспорт ва логистика хизматларини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш. Бунда: 18 та катта, 22 та ўрта ва 80 та кичик шаҳарлар ўртасида транспорт-логистика тизими ва инфратузилмасини ривожлантириш; Жаҳон банкининг «Логистика самарадорлиги» индексида (LPI) Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 77-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтариш; ҳудудларда юклар шаклланишининг асосий нуқталарини ҳисобга олган ҳолда транспорт-логистика марказлари тармоғини ташкил этиш; халқаро юк ташишлардаги транспорт ҳужжатларини («e-Permit», «e-TIR», «e-CMR») электрон кўринишга босқичма-босқич ўтказиш; юк ташиш харажатларини 30 фоизгача камайтириш; мавжуд контейнер терминалларини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш; темир йўлда контейнер ташишлар улушини камида 2 баробарга ошириш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил август | Қарорда белгиланган маблағлар ва молиялаштириш манбалари доирасида | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Кудратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Самарқанд халқаро аэропортини йирик транспорт хабига айлантириш Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: маҳаллий йўналишлар бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 7 тадан 20 тагача, географиясини 4 та йўналишдан 5 тагача ошириш; халқаро йўналишлар бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 25 тагача, географиясини 4 та йўналишдан 8 тагача ошириш; «Очиқ осмон» режимини жорий этиш ҳисобига 8 та хорижий авиакомпанияни жалб қилиш ва 17 та янги мунтазам халқаро йўналишларни йўлга қўйиш. | Чора-тадбирлар Дастури | 2022 йил апрель | Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов, «Uzbekistan Airports» АЖ Р. Джураева | ||
3. Тошкент ва Фарғона водийсида халқаро аэропортларни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Таҳлилий маълумотлар кўринишида хулоса | 2022 йил апрель | Маблағ талаб этилмайди | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Транспорт вазирлиги И. Махкамов, «Uzbekistan Airports» АЖ Р. Джураева, Молия вазирлиги Т. Ишметов | ||
4. Тошкент шаҳрида жойлашган «Тошкент-юк саройи» ва «Чуқурсой юк-саройи» темир йўл станцияларини (терминалларини) келгусида юк ташиш ҳажмларини ошишини инобатга олган ҳолда пойтахт атрофига кўчириш ёки модернизация қилиш Концепциясини ишлаб чиқиш. | Концепция лойиҳаси | 2022 йил декабрь | Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Х. Хасилов, Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ж. Ортиқхўжаев, Тошкент вилояти ҳокимлиги З. Мирзаев | ||
5. Тошкент шаҳар атрофида мультимодал транспорт-логистика марказлари тармоғини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш. Бунда, Тошкент шаҳрига кириб келишда юкларни тақсимлайдиган 4 та йирик савдо логистика марказларини қуриш ва шаҳар ҳудудида жойлашган барча божхона юк омборларини пойтахт ташқарисига чиқариш масаласини кўриб чиқиш. | Концепция лойиҳаси | 2022 йил декабрь | Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Х. Хасилов, Тошкент вилояти ҳокимлиги З. Мирзаев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ж. Ортиқхўжаев, манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик субъектлари | ||
196. | Автомобиль йўллари тармоғини жадал ривожлантириш. | Кейинги 5 йилда автомобиль йўлларини ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: умумий узунлиги 57,8 минг километр автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш; 30 минг километрдан зиёд тупроқ йўлларни таъмирлаб, қаттиқ ва шағал қопламали йўлларга босқичма-босқич ўтказиш; тупроқ йўлларни қаттиқ қопламали йўлларга ўтказиш бўйича намунавий лойиҳа-смета ҳужжатларининг андозасини ишлаб чиқиш; республикадаги мавжуд 1512 та таъмирталаб кўприклар ва бошқа сунъий иншоотларини босқичма-босқич қайта қуриш ва таъмирлаш; цементобетон қопламали йўлларни ривожлантириш; Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхоналар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш; халқаро аҳамиятга эга бўлган йўллар автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, хусусан Нукус — Қўнғирот — Бейнеу йўналишидаги автомобиль йўлини; янги транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, хусусан «Учқудуқ — Қизилорда» йўналиши бўйлаб автомобиль йўлагини барпо қилиш; давлат-хусусий шериклик шартлари асосида истиқболли пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш ҳамда техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш тадбирларини назарда тутиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил июнь | Республика ва маҳаллий бюджет, қонунчиликда назарда тутилган бошқа манбалар | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Автомобиль йўллари қўмитаси А. Абдувалиев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги-Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ш. Вафоев |
197. | Транспорт соҳасида ташқи савдо учун «яшил коридорлар» ҳамда транзит имкониятларини кенгайтириш ва транзит юк ҳажмини ошириш. | 1. «Осиё тинч океани давлатлари — Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон — Туркманистон — Озарбайжон — Грузия — Европа» мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш. Бунда: Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон темир йўл маъмурияти раҳбарларининг учрашувини ўтказиш; асосий юк шаклланадиган Хитой ва Туркия давлатларининг темир йўл маъмуриятларини имзоланган кўптомонлама Битимга қўшилиш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил | - | Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Транспорт вазирлиги И. Махкамов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Х. Хосилов, Давлат божхона қўмитаси А. Мавлонов |
2. «Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой» темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш. Бунда: лойиҳани амалга ошириш бўйича кўптомонлама (Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитой ва бошқалар) учрашувларни ташкиллаштириш ва уларнинг якунлари бўйича келишувларни амалга ошириш; молиявий манбаларни аниқлаган ҳолда лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқишни бошлаш; лойиҳалаштирилаётган темир йўл йўналиши бўйлаб қўшма экспедицияни ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил | Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида | Бош вазир ўринбосари |