ав. 1 ОН САВОЛЛАРИ ФарДУ. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги фарона давлат университети итисодиёт ва сервис кафедраси
Скачать 30.42 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС КАФЕДРАСИ “ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” ФАНИДАН I-ОРАЛИҚ НАЗОРАТ ВАРИАНТЛАРИ Тузувчи: доц. Мирзакаримова М.М. ФАРҒОНА-2022 1-вариант Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети тўғрисидаги назариялар. Табиий монополиялар тушунчаси. 26. Заҳро опаси ва синглиси Адиба билан кичик корхона очди. Заҳро бир йилда 400 та қизлар кўйлаги ёки 450 та эркаклар кўйлаги тика олади. Опаси 350 та қизлар кўйлаги ёки 400 та эркаклар кўйлаги тика олади. Синглиси эса 300 та қизлар кўйлаги ёки 350 та эркаклар кўйлаги тика олади. Оилавий кичик корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятини ҳисобланг ва уни графикда тасвирланг. 2-вариант 1Оддий кооперация, мануфактура ва фабрика ишлаб чиқаришининг мазмуни ва асосий белгилари. 2Акциялар ва облигациялар. 3. Республикамизда автомобил ва трактор ишлаб чиқарилади ва у қуйидаги жадвалда ифодаланган:
Муқобил харажатларни аниқланг. А) битта қўшимча автомобил ишлаб чиқариш учун; Б) қўшимча битта трактор ишлаб чиқариш учун. 3-вариант 1. Меҳнат унумдорлиги ва интенсивлиги 2.Бозор механизми. 3. Айтайлик, хусусий фирма товар партиясини сотиб олишга фарор қилди. Товар сотиб олиш учун шартнома тузиш мақсадида менежер аввалдан потенциал сотувчиларни топиш, товар нархи, товарни сотиш, олиб келтириш шарти, ҳақ тўлаш ҳақида ахборот тўплашга киришди.Халқаро телефонда гаплашишлар ва телеграммалар учун 1 млн. сўм сарфлади. Товарларни кўриб келиш учун транспорт харажатлари 500 минг сўм, ундан ташқари, фирма фаолиятининг ишончлилигини текшириш ва шартнома тузиш учун юридик хизмат кўрсатувчи фирмага 500 минг тўлади. Охир – оқибат битим тузилди. Сотиб олувчи фирма товарлар партияси учун 20 млн. сўм аввалдан ҳақ тўлади. Сотиб олувчи фирманинг трансакцион харажатларини аниқланг ва баҳоланг. Қандай шароитда трансакцион харажатлар жамиятда катта миқдорда ва унчалик кўп бўлмаган миқдорни ташкил этади, кўрсатинг? 4-вариант 1.Ўзбекистонда миллий валютани барқарорлаштириш вазифалари 2.Бозор мувозанати ва унинг турлари 3. Ягона ўзгарувчи омил меҳнат, қолган омиллар доимий. Меҳнат омилининг ўзгаришига кўра, ишлаб чиқарилган маҳсулот сони қуйиагича ўзгарган:
А) меъёрий маҳсулот нечанчи ишчини қабул қилингандан сўнг қисқаришни бошлайди? Б) охирги ёлланган олтинчи ичининг меъёрий маҳсулотини ҳисобланг? В) ўртача маҳсулот нечанчи ишчини ёллаганда максимал даражага етади? 5-вариант 1.Бозор ислоҳотлари ва уларнинг турлари. 2.Бизнес ва тадбиркорликнинг белгилари 3. Сизда 1 млн. сўм нақд пул бор. Дўстингизда эса шунча сўмлик акциялар бор. Иккинчи дўстингизда 1. млн. сўмга баҳоланган дала ҳовли бор. Кимнинг мулки юқори даражада ликвидли? Доимо мулкни ликвидли шаклига қараб сақлаш рационал ҳисобланадими? 6-вариант 1.Тадбиркорлик капиталининг моҳияти, унинг ҳаракати ва доиравий айланишининг босқичлари. 2.Фойданинг ўсишига таъсир кўрсатувчи омиллар. 3. Сентябрь ойида давлат корхоналарида 25 минг киши ишлаб, 19,5 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Хусусий кичик корхоналарда 22 минг киши банд бўлиб, 17,5 млн. сўмлик маҳсулот яратилди. Чет элликлар билан биргаликда ташкил этилган қўшма корхоналарда эса 24 минг киши банд бўлгани ҳолда 30,5 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ўртача ҳар бир ишловчига тўғри келадиган маҳсулот миқдорини (меҳнат унумдорлиги) ҳисобланг. Меҳнат унумдорлиги нуқтаи назаридан қайси мулк шакли самарали эканлигини аниқланг. Сизнингча бунинг сабаби нимада, изоҳланг. 7-вариант 1.Ўзбекистонда ижтимоий ислоҳотларнинг босқичлари ва хусусиятлари. 2.Тадбиркорлик капиталининг турлари: асосий ва айланма капитал. 3. Маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётда барча ишлар юқоридан бериладиган буйруқ билан амалга оширилади. Шаҳарда бўйи 64 м. ва эни 64 м. автомобил тўхташ жойи бор. Мамлакатда 3 хил автомобил бўлиб, енгил автомобил эни 2 м. ва бўйи 4 м. жой эгалласин. Ўртача автомобиллар эса эни 3 м. ва бўйи 6 м., катта автомобиллар эни 4 м. ва бўйи 8 м. ли жойни эгалласин, дейлик. Машинасини тўхташ жойига қўймоқчи бўлган уччала турдаги автомобил шафёрлари жуда кўп. Айтайлик, автомобил тўхташ жойини энг қисқа муддат давомида тўлириш зарур, деган буйруқ олинди. У ҳолда автомобиллар қандай тарзда жойлаштирилган бўларди? Нима сабабдан, изоҳланг. Бозор иқтисодиёти шароитида бу масала қандай ҳал этилган бўлар эди? Фикрингизни билдиринг. 8-вариант 1.Ўзбекистонда мулк ислоҳотлари ва унинг хусусиятлари. 2.Тадбиркорлик капиталининг айланиш вақти ва айланиш тезлиги. Асосий ва айланма капитал. 3. Қуйидагилар берилган: Товарга бўлган талаб функцияси – Qd = 700 – P; Таклиф функцияси – Qs = 2P – 200; P- товар нархи, сўм, Q – товар миқдори, минг дона. Ҳисобланг: Товарнинг мувозанатли нархи ва миқдорини. 9-вариант 1.Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва асосий белгилари. 2.Асосий ва айланма капитал ҳамда ундан фойдаланиш самарадорлиги. 39. Фирмада сизнинг улушингиз 500000 сўм. Сиздан бошқа тенг ҳуқуқли 19 та шерик бор. Фирманинг устав капитали 10 млн. сўм. Фирма 50 млн. сўмлик зарар кўрди. Унга банкротлик хавф соли турибди. Агар корхона банкротликка учраса, сизнинг зиммангизга тушадиган маблағни ҳисобланг: А) агар маъсулияти чекланмаган бўлса; Б) акционерлик жамияти бўлса. 10-вариант 1.Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш йўлининг хусусиятлари ва тамойиллари. 2.Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш. Амортизация фонди. 3. 2003 йили “Тошқишлоқмаш” ОАЖ 1630 млн. сўмлик маҳсулот сотди. “Ўзқишлоқмаш” ОАЖ да эса 764 млн. сўмлик маҳсулот сотилди. Асосий капиталнинг ўртача қиймати мувофиқ равишда 3476 ва 845 млн. сўм. Ишлаб чиқариш қуввати эса 3167 сўм ва 1421 млн. сўм. Корпорацияларнинг капитал унумдорлиги, капитал сиғими, ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш аражасини ҳисобланг. Натижани таққосланг ва уларнинг фаолиятига баҳо беринг. Ана шу иқтисодий кўрсаткичларнинг юқори даражада бўлиши учун сизнингча нималар қилиш керак? Фирингизни асослаб беринг. 11-вариант 1.Рақобат курашининг ҳалол ва ғирром, нархли ва нархсиз усуллари. 2.Асосий капиталнинг эскириши ва унинг турлари. 3. Мукаммал рақобат шароитида фирма йилига 20 минг дона телефон ишлаб чиқаради. Ўртача ўзгарувчи харажатлар 17500 сўм. Ўртача ишлаб чиқариш харажатлари 21500 сўм. Битта телефоннинг бозор баҳоси 25000 сўм. У ҳолда фирма қанча фойда кўради? 12-вариант Табиий монополиялар тушунчаси. Акция курси ва унга таъсир этувчи омиллар. 44. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бозор нархи 7000 сўм, умумий харажатлар энг оптимал миқдор 12 та маҳсулот ишлаб чиқарилганда 96000 сўмга тенг. Ўзгарувчи харажатлар эса 60000. Ўртача ва ўртача ўзгарувчи, доимий харажатларни ҳисобланг. Сизнингча, менежер қисқа муддатли даврда қандай қарорга келиши керак? Ишлаб чиқаришни тўхтатиб, тармоқ бозорни ташлаб кетиши керакми ёки йўқ. Жавобингизни изоҳланг. Графикда кўрсатинг. 13-Вариант Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети, вазифалари ва бошқа иқтисодий фанлар билан алоқаси Талаб ва унга таъсир этувчи омиллар. Талаб қонуни Облигация номинал қиймати 1000 сўмдан 667 сўмга тушиб, фоиз тўлови ўзгармасдан 50 сўмда қолса, фоиз ставкаси неча фоизга ўсади 14-Вариант Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланишидаги оқимлар Таклиф ва унга таъсир этувчи омиллар. Таклиф қонуни 3. Истеъмол товарлари баҳоси 150% га тушиб, номинал иш хақи 150% га ошса, реал иш хақи даражасида қандай ўзгариш бўлади. 15-Вариант 1.Иқтисодий қонунлар ва категориялар, уларнинг турлари 2.Талаб эгилувчанлиги ва унинг омиллари 3. Корхонанинг соф фойдаси 200 минг сўм, ишлаб чиқариш харажатлари 800 минг сўм бўлганда, фойда нормаси қандай миқдорни ташкил илади? 16-Вариант 1. Ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар ва уларнинг турлари 2.Таклиф эгилувчанлиги ва унинг омиллари 3. Доимий харажатлар 72 минг сўм, ўзгарувчи харажатлар 188 минг сўм бўлганда, 520 дона маҳсулот ишлаб чиқарилса, маҳсулот бирлигига тўғри келадиган умумий харажатлар неча сўмни ташкил қилади? 17-Вариант 1.Эҳтиёжларнинг юксалиш қонуни ва унинг жиҳатлари 2.Талаб ва таклифнинг мос келиши. Бозор мувозанати 3. Корхонада ойига 1500 дона маҳсулот ишлаб чиқарилади. Маҳсулот бирлигининг баҳоси 500 сўм, ишлаб чиқариш харажатлари 350 сўм бўлса, корхонанинг ялпи фойдаси неча сўмни ташкил қилади. 18-Вариант 1.Иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи, унинг ҳал этилиши 2.Рақобат ва унинг турлари 3. Асосий капиталнинг амортизация нормаси 4,0% бўлса, айланиш даври қанча вақтни ташкил қилади? 19-Вариант 1.Иқтисодий ресурслар ва уларнинг турлари 2.Рақобатнинг мазмуни ва усуллари 3. Асосий капиталнинг дастлабки қиймати 15 млн. сўм, амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси 600 минг сўм бўлса, амортизация нормаси қандай миқдорни ташкил қилади? 20-Вариант 1.Ишлаб чиқариш жараёни ва омиллари 2.Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш 3. Соф рақобатли тармоқдаги мувозанатли баҳо ва маҳсулотнинг мувозанатли ҳажмини аниқланг.
21-Вариант 1.Ижтимоий – иқтисодий тизимлар ва уларнинг турлари 2.Монополияга қарши қонунчилик 3. Акциядан олинадиган дивиденд 900 сўм, ссуда фоизи 30% бўлганда, акция курси қандай суммани ташкил қилади? 22-Вариант 1. Иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги муаммосини ҳал қилиш йўллари 2.Нархлар ва уларнинг вазифалари 3. Истеъмолчи ойлик даромадининг 4000 сўмини озиқ-овқат ва кийим-кечакка сарфлайди, деб фараз қиламиз. Озиқ-овқат бирлигининг баҳоси 50 сўм, кийим-кечакники 100 сўм бўлса, у даромадининг шу даражасида қуйидаги муқобил вариантлардан қайси бирини танлаш имкониятига эга бўлади?
23-Вариант 1.Эҳтиёж ва унга таъсир этувчи омиллар 2.Нарх ва унинг турлари 3.Салқин ичимлик сотувчи фирма спорт анжуманида маҳсулот сотишнинг монопол мавқеига эга бўлса, у қандай баҳони ўрнатган бўлар эди?
24-Вариант 1. Иқтисодий фаолият ва унинг турлари 2.Нарх ва унга таъсир этувчи омиллар 3. Баҳонинг 25% ошиши ҳисобига бозорга чиқариладиган товарлар миқдори 15% га кўпайса, таклифнинг баҳоли эгилувчанлиги коэффициенти қандай миқдорни ташкил қилади? 25-Вариант 1.Мулкчилик муносабатлари ва унинг таркиби 2.Тадбиркорлик ва бизнес тушунчаси 3. Дурадгорлик корхонаси 3 йилга ижарага берилди. Радио устахонаси эса сотилди. Бунда мулкчиликда қандай ўзгариш юз берди? 26-Вариант 1.Млк шаклларининг хилма-хиллиги 2.Қисқа ва узоқ муддатли даврда харажатларнинг ўзгариши 3. Баҳонинг 20% га ошиши ҳисобига талаб қилинадиган маҳсулот миқдори 15% га камайса, талабнинг баҳоли эгилувчанлиги коэффициенти қандай миқдорни ташкил қилади? 27-Вариант 1.Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари 2. Тадбиркорликнинг ташкилий-иқтисодий шакллари 3. Мукаммал рақобат шароитида фирма йилига 20 минг дона телефон ишлаб чиқаради. Ўртача ўзгарувчи харажатлар 17500 сўм. Ўртача ишлаб чиқариш харажатлари 21500 сўм. Битта телефоннинг бозор баҳоси 25000 сўм. У ҳолда фирма қанча фойда кўради? 28-Вариант 1.Ўзбекистонда мулк ислоҳотларининг хусусиятлари 2.Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракат босқичлари 3. Сиз маъсулияти чекланган акционерлик жамиятига 50 млн. сўм пул қўйган эдингиз. Бу корхонанинг иши юришмай, катта зарар кўрди ва банкдан қарз бўлиб қолди. Сиздан ҳам ўз автомашинангизни сотиб, қарзни узасиз, деб талаб қилишди. Бунга жавобан сиз нима қиласиз? 29-Вариант 1.Ижтимоий – иқтисодий тизимлар тўғрисидаги ёндошувлар 2.Тадбиркорлик капиталининг ҳаракат шакллари 3. Завод 1 – кварталда 500 велосипед чиқариб, 1 млн. сўм, 2-кварталда 520 велосипед учун 1 млн. 420 минг сўм, 3-кварталда 540 велосипед чиқариб, 1 млн. 550 минг сўм, 4-кварталда 550 велосипедга 1 млн. 600 минг сўм сарфлади. Велосипеднинг ҳар кварталдаги меъёрий ва ўртача харажатларини ҳисобланг ва қандай йўналишда ўзгарганлигини аниқланг. 30-Вариант 1.Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети тўғрисидаги қарашлар 2.Тадбиркорлик капитали шаклларининг доиравий айланиши 3. Кичик трикотаж фабрикаси 12000 дона пайпоқ ишлаб чиқарди. Бунинг учун 516 минг сўм харажат қилди. Сўнгра 13000 дона пайпоқ чиқариб, 522 минг сўм сарфлади. Ҳисоблаб кўрингчи, ўртача харажатларда қандай ўзгариш юз берди? 31-Вариант 1.Натурал ишлаб чиқариш ва унинг белгилари 2.Тадбиркорлик капиталининг айланиши, асосий ва айланма капитал 3. Корхона 1-кварталда 2 млн. сўмлик, 2-кварталда 1,8 млн. сўмлик, 3-кварталда 2,4 млн. сўмлик, 4-кварталда 2,8 млн. сўмлик маҳсулот сотди. Корхонанинг йиллик даромади қанча бўлди, 2-,3-,4- кварталда эса меъёрий даромад қандай бўлди- шуларни ҳисобланг. 32-Вариант 1.Товар ишлаб чиқариш белгилари ва унинг амал қилиш шартлари 2.Амортизация ажратмалари ва унинг нормаси 3. Чинни заводи чойнак, пиёла, лаган ва коса чиқаради. Битта чойнак ишлаб чиқаришга 1250 сўм сарфланиб, 150 сўм фойда олинади, бир пиёлага 250 сўм сарфланиб, 70 сўм фойда кўрилади, 1 лаганга 3000 сўм сарфланади ва 750 сўм фойда олинади, 1 косага 700 сўм харажат қилинади ва 150 сўм фойда олинади. Бу маҳсулотларнинг қайси бири корхона учун энг рентабель маҳсулот? 33-Вариант Товар ва унинг иккитомонлама хусусияти Корхона харажатлари ва унинг турлари Костюм 120000 сўм бўлганда, унга жами талаб 500 дона эди. Костюм нархи 150000 сўмга ортди, жами талаб 400 донага тушди, жами талабнинг эгилувчанлик коэффициентини ҳисобланг. 34-Вариант 1.Қиймат қонунининг моҳияти 2.Ички ва ташқи харажатлар 3. “Туркистон” санъат саройида Озодбек Назарбековнинг концертига чипта нархи 20% га қимматлашди. Шундай нархда концерт таклифи эгилувчан бўладими? 35-Вариант 1.Пулнинг моҳияти ва унинг вазифалари 2.Доимий ва ўзгарувчан харажатлар 3. Дўконларда гугуртнинг нархи 2 марта ошди. Ўйлаб кўрингчи, гугуртга талаб эгилувчан бўладими? 36-Вариант 1.Пулнинг келиб чиқиш босқичлари ва моҳияти 2.Фойданинг мазмуни, массаси ва нормаси 3. Доимий харажатлар 70 минг сўм, ўзгаувчи харажатлар 176 минг сўм бўлганда, 520 дона маҳсулот ишлаб чиқарилса, маҳсулот бирлигига тўғри келадиган умумий харажатлар неча сўмни ташкил қилади? 37-Вариант 1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни, шакллари ва белгилари 2. Фойда миқдорига таъсир кўрсатувчи омиллар 3. Асосий капиталнинг дастлабки қиймати 25 млн. сўм, амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси 900 минг сўм бўлса, амортизация нормаси қандай миқдорни ташкил қилади? 38-Вариант 1.Бозор иқтисодиёти шароитида ресурслар, даромадлар, товар ва пулнинг доиравий айланиши ҳамда иқтисодий субъектлар ўртасида тақсимланиши 2.Ўртача харажатлар ва уларнинг ҳисобланиши 3. Акциядан олинадиган дивиденд 9000 сўм, ссуда фоизи 30% бўлганда, акция курси қандай суммани ташкил қилади? |