ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Скачать 2.48 Mb.
|
С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов | ||||||
363. | Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг чет элларда янги дипломатик ваколатхоналарини очиш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг Швецияда Элчихонасини очиш жараёнини тезлаштириш. 2. Ўзбекистон Республикасининг Чехияда дипломатик ваколатхонасини очиш масаласини ишлаб чиқиш. 3. Ўзбекистон Республикасининг Европа мамлакатларидаги (Австрия, Италия, Польша ва Латвия) бир қатор дипломатик ваколатхоналарининг моддий-техник базасини, шунингдек, ходимлар салоҳиятини қўшимча штат бирликларини ажратиш ҳисобидан мустаҳкамлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | Харажатлар сметасига мувофиқ | Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов, Молия вазирлиги Т. Ишметов |
364. | МДҲ мамлакатлари доирасидаги анъанавий стратегик шериклар билан икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш. | МДҲ мамлакатлари, шу жумладан, Россия Федерацияси билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | - | Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов |
365. | МДҲ мамлакатларининг истиқболли бозорларига экспорт ҳажмлари ва номенклатурасини ошириш. | 1. Иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. 2. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари ўртасида бевосита иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш. 3. Транспорт-логистика имкониятлари, турли соҳаларда ўзаро тўлдирувчанлик хусусиятларини инобатга олган ҳолда икки томонлама ва МДҲ ташкилоти доирасида кўп томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | - | Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов |
366. | Ўзбекистоннинг Афғонистон билан кўп қиррали муносабатларини ривожлантириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш. | 1. Афғонистонни минтақадаги иқтисодий интеграция жараёнларига фаол жалб қилиш. 2. Халқаро ҳамжамият имкониятларини сафарбар этган ҳолда, Афғонистонга биринчи навбатда транспорт ва энергетика соҳасидаги йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш. 3. Афғонистоннинг янги ҳукумати билан хавфсизлик соҳасида конструктив ҳамкорликни йўлга қўйиш: чегара хавфсизлигини таъминлаш, терроризм ва наркотрафикка ҳамда экстремистик мафкуранинг ёйилишига қарши курашиш. 4. Афғонистоннинг ваколатли ва малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондиришга ёрдам бериш. Шу мақсадда Ўзбекистон Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини касб-ҳунарга тайёрлаш ўқув маркази имкониятларидан самарали фойдаланиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | Харажатлар сметасига мувофиқ (бюджет маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари) | Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Б. Усманов, Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов |
367. | Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларининг истиқболли бозорларига экспорт ҳажмлари ва номенклатурасини ошириш. | 1. Иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. 2. Кичик ва ўрта бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари ўртасида бевосита иқтисодий муносабатларни ўрнатиш. 3. Географик жойлашуви, мавжуд транспорт-логистик имкониятлари, у ёки бу соҳаларда ўзаро тўлдирувчанлик хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳамда мамлакатлараро ёндашув тамойилларига асосланиб икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | Харажатлар сметасига мувофиқ | Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов |
368. | АҚШ, Канада ва Америка қитъасининг бошқа мамлакатлари билан кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш. | 1. АҚШ билан «Стратегик ҳамкорлик мулоқоти» ва «С5+1» форматлари доирасида музокараларни изчил давом эттириш. 2. АҚШ Президенти маъмурияти, Давлат департаменти ва Конгресс Палаталари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш. 3. Парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, шу жумладан, Конгресс Вакиллар палатасидаги «Ўзбекистон бўйича Кокус» таркибини кенгайтириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | Харажатлар сметасига мувофиқ | Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Б. Усманов, Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов |
369. | АҚШ ишбилармон доира вакиллари билан инвестицион, экспорт ва илғор технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш. | 1. АҚШ молиявий корпорациялари ва салоҳиятли инвесторлари сармояларини республикада амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларга жалб қилиш. 2. Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) билан ҳамкорликда Марказий Осиё ривожланиш фондини йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш. 3. АҚШ ва Канаданинг салоҳиятли импортёрлари орасида маҳаллий экспорт имкониятларини кенг тарғиб қилиш ва экспорт шартномаларини имзолашга кўмаклашиш. 4. АҚШ иқтисодий индексларида Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилаш борасида мақсадли ишларни олиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | Харажатлар сметасига мувофиқ | Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов |
370. | Араб давлатлари (БАА, Саудия Арабистони, Қувайт, Қатар, Миср) билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш. | 1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (GCC) котибияти ўртасидаги ўзаро маслаҳатлашувлар бўйича англашув меморандумини имзолаш. 2. «Марказий Осиё давлатлари ва GCC» мулоқотлар платформасида иштирок этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | - | Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Б. Усманов, Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов |
371. | Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африкадаги мамлакатларнинг истиқболли бозорларига экспорт ҳажмлари ва номенклатурасини ошириш. | 1. Иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. 2. Корхоналар ўртасида бевосита иқтисодий муносабатларни ўрнатиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | - | Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов |
96-мақсад. Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятини кучайтириш. | |||||||
372. | Ўзбекистонни БМТ тузилмалари орқали дунё ҳамжамиятига кенг танитиш. | 1. Ўзбекистон Республикаси номзодини БМТнинг нуфузли тузилмалари аъзолигига илгари суриш. 2. Ўзбекистон Республикасининг таниқли сиёсий, иқтисодий ва академик доиралари вакиллари номзодини БМТнинг нуфузли тузилмалари аъзолигига тавсия қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | - | Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Б. Усманов, Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов |
373. | Ўзбекистон Раҳбариятининг БМТ доирасидаги ташаббусларини амалга оширишни таъминлаш. | 1. Ўзбекистон Республикаси Раҳбариятининг ташаббусларини БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциялари сифатида қабул қилиш. 2. Республика Раҳбариятининг ташаббусларига оид маълумотларни Ассамблеянинг расмий ҳужжатлари сифатида аъзо-мамлакатлар ўртасида кенг тарқатиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | - | Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Б. Усманов, Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов |
374. | БМТ ва унинг муассасалари билан иқтисодий-молиявий ва консультатив ҳамкорлигини ривожлантириш. | 1. БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорлик бўйича техник кўмак лойиҳаларини амалга ошириш. 2. БМТ ва унинг тузилмаларининг консультатив кўмагини республика ташкилотлари эҳтиёжи учун жалб қилиш. 3. Ўзбекистон вакилларининг БМТ тузилмаларининг ўқув курслари, стажировкалар, анжуман, семинар, форумларида иштирокини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | - | Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Б. Усманов, Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов |
375. | БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан маданий-гуманитар ҳамкорликни жадаллаштириш. | 1. БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорликда республикада йирик халқаро маданий форумларни ўтказиш. 2. БМТ тузилмаларининг инсонпарварлик ёрдамини республикага жалб қилиш. | Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари лойиҳалари | 2022 йил давомида | - | Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Б. Усманов, Бош вазир ўринбосарлари С. Умурзаков, А. Абдухакимов | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов |
376. | БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида ўтказиладиган сиёсий-дипломатик ва тарғибот тадбирлари миқёсини кенгайтириш. | 1. Республикада рўй бераётган жараёнлар ҳақида пресс-релизларни БМТ доирасида кенг тарқатиш. 2. Республикада ўтказилаётган йирик халқаро тадбирлар ҳақидаги маълумотларни БМТ доирасида кенгтарқатиш. 3. БМТ тузилмалари доирасида интервьюлар ташкил қилиш, Ўзбекистон ҳақидаги тегишли мақолаларни тайёрлаб хорижий оммавий ахборот воситаларида чоп эттириш. 4. БМТ тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликда анжуманлар, брифинглар, сайд-ивентлар, роуд-шоулар ва «давра суҳбатлари»ни ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | - | Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Б. Усманов, Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Ташқи ишлар вазирлиги А. Камилов |
97-мақсад. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш. | |||||||
377. | Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар билан музокаралар ўтказиш. | 1. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-6-йиғилишларини ўтказиш. 2. Қишлоқ хўжалиги бўйича кўп томонлама музокараларни ташкил этиш. 3. Ташкилотга аъзо давлатлар билан товарлар ва хизматлар бозорига кириш бўйича икки томонлама музокаралар олиб бориш. | Икки ва кўп томонлама музокаралар | 2022 йил давомида | 50 минг АҚШ долл. (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар) | Бош вазир ўринбосари |