Главная страница

ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз


Скачать 2.48 Mb.
НазваниеОкоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Дата02.05.2023
Размер2.48 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаПФ-60 28.01.2022.doc
ТипДокументы
#1101923
страница30 из 46
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46

Б. Саидов,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Қурилиш вазирлиги

Б. Зокиров

42-мақсад: 2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликларни илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта кўриб чиқиб, амалда жорий этиш.

207.

Миллий ўқув дастурига асосан янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари ҳамда мобил иловаларни яратиш ва етакчи халқаро нашриётлардан энг сара дарслик ва китобларни белгиланган тартибда харид қилиш.

1. Миллий ўқув дастурига асосан 2022 йилда 296 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари ҳамда мобил иловаларни яратиш.

2. Умумтаълим мактабларда дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни тажриба-синовдан ҳамда чет эллик мутахассисл?р иштирокида экспертизадан ўтказиш тизимини жорий этиш.

Китоб жамғармаси Васийлик Кенгаши баёнлари

2022 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Халқ таълими вазирлиги

Б. Саидов

208.

Миллий ўқув дастурида жорий қилинаётган янги методикалар бўйича ўқитувчиларнинг малакасини ошириш учун махсус видео-дарслар яратиш.

Миллий ўқув дастури бўйича янги методикаларга ўқитувчиларни ўқитиш мақсадида Электрон малака ошириш платформаси учун 2022 йилда 67 та видеодарс яратиш.

Халқ таълими вазирининг буйруғи

2022 йил

Давлат бюджети маблағлари

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Халқ таълими вазирлиги

Б. Саидов

43-мақсад: Малакали ўқитувчиларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш.

209.

Ўқитувчиларнинг ойлик маошини босқичма-босқич оширишга қаратилган аниқ қадамларни белгилаш.

Директор жамғармаси ҳамда турли устамаларни бериш тартибини халқаро тажрибадан келиб чиқиб такомиллаштирган ҳолда, халқаро стандартлар асосида адолатли ва шаффоф тизимни йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров,

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Халқ таълими вазирлиги

Б. Саидов,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

У. Ташкенбаев

44-мақсад: Мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш.

210.

Мактаб ўқитувчиларини белгиланган халқаро стандартлар асосида билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш.

1. Мактабда фаолият олиб бориши учун ҳар бир фан бўйича маҳаллий ёки халқаро сертификация талабларини белгилаш.

2. Тоифага эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларини билим ва кўникмаларини диагностикадан ўтказиш.

3. Умумтаълим мактабларни, айниқса, чекка ҳудудлардаги таълим масканларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдириш ишларини давом эттириш.

4. Тошкент вилоятини мактаб таълими ислоҳотларининг намунасига айлантириш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш, бунда «Янги Ўзбекистон устозлари» дастури ҳаётга жорий этиб, таълим сифати паст мактабларга бошқа ҳудудлардан энг малакали ўқитувчиларни ишга жалб қилиш.

5. Таълим муассасаларида ўтказиладиган текширишларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, шу жумладан Интернетдаги махсус сайтни очиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Халқ таълими вазирлиги

Б. Саидов,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

У. Ташкенбаев,

Давлат тест маркази

М. Каримов

45-мақсад: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш.

211.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф (1 — 4-синф) ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этиш.

1. Қора?алпоғ?стон Ре?публикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф (1 — 4-синф) ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этиш.

2. Мактаблар мавжуд ошхоналарини хатловдан ўтказиб, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил март

Маҳаллий бюджет маблағлари

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Халқ таълими вазирлиги

Б. Саидов,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Хоразм вилояти ҳокими

46-мақсад: Олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш.

212.

Олий таълим муассасалари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда таълим шакллари, шу жумладан масофавий таълим шакли бўйича ҳам бўйича қабул квотани шакллантириш.

1. Кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида қабул параметрларини 2022 йилда ошириш.

2. 2022 йилда ёшларнинг олий таълим билан қамров даражасини 38 фоизга етказиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил май

Давлат бюджети, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

С. Холхужаев,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

К. Каримов

213.

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имконияти янада кенгайтириш, бунда босқичма-босқич масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

Олий таълим тизимида масофавий таълим шаклини жорий этиш орқали ёшларни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имкониятини янада кенгайтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил апрель

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

К. Каримов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

С. Холхужаев

214.

Қабул параметрини шакллантириш ва тасдиқлашни соддалаштириш, ушбу жараёнда олий таълим муассасалари ваколатини кенгайтириш.

1. Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини олий таълим муассасалари томонидан белгилаш тартибини жорий этиш.

2. Олий таълим муассасаларига кириш учун берилган имтиёзларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиққан ҳолда ягона ҳужжатда тугал рўйхати шаклида шакллантириш ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоидани белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил декабрь

Давлат бюджети, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

К. Каримов,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

У. Ташкенбаев

47-мақсад: 2026 йилга қадар 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини QS ва TНE халқаро рейтингларига киришга мақсадли тайёрлаш.

215.

Олий таълим муассасаларини QS ва TНE халқаро рейтингларига кириши учун мақсадли дастурни ишлаб чиқиш.

1. 10 та салоҳиятли олий таълим муассасаларини танлаш.

2. Салоҳияти ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, халқаро рейтингларга киритиш бўйича 5 йилга мўлжалланган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Мақсадли дастур

2022 йил июль

Давлат бюджети, Олий таълимни ривожлан-тириш жамғармаси,

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

Р. Хакимов,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Х. Кетмонов

Инновацион ривожланиш вазирлиги

И. Абдураҳмонов,

Молия вазирлиги

Ж. Абруев

48-мақсад: Қарийб 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш.

216.

Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этишда лойиҳаларни молиялаштиришнинг мақбул усулларини йўлга қўйиш.

2022 йилда 18 800 ўринли 47 та талабалар турар жойларини барпо этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари, Давлат бюджети

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

С. Бузрукхонов,

Молия вазирлиги

Ж. Абруев,

Молия вазирлиги ҳузуридаги ДХШни ривожлантириш агентлиги

З. Бозоров

49-мақсад: 2026 йилгача нодавлат олий таълим ташкилотлари сонини камида 50 тага етказиш.

217.

Наманган вилоятида Ибрат ижод мактаби негизида Чет тиллари институтини ташкил этиш.

Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти фаолиятини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил апрель

Давлат бюджети

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

А. Тошқулов,

Наманган вилояти ҳокимлиги

Ш. Абдураззоқов

50-мақсад: «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўламини 2 бараварга ошириш, бунда ёшларнинг 50 фоизини техник, аниқ фанлар ва IT соҳаларига йўналтириш.

218.

Хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун очиқ саралаш танловларини ўтказиш.

1. Хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурларида қатнашиш мақсадида Жамғарма томонидан очиқ танлов эълон қилиш ва ўтказиш.

2. Очиқ танловларни ўтказиш тартиби юзасидан матбуот анжумани, ҳудудларда тушунтириш ишларини ташкил этиш.

3. Очиқ саралаш танловида номзодлардан ҳужжатлар қабул қилишнинг онлайн платформасини яратиш ва ишга тушириш.

Жамғарма Васийлик кенгаши қарори

2022 йил сентябрь

Давлат бюджети

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

«Эл-юрт умиди»

А. Бекмуродов

219.

Бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурлари кесимида стипендиатларни хорижий давлатларга таълим олиш учун юбориш.

1. Жамғарма томонидан очиқ стипендия танлови ғолибларини аниқлаш ва уларга Жамғарма стипендиати сертификатини тантанали топшириш ва хорижий давлатларга юборишни ташкил этиш.

2. Стипендиатларнинг хорижда таълим олиши мониторингини юритиш ва улар билан доимий мулоқотлар олиб бориш.

Жамғарма Васийлик кенгаши қарори

2022 йил сентябрь

Давлат бюджети

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

А. Бекмуродов

51-мақсад: Иқтисодиётга инновацияларни кенг жорий қилиш, саноат корхоналари ва илм-фан муассасаларининг кооперация алоқаларини ривожлантириш.

220.

Инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманларда мавжуд аналогларидан 50 фоизгача арзонлаштирилган ва сифатли, хом ашё нархига нисбатан 2-3 баравар юқори қўшилган қиймат яратадиган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини ўзлаштириш, бунда:

умумий қиймати 165,9 млрд сўмлик жами 195 та илмий, тижоратлаштиришга тайёрлаш ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш асосида ҳудудларда инновацион маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, 1 920 та янги иш ўринларини яратиш.

1. Чуст инновацион ҳудудида бирламчи ва иккиламчи полиолефин маҳаллий хом ашёси ҳамда ёғоч чиқиндилари (ғўзапоя, қамиш ва х.к.) асосида импорт аналогларидан 50 фоизгача арзон ва сифатли ёғоч-полимер композитли стропила, рейка ва ёғоч тўсинлар ва бошқа инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологиясини тижоратлаштириш лойиҳасини амалга ошириш, бунда:

замонавий технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва янги технология асосида ишлаб чиқариш тузилмасини яратиш орқали 1 м3
ёғоч-полимер маҳсулотини 1,5 млн сўмгача миқдорда ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;

йилига 200 минг м3 арзонлаштирилган ёғоч-полимер композит

қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

йилига 120 минг тоннагача иккиламчи полиэфин ва 150 минг тоннагача ёғоч чиқиндиларини қайта ишлашни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил август

Инновацион тадбиркорлик субъектлари маблағлари, давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Инновацион ривожланиш вазирлиги


написать администратору сайта