Взаимодействие МЧС с Минздравом во время пандемии COVID-19. Эди. збекистон республикаси фавулодда вазиятлар вазирлиги, збекистон республикаси фавулодда вазиятлар вазирлиги узуридаги гидрометеорология хизмати маркази трисидаги низомларни тасдилаш Аида
Скачать 55.83 Kb.
|
3-боб. Ўзгидрометнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 12. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан Ўзгидрометга юклатилган вазифаларни комплекс амалга ошириш учун зарур бўлган гидрометеорологик материалларни, шунингдек гидрометеорологик маълумотлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарасини баҳолаш учун ноқулай гидрометеорологик омиллар ва ҳодисалар натижасида етказиладиган зиён тўғрисидаги маълумотларни олиш; Ўзбекистон Республикаси манфаатларини Бутунжаҳон Метеорология ташкилоти ва гидрометеорология бўйича Давлатлараро Кенгашда белгиланган тартибда ифодалаш; бошқа, шу жумладан халқаро ташкилотлар мутахассисларини экспертлар сифатида жалб этиш; халқаро аэронавигация манфаатлари учун метеорологик хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш. Ўзгидромет Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 13. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради. 4-боб. Ўзгидромет фаолиятини ташкил этиш 14. Ўзгидрометга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади. Бош директорнинг бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Ўзгидромет бош директорининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Ўзгидромет бош директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директорнинг биринчи ўринбосари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади. 15. Бош директор: Ўзгидромет фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади; Ўзгидромет ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Ўзгидрометга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради; Ўзгидрометда ижро интизоми ҳолати юзасидан бевосита раҳбарликни амалга оширади; ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Ўзгидромет фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилишдаги ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлик даражасини ҳамда ишлаб чиқариш бўлинмалари ва идоравий ташкилотлари ишини белгилайди; Ўзгидрометнинг тузилмавий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар (уставлар)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди; белгиланган тартибда марказий аппарат ходимлари, тузилмавий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, шунингдек Вазир билан келишган ҳолда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади; ўз ваколатлари доирасида Ўзгидромет тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради; Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган ҳайъат йиғилишларида, мажлисларда белгиланган тартибда иштирок этади; Ўзгидрометнинг ташкилий тузилмасига ва марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади; Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига молиялаштириладиган Ўзгидромет марказий аппарати, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари, идоравий ташкилотлар харажатлари сметасини Вазир билан келишган ҳолда тасдиқлайди; Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 16. Ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўз фаолиятини Вазир билан келишилган ҳолда бош директор томонидан тасдиқланган низомлар асосида амалга оширади. 5-боб. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари 17. Ўзгидромет тизимидаги ходимларни моддий-техник таъминлаш, шунингдек меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳар йили ажратиладиган пул ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади. Ўзгидромет ходимлари учун давлат бошқарув органлари ходимларига қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги шартлари татбиқ этилади. 18. Ўзгидромет ходимлари белгиланган тартибда бепул махсус кийим-бош билан таъминланади. Ўзгидрометнинг бориш қийин бўлган станциялари ходимлари белгиланган тартибда бепул озиқ-овқат билан таъминланади. 6-боб. Якунловчи қоида 19. Ўзгидрометни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. (3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон) Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарорига 4-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарорининг 1 — 8, 15, 16, 18 — 29-бандлари, шунингдек қарорга 1 — 6 иловалар. 2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» 2001 йил 2 мартдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚҚТ, 2001 й., 5-сон, 22-модда). 3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23-модда). 4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизматини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2004 й., 4-сон, 37-модда). 5. Вазирлар Маҳкамасининг»Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолияти тўғрисида» 2004 йил 20 апрелдаги 186-сон қарори(Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2004 й., 4-сон, 38-модда). 6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарорига 4-иловасининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда). 7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори иловасининг 37 ва 38-бандлари (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27 модда). 8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 69-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда). 9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2001 й., 22-сон, 428-модда). (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 818-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон, 04.12.2018 й., 09/18/981/2263-сон, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон) |