Главная страница

Алишер Навои. Алишер Навоий. Рийлар саройига яин шахслардан блиб, давлат вазифаларида хизмат илиб келган


Скачать 17.58 Kb.
НазваниеРийлар саройига яин шахслардан блиб, давлат вазифаларида хизмат илиб келган
АнкорАлишер Навои
Дата05.05.2023
Размер17.58 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаАлишер Навоий .docx
ТипДокументы
#1110799

Алишер Навоий - буюк давлат арбоби.

"Фан" 1992.

Навоий - давлат арбоби

Алишер Навоий 844 йил ҳижрийда (1441 милодий) хозирги Афғонистон давлати ҳудудида жойлашган Ҳирот шаҳрида дунёга келди. Унинг отаси Ғиёсиддин Қичкина Темурийлар саройига яқин шахслардан бўлиб, давлат вазифаларида хизмат қилиб келган.

Алишер 6 ёшида мактабга борди, шуни айтиш керакки, мактабга келган чоғидаёқ Алишер форс тилини яхши билиб, баъзи масалаларни аллақачаноқ билиб олган эди. У ўқишни бошлар экан, ўзининг ҳаракатчанлиги, билимдонлиги, зеҳни ўткирлиги билан бошқалардан ажралиб, устозлари ҳурматига сазовор бўлади. Бу хакда кейинчалик шоирнинг ўзи «Мажолисун-нафоис» асарида шундай дейди: «Ҳали 3 ёш билан 4 ёшни орасида эрдим азизлар ўқимоқ таклифи қилиб, ўқиганимдан кейин ҳайрат изҳор қилурлар эрди». Бу сўз-лардан кўриниб турибдики, ҳақиқатдан ҳам Алишер жуда ёшлик кунларидан бошлаб ўқишга ҳавас қўйган.

Алишер жуда ёшлик давридаёқ катта форе адабиёти классикларининг асарлари билан қизиқади. Уларни бирма-бир ўқиб чиқа бошлайди. Масалан, Алишер машҳур Фариддиддин Атторнинг мураккаб асари «Мантиқут-тайр»ни ёдлаб олади ва кўп вақт- ларгача унинг таъсирида бўлади. Яна маълумки, Алишер даври темурийлар ўртасида тахт учун курашнинг кескинлашиши ва мамлакат тинчлик ҳаётининг издан чикиши билан характерланади. Ҳамма ерларда ўзаро қон тўкиш талон-торож кучайиб кетади, натижада кўплаб хонадонлар ўз уй-жойларини ташлаб, бошқа юртларга чиқиб кетиб, сарсону саргардонликда кун кечира бошлайдилар. Алишерларнинг оиласи ҳам ана шу кўплар қатори вақтинча Шоҳруҳ Мирзо вафотидан кейин шаҳарни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади. Улар Ироққа кўчиб кетадилар.

Шароит қанчалик оғир бўлмасин, Алишер илм олишга интилади. Уйларида тез-тез тўпланишиб турадиган шоирлар суҳбатларига ҳавас билан қулоқ солар ва айниқса шоир тогалари: Мирсаид-Қобулий, Муҳаммад Али-Гарибийлар суҳбатларида тез-тез бўлиб турар эди, Хуллас, Алишер бир томондан китобларни ўқиса, иккиичи томондан замонасининг машҳур шонр ва адабиётчилари билан тез-тез учрашиб уларнинг қимматли суҳбатларидан илҳомланар эди.

Алишер 10-12 ёшларидаёқ фақатгина адабий асарларни ўқиш билан чекланиб колмасдан, балки ўзи ҳам шеърлар ёза бошлайди. Машҳур тарихчи Хондамирнинг хабар беришича ёш Алишер Навоийнинг истетдодидан ҳайратланган Мавлоно Лутфий, унинг:

Оразин ёпқоч, кўзимдан сочилур ҳар лаҳаа ёш,

Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, пиҳон бўлгоч қуёш,

газалини эшитиб, «агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ғазалга алмаштирардим…» деган эди.

Алишер Навонй отадан ёш етим қолиб, Абулқосим Бобир қарамоғида тарбиялана бошлайди ва 15 ёшидан бошлаб, Ҳусайн Бойқаро билан унинг саройида хизмат қила бошлайди, 1456 йилда Абулқосим Бобир Машҳадга жўнайди, Алишер Навоий ҳамда Хусайн Бойқаро биргаликда Абулқосим Бобир билан улар ҳам Машҳадга келадилар, 1457 йилда Абулқосим Бобир вафот этади. Алишер Навоий у ерда қолиб, ўқишни давом эттиради, Дусти Хусайн Бойкаро эса тахтни эгаллаш орзусида, куч тўплаш ниятида Марв шаҳрига кетади, Навоий риёзиёт каби фанлар билан шуғулланиб, билимини оширади, Икки тилда, яъни форс ҳамда ўзбек тилида шеърлар ёзиб, икки тил эгаси сифатида кенг жамоатчиликка танилади. Шонр ўзбек тилида ёзган шеърларига «наво» - куй сўзидан олиб «Навонй», форс тилида ёзган шеърларига эса «фано» - вақтинча, ўткинчи сўзидан олиб «Фоний» тахаллусини қўллайди.

Шоир Хиротда тож-тахт талашлари бирмунча су- сайгач бу ерга қайтади, Шоир мамлакатида юз бераётган бахтсизликлар, қиргинликларнинг сабабчиси бўлган мавжуд сиёсий тузумни қоралаб, унга нафрат билан қарайди, Оддий меҳнаткашларнинг огир аҳволидан хабардор бўлиб, келажакда мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатилишини истайди, Лекин Хуросон тахтини эгаллаб олган Абусанд барча тарақ-қийпарвар мутафаккирларни, илм-фан эгаларини қаттиқ таъқиб остига олади, уларнинг кўпларини сургун қилади. Маълумки, бу вақтда Алишер Навонйиннг дўсти Ҳусайн Бойқаро Абусанд Мирзога қарши курашмоқда эди. Ундан ташқари шоирнинг тогалари бадахшонийлар қўзголонига хайрихоҳлик билдирган эдилар, Бу ҳол албатта золим Абусаид шоҳнинг Алишер Навоийга писбатан «газабини» қўзгатар эли. Хуллас, шонр Ҳиротдан қадимий шаҳар Самарқандга сургун қилинади. Шу тариқа Алишер Навоий сиёсий кураш оламига кириб келади.

Алишер Навонӣ Самарқанддалигида кўплаб атоқли олимлар билан танишиб, улар суҳбатида бўлади. Бу ерда энг характерли жойи шундаки, Самарқандда машҳур ҳуқуқшунос олим Хожа Фазлуллоҳ Абулайсий яшаб ижод қилар эди, Бу олимнинг мадрасаси бўлиб, унда кўплаб олимлар, шоирлар таълим олишар эди. жумладан Алишер Навоий ҳам ана шу мадрасада ўз билимини оширади. Фазлуллох Абулайсий эса ўз даврининг энг машҳур ҳуқуқшуноси эди, Афсуски, ана шундай ажойиб билимдон ҳуқуқшунос олимлар ҳаёти ва ижоди ҳақида адабиётларда деярли ҳеч қандай маълумотлар берилмайди. Хожа Фазлуллоҳ Абулайсий Алишер Навоийни яхши кўрганидан ўғлим деган ва унга таълим берган. Мана, шоирнинг ўзи бу ҳақда «Мажолисун-нафоис» асарида айтадики, Хожа Фазлуллоҳ (фикҳ) илмида машҳур эди, уни атоқли «Абу Ханифанӣ соний дерлар эди». Алишер Навонйнинг дўсти Ҳусайн Бойқарога тахтни эгаллаш учун бу жуда қулай фурсат эди. У осонлик билан Ҳирот шаҳрини эгаллайди ва Хуросон давлатини мустақил деб эълон қилади. Шу куннинг эртасигаёқ Абусаид ўғли Султон Аҳмад аскарлари билан бирга юрган дўсти Алишер Навоийни Ҳиротга чақиртириб, уни катта тантаналар билан кутиб олади. Алишер Навоийни Ҳусайн Бойқаро муҳрдор лавозимига тайинлайди.

Алишер Навоий давлат ишларн билан шуғуллана бошлайди, биринчи галда мамлакат халқларининг тинч ҳаётини бузган шаҳзодалар ва амалпарастлар ўртасида тахт учун кетаётган қон тўкишларнинг олдини олишvва бу билан мамлакат сиёсий ҳаётида рўй бераётган сиёсий тарқоқликка чек қўйишга уринади, Навоий Шаҳзода Едгор Муҳаммаднинг фитнасини фош қилиб, уни бартараф қилади, бу билан шонр мамлакатда бўлиши керак бўлган қирғиннинг олдини олади. Еки бўлмасам амалдорларнинг жабру ситамига қарши Ҳирот меҳнаткашлари қўзғолон кўтарганларида Алишер Навоий бевосита меҳнаткашлар билан ўзаро музокаралар олиб бориб айблор амалдорларии давлат ишларидан четлатиб уларни жазолайли ва натижада исёи бости рилиб, бу ерла ҳам ююзлаб кишилариинг қонини тўкил маслигига сабабчи бўлди.

Шоирнинг обрўси кун сайин кенг меҳнаткашлар орасида тез тарқалиб улариниг ҳурмат ва иззатларига сазовор бўла боплайди Лекин шуни айтин керлкки душманлари Ҳусайн Бойқарони Навонй таъсирида блишидан ташинида қолиб, улар орасига учун барча қора ниятларини ишга соладилар, Улар Навоийли саройдан четлантириб ўзларининг разил ниятларини амалга оширишни истар эдилар. Бунинг устига Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоийнинг хизматларини эътиборга олиб, унинг омма орасидаги эътиборидан мамнун бўлиб, шоирии 1472 йилда энг юқори мансаб амирлик лавозимига (вазирликка) тайинлайди.

Амир Навонй давлат миқёсида подшодан кейинги асосий раҳбар киши бўлгандан кейин у янада тезроқ мамлакатда ободончилик ишларини ривожлантирииги киришади, Амир Навоий олдиндан орзу қилиб келаётган истакларини, яъни мамлакатда содир бўлаётган қиргинликларнинг олдини олиш, меҳнаткашлар ҳаётини яхшилаш, тараққийпарвар кучларни қўллаб-қувватлаш учун қисқа қилиб айтганда мамлакатда адолатли тартибни ўрнатишда барча имкониятларни ишга солади. Амир Навонйни мансаб, шону шуҳрат кизиқтир- маслан, балки мамлакатда яшаётган халқнинг ҳаёти, унинг тақлири қизиктиради. У бир нафас ҳам оддий меҳнаткашларнинг огир ҳаётини эсдан чиқармасдан давлатни, шоҳни, унинг мулозимларини ана шу одлий меҳпаткаш халқ манфаатига хизмат қилдирмоқчи бўлди. Бу ҳакда акалемик В. Зоҳидовнинг айтганлари характерли:

«Навонй давлат ишида турганида ҳам бир нафас бўлсада халқни эсдан чиқармади, - деб ёзади В. Зохидов, давлатни халқ манфаатларини кўзловчи, халқ орзуларини амалга оширувчи воситага айлантиришга, давлат арбобларини халқ хизматчиларига айлантиришга тиришди ва бу ишда унинг ўзи намуна бўлди, У давлат ишларини интизомга солишга, хукумат идораларини, саройни ярамаслардан, халқ ҳисобига зарбоф тўн кийувчи, айшу ишрат қилувчи ифлослардан, амалпарастлардан, фитначилардан тозалаш, уларни фош этиш, қамчилаш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди.

Амир Навоий Ҳиротда кўпгина илм ва санъат аҳлларини ўз атрофига тўплаб уларга ҳамма томонлама ёрдам кўрсатди. Мамлакатда ободончилик, маърифат ишларини ривожлантиришда улар билан маслаҳатлашди. Абдураҳмон Жомий, Санд Ҳасан Ардашер каби машҳур сўз санъатининг усталари Амир Навонининг яқин дўстлари ва маслаҳатчилари эдилар. Таниқли тарихчи Хондамир, ҳаттот Султон Али, рассом Беҳзод кабилар бевосита Амир Навоийнинг ҳомийлигида, тарбиясида вояга етдилар. Уларни илм-фан томон далил боришларига даъват этди. Олим ва санъатшуносларни халқ учун йирик ва мазмунли асарлар яратишга даъват қилди, бу ерда энг характерли жойи шундаки, бу улуг ва шарафли ишда Амир Навоий ҳаммавақт ўзи бошқаларга ўрнак бўлди, Абдураҳмон Жомий, Санд Хасан Ардашер, Мирхонд, Хондамир, Беҳзод, Қулму- ҳаммад, Амир Бурхониддин, Атоулло Нишопурий, Қози Ихтиёрилдин, Ҳасан Турбатий, Амир Жамолиддин, Асилий, Fиёсиддин Муҳаммад каби қатор шоирлар, олимлар, санъатшунослар, ҳаттотлар Ҳиротда яшаб Амир Навоий билан ҳамнафас булдилар. Амир Навоий уларни ҳамма томонлама ҳимоялаб ўз қаноти остига олди.

Амир Навоийнинг тараққийпарвар фикрлари, ҳаракатлари душман бўлган барча қора кучларни тинч қўймади ва улар шонрни подшо саройидаги асосий душман деб билиб унга қарши турли-туман туҳмат ва бўҳтонларни егдира бошладилар, Ундан ташқари, шуни айтиш керакки, шоир вазирлик қилаётган дўсти Ҳусайн Бойқаро давлат аппарати туб маънода абсолют монархия шаклидаги феодал давлати бўлиб, тарихия вазифаси йирик ер эгалари бўлган феодалларга хизмат қилар эди, Ана шу феодал давлатини шоир адолатли халқ давлатига унинг тепасида турган шоҳни эса адолатли подшога айлантирмоқчи бўлади. Албатта, бундай вазифани бажариш мумкин эмас эди.

Ана шу юкорида келтирилган сабабларга кўра, яъни биринчидан, феодал давлат аппаратини ҳеч қачон адолатли давлатга ва унинг тепасида турган шоҳни эса адолатли подшога айлантириш мумкин эмас эканлигига тушуниб етганлиги сабабли ва ниҳоят иккинчидан, саройдаги қора кучларнинг шоирга бўлган хуружининг кучайиши сабабли Амир Навоий 1476 йилга келиб ихтиёрий равишда вазирликдан истефо беради. Мана шу даврдан бошлаб шоир сиёсий онгининг ривожланишида туб бурилиш юз беради. Агарда у илгарилари мавжуд давлатни ва шоҳни адолатли давлат ва шоҳга айлантириш мумкин, дея курашиб келган бўлса бу даврда, яъни вазирликдан воз кечгандан кейни ўзининг хаёлий адолатли давлати ва шоҳини яратишга киришади. Бу ҳақда кейинроқ тўхтаймиз.

Шоир вазирликдан кетгандап сўнг кўпроқ вақтини ижодий ишга бағишлайди, Лекин у мамлакат сиёсий ҳаётидан чиқиб кетмасдан, балки ҳамишадагидек давлатни идора қилишда фаол қатнашади. Шоир икки ланмасдан ўз истак ва орзулари томон дадил интилди. Бутун куч ва билимини, инсон номини, унинг фазилатларини улуғлашга сарф қилди. Алишер Навонй атрофида содир бўлаётган барча адолатснзликлардан ранжиб, рухан азобланиб инсоннятни келажакда тенглик, тинчлик, дўстлик… ҳукмронлик қилган жамиятга эришишини истаб, курашди.

Алишер Навоий ҳамиша ўз идеалларига содиқ бўлиб қолди. У шахсий ҳаётидан доимо кўпчилик манфаатини устун қўйди ва бошқаларни ҳам шундай қилишга даъват қилди. Шонр адолат учун курашда ҳаётини, мулкини сарф қилди, Бу ҳақда шоир ўзи «Вақфия» асарида батафсил ҳикоя қилади. Ундан ташқари шонр Ҳиротда ва бошқа шаҳарларда қатор йирик-йирик иншоотларни қурдириб, халқ хизматига топширади, масалан «Ихлосня», «Шифоня», «Низомия» мадрасалари, «Халосия» хонақоҳи, Марв шаҳрида солдирган «Хусравия» мадрасасини бунга мисол келтирсак бўлади. Бу мадрасаларда юзлаб кишилар тарбияланиб, илм олдилар. Амир Бурҳониддин, Атоуллоҳ Нишопурий, Қози Ихтиёриддин, Ҳасан Турбатий, Амир Муртоз, Устоз Муҳаммад Низомий, Амир Жамолиддин Асилий, Амир Садриддин Машҳадий каби олимлар бу мадраса- ларда дарс бердилар. Алишер Навоий Хондамирнинг айтишича, шу мадрасаларнинг кўпгина муллаваччаларини пул тўлаб ўқитган. Уларнинг орасидан кейинчалик йирик олимлар етишиб чиққан.

«Унсия» шоир томонидан Ҳиротда солдирган бинолардан бири бўлиб, унда шоирнинг ўзи яшаб ижод қилади. Бу бинода шоир катта замонавий кутубхона ташкил қилади. Унда кўплаб олимлар, шоирлар ижод қиладилар, масалан, машҳур тарихчилар, Мирхонд ва Хондамир ўз асарларини шу кутубхонада ёзадилар. Ундан ташқари шоир кўплаб кўприклар ва работлар курдиради. Хуросон ва Астрободдаги «Работи ишқ», Тус ва Хирот йўлидаги «Работи Сангбаст», Нишопур ёнидаги «Работи Деробод» кабиларни келтирсак кифоядир. Хуллас, шоир бутун куч на қунватини мамлакатда илм-фании ривожлантиришга, ўз халқининг маданинтини, билимини зилда оширишга сарфлайди.

Шу билан бир вақтда шонр ўзининг машҳур «Хамсаэснии яратишга киришади, Бу ерда энг характерли жойи шундаки, Алишер Навонй «Хамса»ни, яъни бутун бир беш достонии деярли икки йилда ёзади. 1483 йилда шонр «Хамса»нинг биринчи томи «Ҳайратул-аброр» («Яхши кишиларнинг ҳайратланиши») лостонини, 1484 йилда «Фарҳод ва Ширин», Лайли на Мажнуи». «Сабъан саъйёр» ва ииҳолт 1485 йилда «Салди Искандарий» достонини ёзиб тугаллайди.

Юқорида эслатиб ўтганимиздек, шоириинг мамлакат ободончилиги учун кураши, халқнинг арз-додига қулоқ солиши, тараққийпарвар кишиларии қўллаб-қувватлаши унинг номини мамлакат донрасидан чиқиб узоқ-узоқ ерларгача стишига сабаб бўлади. Қишилар Алишер Навонйни ўзларининг дўсти леб битадилар. Сўзсиз, шонрнинг бунчалик халқ орасида машҳур бўли кўпгина сарой хизматчиларига екмайди. Улар эрта-ю кеч ўзларининг қора ниятларини амалга оширин учун ҳаракат қиладилар.

Мажидиддин бошчилигидаги реакцион кучлар Алишер Навоийга нисбатан туҳмат ва бўҳтонларни яна кучайтирадилар. Улар шоирни саройда бўлишини истамас эдилар. Шу сабабли Ҳусайн Бойқаро билан Навонй ўртасига низо солиб, шоирни Ҳиротдан четлаштиришга ҳаракат қиладилар. Ниҳоят, Ҳусайн Бойқаро Алишер Навонйни узоқ ўлкалардан бири бўлган Астрободга хоким қилиб юборади. Бу билан Ҳусайн Бойқаро саройдаги мулозимларнинг истакларини қондирса, иккинчи томондан давлатининг энг чекка чегара ўлкасида Навоийдек обрўли кишининг бўлиши унга хотиржамлик берар эди.

Алишер Навоий 1487 йилдан узоқ Астрободда Ҳоким вазифасини бажара бошлайди. Пойтахтдан узоқлашса-да, лекин у руҳан тушмайди. Шоир Астрободда оболончилик ишларини тиклайди, халққа зулм қилган амалдорларни тартибга чақиради, кўплаб илм-маданият аҳллари билан ҳамнафас бўлиб, уларни қўллаб-қувватлайди. Уларга раҳбарлик қилади.

Шоир Астрободдан Ҳиротга қайтишга ҳаракат қилади, лекин Ҳусайн Бойқаро рози бўлмайди. Душманлар Мажидиддин раҳбарлигида ҳануз шонрга қарши туҳмат-бўҳтонларни ёгдириб, Ҳиротга қайтишини истамас эдилар. Улар жосуслар юбориб уни заҳарлашга уринадилар, лекин иш ошкор бўлиб, Мажидиддин вазирликдан четлаштирилади ва шоир пойтахтга қайтишга рухсат олади. Бу орада Ҳусайн Бойқаро давлатида ҳам бирин-кетин бахтсиз воқеалар юз бера бошлайди. Уғиллари унга қарши чиқади ва натижада ҳарбий тўқнашишлар юз беради. Ҳусайн Бойқаро набираси Мўмин Мирзони қатл қилишга буйруқ беради 1492 йилда эса устози, замондоши, дўсти Абдураҳмон Җомий оламдан ўтади. Ундан ташқари, бу орада Балхда ҳокимлик вазифасини ўтаётган иниси Дарвеш Али ҳибс этилади ва ниҳоят 1499 йилда Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоийнинг қариндоши ва шогирди Мирзоҳайдар Сабухийни қатл қилишга фармойиш беради. Юқорида қайд қилинган бахтсизликлар шоир учун катта йўқотишлар эди. Ҳусайн Бойқаро давлати ҳам узоққа чўзилмаслиги ошкор бўлиб қолди, Самарқанд томондан Шайбонийхон сиқиб келса ичкаридан ўғли Бадиуззамон хавф сола бошлайди. Хуллас, Ҳусайн Бойқаро давлати ич-ичидан зил кетади. Алишер Навоий қанчалик қайғурмасин Ҳусайн Бойқарони огоҳлантирмасин, мамлакат сиёсий ҳаёти тобора ҳалокат томон бормоқда эди. 1500 йилда Ҳусайн Бойқаро ўзига қарши бош кўтарган ўғли Муҳаммад Ҳусайнга қарши юриш қилади ва уни енгиб, сулҳ тузиб Ҳиротга қайтади.

Навоий ҳам шоир, ҳам давлат арбоби эди. У шоир бўлганда ҳам шунчаки оддий шоир бўлмасдан, ўзидан олдин ўтган буюк шарқ шеърият даҳолари – Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жо мийлар қаторидан жой эгаллаган, «Хамса»дек асар ёзиб шеърият санъатининг юксак чўққисига кўтарилган шоир. Сиёсат оламида эса Навоий Хуросон давлатида шоҳдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган, шоҳга давлатни идора қилиш санъати юзасидан фойдали маслаҳатлар бериб, давлатни марказлаштириш, тинчлик ва маърифат ишларини ривожлантиришда фаол қатнашган, раҳбарлик қилган давлат арбоби бўлган.

Навоий дўсти Ҳусайн Бойқаро аркони давлатида вазирлик вазифасини ўташ йилларида биринчи навбатда, мамлакат ичида тинчликни сақлаш, вилоятларни ўғрилардан, босқинчилардан қўриқлашга, сафарбар қилди. Гап шундаки, Навоий ўзининг сиёсий қарашларида шоҳни боғбонга, чўпонга ўхшатган бўлса, оммани боққа ўхшатади. «Ҳайрат ул-аброр»да у шундай деган:

Булда раият талану сен шубон,

Ул шажари мусмиру сен богбон

Куйин шубон асрамаса ою йил,

Оч бўрилар туъмасидур, бори бил,

Демак, шоир ўз даврининг буюк сиёсатчиси сифатида давлатиннг бош вазифасини, яъни мамлакатда қонунчиликни, тартибни ўрнатишни аниқ тушуниб етган ва унга умрининг сўнгги кунигача амал қилган давлат арбоби эди.

Навоий мамлакатнинг бойлигини яратувчи деҳқонларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишни ўзининг ва давлат аппаратининг вазифаси деб билади. У вилоятларда, шаҳар ва қишлоқларда давлат солиғларининг турлари ва миқдорининг ниҳоятда ошиб кетганлигидан норози бўлиб, қўзголон кўтарганлар билан бевосита мулокотда бўлиб, мамлакатни ана шундай оғир иқтисодий шароитларга олиб келган давлат мулозимларини, феодалларни қаттиқ жазолайди, масалан, вазир Хўжа Абдуллоҳ Ахтаб ва бошқаларни лавозимларидан четлаштиради. Деҳқонлар ва хунармандларнинг зиммасидаги оғир солиқларни енгиллаштиради.

Навоий Хуросон давлатида хизмат қилар экан, у мамлакатда ободончилик ишларига катта эътибор берадн. Унлаб боғу роғлар, йўллар, кўприклар, карвон-саройлар, ҳаммомлар каби қурилишларга бевосита раҳбарлик қилади. Узининг жамғармасидан мачит ва мадрасалар қурдиради, ариқлар қаздириб, экинзорларга сув олиб келтиради. Мутафаккирнинг давлатни ободонлаштиришда олиб борган фаолияти унинг номини халқларимиз орасида адолатли вазир сифатида машҳур бўлишига сабабчи бўлади. Тилларда ва дилларда достон бўлиб куйланди.

Навоий Хуросон ва Мовароуннаҳрда илм-фан тараққиётига алоҳида эътибор берди, Адабиёт, санъат, меъморчиликнинг ривожланиши, шу соҳаларда хизмат қилаётган хокимларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатди, Уларнинг ҳуқуқларини қўриқлаган ва давлатнинг ҳимоясида бўлишини таъминлаган, Масалан, Бобурнинг сўзлари билан айтганда, шоир ўғилсиз, қизсиз, оиласиз бўлиб, ўзининг бойликларини маориф ишларини тиклаш ва муллаваччаларга шахсий ёрдам кўрсагиш учун сарф қилган. Тарихдан маълумки, мадрасадаги муллаваччаларга Навоий ўз жамгармаларидан нафа(стипендия) тўлаган. Устод Қул Муҳаммад шайх Нойн ва Ҳусайн Узу каби санъатчиларни тарбия қилади. Шунингдек, Беҳзод, Шоҳ Музаффарларга ҳам раҳнамолик қилган. Бу соҳада Навоийнинг қилган ишлари жуда улкандир.

Навоий ўз даврининг машҳур давлат арбоби бўлиши билан бир вақтда у буюк мутафаккир ҳам эди Шоир сиёсат, давлат қонунларига оид махсус асарлар ёзиб, Туронда сиёсий ҳуқуқий таълимотлариинг ри- вожланишини янги поғонага кўтарган шахсдир. Масалан, унинг биргина «Тарихи мулуку Ажам» асари қадимги Эрон ва Турон ҳудудида давлатнинг ташкил топиши ва ривожланишига бағишланган. Навоий Ажамда Одам атодан то ўрта асрларгача бўлган катта тарихий даврда бу срларда ҳукмронлик қилган шоҳларнинг исмлари (улар 65 тадан ортиқ), табақалари (Пешдодийлар, Кайонийлар, Ашконийлар, Сосонийлар) ҳақида ҳикоя килади, Каюмарс биринчи шох эканлиги, Хушанг, Бахром, Афросиёб, Жамшид каби шоҳларнинг Рустамдек ҳарбий саркардаларнинг фаолиятларига юксак баҳо беради.

Навоийнинг дунёқарашида келажакда идеал давлат орзуси катта ўрин олган эди. Гап унинг бутун бир хаёлий давлати - «Садди Искандарий» достонилаги Искандар давлати ҳақида бормоқда. Мутафаккир сиёсий қарашларида мавжуд феодал давлатларни танқид қилиб тараққийпарвар аҳамнятга эга ишларни амалга ошириш билан чекланмасдан янада илгарилаб, Искандар давлатидек идеал давлатни ўз достонида яратди. Унда шонр бўлажак идеал давлатни идора қилиш шакли, давлатни бошқаришда фан ва техниканинг аҳамияти, халқаро хуқуққа онд масалалар, уруш ва тинчлик каби мураккаб сиёсий вазнятларни таърифлайди. Ана шу қўйилган масалалар бўйича ўзининг аниқ позициясини белгилайди.

Энг муҳими, Алишер Навоий жамиятни давлатсиз қонунсиз, шоҳсиз тасаввур қилолмайди. У жамиятда интизом қонун-қоида бўлишини эътироф этади.

Ало, теки шохснз чу бўлғай жаҳон,

Замон аҳлига бўлмағуси амон,

дея Навоий марказлашган, мустаҳкам интизомга асос- ланган давлатии, унинг тепасида эса маърифатпарвар шоҳ бўлишини орзу қилади.

Навоий катта сиёсий кураш йўлини босиб ўтиб, бой тажрибага эга бўлганидан кейин унинг ижтимоий-снесий қарашларида янада илгарилаш юз беради. Мутафаккир феодал давлати ва ҳуқуқининг тор донн мекланиб қолмасдан, ўзининг ватанида марказлашган адолатли давлатни барпо этиш гоясида қолиб кетмасдан, янада илгарилаб, бутун дунёда игона марказлаш- ган адолатли давлат бўлиши, унинг тепасида эса адолатли шох туриши керак, деган ғояга етиб боради. Шонрнинг ижтимоий-сиёсий қарашларининг ривожлашида катта юксалиш юз бериб, у мавжуд дунёдан, давлатдан хаёлан узилган ҳолда, хаёлоти асосида бутун бир хаёлий давлат «Садди Искандарий» достонидаги Искандар давлатини яратади. Искандар давлати хаёлий бўлиб. Навоий унда ўзининг сиёсат, давлат, ҳуқук ҳақидаги истак ва орзуларини, гояларини мужассамлаштирган ҳолда берган, Навоийнинг фикрича, келажакда бутун дунёда адолатенз давлатлар тугатилиб, уларнинг ўрнида ягона марказлашган давлат ташкил топиши керак. Унинг тепасида эса Искандарга ўхшаган шахс туриши керак.

Алишер Навоийнинг, умуман, сиёсий онгининг ривожланишини асосан нисбий равишда икки даврга бўлсак бўлади, Биринчи давр: бу Алишернинг ёшлик кун- ларидан тортиб токи вазирликдан истеъфо берган давргача бўлган вақтни ўз ичига олади. Иккинчи давр эса вазирликдан истеъфо берган вақтдан бошлаб токи умрининг сўнгги кунларигача бўлган даврни ўз ичига олади.

Биринчи даврнинг характерли томони шундаки, бу вақтда шоир ҳали мамлакатда адолатли подшонинг адолатсиз подшо ўрнига келиши билан бахтли жамиятга эришиш мумкинлигига ишонади ва уни амалга ошириш учун курашади. Бу кураш йўлида у вазирлик лавозимигача бўлган давлат ишларида хизмат қилиб, мамлакатда тинчлик ўрнатиш, ободончилик ишларини янада ривожлантириш, тараққийпарвар кучларни қўллаб-кувватлаш учун курашди. Бу даврда шоир маърифатпарвар шоҳ тарафдори бўлади. Лекин шонр сиёсий онгининг муҳим босқичини иккинчи даври ташкил этад. Бу даврнинг характерли жойи шундаки, шоир эндиликда маърифатпарвар шох доирасидан чиқиб, бутун дунёда ягона адолатли тартиб, давлатнинг бўлишли- гини истайди ва ана шу истак орқасида у бутун бир хаёлий адолатли давлат бўлмиш «Садди Искандарий»- ни бунёд этади.


написать администратору сайта